Archive for the ‘Суҳбатлар’ Category

Ўқимасанг – ўзингга зарар

Saturday, January 3rd, 2009


Бахтиёр Шоҳназаров

Телевидение катта куч эканлиги ҳеч кимга сир эмас, албатта.
1997 йилнинг охирлари бўлса керак, “Ҳуррият” газетаси таҳририяти ходимлари ўртасида “Халқаро телеканал” (ҳозирги “Ёшлар”)да “Ҳуқуқ ва бурч” кўрсатувини олиб борувчи Бахтиёр Шоҳназаров исмли журналистнинг фавқулодда дадиллиги, катта-катта муаммоларни ҳеч қўрқмасдан экранга олиб чиқаётгани, ҳуқуқий жиҳатдан ҳам билимдонлиги хусусида гап-сўзлар кўпайиб қолди. Зеро, айнан ўша пайтларда газетамизда матбуотдаги энг яхши мақолалар, радио-телевидениедаги энг яхши эшиттириш ва кўрсатувлар имкон қадар таҳлил қилина бошлаган эди.
Тез орада эса бу исми ёдимизга ўрнашиб қолган журналистнинг мақолаларини ҳам ўқий бошладик.
Мана, орадан ўн йилга яқин вақт ўтибди. Бу фурсат мобайнида Б. Шоҳназаров ўзбек матбуотида, хусусан, таҳлилий-танқидий мақолалар ёзувчи қаламкашлар орасида ўзига хос мавқега эга бўлди.

(Китобни ўқиш учун қуйидаги линкни босинг)

oqimasang_ozingga_zarar

(more…)

Руҳлар суҳбати

Saturday, December 13th, 2008

Уста Собитхон

Ахмаджон ака Турахонов хотирасига багишладим.

Беморнинг оёклари муздек булиб колган, пульси зурга сезиларли, куз корачиклари таъсирга эътиборсиз эди.

Беморни текшираётган турма ёшгина врачи “мунча итни жонидан хам каттик экан бу вовчикни (вахоббий демокчи) жони, утган навбатчилигимдан буён шу ахволда-я, буни жони аллохига хам керакмас шекилли” деб мингиллар экан, беморда бир кучаниш, лабларида бир харакат сезгандек булди. Бироз кузатиб тургач, елкасини кисиб куйдида, палатадан чикиб кетди. (more…)

Насрулло Саййид – диний экстремистик жиноятчими?

Friday, December 12th, 2008

Муҳожиратдаги ўзбек мухолифати вакилларидан бири, собиқ Ўзбекистон халқ депутати Насрулло Саййид билан суҳбат.


Савол:
Насрулло, яқинда “Муносабат” почтасига Россиядаги “Мемориал” ташкилоти томонидан тарқатилган бир сурат келиб тушди. Сурат 2008 йилнинг октябрь ойида Бухоро шаҳрида олинган экан. Суратнинг тепа қисмида: “Бухоро вилояти ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцион тузумига қарши жиноят содир қилган диний экстремистик жиноятчилар қидирилмоқда” деб ёзилибди. (more…)

Стокҳолмда намойишлар

Friday, December 12th, 2008

10 декабр куни бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари Швеция пойтахти Стокҳолмдаги Европа Иттифоқи ваколатхонаси ва Ташқи Ишлар вазирлиги биноси олдида Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллиги муносабати билан пикет ўтказишди. Пикетчилар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига чек қўйиш, қийноқларни тўхтатиш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш каби талаблар ёзилган плакатлар кўтариб олишган эди.

-Биз Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи батттар ёмонлашиб бораётганига норозилик сифатида бу ерга чиқдик. Ўзбекистон ҳукумати ўзи қабул қилиб олган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясига умуман амал қилмаяпти. Мамлакатда ишсизлик авж олган. Қонун устуворлиги йўқ даражада. Қамоқхоналарда диний эътиқоди ва сиёсий фаолияти ҳибсга олинган ва адолатсиз суд қилинган одамларга  тўлиб тошган. Шундай бўлишига қарамай Ўзбекистон ҳукуматини ушбу декларацияни 60 йиллигини нишонлаётгани бизни таажжубга солади. -дейди пикет ташкилотчиларидан бири Маъруфжон Абдуғаффоров. (more…)

“Муносабат”нинг аянчли ўтмиши

Wednesday, December 3rd, 2008

Бундан роппа роса 18 йил муқаддам, 1990 йилнинг 30 ноябр куни Тошкентда ўзбек тилидаги биринчи мустақил нашр - “Муносабат” газетаси чоп қилина бошлаган эди. Ўша пайтда ССРИ (Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи) Матбуот Қўмитасида рўйхатга олинган бу газетани ҳукумат амалдорлари қўрқув ва катта таҳлика билан кутиб олишди. Кўп ўтмай “Муносабат”га қарши кенг миқёсда таъқиб, босим ва ҳужумлар бошланди. Ўзбекистондаги ижтимоий -сиёсий муаммоларни дадил ёритиб чиққан газетанинг атиги уч сони босмадан чиқди холос. Орадан кўп вақт ўтмай “Муносабат”нинг Тошкентдаги офисига бостириб кирган ҳукумат қўшинлари таҳририят аъзоларини ҳибсга олишди, газета техник жиҳозлари эса мусодара қилинди.

“Муносабат” газетаси тарихи, газетага нисбатан ҳукумат реакцияси ва ниҳоят бугунги “Муносабат” интернет саҳифаси ҳақида газета ношири, “Бирлик” халқ ҳаракати асосчиларидан бири, журналист ва шоир Фахриддин Худойқул (суратда) билан журналист Юсуф Расул суҳбатида танишинг. (more…)

Ўлим дарахти (8)

Wednesday, November 26th, 2008

Насрулло Саййид

(Қиссанинг давоми )

Нодирни туман ИИБ биносидан бўшатиб юборганларида вақт ярим тундан оққанди. Мелисахонанинг зах ертўласида ўн беш суткани ўтказиб чиққан ёшгина йигитча бино ташқарисига чиқиши билан, қишнинг изғирин шамоли билан юзлашди. Аслида бу ёшдаги йигитлар учун бу изғирин ҳеч нарсани англатмасди. Аммо Нодир нимагадир дарров чопонига маҳкам ўраниб олди. Сўнг у бу бинодан иложи борича тезроқ узоқлашишга ҳаракат қилди. Тез-тез юриб, роппа-роса ўн олти кун илгари Тошкент-Бухоро автобусидан тушган ерига келди. У ер - туман “Бошбекат”ининг шундоққина рўпарасида эди. Нодир бу ерда бироз тўхтаб, у ёқ-бу ёққа қаради, сўнг кимдир «катта қишлоқ” ва яна кимдир “шаҳар” деб атайдиган туман марказининг нариги чеккаси томон юра кетди. Катта йўлдан юриб, бир лаҳзада “Ленин номидаги истироҳат боғи” дарвозаси олдига етиб олди. У бу сафар боғни кесиб ўтмасликка, аксинча уни айланиб ўтишга қарор қилди. Боғ атрофидаги айланма йўл орқали юриб, “Мол бозори” томонга кетадиган катта тош йўлга чиқди. (more…)

Дилором Исхакова: Оппозицию в Узбекистане создал нынешний режим, сам того не желая

Wednesday, November 19th, 2008

Оппозицию в Узбекистане, 20-летие создания которой отмечается в эти дни, можно условно разделить на две группы: те, кто выехал за рубеж и оттуда пытается повлиять на существующую в стране ситуацию, и тех, кто остался в Узбекистане и пытается не только бороться за демократию, но и за элементарное выживание. Дилором Исхакова, поэтесса, член центрального правления оппозиционной партии «Эрк» (Воля), лидер узбекского отделения движения «Бирдамлик» (Сплоченность) из последней группы. В своем интервью Voice of Freedom она оценивает то, чего удалось добиться и что не сумела сделать узбекская оппозиция за прошедшие 20 лет.

Voice of Freedom: В чем, на ваш взгляд, главная победа и главное поражение оппозиции Узбекистана? (more…)

Шукрулло: “Шоир сиёсат билан шуғулланиши керак”

Sunday, November 9th, 2008

Ижод эркинлиги рамзи деб кўриладиган биллур қалам.

Абдулла Искандар

“Қурултой” дастурининг “Ижодкорнинг жамиятдаги ўрни” мавзуидаги навбатдаги сонида Ўзбекистондан таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева ва таниқли шоир Шукрулло, Австриядан ҳижратдаги шоир Ëдгор Обид ҳамда Лондондан адабиëт соҳасидаги халқаро мукофотлар соҳиби, ëзувчи ва шоир Ҳамид Исмоил иштирок этади.
Бугун ижодкорнинг жамиятдаги роли ва ўрни ҳақида гапириш бежиз эмас. Чунки куни-кеча ўзбекистонлик исëнкор шоир Юсуф Жума ҳукумат сиёсатидан норозилик билдирилган шеърлари ва эътирозлари учун 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу Ўзбекистон ичкарисида ва ташқарисида акс-садо берди. Кўпчилик шоирни қамоққа ташлаган ҳукуматга лаънатлар ўқимоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ичида кўпчилик билмаслиги маълум бўлди. Биз Ўзбекистон халқ шоири Шукруллодан “Юсуф Жумани қамалганидан хабарингиз борми?” деб сўрадик. (more…)

Дилором Исҳоқова: “Эрк” доимо фавқулодда ҳолатда!

Monday, November 3rd, 2008

Дилором Исҳоқова 1955 йилда Тошкент шаҳрида дунёга келган

Шоира Дилором Исҳоқова Ўзбекистон ичкарисида фаолиятини тўхтатмаган кам сонли мухолифатнинг энг кўзга кўринган намояндаларидан биридир. Шоира ва мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова bbcuzbek.com ўқувчилари ҳамда тингловчиларимизнинг саволларига жавоб беради.
Дилором Исҳоқова 1955 йилда Тошкент шаҳрида дунёга келган.

Отаси ҳуқуқшунос, онаси ўқитувчи бўлишган.

“Оиламизда отам ўрнатган метин тартиб бор эди: ҳар куни рўзнома, китоб ўқиш ва албатта, соат тақиб юриш.

Ёлғон сўзлаш ва тинмай келадиган меҳмонларни яхши кутиб олмаслик жуда қаттиқ жазоланарди”, дея хотирлайди шоира.

1972-78 -йилларда Тошкент Давлат Университетининг журналистика бўлимида таҳсил олган Дилором Исҳоқова талабалик йиллари Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган “Шеърият кечаси”да Рауф Парфи билан танишади. (more…)

АҚШ Сайловлари: Кечаги кун мероси ва янги кун ваъдалари

Monday, November 3rd, 2008

Америка Президенти Жорж Бушнинг бошқаруви расман 2009 йилнинг 20 январида ўз ниҳоясига етади. Бироқ 62 ёшли президентнинг қандай тарихий мерос қолдираётгани борасидаги баҳслар аллақачон қизиб кетган. Билдирилаётган фикрлар эса, кўпда шарҳловчиларнинг ғоявий қарашларига боғлиқдек. Ўтган яқин ойлар ичида 100 дан ортиқ америкалик тарихчи орасида ўтказилган сўров натижалари улардан 60 фоиздан ортиқроғи Буш маъмуриятини Америка тарихидаги энг ёмони, деб ҳисоблашларини кўрсатган. Америкада ўтказилган бошқа сўровлар ҳам мамлакат фуқароларининг жаноб Бушдан кўп-да мамнун эмасликларига далолат қилган.

Хўш, Америка Президенти Жорж Бушнинг 8 йиллик бошқаруви Марказий Осиё давлатлари тарихида нимаси билан ёдда қолмоқда? Ва улар бўлажак президентдан қандай ўзгаришларга умид қилишмоқда? Би-би-си Ўзбек Хизмати АҚШ президентлик сайловлари муносабати билан махсус лойиҳага қўл уриб, ҳар бир Марказий Осиё вакили иштирокида ушу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилган. Навбатдаги суҳбатдошимиз Америкадан ўзбекистонлик сиёсий таҳлилчи ва инсон ҳуқуқлари фаоли Абдуманноп Пўлатов: (more…)

Мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев билан суҳбатнинг давоми

Thursday, September 25th, 2008

20080804104608toshpolat203.gifСАВОЛ: Фикрларингиз маълум даражада яқинда сенсацион мақолаларни Интернетда эълон қилган миллий хавфсизлик хизматининг собиқ вакили - майор Икромжон Ёқубовнинг фикрларига мос келаётир. 27 ёшли бу йигит бир томондан уч йил олдин истеъфога чиқарилганини, иккинчи томондан, МХХ захирасидаги энг сўнгги маълумотларни баён қилаётир. Унинг маълумотларига ишонасизми?

ЖАВОБ: Менинг хулосам “Ҳаракат” журнали ва сайтида 1997 йилдан шу кунгача чоп этилган материаллар таҳлилига асосланган ва уни истаган кимса қайта текшириб, ўзи ҳам хулоса чиқариши мумкин. Агар бир йил олдин менга шу саволлларни берганингизда 80% жавобим худди шу кундагидай бўларди. Хулосамнинг асосийси Икромжон Ёқубов келтирган фактлар билан боғлиқ эмас. У МХХнинг махфий маълумотларини ошкор этди, мен эса юқорида зикр этилган хулосани очиқ ахборотни таҳлил қилиш асосида чиқардим. Агар малакали таҳлилчининг фикри Икромжон Ёқубов келтирган фактларга ёхуд фактлар таҳлилга мос келган бўлса, иккала манба бир бировининг фикрини мустақил равишда холисона тасдиқлаган бўлади. (more…)

Мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев ponauz.info саволларига жавоб берди

Thursday, September 25th, 2008

20080804104608toshpolat203.gifСАВОЛ: Ассалому алайкум Тошпўлат ака. Суҳбатимиз бошида ўз ҳақингизда қисқача тўхталиб ўтсангиз.

ЖАВОБ: Мен 65 ёшдаман. Олий таълимга эгаман. 1967 йили Тошкент давлат университетининг Шарқ куллиётини тугатганман. Касбим: мамлакатшунос тарихчи, араб тили таржимони. 15 йил мобайнида араб давлатларида олдин араб тили таржимони, сўнгра совет дипломати сифатида хизмат қилганман. Шу жумладан, Ироқда 6 йил, Сурияда 4,5 йил, Суданда 2 йил, Иорданияда 2,5 йил ишлаганман. 1976-1979 йиллари “Прогресс” нашриётининг Тошкент бўлимида араб тилида чиқадиган нашрлар бўлими бошлиғи, 1985-1987 ва 1989-1992 йилларда Ўзбекистан ташқи ишлар вазирлигида масъул лавозимларда ишлаганман. (more…)

Би-би-си меҳмони - таҳлилчи Алишер Таксанов

Sunday, September 21st, 2008

20080916175012taksanov203.gifАлишер Таксанов - мустақил журналист, иқтисодий таҳлилчи ҳамда сиёсатшунос.
Унинг Ўзбекистондаги иқтисодий ва сиёсий вазиятга оид мақолалари кўплаб интернет саҳифаларида чоп этилган.

Шунингдек, мамлакатдаги иқтисодий-сиёсий аҳволга оид таҳлилий рисолалар муаллифи ҳамдир.

Алишер Таксанов аввалига халқ хўжалиги, иқтисодиёт бўйича олий маълумот олади.

Кейичалик тарихни ҳам ўрганади ҳамда иқтисод бўйича илмий иш олиб боради.

Олий билим даргоҳида дарс бериш билан бирга, Ўзбекистон Стратегик тадқиқотлар институтида ҳамда дипломатия соҳаларида фаолият юритган.

Хусусан, 1994 йилдан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида ишлаган.

90-йиллардан журналистика билан фаол шуғулланганини айтади. (more…)

Китоб “Оммавий қотилликни яшириш санъати” деб аталади

Thursday, September 18th, 2008

20080917143801jonsson203.gifЭлин Йонссон: ‘Ғарб Андижон ҳақидаги ҳақиқатни билиш учун етарли даражада ҳаракат қилмади’

Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан Андижондаги хунрезликлардан сўнг киритган жазо чоралари муддатини қайта кўриб чиқиш арафасида Брюсселда Оврўпо Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтган.
Ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи учрашувидан сўнг эълон қилинган матбуот хабарининг тили тили анчайин ижобийлиги кўзга ташланади. Афтидан Андижон қирғини мавзуси Ўзбекистон билан турфа халқаро учрашувларнинг кун тартибидан тобора тушиб бораётгандай…

Шу кунларда Швецияда 2005 йил 13 май Ўзбекистон ҳукумати қўшинлари томонидан асосан тинч намойишни қонли бостиришига доир янги китоб нашрдан чиққан. Китоб “Оммавий қотилликни яшириш санъати” деб аталади. Би-би-си китоб муаллифи Элин Йонссондан аввалига Андижон қирғини Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистон билан алоқаларида ортиқ асосий мавзу эмаслигига доир фикрларга муносабатини сўради. (more…)

Интернетда Бахтиёр Шоҳназаров саҳифаси

Thursday, September 4th, 2008

baxtiyor_2.JPGИнтернетда Бахтиёр Шоҳназаровнинг www.bahtiyarshakh.com  сайти очилди.

-Саҳифа қандай ташкил этилганди?
-Нега у www.baxtiyarshakh.com  деб номланди?
-Бу саҳифа бошқа ўзбекча интернет нашрлардан нимаси билан ажралиб туради?
-Саҳифанинг мазмун мундарижаси…
Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида мустақил журналист, ҳуқуқшунос ва адиб, саҳифа муаллифи Бахтиёр Шоҳназаровга мурожаат қилдик.

(more…)

Ўзбекистон: 2000 йилнинг совуқ ёзи

Saturday, August 16th, 2008

49249.jpg Бундан 8 йил муқаддам 16 август куни Каримовнинг кўрсатмасига мувофиқ Ўзбекистоннинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар “Антитеррор-2000” операциясига жалб қилинган. Ушбу операция Каримов режимининг терроризм тўғрисидаги афсонасининг илк қалдирғочларидан, балки шу кунга келиб мазкур тадбир Мустақиллик байрами тантаналари олдидан ўзбек халқини қўрқитиб, “профилактика”дан ўтказишга қаратилган бир жирканч анъанага айлангандир. Кенг жамоатчилик режимнинг бу каби тадбирларидан бехабар бўлганлиги сабабли биз ушбу мавзу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий – инспекторлик бошқармаси (Штаби) нинг собиқ ходими милиция подполковниги Аббос Пўлатов билан суҳбат қурдик. (more…)

Мухолифатни бирлаштириш – бу мумкин бўлмаган ҳолат

Thursday, August 14th, 2008

tt.JPGБарчамизга бирдек таниш бўлган таниқли мухолифат фаоли, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Тўлқин Қораев www.birdamlik.info саволларига жавоб берди.

Birdamlik.info: Ассалому алайкум ҳурматли Тўлқин ака. Суҳбатимиз бошида ўзингиз ҳақингизда қисқача тўхталиб ўтсангиз.

Жавоб: Мен 1965 йилнинг 7 февраль кунида Қашқадарё вилоятининг маъмурий маркази Қарши шаҳрида педагоглар оиласида таваллуд топганман. Бугунги кундаги маълумотим, айтиш мумкин бўлса тугалланмаган олий. Тошкент Политехника институтининг қурилиш факультетида ўқиганман, аммо ўқишим сўнг курсга борганда оилавий ҳолатлар сабаб ўқишни вақтинча тўхтатгандим. Мана, орадан 19 йил ўтибдики, ҳалигача ўзига хос “академик таътилим” тугамади. 1988 йилдан оилаликман ва ҳозирда икки нафар фарзандим бор. 2005 йилнинг 29 июнь кунида Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлдим ва ҳозирда Швеция қироллигида сиёсий муҳожирлик мақоми билан яшаб келаяпман. Ўзим ҳақимда қисқача айтадиганим шу, холос. (more…)

Туркиядаги ўзбеклар

Wednesday, August 13th, 2008

tn.jpgТуркияда таниқли ўзбек журналисти, ҳуқуқшунос ва адиб Бахтиёр Шоҳназаровнинг “Türkiye’deki Özbekler. Gerçek Yaşam Öyküleri” (“Туркиядаги ўзбеклар. Ҳаётий воқеалар”) номли китоби нашр этилди. Ушбу китоб икки қисмдан иборат бўлиб, 1 қисмда совет тузуми, колхозлаштириш ва миграция жараёнлари ҳақида ҳикоя қилинган. 2 қисмда эса давлат вазири ва парламент депутатидан санъаткоргача , нафақахўрдан деҳқонгача, ҳунарманддан талабагача, мухолифат лидеридан докторгача ва бошқа турли касб эгалари бўлган Туркиядаги ўзбеклар билан суҳбатлар ўрин олган.

Биз муаллиф Бахтиёр Шоҳназаровга мурожаат қилиб, китобда асосан кимлар ҳақида ҳикоя қилингани ва унинг мазмун-мундарижаси ҳақида сўрадик.

Юсуф Расул: -Китобингизда Туркияда яшаётган ўзбеклардан кимлар ҳақида ҳикоя қилинган? (more…)

Би-би-си меҳмони - мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев

Tuesday, August 12th, 2008

20080804104608toshpolat203.gifМустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев 1943 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тамомлаган.

Тошпўлат Йўлдошев 15 йил мобайнида Ироқ, Сурия, Судан ва Иорданияда араб тили таржимони ва дипломат сифатида фаолият юритган.

1989-1992 йиллар мобайнида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида юқори лавозимларда ишлаган.

Тошпўлат Йўлдошев 1992 йилда Ташқи ишлар вазирлигидан ишдан бўшатилишига ўзининг ўзгача дунёқарашда экани ва мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясининг аъзоси эканлиги сабаб бўлганини айтади. (more…)

Би-би-си меҳмони - Мўътабар Тожибоева

Sunday, August 3rd, 2008

20060530171926tojiboeva203.jpgБи-би-си меҳмони Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли - Мўътабар Тожибоева.
Тожибоева хоним Фарғонадаги норасмий “Ўтюраклар клуби” раҳбаридир.

У Андижон қирғинидан жабр кўрган оилалар билан яқиндан ишлаган.

Мўътабар Тожибоева ҳукумат кучларининг тинч намойишчиларни ўққа тутишини қоралаб чиққан ва воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги чақириқларга қўшилганди.

У, Андижон ҳодисаларидан кўп ўтмай, 2005 йилнинг октябрида Дублинга, инсон ҳуқуқлари мавзуидаги халқаро анжуманга жўнаб кетиш олдидан ҳибсга олинганди. (more…)