Archive for the ‘Мақолалар’ Category

Пахтакор туманидаги норозилик акцияси

Tuesday, January 6th, 2009

Саида Курбон, Пахтакор тумани.

Кеча 3-январ куни эрталаб соат 8,30 атрофида Пахтакор туманига карашли Чаманзор кишлок фукаролар йигини биноси олдида шу кишлок ахолисидан 30 га якин аёллар норозилик акцияси утказишди. Бироз вакт утгач купайишиб 50 тагача етди. Бу норозилик акциясининг утказилишига асосий сабаб электор энергияси тармокларидаги мунтазам ,тартибсиз узилишлар ва газ таъминотидаги муаммолар булди..Кишлок ахолиси бартараф этилиши долзарб булган бу муаммолар тугрисида туман хокими Э.Солиевга, туман газ таъминоти ва электор тармоклари таъминотига 2008 йилнинг 21 ноябр куни 64 киши имзолаган шикоят аризаси билан мурожоат этишган эди.

Орадан 9 кун утгач 30 ноябр куни электор энергияси тармоклари туман булими бошлиги Жамол Ахмедов келиб кишлок ахолиси, Чаманзор кишлок фукаролар йигини раиси Т.Солиев ва оксоколлари иштирокида йигилиш утказди. Йигилишда иштирок этганларга. бошлик барча муаммолар карздорлик хисобига келиб чикаётганлиги, агар декабр ойи учун олдиндан хар бир оила 10.000 сумдан накт пул туласа бу муаммолар бартараф этилишини айтди. Шусиз хам боши карздан чикмаётган, чирок учишидан юрагини олдириб куйган ахоли узга нажот тополмагач бунга хам рози булди. (more…)

Акмал Саидовнинг сиёсий бўҳтони

Sunday, January 4th, 2009

Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти секретариатининг аьзоси, Ирландия.

2008 йилнинг 11 декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Кенгашининг 3 сессиясида (Human Rights Council,Third Universal Periodic Review) кенгаш қатнашчиларинг Ўзбекистонда болалар меҳнати бўйича берган саволларига Ўзбекистон ҳукуматининг позициясини билдириб Акмал Саидов шундай деди:  “Ўзбекистонда ялпи пахта нодовлат секторида етиштирилади. Бу ялпи пахта хусусий секторда етиштирилади.  Шу сабабли Ўзбекистон ҳукуматининг болалар меҳнатига ҳеч қандай алоқаси йўқ”.  Ана холос. Агар Акмал Саидовнинг бу гапини Ўзбекистон халқи эшитса, мен каби дарҳол бу фермерларга нисбатан бўхтонку деб юборади.  Акмал Саидов Инсон Хуқуқлари Миллий марказининг раиси сифатида, Ўзбекистон делегациясинг раҳбари сифатида шу гапни тап тортмасдан,  баралла айтди.  Албатта бу Акмал Саидовнинг шахсий фикри эмас,  бу Ўзбекистонни 20 йилдан бери бошқариб келаётган Ўзбекистон президентининг (2000 йилда Ўзбекистон конституцияси бўйича президентлик ваколати тугаган бўлсада) болалар меҳнатига нисбатан сиёсатини айтди. (more…)

Ҳокимнинг темир сандиғи

Sunday, January 4th, 2009

Толиб Ёкубов,

Франция.

ёхуд жиззахлик фермерлар энг сўнгги ҳуқуқдандан маҳрум қилинганлиги хусусида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 декабр кунги 3077-сонли фармойиши жиззахлик маъмурларга жуда хуш ёқди. Вилоятнинг барча туманларида бир қатор фермерлар ўз ерларини бошқа раҳбар ёки раҳбарга “ҳеш” бўлган фермерларга қўшиб беришга мажбур этилди. Бу иш кўп бор синалган, “ихтиёрий” ариза ёздириш воситасида амалга оширилди. Оқибатда ишсиз қолган юзлаб фермерлар ва бу фермер хўжаликлари ишчилари бола-чақа боқиш ва рўзғор тебратиш учун иш, сармоя (пул) топиш талвасасига тушиб қолдилар.

Лекин Жиззах вилоят рахбариятининг яқинда бошлаган яна бир тадбири шусиз ҳам эски йилни кайфиятсиз кузатётган фермерларни янги йил байрамида ҳам ичига чироқ ёқса ёришмайдиган ҳолга тушириб қўйди.

(more…)

Президент Девонининг бошвоқсиз ҳўкизи

Monday, December 29th, 2008

ХОЛИС

Ўзбекистон Республикасида одатий ҳолларга кириб қолган воқеалардан бирини ёритишга аҳд қилдим.
Фарғона водийсининг Наманган вилояти Наманган туманида 01.12.66 йилда дунёга келган, ҳозирда Президент Девонининг хатлар бўлими ҳодими Аминов Илхомжон Юнусовичнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида ёритишга аҳд қилдим.  И.Ю.Аминов 1992 йил Н.С. Турғунова билан қонуний ва шаръий никоҳдан ўтиб оила қуришди. 1998 йил Тошкент шаҳрига кўчиб келиб ижарада яшаб оилани аранг тебратарди. Иқтисодий етишмовчиликларга дуч келиб эр-хотин қўш ҳўкиз деганларидек рафиқаси Н. С. Турғунова уйда тикувчилик қилди оилани бирга тебратди.
Ниҳоят иш кўзини билган, зуваласи пишиқ Илҳомжон йўлини қилиб 2001 йилдан бошлаб Президент девонининг хатлар бўлими ходимига айланди. (more…)

“Узбек фохишаларининг химояси хакидаги эшиттириш”

Saturday, December 27th, 2008

Муътабар Ахмедова

“Озодлик”– бу узбек халкини миллат сифатида тугатишда мусулмонлар котили ва карокчиси АКШ ва каримовга катта ёрдам берувчи ташвикот манбаъи булиб колмокда.Хар бир кунги эфирга узатиладиган узбек халки ва Узбекистонга тегишли маълумотлар факат узбек миллатини кадимги лотин халки каби миллат сифатида тугатишга катта омил булиб бормокда.Дунё бузгунчилари маданият ва маънавият котиллари, хар бир миллат ичидан уз хоин ва соткинларини топиши кадим кадимдан маълум. Бундайлар миллатини, халкини, ватанинигина эмас, хатто узини,ота-онасини (бор булса, чунки тарих сахифаларидан ва хозирда хам маълумки, бундай хоинлар купинча харомилик-фохишабозликнинг махсули сифатида ташландик булганлари учун хам, доимо аламзадалик билан миллат маънавиятини, маданиятини ерга коришга уринган ва соткинлик килганлардан ташкил топган) ва узларини сотмокдалар. (more…)

Стокҳолмда намойишлар

Friday, December 12th, 2008

10 декабр куни бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари Швеция пойтахти Стокҳолмдаги Европа Иттифоқи ваколатхонаси ва Ташқи Ишлар вазирлиги биноси олдида Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллиги муносабати билан пикет ўтказишди. Пикетчилар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига чек қўйиш, қийноқларни тўхтатиш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш каби талаблар ёзилган плакатлар кўтариб олишган эди.

-Биз Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи батттар ёмонлашиб бораётганига норозилик сифатида бу ерга чиқдик. Ўзбекистон ҳукумати ўзи қабул қилиб олган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясига умуман амал қилмаяпти. Мамлакатда ишсизлик авж олган. Қонун устуворлиги йўқ даражада. Қамоқхоналарда диний эътиқоди ва сиёсий фаолияти ҳибсга олинган ва адолатсиз суд қилинган одамларга  тўлиб тошган. Шундай бўлишига қарамай Ўзбекистон ҳукуматини ушбу декларацияни 60 йиллигини нишонлаётгани бизни таажжубга солади. -дейди пикет ташкилотчиларидан бири Маъруфжон Абдуғаффоров. (more…)

Эврил Турон жасорати

Saturday, November 29th, 2008

БОТИР НОРБОЕВ,

филология фанлари доктори, профессор

1. Чин дилдан хайрихоҳ

Мамадали Маҳмудов (Эврил Турон) ҳаёти ва ижоди мураккаб кечган ва кечаётган адиблардан бири. У Ватанини ва халқини жисми ва жони билан севадиган, Она юрт учун жонини ҳам аямайдиган адибдир. Унинг ижоди шу тарзда такомил топишига адиб яшаб утаётган хаёт йули, умри давомида бўлиб ўтган воқеалар сабаб бўлади. Яқинда француз ноширлари унинг “Ўлмас қоялар” романини нашр этди.
Мамадали мактабни битирибок, Россияда харбий хизматни утаган, Воронеждаги техника хунар коллежига укишга кирган. Сўнг эса Чирчик шахридаги заводлардан бирида ишлаган.
Бу пайтда Чирчикда рус тилли ахоли купчиликни ташкил киларди. Армияда, укиш ва иш жойида демократ русларга хам, миллатчи русларга хам дуч келган. Миллатчи руслар билан бахслар, гохида муштлашувлар булиб утганини менга Мамадали хикоя килиб берган эди. (more…)

Дадахон Ҳасан ҳақоратга муносибми?

Tuesday, November 25th, 2008

Ўзбек мухолифатининг кўзга кўринган забардас вакили, “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиси, таниқли ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасаннинг “Эрк” партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳ жанобларига қарата ёзган очиқ ва жиддий танқидлари кейинги пайтларда турли баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда. Баъзи оғзига кучи етмаган, шу миллат ва ватан эрки, озодлиги йўлида бир чўпни бир жойдан иккинчи жойга олиб қўймаган миллатдошларимиз “Понауз.инфо” сайтида Дадахон Ҳасан шаънига куракда турмас, туҳмат ва буҳтонлиги очиқ кўриниб турган ҳақоратли гапларни ёзишдан истиҳола қилишмаяпти Ўз қўшиқлари билан бутун миллатимиз сиёсий онгини уйғотган ва шу муқаддас йўлда ҳамон курашиб келаётган севимли ҳофизимиз шаънига билдирилаётган бу каби ҳақоратлар албатта кўпчиликни ранжитган ва таажжубга солаётган бўлса эҳтимол.
Бу каби ҳақоратлар билан Дадахон Ҳасаннинг халқимиз ичидаги нуфузи пасайиб қоладими ёки ҳақоратчилар ҳимоя қилаётган Солиҳ жанобларининг обрў эътибори ошадими? Умуман олганда бу каби тарафкашлик ва тош отишларнинг халқимиз ва мамлакатимиз учун қандай фойдаси ёки зарари бор? (more…)

Швециядаги ўзбеклар ўзларига ўт қўймоқчими?

Wednesday, November 19th, 2008

Бугун интернет орқали эълон қилинган қуйидаги эълонлар диққатимизни тортди. Улардан маълум бўлишича бир гуруҳ ҳамюртларимиз Швеция муҳожирлик хизмати биноси олдида сиёсий акция ташкил этишмоқчи. Швециядан сиёсий бошпана берилмаган айрим ўзбеклар ўзларига ўт қўйиш билан ўз норозиликларини изҳор этишга мажбур бўлишаётганини айтишган.

Шу пайтгача бу каби норозилик акцияси кузатилмаган эди. Ҳамюртларимизни ўзларига ўт қўйиш қарорига келишларига нима мажбур этмоқда? Нега улар айнан шу йўлни танлашди? Булар албатта кишини чуқур мулоҳаза қилишга ундайдиган саволлардир.

Швециядаги ўзбеклар талабалари ва уларга муҳожирлик хизмати ходимлари муносабатини ўрганишга ҳаракат қиламиз.

“Янги Дунё” таҳририяти.
(more…)

Ислом Каримов тушингизга кирса нима қилардингиз?

Thursday, November 13th, 2008

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ,
Канада.

Тушимга Ислом Каримов кирибди. Уни фақат телевизорда, газета ҳамда интернетдаги суратлардагина кўрганман холос, яқиндан ҳеч қачон кўрмаганман. Худойимдан сўрайман, бундан кейин ҳам Ислом Каримов билан илойим учраштирмасин. Иложи бўлса тушимда ҳам у билан учрашишни истамасдим, бироқ туш бизнинг ихтиёримизда эмас. Хуллас, тушимда Ислом Каримов билан бир хонада, якка - ёлғизмиз. У нималарнидир тинмай гапиряпти. Мен эса бирдан сергакландим ва атрофда ҳеч ким йўқлигидан тезроқ фойдаланишим керак деган хаёл лоп этиб келди. (more…)

Тожибоева “Мартин Энналс” мукофоти билан тақдирланади

Tuesday, November 11th, 2008

Нодир Шамс

Ғарбий Оврўпо

Тожибоева хоним Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти яхшиланмаганини айтади
Фарғонадаги норасмий “Ўтюраклар клуби” раҳбари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги “Мартин Энналс” халқаро мукофотининг бу йилги совриндори Мўътабар Тожибоева Оврўпо бўйлаб сафар қилмоқда.

Сафар давомида Тожибоева хоним Оврўпо Иттифоқи мамлакатларининг расмий доиралари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари билан
учрашувлар ўтказaяпти.

Шундай учрашувлар Нидерландияда ҳам ташкил қилинди. (more…)

Яна бир Дадахон таъқибга учради

Tuesday, November 11th, 2008

Дадахон Ëқубов 90-йиллар бошида “Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари” деб номланган кўрсатуви билан ўзбек телетомошабинлари назарига тушган эди.
10.11.2008

Абдулла Искандар

Тошкентдан олинган хабарга кўра, таниқли тележурналист, Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Дадахон Ёқубов ҳибсга олинган.
Озодлик тасарруфидаги хабарда қайд этилишича, тележурналист Собир Раҳимов туман ички ишлар бошқармасида Мираҳматов Жаҳонгир тарафидан тергов қилинмоқда.

Озодлик мухбири воқеага ойдинлик киритиш учун журналист Дадахон Ëқубовнинг рафиқасига қўнғироқ қилди.

- Мен аëллари бўламан.

Озодлик: Дадахон акага нима бўлди?

- Уларга нима бўлганини мен била олмаяпман. Собир Раҳимов тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилсангизлар, балки айтишар. (more…)

Юсуф Жумаевнинг ҳаёти хавф остида

Sunday, November 9th, 2008

Гулнора Олтиева

Дунёнинг энг даҳшатли турмаси бўлган Ўзбекистоннинг Жаслиқ турмасида (УЯ КИН 64/71) қизим Феруза бегуноҳ ҳибсга олиниб қийноқлар остида сақланаётган турмуш ўртоғим Юсуф Жумаев билан 6-8 ноябрь кунлари учрашиб келди. Қизим уч кунлик учрашувдан дадасини кўриб изтиробга тушган ҳолда қайтди. Юсуф Жумаевнинг ахволи оғир, кўкрак қафаси шишиб кетган, тирноқлари қорайган бўлиб Юсуф Жумаев ҳар куни мунтазам қийноқларга солинар, ижод қилиши учун қоғоз ҳам беришмаган. Ўтказилаётган қийноқларнинг бошида Юсуф Жумаев ётган биринчи отряд бошлиғи Қаҳрамон Пирназаров турган. Қийноқлар турмуш ўртоғимга Президент Каримовнинг шахсий душмани сифатида ўтказилиб келинган. Қийноқлар устида турган Қахрамон Пирназаров Президентнинг қўлидан қаҳрамонлик мукофотини олган Пўлатберган Қаюпбергановнинг жияни. (more…)

Улуғбек Ҳайдаров 45 ёшда!

Sunday, November 9th, 2008

Таниқли журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли, ҳамкасбимиз Улуғбек Ҳайдаровни 45 ёшга тўлганини эшитиб рости ишонмадик. Кўринишидан 30-35 ёшларга монанд бу инсон яқинда бобо бўлиши ҳам мумкинлигини билганимизда ҳайрат бармоғини тишладик.Улуғбек Ҳайдаров гарчанд бугун олис Канадада

ўз таваллуд айёмини кутиб олаётган бўлсада қалби, фикри хаёли келажакда туғилажак набираси билан банд. Ахир унинг тўнғич қизи яқинда турмушга чиқди. Орадан кўп вақт ўтмай у бобо бўлади.

Улуғбек Ҳайдаров ўтган йилнинг худди шу куни Ўзбекистон маҳбусхонасидан озодликка чиқарилган эди. Уни маҳбусликда ўтказган оғир кунлари бугун худди тушга ўхшаб кўринади. (Суратларга назар ташланг!) Орадан кўп вақт ўтмай севимли рафиқаси Мунира билан Канададан бошпана топган дўстимиз ҳамон қалбидаги оғриқлар билан яшаяпти…

(more…)

Ўлим дарахти (4)

Wednesday, November 5th, 2008

Насрулло Саййид

(Қиссанинг давоми)

Эрталаб Нодирни олиб кетган усти ёпиқ машина тушга яқин туман ички ишлар бўлими биноси ҳовлисига қайтиб келди. Машина ҳовлига кириб келганини кабинети деразасидан кўриб турган майор Комилов дарҳол кабинети деразасини очди ва машинадаги “маҳбус”ни тушираётган икки миршабга қараб қичқирди:
- Уни олдимга олиб келинглар. Тезроқ.
Майор Комилов ўтирган хонага Нодирни етаклаб келган икки миршабдан бири қўлидаги қоғозни Комиловни олдидаги столнинг устига қўйди. (more…)

Махкумликда битилган шеърлар

Monday, November 3rd, 2008

Саиджахон Равоний

*****

Деманг мени, тавалло, ақлидан сал озибдур,
Ёши бориб бир жойга, ишқий шеърлар ёзибдур.
Каминангиз, тил учун қамалган бир шўрликдур,
Қалбини ром айлаган хурлиқоси ҳурликдур.
*****

Эй, махваш, бўлсам хароб, найлай, сенга бари-бир,
Туну кун чексам азоб, найлай, сенга бари-бир.

Бўлиб ошиғу зоринг, йўлларда интизоринг,
Неча йил бўлсам хуноб, найлай, сенга бари-бир. (more…)

ЖПКнинг 49-моддаси

Saturday, November 1st, 2008

Адвокатлар палатаси билан Аъзам Турғуновнинг қамалиши орасида қандай боғлиқлик бор?

Толиб Ёқубов

КИРИШ

Ижтимоий адолат ва давлат қароқчилиги бир-бирига тубдан зид тушунчалар бўлиб, бири ҳукмрон бўлган шароитда иккинчисига ўрин йўқдир. Давлат қароқчилиги туфайли содир бўладиган ижтимоий адолатсизлик жамиятда муттасил ва беҳисоб кўнгилсизликларни юзага келтириб чиқараверганлиги сабабли бу жараён давлат структуралари ва жамият орасида турли хил курашларни келтириб чиқариши мумкин. «Давлат» тушунчаси пайдо бўлиб, у қандайдир формада шакллана борган сари жамиятда ижтимоий адолатни ҳимоя қилиш ва уни тиклаш учун қандайдир давлат механизмини барпо этиш лозимлиги ҳақидаги фикрлар пайдо бўла бошлаган. Шундай қилиб, жамият аста-секин « одил суд» тушунчасига келган. Жамият аъзолари орасидаги ҳамда давлат ва инсонлар орасидаги мунозарали муносабатларни ечиш суд системасининг гарданида бўлса-да, б у система одил судга айланиши учун у давлатдан тамоман мустақил бўлиши кераклигини одамлар тушуниб етдилар ва бундай суд системаси демократиянинг асосий уст унларидан бирига айланади. (more…)

Бор душман, йўқ душман ўйини

Saturday, October 25th, 2008

Тўлқин Қораев, Швеция.

Ўзбекистон Исломий ҳаракати лидери Тоҳир Йўлдош

2000 йилнинг сентябрь ойи Ўзбекистон ҳукумати учун анча оғир кечган ой эди. Ҳар қалай, ҳукумат ва унинг ахборот виситалари шу сингари фикрларни ёритганди. Айни ўша кунларда Ўзбекистон Исломий ҳаракати Сурхондарё вилоятининг Узун ва Сарисиё туманларидаги тоғлик ҳудудлардан туриб режимга қарши курашга, аниқроғи урушга кириши кўпчиликни лол қолдирди.
Ўзбекстон телевиденияси ҳам айни жанг ҳақида сюжетлар бераркан, лоаққал бирор асир олинган жангарини, жилла қурса жонсиз жасадини бўлсин, кўрсата олмади. Расмий ахборот воситалари воқеликни ёритаркан, Исломий ҳаракатнинг терорчилари ҳукумат аскарларидан 5 нафарини ўлдирилганлигини билдирди. (more…)

SOS: “ЭЗГУЛИК” фаоли ўз жонига қасд қилди!

Thursday, October 23rd, 2008

“Эзгулик” хабар қилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ангрен шаҳар бўлимининг собиқ раиси Абдурасул Худойназаров Ўзбекистон ИИВ Жазоларни ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Бекободдаги 64/1-муассасида ўз жонига қасд қилди. Кўрсатилган тез тиббий ёрдам ҳамда муолажадан сўнггина унинг ҳаёти асраб қолинди. Қўлимизда унинг ўз жонига қасд қилгани билан боғлиқ ашёвий далил ҳам мавжуд. Ҳолбуки, у шу йилнинг 24 июлида Тошкент вилояти махсус прокурори Абдуғафуровга унга нисбатан шафқатсиз қийноқлар қўлланилаётгани, шу боисдан очлик эълон қилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилганди. Бу ҳақда унинг рафиқаси Гулчеҳра Туронова жамиятимизга ариза билан маълум қилди. (more…)

Пахта экканникими, ёки тикканникими?

Thursday, October 23rd, 2008

Саиджахон Зайнабиддинов.

«Андижоннома» газетасида «Кечирилмас хиёнат» рукн билан чоп этилган, «Ок пахтага дог туширдингиз» сарлавхали макола хусусида мулохаза.

Мазмунни, галамислик максадда бузиб курсатганликда, хамда жаноб муаллифга тухмат килганликда айбдор булмаслик учун, аввал ушбу маколанинг тула матнини жамоанинг эътиборига иктибос килишдан бошламокчиман:

« … Кечирилмас хиёнат

«ОК ПАХТАГА ДОГ ТУШУРДИНГИЗ»

бу сузлар фермер Махамматрайим Хамрокулов фаолиятига берилган бахо булди. (more…)