Archive for the ‘Радиоэшиттиришлар’ Category

Шукрулло: “Шоир сиёсат билан шуғулланиши керак”

Sunday, November 9th, 2008

Ижод эркинлиги рамзи деб кўриладиган биллур қалам.

Абдулла Искандар

“Қурултой” дастурининг “Ижодкорнинг жамиятдаги ўрни” мавзуидаги навбатдаги сонида Ўзбекистондан таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева ва таниқли шоир Шукрулло, Австриядан ҳижратдаги шоир Ëдгор Обид ҳамда Лондондан адабиëт соҳасидаги халқаро мукофотлар соҳиби, ëзувчи ва шоир Ҳамид Исмоил иштирок этади.
Бугун ижодкорнинг жамиятдаги роли ва ўрни ҳақида гапириш бежиз эмас. Чунки куни-кеча ўзбекистонлик исëнкор шоир Юсуф Жума ҳукумат сиёсатидан норозилик билдирилган шеърлари ва эътирозлари учун 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу Ўзбекистон ичкарисида ва ташқарисида акс-садо берди. Кўпчилик шоирни қамоққа ташлаган ҳукуматга лаънатлар ўқимоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ичида кўпчилик билмаслиги маълум бўлди. Биз Ўзбекистон халқ шоири Шукруллодан “Юсуф Жумани қамалганидан хабарингиз борми?” деб сўрадик. (more…)

Ўзбек халқининг сабр косаси тешикми?

Monday, September 22nd, 2008

f4df0260-f1a0-4e4f-867a-26efde452f98_w200_h150.jpgАбдулла Искандар

Бугунги “Ўзбекнинг сабр косасининг таги тешикми?” деб номланган дастуримизда Бишкек студиясидаги ҳамкоримиз Меҳрибон орқали биз билан боғланиб турган мустақил сиëсатшунос Тошпўлат Йўлдошев ва сиëсий кузатувчи Тўрабек Сано¸ шунингдек Прагадаги студиямизга телефон орқали боғланган мухолифатдаги “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ¸ диссидент шоир Ëдгор Обид ва диний арбоб мулла Мусо иштирок этади. Шу билан бирга биз Ўзбекистондаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева билан ҳам боғланишга ҳаракат қилдик аммо боғланишнинг иложи бўлмади. (more…)

Би-би-си меҳмони - таҳлилчи Алишер Таксанов

Sunday, September 21st, 2008

20080916175012taksanov203.gifАлишер Таксанов - мустақил журналист, иқтисодий таҳлилчи ҳамда сиёсатшунос.
Унинг Ўзбекистондаги иқтисодий ва сиёсий вазиятга оид мақолалари кўплаб интернет саҳифаларида чоп этилган.

Шунингдек, мамлакатдаги иқтисодий-сиёсий аҳволга оид таҳлилий рисолалар муаллифи ҳамдир.

Алишер Таксанов аввалига халқ хўжалиги, иқтисодиёт бўйича олий маълумот олади.

Кейичалик тарихни ҳам ўрганади ҳамда иқтисод бўйича илмий иш олиб боради.

Олий билим даргоҳида дарс бериш билан бирга, Ўзбекистон Стратегик тадқиқотлар институтида ҳамда дипломатия соҳаларида фаолият юритган.

Хусусан, 1994 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида ишлаган.

90-йиллардан журналистика билан фаол шуғулланганини айтади. (more…)

Китоб “Оммавий қотилликни яшириш санъати” деб аталади

Thursday, September 18th, 2008

20080917143801jonsson203.gifЭлин Йонссон: ‘Ғарб Андижон ҳақидаги ҳақиқатни билиш учун етарли даражада ҳаракат қилмади’

Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан Андижондаги хунрезликлардан сўнг киритган жазо чоралари муддатини қайта кўриб чиқиш арафасида Брюсселда Оврўпо Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган.
Ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи учрашувидан сўнг эълон қилинган матбуот хабарининг тили тили анчайин ижобийлиги кўзга ташланади. Афтидан Андижон қирғини мавзуси Ўзбекистон билан турфа халқаро учрашувларнинг кун тартибидан тобора тушиб бораётгандай…

Шу кунларда Швецияда 2005 йил 13 май Ўзбекистон ҳукумати қўшинлари томонидан асосан тинч намойишни қонли бостиришига доир янги китоб нашрдан чиққан. Китоб “Оммавий қотилликни яшириш санъати” деб аталади. Би-би-си китоб муаллифи Элин Йонссондан аввалига Андижон қирғини Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистон билан алоқаларида ортиқ асосий мавзу эмаслигига доир фикрларга муносабатини сўради. (more…)

Гулнора Каримова Женевадаги ваколатхонага раҳбар бўлди

Thursday, September 18th, 2008

211287db-a8f1-4e35-b44a-617e96a9b8ae_w200_h150.jpgЗебунисо

Чоршанба куни расман тасдиғини топган хабарга кўра, Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи, ҳозирга қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маданият масалалари бўйича ўринбосари бўлиб келган Гулнора Каримова Ўзбекистон республикасининг Женевадаги БМТ идораси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий миссияси раҳбари этиб тайинланган.Бу хабар, БМТ нинг Женевадаги идораси интернет саҳифасида ҳам ўз тасдиғини топди.

БМТ вебсаҳифасида “жаноб олиялари, фавқулодда ва мухтор элчи Гулнора Каримованинг Ўзбекистон республикасининг Женевадаги доимий дипломатик ваколатхонаси раҳбари” экани ëзиб қўйилган.Аммо Ўзбекистоннинг дунëдаги энг йирик халқаро ташкилотлар билан ишловчи Женева ваколатхонасида юз берган бу кадр ўзгариши, мамлакат жамоатчилигига ошкор этилмасдан, ими-жимида амалга оширилди.
Мустақил кузатувчилар, Гулнора Каримованинг Женевадан қўним топиш истагига Ўзбекистондаги саҳна ортида бораëтган сиëсий жараëнлар сиридан аломат дея қарамоқдалар….. (more…)

МХХ собиқ ходимини қоралашга киришди

Thursday, September 4th, 2008

s78888.jpgАлишер Сиддиқ

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Лондонга қочиб келган собиқ ходими, президент девонининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ ходими Икром Ёқубовни бўҳтон тарқатаётганликда айбламоқда.

Душанба куни “Озодлик” радиосига интервью берган Икром Ёқубов 2005 йилда Андижонда намойишни бостириш буйруғини президент Ислом Каримов ўз тасарруфидаги ноқонуний жангари гуруҳга берганини айтганди. (more…)

Собиқ МХХ ходими юзидаги пардасини очди

Tuesday, September 2nd, 2008

s143201.jpgАбдулла Искандар

Ўзбек разведкасининг собиқ офицери “Каримов ўз халқини қирғин қилди” дея душанба куни Лондон аэропортида баëнот берди.
Ойларча давом этган ëт эллардаги саргардонликдан кейин собиқ офицер¸ Британиядан қочқинлик мақоми сўраш мақсадида Лондонга келди.
Лондонга келган Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизматининг собиқ майорини исми Икром Ëқубов. (more…)

Би-би-си меҳмони - Мўътабар Тожибоева

Sunday, August 3rd, 2008

20060530171926tojiboeva203.jpgБи-би-си меҳмони Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли - Мўътабар Тожибоева.
Тожибоева хоним Фарғонадаги норасмий “Ўтюраклар клуби” раҳбаридир.

У Андижон қирғинидан жабр кўрган оилалар билан яқиндан ишлаган.

Мўътабар Тожибоева ҳукумат кучларининг тинч намойишчиларни ўққа тутишини қоралаб чиққан ва воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги чақириқларга қўшилганди.

У, Андижон ҳодисаларидан кўп ўтмай, 2005 йилнинг октябрида Дублинга, инсон ҳуқуқлари мавзуидаги халқаро анжуманга жўнаб кетиш олдидан ҳибсга олинганди. (more…)

ББС меҳмони таникли ёзувчи Темур Пўлатов

Monday, July 21st, 2008

20080714192226temurpulatov203.gifТемур Пўлатов 1939 йилда Бухорода туғилган.
1963 йилда Бухорода Педагогика институтини битирган.
1967 йилда Москвадаги Сценаристлар ва режиссёрлар олий курсини якунлаган.
“Ўзбекфильм” киностудиясида бош муҳаррир вазифасида ишлаган.
Темур Пўлатов 1991 йил сентябрида СССР Ёзувчилар Уюшмаси бош котиби этиб сайланган.
Шўролар Иттифоқи тарқалганидан сўнг у Россия ва МДҲ мамлакатлари ёзувчилар уюшмалари Халқаро ҳамжамиятига раҳбарлик қилган.
1991 йилдан буён Москвада истиқомат қилади.
Темур Пўлатовнинг дастлабки қиссаси 1964 йилда чоп этилган.
Адибнинг “Бўлак манзилгоҳлар”, “Душан қайсарнинг кўрган-кечирганлари”, “Бухоро хонадонининг кечмишлари”, “Мулк”, “Кунда-шунда”, “Ғойибнинг иккинчи сафари”, “Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу-алам”, “Тарозий тошбақаси”, “Сузаётган Овроосиё” сингари асарлари адабиёт ихлосмандлари кўнглидан жой олган.

Москвада чоп этилган “Темур Пўлатов насрининг мифопоэтикаси” китобида жумладан шундай дейилади: “Пўлатовнинг қаҳрамони мавжудликнинг асосий саволларига жавоб излаб доимо саргардонлик Йўлида. Уйсиз, оиласиз, саҳрода, шаҳар оломони орасида, денгизда, барча кундалик фаровонликдан воз кечган ҳолда у ўзи ва дунё орасидаги уйғунликни қидиради”. (more…)

Тоғлар қулаганда

Monday, June 23rd, 2008

20080610-aytmatov.jpgАбдулла Искандар

Бу галги эшиттириш мавзуси “Тоғлар қулаганда”, деб номланди. Бу яқинда оламдан ўтган Чингиз Айтматовнинг охирги романи номи. “Қурултой”нинг янги сонида Франциядан инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ëқубов, Австриядан таниқли мухолифатчи шоир Ëдгор Обид¸ Қозоғистондан таниқли адабиëтшунос олим Ботир Норбоев ва Ўзбекистондан мухолифат фаоли Носир Зокир иштирок этмоқда.

Эшиттиришимиз адабиëт эмас, сиëсатга бағишланган эшиттириш. Коммунистик назарияларда бу нарса инкор қилинишига қарамай, сиëсатда шахсларнинг ўрни бўлади. Тарихни бошқарадиган кучлар шахс эканлигига тарихнинг ўзи гувоҳ. МО халқларини бирлаштириш йўлида ҳаракат қилган, ўзининг ëзувчилик салоҳиятидан, халқаро миқëсдаги обрў-эътиборидан фойдаланиб Иссиқкўл форумини ва МО халқлари ассамблеяси ташкил қилган, туркий халқларни бирлаштириш ғояси билан яшаган раҳматли Чингиз Айтматов ана шундай шахслардан бири эди. (more…)

Бугун кочкинлар куни…Ким каерда?

Saturday, June 21st, 2008

64621.gif20 июнь - Xалқаро қочқинлар куни арафасида БМТ тарқатган ҳисоботда дунёда қочқинлар сони ошиб бораётгани, бунга Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар асосий сабаб бўлаётгани айтилади.

Ўзбекистонда эса режим таъқиби натижасида ўзбек қочқинлари сони ошиши давом этмоқда. Бугунги кунда мамлакатни қанча одам тарк этгани, дунёда қанча ўзбек қочқини борлиги ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Ўзбекистонда мухолифатчилар ва мавжуд тузум сиёсатидан норози шахслар мамлакатни тарк эта бошлади.
Шулардан бири ҳозир Австрияда яшаётган Ёдгор Обид бўлади. У ўтган асрнинг 90-йиллари бошида 12 марта қисқа муддатли қамоқ жазосига маҳкум этилгач, 1995 йилда мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

“Менинг чиқиб кетишим фақат ўлимдан ëки қамоқдан қўрққаним учун эмас. Биз ватанни ташлаб, ватандан кечиб кетганимиз йўқ. Ватан тақдирини ўйлаб чиқиб кетдик. Ватандаги ҳозирги ваҳшиëна аҳволни, ҳозирги режимни иложи борича ўзгартириш имконини излаш мақсадида кетганмиз”,- дейди Ё.Обид. (more…)

Такдирлар

Monday, June 16th, 2008

33047.jpgЎзбекистонликлар мустақилликдан аввал ҳеч қачон миллионлаб сонда ва бутун бошли оиласи билан муҳожиротда кун кечиришмаган. Шўролар Иттифоқи қулаши ортидан кузатилган оғир иқтисодий шароит сабаб юз минглаб фуқаролар ўз оилаларини боқиш учун бирор бир иш топиш илинжида муҳожиротга юз тутишмоқда. 2005 йил 13 май ойидаги Андижон қирғини эса, мамлакатда қолган деярли барча эркин фикрли зиёлийлар, мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мухолифат аъзоларини оилавий бўлиб Ўзбекистонни тарк этишларига мажбур қилган. Шундай экан, мажбурий муҳожирот ортидан ўзбекистонлик муҳожирларнинг йўқотганларию топганлари нима бўлди? Муҳожирлик ҳаёти уларнинг оилаларию фарзандларининг тақдирида қандай акс этмоқда? Уларнинг бугунги кечмишларию эртанги кунга бўлган умидлари қандай? “Тақдирлар” рукнимиз ўзбекистонлик ана шундай турфа тоифа муҳожирларнинг ҳикояларига асосланган.
Навбатдаги қаҳрамонимиз бир неча йилдан буён Украинада муҳожиротда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Исҳоқжон Зокиров: (more…)

Тақдирлар

Sunday, June 15th, 2008

125582371.jpg Ўзбекистонликлар мустақилликдан аввал ҳеч қачон миллионлаб сонда ва бутун бошли оиласи билан муҳожиротда кун кечиришмаган. Шўролар Иттифоқи қулаши ортидан кузатилган оғир иқтисодий шароит сабаб юз минглаб фуқаролар ўз оилаларини боқиш учун бирор бир иш топиш илинжида муҳожиротга юз тутишмоқда. 2005 йил 13 май ойидаги Андижон қирғини эса, мамлакатда қолган деярли барча эркин фикрли зиёлийлар, мустақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мухолифат аъзоларини оилавий бўлиб Ўзбекистонни тарк этишларига мажбур қилган. Шундай экан, мажбурий муҳожирот ортидан ўзбекистонлик муҳожирларнинг йўқотганларию топганлари нима бўлди? Муҳожирлик ҳаёти уларнинг оилаларию фарзандларининг тақдирида қандай акс этмоқда? Уларнинг бугунги кечмишларию эртанги кунга бўлган умидлари қандай? “Тақдирлар” рукнимиз ўзбекистонлик ана шундай турфа тоифа муҳожирларнинг ҳикояларига асосланган.

Навбатдаги қаҳрамонимиз бир неча йилдан буён Швецияда муҳожиротда истиқомат қилаётган журналист Матлюба Азаматова: (more…)

“Озодлик” мухбирларига яна бир таҳдид

Saturday, June 14th, 2008

17285.jpg“Озодлик”

“Озод Европа\Озодлик” радиоси президенти Жэфри Гедмин “Озодлик” радиоси мухбирлари ҳақида Фарғона вилояти телевидениесида намойиш этилган кўрсатувни радио журналистлари учун тўғридан-тўғри таҳдид, деб атади.

Ж.Гедмин бу кўрсатув журналистларни қўрқувга солиш учун атайин уюштирилгани ва бунинг ортида ҳукуматнинг ўзи турганини айтди.
“Бу кўрсатув, бизнингча, Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Озодлик” журналистларини жиноятчи этиб кўрсатиш учун махсус тайёрланган. Мен шуни айтиб қўймоқчиман, агар қайсидир журналистимизга ёки унинг оила аъзоларига бирор кор-ҳол бўлса, бунга президент Ислом Каримовнинг ўзи халқаро ҳамжамият олдида жавобгар бўлади”,- деди Жэфри Гедмин.

Кўрсатувда “Озодлик” мухбирлари номлари, Ўзбекистондаги манзили ва қариндошлари ҳақидаги маълумотлар бирма-бир келтирилади. “Озодлик” радиоси раҳбарияти буни таҳдид сифатида қабул қилди. (more…)

Мухолифат фаоли Сафар Бекжон билан суҳбат

Wednesday, June 11th, 2008

20080602141738safarbekjon203.gifМухолифатдаги “Эрк” партияси фаолларидан бири, ёзувчи Сафар Бекжон bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимиз саволларига жавоб берди.

47-ёшли Сафар Бекжон ҳозирда Швецарияда яшаб ижод қилмоқда.
У 1993 йилда Ўзбекистон ҳукуматига қарши сиёсий қарашлари учун озодликдан маҳрум этилган ва ҳаётининг уч йилини Ўзбекистоннинг турли қамоқхоналарида ўтказган.
Сафар Бекжон “Нариги дунё дарчаси олдида” номли биографик асари билан кўпчиликка яхши таниш.
Муаллиф асарининг асосий қисми Ўзбекистон жазо колонияларида 1993-1996 йилларда коғозга туширилганини айтади.
Сафар Бекжон асарида тилга олинган шахслар ва жойлар номини ҳам ўзгартирмаганини урғулаган.
Сафар Бекжоннинг айтишича, Ўзбекистондаги вазиятни “ўз ҳатти-ҳаракати билан енгиллаштиришга интилаётган инсонлар бор, бу китоб уларга далда бериш, кун келиб, уларнинг бу заҳмати муносиб баҳоланишини эслатиш учун ёзилди.” (more…)

‘Номус - Айтматов асарларининг пойдевори’

Wednesday, June 11th, 2008

20080610-aytmatov.jpg
Мустақил журналист

Чингиз Айтматов жаҳон китобхонлари дилидан жой олган ёзувчи
Ўзбек ёзувчиларидан бири Чингиз Айтматовнинг вафотини улкан ва забардаст теракнинг қулашига ўхшатди.
Терак турганида жуда сокин туради ва унга одамлар кўникиб қолади ва ундан далда олади, у қулаганида эса барг ва шохлари жуда қаттиқ шовуллаб, сўнг ерни ларзага солади. Бу ларза анчагача билиниб туради. Бу улкан теракнинг ўрни бўшаб қолганидан кейин эса қалбинг ҳам бўшаб қолгандек бўлади, дейди у.

Лекин ўзбек китобхонлари бу улкан шовуллашни, йўқотишни ҳозирча англаб етишмаган кўринади. Буюк ёзувчининг вафотини Ўзбекистонда аксар одамлар ҳали эшитишмаган, телевидение ва рўзномалар ҳали бу ҳақда хабар беришмаган. Ёзувчининг вафотидан Россия телеканалларини кўрадиган ва интернетда хабар ўқийдиган камсонли одамлар хабардор, холос. (more…)

Мўътабар Тожибоева озодликка чиқди

Monday, June 2nd, 2008

20060530171926tojiboeva203.jpgМўътабар Тожибоева умрининг 970 кунини панжаралар ортида ўтказди
Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева озод қилинган.
Фарғонадаги норасмий “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева Андижон ҳодисаларидан кўп ўтмай, 2005 йилнинг октябрида Дублинга, инсон ҳуқуқлари мавзуидаги халқаро анжуманга жўнаб кетиш олдидан ҳибсга олинганди.

Би-би-си билан бўлган телефон мулоқотида Мўътабар Тожибоева ҳуқуқ тартибот органлари уни бугун Тошкент вақти билан соат 18-ларда Марғилондаги уйигача тез ёрдам машинасида олиб келиб келишганини айтди. (more…)

Сегодня третья годовщина событий в Андижане

Wednesday, May 14th, 2008

org_hrw_logo_150_russian.jpgПравительство Узбекистана продолжает преследовать андижанских беженцев, заявляет международная правозащитная организация Human Rights Watch. В заявлении говорится, что тех, кто бежал после подавления восстания в Андижане в 2005 году, по возвращении в Узбекистан подвергают слежке, репрессиям и угрозам.

Сегодня отмечается третья годовщина андижанского восстания. По словам очевидцев и правозащитников, правительственные войска, стрелявшие в безоружных участников демонстраций, убили сотни человек. Правительство Узбекистана возлагает вину за беспорядки на исламистов и утверждает, что погибло всего 187 человек. (more…)

Ислом Каримов нега МО бирлигига қарши?

Wednesday, May 7th, 2008

s14320.jpg07.05.2008 18:54:04
“Қурултой” дастурининг бу галги сони “Ўзбекистон президенти Ислом Каримов нега Марказий Осиё давлатлари иттифоқига қарши” мавзусида бўлади. Унда Ўзбекистондан таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев, Қозоғистондан профессор Ботир Норбоев, мухолифатдаги “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ ва бошқалар иштирок этади.

Ўтган ҳафтада Қозоғистонга сафар қилган Ўзбекистон президенти И.Каримов Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев илгари сурган МО бирлиги ғоясига қарши эканини аниқ-тиниқ билдирди. Нега жўғрофий жиҳатдан иккита қоп ичида жойлашган, ишчи кучлари кўп ҳамда сиëсий ва иқтисодий муаммолар билан юзма-юз турган Ўзбекистон раҳбари интеграцияга қарши? Бунинг сабаби нимада? (more…)

Саволларингизга ёзувчи Тоҳир Малик жавоблари

Saturday, May 3rd, 2008

20080429132058tohirmalik2203.jpgТаниқли ўзбек адиби Тоҳир Малик 1946 йил 27 декабрда Тошкентда туғилган.

Тошкент Давлат университетининг Журналистика факультетини тугатган.

Тоҳир Малик Ўзбекистон радиосининг Адабий-драматик эшиттиришлар муҳарририятида, рўзнома ва журналлар таҳририятларида ишлаган.

Ёзувчининг дастлабки фантастик қиссаси - “Ҳикмат афандининг ўлими” 1971 йилда чоп этилган. (more…)