February 8th, 2010
Ёдгор Обид, Австрия.
Бундан ўттиз- қирқ йиллар аввал Ўзбекистон идораларида ва расмий муомалаларда кўп атамалар русча сўзлар билан ифодаланарди. Масалан, „ёзувчилар союзи“, „ поэзия совети“, „қўшиқ совети“ каби… Она тилимизда чиройликкина „кенгаш“ сўзи бор, лекин уни ишлатиш ҳечкимнинг хаёлига келмасди. Келган чоғда ҳам бу оддийгина фикрни бировга айтиш, таклиф қилиш хатарли бўлгани учун бутун Совет Иттифоқи тарихи давомида ҳечким бирнарса демаган. Қандай бўлса – шундай ҳазм қилиб кетаверган. Мустақиллик даврида бу масала қандай ҳал қилинганидан хабарим йўқ. Алоқам узилганига йигирма йилдан ошди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 291 marotaba 119 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Ёдгор Обид | No Comments »
February 8th, 2010
Таъзия
Ўтган асрнинг 80-йилларида Ўзбекистон ССР Фанлар Академияси Президенти, Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси лавозимларида ишлаган академик Пўлат Қирғизбоевич Ҳабибуллаев Ўзбекистон Коммунистик Партияси раҳбарлигига, Ислом Каримовга қарши ягона номзод бўлган эди. Ҳозирги кунда ўзини муҳолифат раҳбарларидан бириман деб даъво этаётган баъзи бир КГБ айғоқчиларининг ўша пайтларда ҳам кўрсатган “холис хизматлари” туфайли бу ажойиб Инсон ва буюк олим давлат бошқарувидан четлаштирилган эди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 375 marotaba 140 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Таъзиялар | 1 Comment »
February 8th, 2010
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли,
“МАЛҲАМ” ҳалқ табобат маркази рахбари, халқ табиби.
Бу на гумбаздир эшиги, туйнугидин йўқ нишон,
Неча гулгун пок қизлар манзил айлабдур макон!
Туйнугин очиб аларнинг ҳолидан олсам хабар,
Юзларида парда тортуғлик турарлар бағри қон…
Увайсий.
ТУЗИЛИШИ:
Анор-анордошлар оиласига мансуб булиб, буйи 5 м гача борадиган бутадир. Анор ўсимлигининг барги қалин булиб, уст томони йилтиллаб туради. Read the rest of this entry »
Bu maqola 728 marotaba 260 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Абдуқодир Саттаров | No Comments »
February 7th, 2010
Насрулло Саййид
Кеча 2010 йил 6 февраль, шанба куни куни Канаданинг Торонто шаҳрида бир гуруҳ ўзбек муҳожирлари яқинда таъсис этган Канада Туркистонликлар Конгреси томонидан бир тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир буюк мутаффаккир Алишер Навоий туғилган кунга бағишланди. Конгрес раиси Фахриддин Худойқулов жонбозлиги туфайли тадбир жуда юқори даражада ўтди. Йиғинга Канадада яшаётган ўзбеклар қаторида қатор туркий миллат вакиллари қатнашдилар. Йиғинда Торонто шаҳар ҳокимлиги ва Канаданинг қатор нуфузли газеталари вакиллари ва телевидение ҳам қатнашди. Йиғин Латвияликларниг Торонтодаги жамияти залида бўлиб ўтди. 400 кишига мўжалланган бу зал лиқ тўлиб, ҳатто тадбир давомида залдан ўтириш учун жой топилмай қолди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 1919 marotaba 493 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Насрулло Саййид | 3 Comments »
February 7th, 2010
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов билан суҳбат.
-Россиянинг Калининград шаҳрида 30 январда бўлган воқеалар сизнингча бизга нималарни англатади?
Абдужалил Бойматов: -2010 йилнинг 30 январида Россия Федерациясининг Калининград шаҳрида расмий манбаълар бўйича 7 минг киши иштирок этган норозилик намойиши бўлиб ўтди. (Намойиш иштирокчилари фикрича эса камида ўн минг киши иштирок этган). Бу намойишда жуда кўп иқтисодий талаблар қўйилиши билан бирга иккита жуда муҳим сиёсий талаб ҳам қўйилди; Read the rest of this entry »
Bu maqola 1818 marotaba 515 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Абдужалил Бойматов | No Comments »
February 6th, 2010
Ахмад ҳожи Хоразмий
Янги йил арафасида, Тошкентдаги ҳазилкаш дўстларимдан бири қўнғироқ қилиб мени кираётган янги йил билан табриклади ва: “Ризобек ахлатхонасида сиз ҳақингизда мақола босилибди, бир ўқинг, янги йилга яхшигина совға қилишибди”, деб қўшиб қўйди.
Айниқса кейинги пайтларда менинг ижодий фаолиятим ҳақида таниқли олимлар ва қалам соҳиблари томонидан турли мамлакат ва тилларда қатор мақолалар босилаётган эди. Бу ҳам шулардан биттаси бўлса керак, деган фикрда унга кўп ҳам эътибор бермадим. Лекин дўстимнинг: “Ризобек ахлатхонасида босилибди”, деб урғу бергани бу сайтни излашимга туртки бўлди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 2989 marotaba 679 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Ахмад ҳожи Хоразмий | 4 Comments »
February 6th, 2010
“Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориев билан суҳбат.
-Сиз ўтган йилнинг сўнгги ойларида Ўзбекистонга бориб, икки ой яшаб, мажбуран мамлакатдан чиқариб юборилган эдингиз. Негадир АҚШга қайтиб келганингиздан сўнг сиз билан суҳбатлаша олмадик. Берган саволларимиз ҳам жавобсиз қолди? Нима бўлганди? Ўзбекистонда кўрган кечирганларингиз ҳақида “Янги Дунё” ўқувчиларига батафсил сўзлаб бера оласизми?
Баҳодир Чориев: -Ҳа албатта, ҳаракат қиламан. Ўзбекистондан жуда катта таассуротлар билан қайтдим. Ўзбекистонга киришда ва у ердан чиқишда муаммолар бўлди. Менимча, бу энг муҳими эмас. У ерда сиёсий вазият жуда аянчли аҳволда. Гўёки барча қалин туман ичида қолиб кетгандай. У ерда туман ҳали бери тарқамайдиган кўринади. Очиғи ҳаммани боши қотган. Read the rest of this entry »
Bu maqola 3057 marotaba 701 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Ўзбек мухолифати, Суҳбатлар | 1 Comment »
February 6th, 2010
АБДУЛЛА АБДУҚОДИР
( Ислом Каримовнинг ўз амал курсисига деганлари )
Сўзбоши ўрнида:
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ҲУКМДОРИ ВА ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИ
( Ҳажвиянинг бош қаҳрамонига муаллифнинг деганлари )
Ассалому алайкўм, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич! Қалайсиз энди? Мени танияпсизми? Мен ўша 1990 йилда устингиздан ҲУКМ чиқариб, бу ҲУКМнинг бир нусхасини қўлингизга тутқазган ва ўшандан бери бу ҲУКМнинг ижросини изчиллик билан кузатиб келаётган ҳукмдорингиз ва дунёдаги энг яқин дўстингиз Абдулла Абдуқодир ўғли бўламан. АЛЛОҲнинг паноҳида ҳали ҳам тирикман.
1990 йил 20 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Бош Котиблик лавозимингизни президентликка алмаштираётган вақтингиз давр тақозоси билан Америка президенти Рональд Рейганнинг истеьфога чиқиш кунлари билан бир вақтга тўғри келди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 3475 marotaba 741 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Абдулла Абдуқодир ўғли | 7 Comments »
February 6th, 2010
Бахадыр Мусаев, социолог.
Бесспорно, при освещении событий прошлого, настоящим историкам в первую голову приходит принцип объективной оценки истории. Судя же по тому, с каких позиций и каким образом ведется критика учебника История Узбекистана 9 , то не заметно, что критики его руководствуются сами названным принципом. Нет уверенности, что они будут руководствоваться им в ближайшее время.
«Наша наука, - подчеркивает С. Абашин, - сама не может однозначно ответить на вопросы, что было в истории Российской империи «хорошо» и что «плохо» (см. там же, www.amudarya.net). Лично мне становится понятно - почему. Read the rest of this entry »
Bu maqola 3185 marotaba 739 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Бахадыр Мусаев | No Comments »
February 6th, 2010
Раҳмат Қурбон
НЕГА БЕРДИНГ
Нега бердинг бу жонни,
Уни фақат қийнайсан.
Қафасга қамаб қўйиб,
Қийнаб-қийнаб тўймайсан.
Бу жонга севги гулин
Экиб кўрсин, дедингми.
Сўнг айрилиқ азобин
Чекиб кўрсин, дедингми.
Нега бердинг бу жонни,
Яшатмасдан, ўлдирдинг.
Ҳақ сўз айтиш азоби
Не эканин билдирдинг. Read the rest of this entry »
Bu maqola 3171 marotaba 740 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Раҳмат Қурбон | No Comments »
February 6th, 2010
Бахтиёр Хасан
Бу фоний дунёда қизиқ одамлар, масхарабозлар кўп экан. Агар масхарабоз одамларни ҳар замонда кулдириб турмаса халқнинг эьтиборидан, яъни назаридан қолар экан, охири бозори касод бўлиб синар экан. Шу сабаб баъзи масхарабозлар ўзлигини кўрсатиб ахён – ахёнда одамларга мен ҳам борман дегандай кўриниш бериб туриши табиий. Баъзан ўзини мухолиф санаган ва мен фалон пайтда пистон қилганман деб юргувчи кимсалар вақт ўтиши билан мийяси айниб инсонларга кулгу бўлаётганини кўргач ачиниб бу бечорага нима булябди ўзи дея ўйлайсан одам. Солихку динга берилиб, демократияни ниқоб қилиб олган. А. Пўлат хакида гапириш эса хатто ортиқчадай. Мана шу “Катталар”ни кўриб афсусланиб, келаётган ёш, тоза авлодга айтимоқчиман: Read the rest of this entry »
Bu maqola 3779 marotaba 770 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Ўзбек мухолифати | 3 Comments »
February 6th, 2010
Дадахон Ҳасан
(Хотираларимдан парчалар)
80-йилларнинг ўрталарига келиб, миллий мустақиллик учун кураш харакатлари иттифоқ бўйлаб авж олиб кетди, жумладан Ўзбекистонда хам. КПССнинг бош котиби М.Горбачев юритаётган ошкоралик, қайта қуриш, демократия жараёнлари бунга туртки бўлган эди. Ўша йиллари биз бир гурух шоир ва ёзувчилар йиғилиб, менинг жўрабошилигимда “гап-гаштак”уюштирган эдик. “Гап-гаштак”да суҳбатимиз фақат озодлик, мустақиллик, ватан, Туркистон ва демократия хусусида бўлар эди.
Менинг фикру хаёлим мустақиллик учун курашадиган миллий ҳаракат тузиш керак, деган туйғу билан мавж ура бошлаган эди. Бу ўй мени туну кун тинч қўймас эди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 3444 marotaba 770 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Дадахон Ҳасан | No Comments »
February 5th, 2010
Алибой Йўляхшиев
Муҳтарам Толиб ака ўзининг “кимлигини билиб олган бўлсалар-да”, бошқаларимизнинг кимлиги аниқмаслиги, уларнинг ўзларини билиб олмаганлиги, жумладан мен ҳам ўзимнинг кимлигимни билолмаётганлигим кўпдан буён мени қийнаб келади. Сўнгги замонларда айниқса “Янги дунё” интернет сайтида тамоман қарама-қарши фикрлар билан чиқиш қилишган икки қимматли ватандошимиз менинг кимлигимиз ҳақидаги иккиланишларимга яна қўшимча туртки берди десам хато қилмаган бўларман деб ўйлайман.
Ўтган йилларда (2008-2009) Прагада ва АҚШ Огайо штатида гувоҳи бўлганим учрашувларни хотирлаб ўтсам, мен тушунтирмоқчи бўлган мақсадга қандайдир асос, далил бўларми деб ҳисобладим. Read the rest of this entry »
Bu maqola 4168 marotaba 866 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Алибой Йўляхшиев | 4 Comments »
February 5th, 2010
Ғаффор Ҳотамов
Қ И С С А
28. Бу чоллар – ёмон чоллар!..
Адашмасам, саксон тўққизинчи йилнинг баҳори эди. Эҳтирослар вулқондек отилиб, бутун мамлакат денгиздек чайқалиб турган вақт. Ит эгасини танимайди.
Худди ўша кунларда Одил Ёқубовнинг номзоди уюшма орқали СССР халқ депутатлигига қўйиладиган бўлди.
Мажлис чақирилди.
Оқсоқоллардан бири сўз олиб, машваратнинг зуваласини пишитди, ҳайъат аъзолари бир халқчил адиб, ҳам жонкуяр шахс ва уюшма раҳбари сифатида Одил Ёқубовнинг номзоди шундай ишончга сазовор, деган фикрга келганини маълум қилди. Кейин катта-кичик ёзувчилар сўзга чиқиб, адибнинг номзодини астойдил қўллаб-қувватлади. Read the rest of this entry »
Bu maqola 4062 marotaba 879 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Асарлар | No Comments »
February 5th, 2010
Улуғбек Ҳайдаров
Яқинда Украинада бўлиб ўтган президент сайловларинг биринчи тури, бу мамлакатдаги демократларнинг ғалабаси аниқ эканлигини тасдиқлади. “Зарғалдоқ инқилоби” бу постсовет мамлакатида ўзининг хосилини бера бошлаганининг нишонаси бу.
Янгича сиёсий ва унчалик енгил хам бўлмаган шароитда ўтган сайловлар тараққий этган мамлакатлардаги каби, Европа стандартларига мос тушди.
Сайловларда 18 нафар номзод иштирок этди ва улар бизнинг ватанимиздаги 3, 4 номзод каби ёлланган ва қалбаки эмас эди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 4261 marotaba 901 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Улуғбек Ҳайдаров | No Comments »
February 4th, 2010
Нодир Шамс
Хорхе Луис Борхес ХII асрда Кордова ҳалифалигида яшаб ўтган ва Ғарб илм дунёсида бир қанча ўзлаштирилган исмлар билан машҳур бўлган араб файласуфи Ибн Рушднинг илмий изланишлари ҳақида ҳикоя қилар экан, ўқувчи бу ўринда воқеалар эмас, балки фикрлар сюжети йўналишидан боришга маҳкум. Борхеснинг ўзига хос тадқиқий услуби ҳикоя сўнгида бир мушоҳадавий жумбоқ ясашга олиб келади – “Сўнгги саҳифани қоралаб тугатаётганимда англаб етдимки, менинг ушбу ҳикоям–буни ёзаётган чоғимдаги қиёфамнинг инъикосидир ва айни шу ҳикояни ёза олиш учун айнан ўша одам бўлишим лозим эди, айнан ўша одам бўлишим учун эса мен мана шу ҳикояни ёзишим керак эди ва шу тақлид чексизликка қадар…” (Суратда: Кордова масжиди) Read the rest of this entry »
Bu maqola 5027 marotaba 1015 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Шарифжон Аҳмедов | No Comments »
February 4th, 2010
Ўткир Соҳибов
Ҳурматли таҳририят!
Мен Бухоро вилояти прокуратурасига ўн йилдан ортиқ терговчи вазифасига ишлаб келганман, менинг аризамда кўрсатилган раҳбарларни ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари туфайли мени ишдан бўшатишган. Мен беш йилдан бери ўз ҳуқуқларимни тиклаш мақсадида сон - саноқсиз ариза берсам ҳам аризам текширилмайди ва менинг аризамга жавоб беришмайди. Менинг аризаларим ҳатоки Президент аппаратига берган бўлсам ҳам менинг аризамга жавоб беришмайди. Сизлардан илтимос, менинг аризамни ҳурматли Президентимиз И.А. Каримовга етказиб беришларингизни ва менинг ҳуқуқларимни ва ўз ишимга тиклаб беришга ёрдам беришларингизни илтимос қилиб сўрайман. Read the rest of this entry »
Bu maqola 5319 marotaba 1028 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Очиқ хатлар | 2 Comments »
February 4th, 2010
Абулфайз Баратов, Жиззах.
Дадахон Ҳасанга иккинчи мактуб ёки “Лайло”нинг кўрик-танловда қандай ғолиб бўлгани ҳақида
(Бўлган воқеа)
Илгари ҳикоя қилганимиздек, 1965 йилларда Рауф Парфи шеъри билан айтиладиган “Лайло” қўшғи шунчалик оммалашиб, машҳур бўлиб кетган эдики, бир галги туман миқёсида ўтказилган кўрик-танловда бу қўшиқ ғолибликни эгаллаганди. У пайтларлда байрам муносабати билан хўжаликларда ташкил этилган бадиий ҳаваскорлик тўгараги қатнашчилари концерт программаларини тайёрлар, ғолиблар қимммат баҳо эсдалик совғалари ва “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланардилар. Read the rest of this entry »
Bu maqola 5690 marotaba 1099 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Абулфайз БАРОТОВ | No Comments »
February 3rd, 2010
(ёки “Президент эркаси”нинг хотиралари…)
Исмат Хушев, Канада.
(ismatkhushev@yahoo.com)
Иккинчи китоб.
ФАЛОКАТ ОЁҚ ОСТИДА
(Ёки Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси Ғулом Алиев портретига баъзи шарҳлар)
…Қашқадарё вилоят ҳокимининг Холмурод Раҳмонов деган ўринбосари бўларди. У киши вилоят ҳокими Темур Хидировнинг энг яқин ўртоғи ҳисобланарди. Лекин одам раҳбар бўлса, баъзан энг яқин дўстларига нисбатан ҳам сиёсий лўттибозлик қилишдан ўзини тия олмайди, шекилли.
Холмурод ака ҳам республика Олий Кенгашининг депутати эди, сессияларга вилоят ҳокими билан биргаликда келиб иштирок этарди. Боя айтганимдек, маълум муддат улар жуда қалин бўлишади, кейинчалик ораларидан қора мушук ўтиб қолади. Қуйида улар қалин бўлган ва бир-бирига ёвлашиб юрган даврларга алоқадор икки воқеа тўғрисида гапириб бермоқчиман. Read the rest of this entry »
Bu maqola 6611 marotaba 1180 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Исмат Хушев | 5 Comments »
February 3rd, 2010
Ираж Баширий,
Минисота Университети профессори, АҚШ.
Беҳбудий тахаллуси билан танилган Маҳмудхўжа 19 асрдаги Марказий Осиё маърифатпарварларидан бири эди. У Туркистондаги Жадидчилик ҳаракати раҳбари ва асосчиси, шунингдек, фиқҳшунос, сиёсатчи, журналист ва драмматург ҳамдир.
Маҳмудхўжа 1875 йилда Самарқандда оддий деҳқон оиласида таваллуд топди. Унинг отаси оддий камбағал киши бўлса ҳам Қуръони Каримни хатм қилган художўй инсон эди. Маҳмудхўжа 1894 йилда отаси ҳузурида бошланғич маълумот олди. У ўн икки ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олган эди. (Суратда: М.Беҳбудий. Ушбу сурат Беҳбудийнинг АҚШда яшаётган набираси Зарруҳ Беҳбудий томонидан бизга тақдим этилди, илк бора эълон қилинмоқда-таҳр.) Read the rest of this entry »
Bu maqola 6561 marotaba 1215 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Туркистонлик олимлар | 1 Comment »
February 3rd, 2010
Намоз Нормўмин
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ
Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин, пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)га, у зотнинг саҳобаларига ва қиёматгача У зотнинг йўлидан юрадиган мўмин мусулмонларга салом ва салот бўлсин!
Мени Сизга мактуб ёзишга ундаган бир неча сабаблар бор. Улардан биринчиси, мен 1995 йилда “Зиндон теварагидаги гаплар” номли китоб ёзган эдим. Ўша китобда Сизнинг шахсингизга ҳақорат шаклида айтилган сўзлар бор. Мен бу сўзлар учун Сиздан узр сўрайман! Одамлар яхши кўрадими, ёмон кўрадими,Сиз давлат раҳбарисиз ва Сизга айтиладиган гаплар ҳикмат ва юмшоқлик билан айтилиши керак эди. Афсуски, менинг ўша китобимдаги гапларни ҳикматли гаплар, деб бўлмайди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 7044 marotaba 1228 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Дин ва жамият | 11 Comments »
February 2nd, 2010
Одил Юнусов, Қарши.
Ўзбекистон халқи муаммоси бугунги кунда фақат ўзбекларнинг муаммоси бўлиб қолди. Ўзбекларда эскидан қолган бир нақл бор: ўзинг учун ўл етим! Демакки, халқаро ҳамжамиятдан, тараққий этган мамлакатлардан умидини узган Ўзбекистон халқи ўзи учун ўлиши керакка ўхшаб қолди.
Ўзбекистонда инсонлари курашчилари ҳамон таъқиб ва таъзйиқлар остида қолишда давом этмоқда. Ҳукумат учун бош оғриғига айланган бу жамоага қарши курашда режим болтанинг сопини ўзидан чиқаришни афзал билади ва бу ишда унинг энг яқин кўмакчилари уларнинг ўз яширин ҳамкорларидир.
Ёдингизда бўлса Ўзбекистон Инсон Ҳуқулари Ташкилотининг Қашқадарё вилоят бўлими атрофида анчагина шов-шувга сабаб бўлган хабарлар чиққанди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 7429 marotaba 1320 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Ўзбек мухолифати | 3 Comments »
February 2nd, 2010
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (ҳафизаҳуллоҳ)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари 1952-мелодий сана 15-апрел куни Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятида таваллуд топганлар.
Ўрта мактабни тугатгач, Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасига ўқишга кирдилар. Сўнгра Тошкентдаги имом Бухорий номли Ислом олий маъҳадида таҳсилни давом эттирдилар. Олий маъҳадни битиришлари биланоқ «Совет шарқи мусулмонлари» журналида ишладилар. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларини чет элга, яъни Ливия Араб Республикасининг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетига ўқишга юборди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мазкур факультетни 1980-мелодий санада имтиёзли тамомлаб, юртга қайтдилар. Read the rest of this entry »
Bu maqola 7577 marotaba 1326 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Дин ва жамият | 3 Comments »
February 1st, 2010
Толиб Ёқубов
Ушбу ҳажвия 1998 йили ёзилган. Ҳукумат топшириғи билан милиция ва бошқа органлар ходимлари Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларини амалга ошириб соқол ўстирган мўмин-мусулмонларнинг соқолига ёппасига ҳужум бошлашди. Кўпчилик ҳозиргача бунинг асл моҳиятига тушунган эмас. Асл моҳият шундан иборат эди-ки, жамиятда ислом таълимоти орқали соф виждонли, иймон-эътиқодли, табиатан ижтимоий иллатлар (порахўрлик, зўравонлик, зинокорлик, етим-есир ҳаққига хиёнат ва ҳоказо) га қарши бўлган инсонлар тезлик билан кўпайиб бораётган эди.
Буни ҳокимиятда қолган коммунистлар тушуниб етдилар. Масаланинг сиёсий жиҳати шундан иборат эди-ки, 1994 йилга келиб биринчи марта коммунистлар учун сайловларда мағлубиятга учраш хавфи туғилди. Жамиятда халқни ўз орқасидан эргаштира оладиган куч пайдо бўлаётгани уларни саросимага солиб қўйди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 8250 marotaba 1450 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Толиб Ёқубов | 1 Comment »
February 1st, 2010
Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халқ табиби, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари.
Сув-бу водород ва кислоролдан таркиб топган кимёвий бирикма. Сув араб тилида «мо», форс тилида «об» ва ҳинд тилида «пони» деб аталади.
Сув метерологик шароитларга қараб туман, булут, ёмғир, қиров, қор, дўл, муз шаклида бўлади. Сув кўпгина моддаларни таркибига қараб одатда унинг шўрлиги турлича, яъни чучук, шўр ва ўта шўр бўлади. Турмушда чучук сувларни аҳамияти катта. Сув ер юзини туртдан уч қисмини эгаллайди. Аммо шундай бўлишига қарамай, ер куррасинииг кўпгина жойларида сув етишмайди. Ер сиртинииг 60 фоизига яқин қисми чучук сув ёки танқис зоналардан иборат. Қарийб 500 миллион киши чучук сув танқислиги ёки сифатсиз сувдан келиб чиқадиган касаллик билан оғрийди. Read the rest of this entry »
Bu maqola 8074 marotaba 1451 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Posted in Абдуқодир Саттаров | No Comments »