Archive for the ‘Ўзбек мухолифати’ Category

Диккат!! Сохта Дадахон Хасан!!! (2)

Saturday, December 20th, 2008

Фахриддин Худойқулов, Канада.

Сохта деганимизда, бу “асар”ларни эълон қилаётган сайтлардаги ватандошлардан гумон қилганимиз йўқ эди, моҳият янглиш тушунилибди…

Ҳаммангизга маълум, бирор электрон почтани қўлга олиш учун жуда катта мутахассис бўлиш шарт эмас, қўлга олгандан кейин эса чала-чулпа савод билан хат жўнатиш учун эса ҳечам ақл керак эмас…

“Муносабат”га ҳам айнан шу емайл адресидан (Аҳмад Алиев –dilafgor40@yahoo.com–Этот адрес e-mail защищен от спам-ботов. Чтобы увидеть его, у Вас должен быть включен Java-Script ) бир талай хат хабар келганди, муаллифидан шубҳаландик ва сайтга қўйишни тўхтатдик… Очиғи, ҳаммани тахаллус учун сўкиб турган Дадахон ака ўзи Аҳмад Алиев номидан ёзганида мантиқ кўрмадим… (more…)

Нидоларим

Thursday, December 18th, 2008

Дадахон Ҳасан, Тошкент.

Хориждаги мухолифат аҳлига, айниқса ёшларга.

Хорижда юрган азизларим дўстларим бекларим!

Гапни гапир уққанга,

Жонни жонга суққанга.

Мени тўғри тушунасизлар деб умид қиламан! Наҳотки ҳали ҳам ватандан олисда умр ўтқазяпсизлар. Ватанни соғинмадиларингми? Ватандан узоқда қандай кун кечиряпсизлар? Мен эса ватандин айро қолиб яшамоқни тасаввур этолмайман. Ватандан олисда яшаб бўладими? Шундай муборак Ватандан-а! Ҳатто дўззоҳ бўлганда ҳам Ватан- Ватанда. Унинг дўззаҳ бўлишига биз ўзимиз сабабчи эмасми? Бизнинг Ватандай гўзал Ватан ўн саккиз минг оламда йўқ. Наҳд жаннат шу бизнинг Туркистондир. Алибой Йўляхшиев миллий яраш қўмитасини тузётган эди. Бу урунушга аллакимлар ташланиб бу ташаббусни ҳам барбод қилишди шекилли. Ўзбек бузаверади, бузаверади хеч қачон тузмайди, тузмайди. (more…)

Изоҳчиларга изоҳларим (3)

Sunday, December 14th, 2008

Дадахон ҲАСАН, Тошкент.

Учинчи қисм.

Таниқли мухолифат намояндаси, ўтюрак ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасаннинг “Янги Дунё” саҳифасида чиққан изоҳларга жавоб сифатида ёзган, “Туронзамин” саҳифасида эълон қилинган ушбу учинчи мақоласида ўзбек мухолифати ва миллатимиз табиати ҳақида анчайин жиддий фикрлар бор. Айнан шу сабабли бу мақолани ўқувчиларимиз ҳукмига ҳавола этишни лозим деб топдик. Севимли ҳофизимизнинг “Эрк” партияси лидери ва бошқа айрим ҳамкасбларимиз ҳақида билдирган фикрларига қўшилиш ёки қўшилмасликни ўқувчиларимиз ихтиёрига қолдирамиз.

Албатта бу борада бошқа юртдошларимизнинг ўз фикр-муносабатлари бўлиши табиий ва бунинг учун ҳам “Янги Дунё” барча демократик кайфиятдаги кишилар учун очиқ минбардир.

Одатдагидек ҳақоратли ва шахсга тегувчи сўзлар ўрнига (****) белгиси қўйилди.

Таҳририят. (more…)

Изоҳчиларга изоҳларим (2)

Saturday, December 13th, 2008

Дадахон Ҳасан, Тошкент.

Иккинчи қисм

Таниқли мухолифат намояндаси, ўтюрак ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасаннинг “Янги Дунё” саҳифасида эълон қилинган изоҳларга жавоб сифатида ёзган, “Туронзамин” саҳифасида эълон қилинган ушбу иккинчи мақоласида ўзбек мухолифати ва миллатимиз табиати ҳақида анчайин жиддий фикрлар бор. Айнан шу сабабли бу мақолани ўқувчиларимиз ҳукмига ҳавола этишни лозим деб топдик. Севимли ҳофизимизнинг “Эрк” партияси лидери ва бошқа айрим ҳамкасбларимиз ҳақида билдирган фикрларига қўшилиш ёки қўшилмасликни ўқувчиларимиз ихтиёрига қолдирамиз.

Албатта бу борада бошқа юртдошларимизнинг ўз фикр-муносабатлари бўлиши табиий ва бунинг учун ҳам “Янги Дунё” барча демократик кайфиятдаги кишилар учун очиқ минбардир.

Одатдагидек ҳақоратли ва шахсга тегувчи сўзлар ўрнига (****) белгиси қўйилди.

Таҳририят. (more…)

Ғойибдан ”келадиган” мўъжиза йуқ

Monday, December 1st, 2008

(ёки Ғойибдан “келадиган” мўъжизага ишонмайлик, дейилса қандай бўлади?).

Алибой Йўляхшиев, Норвегия.

Бизнинг, тўғрироғи чет элларда – Ўзбекистондан ташқарида юришган ўзбекистонлик сиёсий ва меҳнат муҳожирларининг аҳволи қандай? Уларнинг сиёсий ва сиёсий бўлмаган ҳаракатлари, юмушлари ҳақида нималар дейиш мумкин? Шу каби ва бошқа хил саволлар бугуннинг бир мунча аҳамиятли масалаларидан ҳисобланади десам катта хатога йўл қўймаган бўламан. Шу сабабдан мазкур масалалар ҳақида билганларимни оммолашиш ва муҳожирликда қилган баъзи саъй- ҳаракатларимни хотирлаш фойдали бўлар деб умид қиламан. Шу билан бирга муҳожирликдаги ватандошларимиз билан биргаликда Ватан ва халқ бахти учун бундан буён нималар бажариш мумкинлиги ҳақида ҳам бир мунча фикр мулоҳазаларни ўртоқлашиш фойдали бўлар деб тушундим. (more…)

Эрозия совести

Sunday, November 23rd, 2008

(Вместо ответа Дадахону Хасанову)

Мне кажется что-то случилось с человечеством.

Идёт тотальное эрозия совести.

Они теперь лгут значительно легко , чем раньше.

Клевещут, шантажируют более бесстрашно, чем в былые времена.

Лжецы, клеветники и шантажисты находят опору в обществе более устойчивую, чем когда-либо они находили.

Я был поражён, прочитав высказывания нашего бывшего друга, певца Дадахона Хасанова, который был моим доверенным лицом в Президентских выборах 1991 года, который в 1996 году посвятил моей скромной персоне песню, которая начинается со слов “Посвящаю герою нации Мухаммаду Салиху”.

Этот наш друг, Дадахон, вдруг обвиняет меня ….предательству узбекскому народу!

Я не знаю - какому слову и периоду его жизни надо верить? (more…)

Дадахон Ҳасан: Мен адашган эканман…

Thursday, November 20th, 2008

11 ноябрь 2008 йили Ўзбекистон ҳаётидаги энг эътиборли, энг тарихий бир воқеага 20 йил тўлди. Айнан шу кун, Тошкент шаҳри чеккасидаги, маҳаллаларнинг бирида жойлашган хонадонда илк бор, замонавий ўзбек мухолифати дунёга келди. Халқ жабҳаси номи остида дунёга келган мазкур ҳаракат кейинчалик “Бирлик халқ ҳаракати” номи остида танилди.

Аксар мухолифат вакиллари учун ўта қадрли ва муборак саналган мана шу кунда, биз эслатганимиз ҳаракат асосчиси, етук мухолифат намояндаси, таниқли ҳофиз ва шоир, бастакор ва асл ватанпарвар, Дадахон Ҳасан билан мулоқотда бўлдик. Ҳаракатнинг туғилиш тарихи ва кейинги тақдири ҳақида суҳбатлашдик.

Савол: — Ассалому алайкум дадахон ака, аввало шартли жазони ўташда давом этаётганингизга қарамай, мана шу тарихий кун хурматидан биз билан мулоқот қилишликка рози бўлганингиз учун сизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Дадахон ака, ўша сизу биз билган ва ҳаяжон билан эслайдиган кун ҳақда, машҳур ҳаракатнинг пайдо бўлиш тарихи ҳақида сўзлаб берсангиз… (more…)

Дилором Исхакова: Оппозицию в Узбекистане создал нынешний режим, сам того не желая

Wednesday, November 19th, 2008

Оппозицию в Узбекистане, 20-летие создания которой отмечается в эти дни, можно условно разделить на две группы: те, кто выехал за рубеж и оттуда пытается повлиять на существующую в стране ситуацию, и тех, кто остался в Узбекистане и пытается не только бороться за демократию, но и за элементарное выживание. Дилором Исхакова, поэтесса, член центрального правления оппозиционной партии «Эрк» (Воля), лидер узбекского отделения движения «Бирдамлик» (Сплоченность) из последней группы. В своем интервью Voice of Freedom она оценивает то, чего удалось добиться и что не сумела сделать узбекская оппозиция за прошедшие 20 лет.

Voice of Freedom: В чем, на ваш взгляд, главная победа и главное поражение оппозиции Узбекистана? (more…)

Ўзбек мухолифати туғилганига 20 йил тўлди

Thursday, November 13th, 2008

Ўзбекистондаги илк мухолифат ҳаракати - Бирликни ташкил қилган зиëлилар ўзаро суҳбат чоғида. Тошкент¸ 1989 йил.
11.11.2008
Абдулла Искандар

Бундан 20 йил муқаддам, 1988 йилнинг 11 ноябр куни Ўзбекистонда илк мухолиф ҳаракат ташкил этилди. “Бирлик” ҳаракатини Дадахон Ҳасаннинг уйига тўпланган бир гуруҳ зиëлилар тузишди.
Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ¸ Дадахон Ҳасан, Усмон Азимов, Хуршид Даврон, Аҳмад Аъзам, Абдураҳим Пўлатов, Қаҳрамон Ғуломов, Ғуломқодир Турсунов, Зоҳир Аълам, Фахриддин Худойқуловлар Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати ташкилотчилари сифатида кўрилади.

“Бирлик”нинг кекса аъзоларидан бири Алибой Йўляхшиев бу гуруҳ ўзагини ëш шоирлар ташкил қилганини айтади. (more…)

Тутқуннинг бир куни

Monday, November 3rd, 2008

Мўътабар Тожибоева, Каримов режимининг собиқ маҳкумаси

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли¸ икки йилу саккиз ой Қўйлиқдаги аëллар қамоқхонасида жазо ўтаган Мўътабар Тожибоева қамоқда кўрган кечирганларини Озодлик мухбирига гапириб берди. Германияга даволаниш учун келган Мўътабар Тожибоеванинг қамоқхона ҳикоялари талай. Қамоқхонанинг тош деворлари ортида нима бўлаëтганлигини эл билсин¸ дейди Мўътабар Тожибоева. Озодлик таҳририяти Тожибоеванинг ҳикояларини бир-бир эълон қилишни бошлади. Эътиборингизга ҳавола қилаëтганимиз илк ҳикоя ўзбек қамоқхонасидаги маҳбусанинг бир кунини акс эттиради. (more…)

Абдурахим Пўлатов нега қопиб гапиради? (Охири)

Tuesday, October 14th, 2008

Толиб Ёқубов

6-қисм

Унинг сайтига эътибор қилинг. «Ҳаракат» хабарлар агентлиги»нинг иғвога тўла материаллари фақат ўзбекзабон ўқувчи учун мўлжалланган, ундан бошқа миллат вакиллари ҳеч қандай маълумот ола олмайдилар, халқаро ташкилотларга ёзиладиган хатларда унга ишора (ссылка) қилиб бўлмайди. Ўзбек ҳукумати учун «Ҳаракат»данда оромижонроқ сайт бўлиши мумкинми?!! Бу сайтнинг ягона вазифаси тарқоқ ўзбек мухолифати орасига янада нифоқ солишдир! 1998 йилдан бери АҚШда (!!!) яшаётган «тарихий шахс» сайтидаги ўзбек саҳифасида чоп этилган «Ҳаракат» агентлиги материалларини инглиз ва рус тилларига тўлиқ таржима қилиб, инглизча ва русча саҳифаларга қўйса бўлмасмиди? Бўларди! Бироқ у буни атайлаб қилмайди. Сабаби оддий:
Мухолифат ва ҳуқуқбонларга ёғдирилаётган иғволар ўзбек тилида ёзилиши ва ўзбекча саҳифада тургани, халқаро ташкилотларга етиб бормагани ва ўзбек ҳукуматига ёқиши жуда муҳим;
иғвога тўла ўзбекча материаллар инглиз ва рус тилларига таржима қилинса, унинг иғволари фош ва ҳақиқий мақсади ошкор бўлади, бу эса уни халқаро грантлардан дарҳол маҳрум қилади. (more…)

Абдурахим Пўлатов нега қопиб гапиради?

Monday, October 13th, 2008

Толиб Ёқубов

4-қисм

(Давоми).

Абдураҳим Пўлатовнинг яна бир яхши кўрадиган машқи «Бирлик» ва «Эзгулик»дан бошқа ташкилотларни камситишдир. У «Эрк» ва «Озод деҳқонлар» партиялари ҳамда ҳуқуқбонлик ташкилотларини аллақачон йўқ бўлиб кетган ташкилотлар деб ҳисоблайди. Бу рўйхатга у ЎИҲЖни ҳам баралла қўшган [унинг «Толиб аканинг «даҳшатли» ўчи ёки ТЁ операцияси» мақоласига қаранг]. Қизиқ, бу иддаони Михаил Ардзинов ҳам, ҳукумат ҳам тўтиқушдай такрорлайди. Унданда қизиғи, бу икки шахс «йўқ бўлиб кетган» ташкилотлар ҳақида тинимсиз ёзишади. Ажабо, бунда қандай мантиқ бўлиши мумкин? Нега бу шахслар 1992 йил 12 февраль куни, яъни ЎИҲЖ тузилгандан 10 кун кейин ҳукумат шошилинч равишда тузган ва бир сутка ичида давлат рўйхатидан ўтказган «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий қўмитаси» номли нодавлат ташкилотини ҳеч эслашмайди? Гарчи унинг Мустақиллик майдонида офиси бўлса-да, унга: «Менинг ҳуқуқларимни ҳимоя қилишга ёрдам беринг» деб ит ҳам бормади ва унинг раҳбари профессор Аъзамхўжаев ўлгач, тамоман ёпилиб кетди. Михаил Ардзинов ва ҳукумат нега «бу ташкилот йўқ бўлиб кетди», деб ёзмаслиги тушунарли, аммо Абдураҳим Пўлатов нега бирор марта ҳам ёзмайди? Нега ҳақиқатан йўқ бўлиб кетган «Интерсоюз» ҳақида лом-мим демайди? Бу икки мисол билан бундай ташкилотлар рўйхати тугамайди, бироқ Абдураҳим Пўлатов сукутда. (more…)

Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?

Friday, September 26th, 2008

s26418.jpgТолиб Ёқубов

4-қисм

Мен бу гапларни мақтаниш учун ёзаётганим йўқ, - Аллоҳ гувоҳ. Менинг мақсадим Абдураҳим Пўлатовдан сўраш, холос: ўша йиллари, ўша кунлари Васила Иноятова, «Бирлик» ва «Эзгулик» қаерда эди? 2001-чи йилни қўятурайлик, 2002 йил 17 февральда тузилган «Эзгулик» 2002-05 йиллари, 2003 йилнинг августида тузилган «Бирлик» партияси нега тамошабин бўлиб қараб турди? Сиёсий махбусларни озод қилиш учун пикетларга чиқса бўлмасмиди?
Жавоб оддий: бўлмас эди, чунки Васила Иноятова ҳеч қачон бўйнига плакат осиб сафда туришни ўзига эп кўрмаган, пикетлар уюштиришга тиш-тирноғи билан қарши бўлган. Балки унинг асл хўжайинлари рухсат бермагандир?

(more…)

Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?

Wednesday, September 24th, 2008

15658.jpgТолиб Ёқубов

3-қисм

Абдураҳим Пўлатов юрт ичида ҳам «текислаш ва тозалаш» тадбирларини ўтказа олмайди. Нега? У: «Бирлик» партияси Ўзбекистонда энг салоҳиятли ягона сиёсий кучдир» - дея ҳар қанча чиранмасин, бу «куч» 2003-04 йилларда қандай тўпланганлигини кўпчилик яхши билади. Шу давр ичида партияга камида икки марта «аъзо» тўплаш жараёни кечди. Ўйлайман-ки, бу жараённи ҳукумат ҳам яхши кузатиб борган. Аъзолар «пуллик» бўлди, яъни бўлажак «аъзо»ларга 20000 сўмдан пул улашилиб партияга жалб қилинган. ЎБХҲга 1989 йилда пул бериб аъзо тўпланган эмас эди. ЎБХҲга аъзо бўлиш учун одамлар мамдакатнинг энг узоқ ҳудудларидан ўз ёнидан пул сарфлаб Тошкентга келишганларини мен яхши эслайман.

(more…)

Нимани кутиб турибсиз Ислом Каримов?

Wednesday, September 24th, 2008

s94454.jpgҲазратқул Худойберди, Швеция.

Ҳар бир инсон энг аввало ўзини ҳурмат қилиши керак. Бу дегани шуки, ҳар бир инсон ўзлигини сақлаб қолиши керак. Ҳар бир инсоннинг айтган ҳар бир сўзи у қилаётган ҳар бир ишга мос келиши керак.  Ўзини бошқалар ҳурмат қилишини истаган одам ишни энг аввало ана шундан, яъни ўзини ҳурмат қилишдан бошлаши керак.

Ундан кейин ўз ота онасини, болаларини, ёру биродарларини, таниган ва танимаган одамларни ҳурмат қилиши лозим. Бу ҳар биримизнинг энг оддий инсоний бурчимиздир.

Агар у инсон бирор ташкилот ёки гуруҳнинг раҳбари бўлса, у ҳолда бу раҳбар ҳурмат қилиши лозим бўлган одамлар сони корхонанинг катталигига қараб кўпая боради. Уддабўрон тадбиркорлар шуни билишадики, агар улар ўз қўл остида ишловчи инсонларни қанчалик ҳурмат қилсалар уларнинг корхонасини баракаси ҳам шунчалик юқори бўлажак. (more…)

Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?

Wednesday, September 24th, 2008

63051.jpgТолиб Ёқубов

2-қисм

(Суратда: А.Пўлатов).

Муҳаммад Солиҳ, Бахтиёр ва мен, шўрликлар, Васила Иноятова ва унинг ҳамма вақт оғзидан мағзава оқиб турадиган «шефи» билан бирга бўлиш керак эканлигини қайдан билибмиз? Мен, хусусан, ўзимнинг мустақил дунёқарашим, фикрим ва эрким бор, деб ўйлаб, мени Вашингтонда ҳақорат қилганда «тарихий шахс»дан юз ўгирган эдим. Бунда менинг мантиғим бўшлик қилди, чамаси: мен, эси паст, «у менга ота бўлмаса, ака бўлмаса, тоға бўлмаса, мени ҳақорат қилишга қандай ҳаққи бор?», - деб ўйлабман! Эҳ, шу қалтис ишим учун куёвим қамалишини билганимда, «Бирлик» раиси устимдан «а» қилиб юборганда ҳам ЎБХҲдан кетмас эдим! 1989-91 йилларда кўпгина йирик олимлар ва бошқа зиёлилар Абдураҳим Пўлатовнинг ҳақоратлари ва ёқабуғишлари [1989 йили у Ёзувчилар уюшмаси биносида уюшма раҳбари шоир Жамол Камолнинг ёқасидан олиб, отаси қолмай, онаси қолмай ҳақорат қилганини ўз кўзим билан кўрганман; шундан сўнг Жамол Камол тиш-тирноғи билан «Бирлик»ка қарши позицияга ўтди] туфайли «Бирлик»ни тарк этган эди. У бечораларнинг тақдири нима бўлдийкин? Уларнинг ё ўзлари, ё болалари ва ё ака-укалари қамалиб кетгандир-ов?! (more…)

Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?

Monday, September 22nd, 2008

s26418.jpgТолиб Ёқубов

1-қисм
Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати партияси (бундан кейин қисқача: «Бирлик» партияси)нинг сайти «Ҳаракат»ни ўқиб бораётган ҳар бир одам мазкур сайт муаллифи ва муҳаррири, партия раиси Абдураҳим Пўлатовнинг лексиконида «хоин», «дод-вой», «йиғи-сиғи», «лўттибозлик», «қорни тўймаслар», «овозини ўчирамиз», «Бирлик» Ўзбекистонда кучли бўлган ягона сиёсий партия», «фалон партия ёки ташкилот йўқ бўлиб кетган», «Мухолифат кучлар «Бирлик» атрофида бирлашиши керак» каби ва бошқа сўз ҳамда ибораларни тез-тез ишлатиб туришини сезмаслиги мумкин эмас. У юқорида келтирилган сўзларни одатда ўзининг Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати (ЎБХҲ)даги собиқ сафдошларига қарата ишлатади. Унинг мақолаларини юзаки ўқимаган ҳар қандай одамда қуйидаги табиий саволлар туғилиши аниқ:
- бундай сўзлар, Абдураҳим Пўлатов уларни кимга нисбатан ишлатаётган бўлса, уларда унга нисбатан илиқлик ва ҳурмат уйғотадими? (more…)

“БИРЛИК” фаоли Пўлат Охуннинг ўғирланишига изоҳ берилиши керак!

Thursday, August 21st, 2008

po.JPG“Эзгулик” хабар қилади.

Шу йилнинг 9 августида “Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги уйидан сирли равишда ғойиб бўлди. Орадан икки кун ўтиб, Андижон вилояти ИИБнинг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими чақирувига биноан уйидан чиққан мухолифат фаолининг давлат рақами Қирғизистон Республикасига тегишли бўлган автоуловда ўғирланиб, Бишкек шаҳри яқинидаги яйдоқ далалардан бирига ташлаб кетилгани маълум бўлди. Ҳозирги кунда “Бирлик” партияси раиси Абдураҳим Пўлат ва унинг ўзининг таъкидлашича, БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Қирғизистон бўлими мутасаддиларига мурожаат қилган, вақтинчалик қўшни мамлакатдан бошпана топган. (more…)

Узбек милицияси фитнани давом эттирмокда

Monday, July 28th, 2008

82878.jpgМўътабар Тожибоева, Тошкент.

Бугун 27 июль куни эрталаб укам Тожибоев Расулжон ижарада турган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 15-квартал 5 уй 2-хонадон соҳибаси Ферузахон келиб зудлик билан уйни бушатиб қўйишимизни талаб қилди.
Келиним Гулхумор Ферузахонлар билан 2 йил ён қўшни-жон қўшни бўлиб яшаганларини, оғир-енгил кунларида бир-бирларини корларига яраб келганларини гапирганда ҳудуд профилактика катта нозири, милиция капитани Нусратов Ўктам Турсунович уни чақириб укамни оиласини зудлик билан уйдан ҳайдаб чиқаришни таЙинлаганини, агар уйдан ҳайдамаса ўзига ёмон бўлишини огоҳлантирганини айтди. (more…)

Такдирлар

Monday, June 16th, 2008

33047.jpgЎзбекистонликлар мустақилликдан аввал ҳеч қачон миллионлаб сонда ва бутун бошли оиласи билан муҳожиротда кун кечиришмаган. Шўролар Иттифоқи қулаши ортидан кузатилган оғир иқтисодий шароит сабаб юз минглаб фуқаролар ўз оилаларини боқиш учун бирор бир иш топиш илинжида муҳожиротга юз тутишмоқда. 2005 йил 13 май ойидаги Андижон қирғини эса, мамлакатда қолган деярли барча эркин фикрли зиёлийлар, мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мухолифат аъзоларини оилавий бўлиб Ўзбекистонни тарк этишларига мажбур қилган. Шундай экан, мажбурий муҳожирот ортидан ўзбекистонлик муҳожирларнинг йўқотганларию топганлари нима бўлди? Муҳожирлик ҳаёти уларнинг оилаларию фарзандларининг тақдирида қандай акс этмоқда? Уларнинг бугунги кечмишларию эртанги кунга бўлган умидлари қандай? “Тақдирлар” рукнимиз ўзбекистонлик ана шундай турфа тоифа муҳожирларнинг ҳикояларига асосланган.
Навбатдаги қаҳрамонимиз бир неча йилдан буён Украинада муҳожиротда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Исҳоқжон Зокиров: (more…)