Андижон хунрезлиги шоҳиди жавоблари
Sunday, June 15th, 2008
Лутфулло Шамсуддинов на “акромийлар”, на ҳукуматнинг ёнини олмасдан фақат Андижонда кўрганларини айтганини урғулайди…
Лутфулло Шамсуддинов - 2005 йил май ойидаги Андижон хунрезлигининг бевосита шоҳиди ва мазкур воқеа борасида дунёни огоҳ этишга интилган инсонлардан бири.
Андижон воқеалари ортидан Лутфулло Шамсуддинов ҳамда унинг оиласи Ўзбекистонни тарк этиб, АҚШда қўним топишган.
У Андижон воқеаларидан олдиноқ “Акромия” диний оқими вакиллари, деб
аталган ишбилармонларнинг таъқибга олиниши, уларнинг аслида кимлар эканлиги
ва ҳукумат уларни қанчалик асосли таъқибга олаётгани хусусида ўрганганини айтади. (more…)