Англиянинг ПЕН-маркази Ислом Каримовга мактуб йўллади


Uznews.net – Бугун Англиянинг ПЕН-маркази вакиллари президент Каримовга мактуб йўллашди. Мазкур хатда улар Ўзбекистонда хокимият томонидан журналистлар, шоирлар ҳамда ёзувчиларнинг таъқиб қилиниши хамон давом этаётганлиги юзасидан ўз ҳавотирларини билдиришди.

Муҳаммад Бекжон “сангород”да, 2003 й.

Ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирган журналист ва ёзувчилар Ўзбекистоннинг қамоқхона ва калонияларида сақланар экан, давлат хокимияти очиқда юрганларни таъқиб қилишни давом этаркан ханузгача ушбу ҳолатни ўзгариши аломати кузатилмаяпди, деб ёзади қаттиқ ҳавотирлар билан Англиянинг ПЕН-маркази Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга.

Хатда айтилишича, ПЕН-маркази Ўзбекистондаги сўз эркинлиги борасидаги вазият ижобий томонга ўзгариши юзасидан умидсизликни яқинда яна бир бор бошидан кечирган. Президентнинг жияни ва журналист Жамшид Каримовни икки йилдан буён рухий касалхона мажбурий сақланганлигидан кейин озод этилганлиги ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланмади. Аксинча, кейинроқ маълум бўлишича, уни жиннихонада сақланиши давом этмоқда ва бу афсуски Ўзбекистон учун ягона ҳолат эмасдир.

Шу йилнинг 10 октябрь куни Қорақалпоғистонлик журналист Солижон Абдурахмонов на тергов на суд органлари томонидан уни гиёвандфурушликдаги айби исботлана олмаганлигига қарамасдан, у 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Англиянинг ПЕН-маркази қатъйилик билан ишонтириб, маълум қиладики Абдурахмонов ўзининг журналистик фаолияти учун судланган.

“2007 йил декабрь ойида қамоққа олинган шоир Юсуф Жума қийноқларга солинаётгани ҳақидаги хабарлар бизни ниҳоятда қаттиқ ҳавотирларга солмоқда”,- деб ёзади ПЕН-маркази. Очлик ва қийноқларга солиниши натижасида Жуманинг саломатлиги кескин ёмонлашиб қолиб, агарда зудлик билан зарур чоралар кўрилмаса, у ҳолда унинг жони қамоқда узилиб қолиши мумкин.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг икки “энг қари” сиёсий махбуслари, 1999 йилдан буён қамоқда сақланаётган мухолифатдаги “Эрк” партияси лидери Мухаммад Солиҳнинг яқинлари, яъни укаси журналист Муҳаммад Бекжон ҳамда унинг дўсти, ёзувчи Мамадали Махмудовлар ПЕН-марказида алоҳида ҳавотирларни уйғотмоқда.

Ушбу икки шахслар ПЕН-марказининг фахрий аъзолари бўлиб ҳисобланади ва уларнинг қамоқда сақланиши уларнинг ҳуқуқлари ва сўз эркинликларини паймол этилишидир, деб баёнот қилишади уларнинг Англиялик ҳамкасблари.

Англиянинг ПЕН-маркази вакиллари Президент Ислом Каримовга мурожаат этишар экан, Ўзбекистон томонидан имзоланган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро битмнинг 19 моддасига мувофиқ, ундан дархол барча 5 нафар махбус журналист ва ёзувчиларни озод этилишини талаб этишди.

Uznews.net

Comments are closed.