Archive for the ‘Инсон ҳуқуқлари’ Category

Дело «ивановских узбеков» в Страсбурге выиграно окончательно

Thursday, December 18th, 2008

ПОСТАНОВЛЕНИЕ ЕВРОПЕЙСКОГО СУДА ВСТУПИЛО В СИЛУ

16 декабря 2008 г. Европейский Суд по правам человека опубликовал на своем официальном сайте пресс-релиз, в котором указано, что Суд отклонил запрос Правительства РФ о передаче дела «Исмоилов и другие против России» на рассмотрение в Большую Палату.
Таким образом, вступило в силу постановление Суда от 24 апреля текущего года, которым были удовлетворены все требования заявителей и признана недопустимость их экстрадиции в Узбекистан из-за серьезной угрозы применения к ним пыток.

Напомним, что дело «Исмоилов и другие против России», получившее известность как «дело ивановских узбеков», стало результатом задержания в г. Иваново в июне 2005 года 14 этнических узбеков - 12 граждан Узбекистана, гражданина Кыргызстана и гражданина России. Узбекские власти «задним числом» обвинили их в причастности к восстанию в Андижане в мае того же года. (more…)

Барча сиёсий маҳбусларга озодлик!

Sunday, December 7th, 2008

Жиззах вилояти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилари Ассоциацияси

БАЁНОТИ

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Мирзаобод туман бўлими раиси Алишер Караматов Қарши шаҳрида жойлашган жазони ўташ УЯ 64/49 колониясидан Тошкентдаги қамоқхона касалхонаси ҳисобланган УЯ 64/18 (Сангород)га сил касалига чалинганликда гумон қилиниб, оғир ахволда олиб келинган. Унинг турмуш ўртоғи Намуна Караматованинг айтишича, Сангород шифокорлари бу диагнозни тасдиқлашган: унинг ўпкасида қон сизиб чиқаётган икки каверна (тешик) борлиги аниқланган. (more…)

Афв чиғириғи: сиёсий маҳбусларга мурувват бўладими?

Tuesday, December 2nd, 2008

“Эзгулик” хабар қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўзининг навбатдаги ялпи мажлисида мамлакат мустақиллигининг 17 йиллиги муносабати билан Амнистия ҳақидаги қарорини қабул қилди. Анчадан бери Конституция куни муносабати билангина қабул қилинаётган афв ҳақидаги қарор матни анъанавий, муайян даражада популистик эканига қарамай, кўплаб юртдошларимизнинг мамнун бўлганини таъкидлаш керак. Аммо афв умумийнинг моҳияти, унинг чиқарилиши ва қўлланилиши моҳиятига қаралса, уни Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий жиҳатдан ижобий қадами, деб бўлмайди.

Нега? (more…)

Англиянинг ПЕН-маркази Ислом Каримовга мактуб йўллади

Saturday, November 15th, 2008


Uznews.net – Бугун Англиянинг ПЕН-маркази вакиллари президент Каримовга мактуб йўллашди. Мазкур хатда улар Ўзбекистонда хокимият томонидан журналистлар, шоирлар ҳамда ёзувчиларнинг таъқиб қилиниши хамон давом этаётганлиги юзасидан ўз ҳавотирларини билдиришди.

Муҳаммад Бекжон “сангород”да, 2003 й.

Ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирган журналист ва ёзувчилар Ўзбекистоннинг қамоқхона ва калонияларида сақланар экан, давлат хокимияти очиқда юрганларни таъқиб қилишни давом этаркан ханузгача ушбу ҳолатни ўзгариши аломати кузатилмаяпди, деб ёзади қаттиқ ҳавотирлар билан Англиянинг ПЕН-маркази Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга. (more…)

Умида Ниëзова: ” Тузоқ олдиндан тайëр бўлган.”

Monday, November 3rd, 2008

Умида Ниëзова 2008 йил сентябрида халқаро майдондаги узоқ уринишлардан сўнг Берлинга келди.

Ҳурмат Бобожон

30 октябр куни жаҳон бўйлаб Қатағон қурбонлари куни нишонланди.Шу куни расмий Тошкент тазйиқига учраб¸ 2007 йили уч ярим ой мобайнида қамоқда ўтириб чиққан ҳуқуқ фаоли ва мустақил журналист Умида Ниëзова қамоқхона кечинмаларини ëдга олди.

32 яшар Умида Ниёзова 2007 йил январ ойида Ўзбекистонда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини бузишга чақирувчи адабиётларни мамлакатга қонунга зид равишда олиб кириш ва тарқатишда айбланиб ҳибсга олинди ва уч ярим ой мобайнида қамоқда ўтирди. (more…)

Кампания қурбонлар талаб қилмоқда!

Tuesday, September 23rd, 2008

0001722.jpg“Эзгулик” хабар қилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоллари тақдим этган маълумотларга кўра, шу йилнинг 18 сентябрида вилоятнинг Нишон тумани Гулистон фермерлар уюшмасига қарашли дала шийпонида истиқомат қилиб, пахта теримида иштирок этаётган ҳашарчилардан бири ваҳшиёна қотилликнинг қурбони бўлди. Китоб туманидаги маиший хизмат коллежи ўқувчиси Сардор Ахмедов сабоқдоши томонидан ўзаро жанжал оқибатида ўлдирилди. Бўйин соҳаси, қорин қисмига берилган учта зарбадан сўнг воқеа жойида жон таслим қилган коллеж ўқувчиси қариндошларининг оҳи-зори шиддат билан давом этаётган капманияга таъсирини ўтказа олмади. (more…)

“Эзгулик” адвокати Норбой Холжигитов билан учрашди

Friday, September 19th, 2008

s54405.jpg“Эзгулик” хабар қилади.

Шу йилнинг 26 июнидаги 33-релизимизда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли, “Бирлик”чи Норбой Холжигитовнинг аҳволига доир тафсилотларни баён қилгандик. Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимининг Қаршидаги 64/49-муассасасида 2005 йилнинг июнида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди ҳукми билан ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат), 165-моддаси (Товламачилик) асосида қамалган маҳкумнинг аҳволи бирмунча оғирлиги борасида гапиргандик. 17 сентябр куни жамият томонидан ёлланган “Эътимод»” хусусий адвокатлик фирмаси адвокати Абдулла Муҳаммаджонов узоқ уринишлардан сўнг унинг олдига киришга муваффақ бўлди. Норбой Холжигитовнинг аҳволи билан батафсил танишди, у сақланаётган колония маъмурияти билан сўзлашди. Маҳкум билан Ўзбекистон Олий судига кассация тартибида ариза бериш, ҳуқуқий майдондаги курашни давом эттириш стратегиясини пишитиб олди. (more…)

Ислом Шодмонқулов: “Ким пахта теримига қарши тарғиб қилса — халқ душмани!”

Sunday, September 14th, 2008

s78888.jpg“Эзгулик” хабар қилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоллари тарқатган хабарга кўра, шу йилнинг 9 сентябридан вилоятдаги барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари пахта йиғим-теримига сафарбар қилинди. Шунингдек, ўрта умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларини ҳам мазкур кампанияга жалб қилиш чоралари кўрилмоқда. Куни кеча Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Шодмонқулов вилоят бўйлаб селектр орқали ўтказган мажлисда туман ва шаҳарлар халқ таълими бўлимлари мудирлари ҳамда маориф ходимларига қарата: “Кимки ўқувчиларни пахта йиғим-теримига қарши агитация қилса — халқ душмани!” дея хитоб қилди. Ўзининг иддаосини пахта миллий бойлигимиз, уни нес-нобуд қилмай териб олиш долзарб масала экани билан изоҳлаган амалдор маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотлари вакилларига топшириқлар берди. (more…)

Бош вазирнинг маҳалласида… аввал портлаш, сўнг босқинчилик!

Thursday, September 11th, 2008

“Эзгулик” хабар қилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Германия Федератив Республикаси Мюнхен шаҳар Герцогштандштрассе 19-уйда яшовчи мамлакатимиз фуқароси Анвар Усмонов мурожаат қилиб, ўзининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Фозил Йўлдош кўчасида жойлашган уйи муайян шахслар томонидан талончилик ва фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини таъкидлаган. (more…)

“БИРЛИК” фаоли Пўлат Охуннинг ўғирланишига изоҳ берилиши керак!

Thursday, August 21st, 2008

po.JPG“Эзгулик” хабар қилади.

Шу йилнинг 9 августида “Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги уйидан сирли равишда ғойиб бўлди. Орадан икки кун ўтиб, Андижон вилояти ИИБнинг Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими чақирувига биноан уйидан чиққан мухолифат фаолининг давлат рақами Қирғизистон Республикасига тегишли бўлган автоуловда ўғирланиб, Бишкек шаҳри яқинидаги яйдоқ далалардан бирига ташлаб кетилгани маълум бўлди. Ҳозирги кунда “Бирлик” партияси раиси Абдураҳим Пўлат ва унинг ўзининг таъкидлашича, БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Қирғизистон бўлими мутасаддиларига мурожаат қилган, вақтинчалик қўшни мамлакатдан бошпана топган. (more…)

Обращение, не достигшее адресата

Monday, August 11th, 2008

s26418.jpgКак известно, 25-26 июля с.г. состоялось Совещание министров иностранных дел государств-членов Европейского Союза. Мы, группа узбекских правозащитников и представителей оппозиционных организаций, договорились направить участникам данного Совещания обращение с призывом обратить внимание на тяжелое положение политических заключенных в Узбекистане и приложить к нему список (неполный) политических заключенных с приводом краткой информации о них. Мне были поручены написание текста обращения на русском языке, составление списка и организовать перевод обеих документов на английский язык, а Мухитдину Курбанову, председателю Международного общества правозащитников (Швеция), - отправление этих документов по адресам. (more…)

Юсуф Жума хаёти хавф остида!

Wednesday, August 6th, 2008

0005157.jpgЎзбек халқининг ўтюрак шоири, Каримов режимининг ашаддий танқидчиси Юсуф Жума ҳаёти хавф остида.

Айни пайтда Қорақалпоғистондаги, халқ ичида “Борса келмас” номини олган “Жаслиқ” қамоқхонасида сақланаётган шоир билан учрашган Феруза Юсуфжон қизи, отасини даҳшатли ҳолда учратган. Унинг тана аъзолари калтаклар зарбидан шишган ва кўкариб кетган, вазни эса қирқ килога яқинлашганига гувоҳ бўлган.

Ферузанинг ахборот воситаларига берган суҳбатлари ҳақида қуйидаги икки мақола билан танишинг. (more…)

Узбек милицияси фитнани давом эттирмокда

Monday, July 28th, 2008

82878.jpgМўътабар Тожибоева, Тошкент.

Бугун 27 июль куни эрталаб укам Тожибоев Расулжон ижарада турган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 15-квартал 5 уй 2-хонадон соҳибаси Ферузахон келиб зудлик билан уйни бушатиб қўйишимизни талаб қилди.
Келиним Гулхумор Ферузахонлар билан 2 йил ён қўшни-жон қўшни бўлиб яшаганларини, оғир-енгил кунларида бир-бирларини корларига яраб келганларини гапирганда ҳудуд профилактика катта нозири, милиция капитани Нусратов Ўктам Турсунович уни чақириб укамни оиласини зудлик билан уйдан ҳайдаб чиқаришни таЙинлаганини, агар уйдан ҳайдамаса ўзига ёмон бўлишини огоҳлантирганини айтди. (more…)

Узбекистон Республикаси Конституциявий суди раисига

Sunday, July 27th, 2008

s10322.jpgФаргона шахар А.Навоий кучаси 14-уй 9-хонада яшовчи фукаро Нурматова Дилафруз Кахрамон кизидан

А Р И З А

Менинг конуний турмуш уртогим Гозиев Улугжон Комиловичга нисбатан 26.05.2008 йил куни Узбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 119-моддаси 3-кисми “б” банди Билан айб эълон килиниб, хозирда мазкур жиноят иши жиноят ишлари буйича Фаргона шахар судида курилмокда. Мен мазкур жиноят иши буйича жабрланувчи деб топилганман.
Мен Гозиев У. Билан 1996 йилда конуний никохдан утиб, умумий рузгор асосида 21.04.2008 йил кунига кадар бирга яшаб келганман, хозирги кунгача конуний никохимиз бекор булгани йук. Гозиев У. Мансурова Орзихон исмли аёл Билан хам 1999 йил 23 октябрдан буён шаръий никох асосида умумий рузгор юритиб яшаб келади. Буни Гозиев У. дастлабки тергов давомида ва суд тергови давомида берган кургазмасида тулик тасдиклаб утган. (more…)

SOS: Санжар Умаровнинг аҳволи аянчли

Thursday, July 24th, 2008

umarov.jpg“Эзгулик” хабар қилади.

Шу кунда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жиноий жазони ижро этиш Бош бошқармаси тасарруфидаги 64/47-муассасада жазо муддатини ўтаётган “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси раҳбари Санжар Умаровнинг аҳволи оғир. 17-19 июль кунлари муассасада у билан учрашишга эришган фарзандлари отасининг аҳволи ниҳоятда аянчли эканини сўзлайдилар. Умаров хонадони сўровига кўра, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова ҳамда Умаровни ҳимоя қилиш учун ордер олган адвокат Герман Хегай куни кеча муассасага борди. Аммо ҳеч бир асосларсиз на ҳуқуқ фаоли, на махсус ордерли адвокат унинг олдига киритилмади. Ҳолбуки, бир қанча оммавий ахборот воситалари, хорижий радиолар орқали Санжар Умаров хонадони аъзолари унинг ноинсоиний қийноқларга солинаётгани, жисмонан мажруҳ қилингани ҳамда руҳан синдирилганидан ташвиш билдириб, ёрдам сўрашганди. (more…)

“Эзгулик” шикоятлар ёмғири остида

Saturday, June 28th, 2008

s10322.jpg“Эзгулик” хабар қилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Чорсу массиви 9 — 33-хонадонда яшовчи фуқаро Лола Ҳакимова мурожаат қилиб, сўнгги умиди биздан эканини таъкидлаган. Маълум бўлишича, жиноят ишлдари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан 1999 йил феврал воқеалари муносабати билан 20 йилга озодликдан махрум этилган ўғли Шерзод Ҳакимов(Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169, 267, 276, 159-моддалари билан судланган)нинг аҳволи оғир экани, унинг Андижон турмасида қийноқлар натижасида оғир аҳволга тушиб қолганини баён қилган. 1999 йил 20 февралда ҳибсга олинган Шерзод Ҳакимов февраль портлашлари қатнашчиси сифатида турли жазони ўташ колонияларида бўлган: Жаслиқ, Зарафшон, Косон, Шайхали… Аммо Андижондаги ёпиқ турмада муассаса бошлиғи Зокир Алимов бошчилигида назоратчилар томонидан аёвсиз калтакланган, натижада умуртқа поғонаси синиб оёғи фалаж бўлиб қолган. (more…)

Норбой Холжигитов озод килиниши керак!

Thursday, June 26th, 2008

s43895.jpg“Эзгулик” хабар қилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига Самарқанд вилояти Иштихон тумани Кўрли ф/й Қизил қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳаётулло Холжигитов мурожаат қилиб, отаси, ҳуқуқ ҳимоячиси ва мухолифат фаоли Норбой Холжигитовнинг аҳволи оғирлигини маълум қилган. Аниқланишича, “Бирлик”чи, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли (1948 йилда туғилган) Норбой Холжигитов ҳозирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖЖИЭББи тизимидаги 64/61-муассасада жазо муддатини ўтамоқда. У 2005 йилнинг июнида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди ҳукми билан ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат), 165-моддаси (Товламачилик) асосида 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Аризада қайд қилинишича, Норбой Холжигитовнинг аҳволи ағир, у сурункали қандли диабед туфайли ўзини эплай олмайдиган аҳволга тушиб қолган. Тишлари тушган, кўзлари кўрмай кўрмайди. У қамоқдан жамиятимиз номига ёрдам сўраб, хат чиқарган. (more…)

Шогирд устозидан ўтмоқчими?!

Wednesday, June 25th, 2008

0002636.jpgБугун 24 июн куни “ОЗОДЛИК” ва “ОЗОД ЕВРОПА Радиоси”нинг Туркманистондаги мухбири ҳақида аянчли хабар тарқатилди.

Радио Бош идораси жойлашган Прага шаҳридан хабар беришларига қараганда, “Озодлик”нинг туркман мухбири Сазак Дурдимурадов ҳибс этилган, калтакланган ва қийноққа солинган.
Бу азобларнинг сабаби шу бўлганки, С. Дурдимурадов “Озодлик/Озод Европа Радиолари” учун хабар юборишни тўхтатаман” деган мазмундаги аризага қўл қўйишни рад этган.
Сазак Дурдимурадовнинг асосий касби тарих ўқитувчиси бўлиб, у “Озодлик” радиосининг Туркман бўлимига кўпроқ таьлим, маориф ва маданиятга оид хабарлар юборган.
Хотини билан учрашган С. Дурдимурадов аёлига “бундай яшашни истамайман” дебди.
Бу машьум воқеа Туркманистон ҳукумати Инсон ҳуқуқлари Бўйича Мулоқот ўтказаётган бир пайтда содир бўлган. (more…)

Ошкора “қотиллик” қиссаси

Monday, June 16th, 2008

s54405.jpgЁхуд икки миршабнинг хаспўшланаётган жинояти ҳақида

“Эзгулик” хабар қилади.

Буюк Маркес ўз асарида ака-ука Викариоларнинг намойишкорона қотиллиги қиссасини шундай чизиб бергандики, бу хроникадан иборат адабий асар жаҳон адабиётнинг гултожига айланган. Гарчанд, инсон ҳаётига ваҳшиёна тажовузда айбланган Викариоларнинг қилмиши даҳшатли манзара касб этса-да, ўқувчи рашк туфайли бу ишга жазм этган кимсаларнинг шафқатсизлигини кечиришга уринади. Аммо каттақўрғонлик икки миршабнинг оддий фуқарога ўтказган ситамини… кечириш қийин, деймиз-у, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уларнинг жиноятини хаспўшлаётганидан ёқа ушлаймиз.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Каттақўрғон тумани Жумабой қишлоғида яшовчи фуқаро Мустафо Фармоновнинг арзини тинглай туриб, икки миршаб ўласи қилиб урган, оқибатда беҳад азоблар билан жон берган фуқаро Суюнбой Файзиевнинг қисматидан хафа бўлиб кетдик. (more…)

Қорақалпоғистонда журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси ҳибсга олинди

Thursday, June 12th, 2008

0005669.jpg12.06.08 16:48
Uznews.net – Нукусда Uznews.net мухбири Солижон Абдурахмоновнинг ҳибсга олинганига олти кун бўлмоқда. У гиёҳванд моддалар сақлашда айбланмоқда, унга ва унинг адвокатига кўра бу айб милициянинг энг қўпол сохтагарчилигидан бошқа нарса эмасдир.

Адвокат сифатида ишга киришган журналистнинг акаси Баҳром Абдураҳмоновнинг Uznews.netга билдиришига кўра, Солижон Абдурахмонов 7 июн куни соат кечқурунги еттилар атрофида Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда қўлга олинган.

У ўз автомобилида йўлда кетаётганида авто йўл назорати ходими томонидан ҳужжат текшириш учун тўхтатилади. Милиционер ёнида иккита ит билан кинолог ҳам бўлган, улар мутлақо Абдурахмоновга эътибор бермаётган итларга ишора қилиб, “улар ниманингдир ҳидини олишган, безовта бўлишаяпти” дея иддао қилишади. (more…)