Улуғбек Ҳайдаров 45 ёшда!
Таниқли журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли, ҳамкасбимиз Улуғбек Ҳайдаровни 45 ёшга тўлганини эшитиб рости ишонмадик. Кўринишидан 30-35 ёшларга монанд бу инсон яқинда бобо бўлиши ҳам мумкинлигини билганимизда ҳайрат бармоғини тишладик.Улуғбек Ҳайдаров гарчанд бугун олис Канадада
ўз таваллуд айёмини кутиб олаётган бўлсада қалби, фикри хаёли келажакда туғилажак набираси билан банд. Ахир унинг тўнғич қизи яқинда турмушга чиқди. Орадан кўп вақт ўтмай у бобо бўлади.
Улуғбек Ҳайдаров ўтган йилнинг худди шу куни Ўзбекистон маҳбусхонасидан озодликка чиқарилган эди. Уни маҳбусликда ўтказган оғир кунлари бугун худди тушга ўхшаб кўринади. (Суратларга назар ташланг!) Орадан кўп вақт ўтмай севимли рафиқаси Мунира билан Канададан бошпана топган дўстимиз ҳамон қалбидаги оғриқлар билан яшаяпти…
Бу оғриқлар дўстимизга тинчлик бермаслиги рост. У ўз она-Ватани, миллатдошлари орзу армонлари билан яшайди.
Бу армонлар уни ҳаётига кўрк бериб турса ажаб эмас.
Таваллуд кунингиз билан Улуғбек!
Бир гуруҳ дўстларингиз номидан:
Матлуба Азаматова,
Кудрат Бобожонов,
Тўлқин Қораев,
Зокиржон Ибрагимов,
Абдувоҳид Ҳайит,
Юсуф Расул,
ва бошқалар…

