“Уйғон Ўзбекистон” - водийда ва Европада!
Thursday, July 24th, 2008
“Уйғон ўзбекистон” ёшлар харакати Фарғона водийсида шижоатли, Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган ёшлар иштирокида таъсис йиғилишини ўтказди.
Қўқон шахрида бўлиб ўтган йиғилишда водийнинг Фарғона, Марғилон, Наманган ва Андижон шахарларидан келган ёшлар қатнашишди.
Йиғилишда қатнашган ёшлар Ўзбекистон истиқболи учун қилинадиган саъйи харакатлар хусусида фикр алмашишди. Ёшлар, бугунги Ўзбекистон вокелиги, ундаги ижтимоий ва сиёсий вазият хақида хам мулохаза юритишди. “Уйғон Ўзбекистон” ёшлар харакатининг мамлакат ичидаги стратегияси – йиғилишда кўтарилган масалаларнинг энг асосийси бўлди ва йиғилганларда қизиқиш уйғотди.
Айтиладиган гаплар ва билдириладиган фикрлар кўп бўлгани сабабли, белгилан кун тартибига хам ўзгартишлар киритилди. Жонли ва қайноқ тортишувлар билан ўтган йиғилишда, водийлик ёшларнинг “Уйғон Ўзбекистон” харакати рахбари этиб Содир Аминов сайланди. (more…)