Archive for the ‘Таъзиялар’ Category

Қаддингни тикка тут қадрдон укам!

Monday, November 17th, 2008

Азиз Сайид Охун.

Унинг беғубор табассуми ҳеч ҳам эсдан чиқмайди, самимий муомаласи ҳам. Унга қараб, эҳ-ҳе нималарни кўришга, нималарни ҳазм қилишга мажбур бўлди бу йигит, не-не ваҳшийликлар, адолатсизлик ва сотқинликларни таниди бу йигит, аммо қойил синмади дердим.

Бир сафар ҳатто ўзимни унинг ўрнига қўйиб кўришга уриндим, тавба кўз олдингда ўнлаб, юзлаб одамнинг ўққа тутилишини кўтариш… йўқ,буни қабул қилиш қийин… жуда ҳам қийин. Ваҳима ичида ҳушёрликни йўқотмай бир журналист қизни, саросимага тушиб довдираб қолган қизни бу даҳшат ичидан олиб чиқиш эса…

Мен унинг бугун ҳам қадди тик қолишига умидим бор, йўқ мен шунга ишонаман, ахир у мард йигит. МАРД! (more…)

Таъзия

Saturday, November 15th, 2008

“Уйғон Ўзбекистон” Демократик Ёшлар ҳаракати ташаббус кенгаши аъзоси Нуриддин Низомга падару бузрукворлари Икромжон аканинг вафотлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз!

Отангизнинг охиратлари обод, жойлари жаннатдан бўлсин!

Сизга Аллоҳдан сабру ирода, омонлик тилаб бир гуруҳ дўстларингиз ва маслакдошларингиз:

Ёдгор Турлибеков, АҚШ.
Ёдгор Обид, Австрия.
Мўътабар Тожибоева, Ўзбекистон.
Исмоил Дадажонов, Швеция.
Насрулло Саййид, Канада.
Холдор Вулқон, Канада.
Матлуба Азаматова, Швеция.
Қудрат Бобожон, Швеция.
Тўлқин Қораев, Швеция.
Баҳодир Ҳасан, АҚШ
Юсуф Расул, Швеция.

У менинг устозим эди…

Friday, November 7th, 2008

Улуғбек Хайдаров, Канада.

Жиззахлик журналист ва шоир Неъматжон Сайдалиев оламдан ўтибди. У эндигина 38 ёшга кирган эди.

Бу ўта истеъдодли йигит билан мен 1996 йилда, Жиззах шахридаги хонадонлардан бирида бўлаётган тўйда кўришгандик. Ва бу учрашув менинг бир маромдаги зерикарли ва жамиятга фойда бермайдиган хаётимни ўзгартириб юбориши хаёлимда хам йўқ эди.

Айтишим керакки, у пайтлари Неъматжоннинг довруғи хаммаёққа энди тарқалаётган, унинг шеърлари матбуот сахафалари ва радио ҳамда телеканалларда тинмай жаранглаётган вақтлар эди. Унинг ўзи эса Жиззах шахар “Бахтиёр Шахбоз” телеканалида кўрсатувлар олиб борарди. (more…)

Жойингиз жаннатдан бўлсин!

Thursday, August 28th, 2008

schneeb.jpgБахтиёр Ҳасан, Украина.

Яқинда Украинадаги Европатия оромгоҳида ишловчи Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Маданият шаҳридан келган Муроджон ака исмли ҳамюртимиз оламдан ўтганини эшитиб қалбим зарзага келди. Муроджон ака 50 ёшда бўлиб, жуда кўп ўзбекларга яхшилик қилган, одамшаванда, самимий инсон эдилар.
У киши билан бундан бир ҳафта олдин телефон орқали суҳбатлашган эдим. Суҳбат пайтида у киши ўз соғликларидан шикоят қилгандилар.
Муроджон акани қули гул пазанда, ўзбек миллий таомлари, жумладан сомса пиширишда уста эканликлари ҳақида жуда кўп кишидан эшитган эдим. Маълум бўлишича, у киши кўплаб юртдошларимизни ўз бағирларига олиб, уларга устозлик қилганлар, сомса пишириш ва мижозлар билан муомала қилиш сирларини қунт билан ўргатган эканлар.

(more…)

Охиратингиз обод бўлсин, Домла!

Wednesday, August 27th, 2008

pic3.jpg26 август куни АҚШда яшаётган таниқли ўзбек олими, ўзбек тили ва адабиёти соҳасида ўнлаб китоблар ва мақолалар муаллифи, “Янги дунё” саҳифасининг фаол муаллифларидан бири Хайрулла Исматулла 71 ёшда оламдан ўтдилар.

Хайрулла  домла инсон ва олим сифатида бетакрор, бошқаларга ўхшамайдиган ажойиб одам эдилар. Домланинг саъйи-ҳаракатлари билан маърифатпарвар адиб Чўлпон асарларининг асл нусхалари саҳифамизда эълон қилинди. Домла хорижда яшаб ўтган ва яшаётган Туркистонлик олимлар ҳақидаги туркум мақолаларини ҳам илк бора саҳифамиз орқали эълон қилгандилар. Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Муррейнинг “Самарқанддаги қотиллик” асарига  марҳум домла томонидан ёзилган шарҳлар ҳам мухлисларимиз томонидан қизиқиш билан ўқилганди.

Домла келажакда саҳифамиз учун жуда кўп мақолалар ёзиб беришга ваъда қилгандилар. Мана, сўнгги хатларида нималар дейилган: (more…)

Укангизни охирати обод бўлсин!

Sunday, July 27th, 2008

18747.jpgШвецияда яшаётган журналист дўстимиз Тўлқин Қораевга укаси Жаҳонгирнинг 33 ёшида бевақт оламдан кўз юмгани муносабати билан унинг дўстлари, ҳамкасблари номидан чуқур таъзия билдирамиз.

Таъзиямизни қабул этинг Тўлқинжон. Аллоҳ марҳум укангизни раҳматига олсин.

Исмоил Дадажонов,
Матлуба Азаматова,
Юсуф Расулов,
Зокиржон Иброгимов,
Қудрат Бобожонов
Улуғбек Ҳайдаров,
Йўлдош Очилов,
Дўстназар Худойназаров,
Нуриддин Низом

Ҳожибой Тожибоев оламдан ўтди…

Thursday, July 24th, 2008

hojiboy1.jpgБугун тарқатилган хабарларга кўра кулгу устаси, севимли санъаткоримиз Ҳожибой Тожибоев оламдан ўтган.

Ҳ.Тожибоев жигар серрози касаллиги туфайли вафот этгани айтилмоқда.

Таниқли кулгу устаси ўз чиқишларида Ўзбекистондаги мавжуд муаммоларни, халқимиз ҳаётидаги камчиликлар ва нуқсонларни аямай танқид қилиб келгани барчага маълум.

Афсуски Ҳожибой Тожибоев энди орамизда йўқ. Уни овозини видео ва аудио ёзувлар орқали эшитишимиз мумкин холос.

Ҳожибой Тожибоев 53-ёшда эди.

Илоҳим севимли санъаткоримизнинг жойлари жаннатдан бўлсин, деб ният қиламиз. У кишини оила аъзоларига ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдирамиз!

“Янги Дунё” таҳририяти.

Сизга сабр тилаймиз

Wednesday, July 2nd, 2008

Айни пайтда Шведцияда яшаётган адабиётшунос олим Муқимжон Маҳмудов(Муқим Маҳмуд) га  оналари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Илоҳим Онангиз жойлари жаннатдан бўлсин.

Сизга фақат Аллоҳдан сабр тоқат ва мустаҳкам соғлиқ тилаймиз. 

“Янги Дунё”  таҳририяти.                     

Чингиз Айтматов вафот эди

Tuesday, June 10th, 2008

20080610-aytmatov.jpg“Понауз.инфо” хабарига кўра бугун Германиянинг Нюренберг шаҳридаги касалхонада қирғизистонлик таниқли ëзувчи¸ давлат ва жамоат арбоби¸ ўзининг “Асрларга татигулик кун”¸ “Қиëмат” каби асарлари билан дунë китобхонлари орасида ном қозонган Чингиз Тўрақулович Айтматов 79 ëшида оламдан ўтди. Жаҳон адабиётида ўз асарлари билан инқилоб ясаган бу улуғ инсон адабий мероси ҳеч қачон унутилмайди.

Марҳумнинг оила аъзоларига ва барча дўстларига “Янги Дунё” таҳририяти ўз ҳамдардлигини билдиради. Улуғ ёзувчининг охирати обод бўлсин!

**** (more…)

Аллоҳ Сулаймонни руҳини шод айласин!

Tuesday, June 3rd, 2008

blue-hills.jpgМўътабар Аҳмедова

ИННА ЛИЛЛАХИ , ИННА ИЛАЙХИ РОЖИУН!
Ассаламу алайкум ва роҳматиллаҳи ва барокатуҳ!

Бугун нохуш хабар эшитиб, жуда хомуш бўлдим.
Сулаймон Муродовнинг анча оғир кунларни бошидан кечирганидан ҳабарим бор эди. Самарқанддалигида кўп суҳбатлашган эдик,аммо уни АҚШга кўчганини эшитмаган эдим. Агар янглишмасам (1,5 йилча бўлди) менга АҚШдан қўнғироқ қилиб қолди.

Мен ундан “бирор юмуш блан борганмисиз” деб сўрасам, бутунлай оиласи блан кўчиб кетганини айтди. Биз узоқ гаплашдик. Хаёти ҳақида сўраганимда Сулаймон бошига тушган айрилиқ ҳақида йиғлагандек бўлиб сўзлаб берди, яъни катта ўғлини автобиль ҳалокатига учраганини айтди (more…)

Сулаймон Муродни охирати обод бўлсин!

Tuesday, June 3rd, 2008

jaxongir-015.jpgЎзбек мухолифатидаги сафдошим Сулаймон Муродни вафот этганлигини эшитиб,чуқур қайғуга тушдим. Мен Сулаймон акани охирги 18 йил мобайнида билардим. У киши Самарканд вилоятидаги мухолифатчиларнинг сардори, олим ва меҳрибон ота эди. Сулаймон ака Ўзбекистондаги диктатуранинг барча заҳматларини ўз бошидан кечирди. Ўзбекнинг юртсевар, миллатсевар фарзанди Сулаймон ака қўлидан келгунча ҳуррият ва демократия учун курашди. Унинг хотираси менинг қалбимда абадий қолади.Сулаймон Муродни Охирати обод бўлсин.

Насрулло Саййид

Сулаймон Мурод вафот этди

Monday, June 2nd, 2008

image-jpeg.jpgТаъзия

Кеча 1 июн куни Америка Қўшма Штатларининг Нью Жерси шаҳрида «Эрк» Демократик партиясининг Марказий Кенгаши аъзоси Сулаймон Мурод вафот этди.
Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси Марказий Кенгаши марҳумнинг оиласига ва «Эрк» партияси аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Сулаймон Мурод Ўзбекистонда Советлар даврида бошланган миллий ҳаракат сафларига 1988 йилда кирди.

У Самарқанд Давлат Университетида ўқитувчи экан, ҳаракатнинг олд сафларида туриб ўлкамиз истиқлоли учун курашган нодир зиёлиларимиздан бири эди. Советлар йиқилиб, Каримов диктатураси бошлангандан кейин ҳам бутун миллатпарварлар каби Сулаймон Мурод учун ҳам кураш тамом бўлмади. (more…)

Афсус, энди у йўқ…

Tuesday, May 6th, 2008

24788.jpgЁдгор Обид

Муҳтарам биродаримиз Илёсжон ҳам даврамизни тарк этибдиларми?.. Бу мен учун яна бир оғир йўқотиш. Нима дейишимни ҳам билолмайман…
Ватанда тез-тез учрашиб, суҳбатлашиб турардик. Раҳматлик шоир Туроб Тўла билан биргаликда чойҳоналарда ўтириб, шеърхонликлар қилган вақтларимиз кўп бўлган.
Илёсжон яҳши шоир, беқиёс созанда, хонанда, суҳбати ширин улфати йигит эди. Хаёлимда,орадан қанча йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам ҳамон ўша йигитдек эди. Ҳатто муҳожирликда ҳам шу кўринишда эслаб,насиб қилса яна бир суҳбатлашиш орзуим бор эди. Унга айтар гапларим кўп эди…

Афсус, энди у йўқ… (more…)

Он никогда не умрет для нас и вечно будет с нами

Tuesday, May 6th, 2008

20080331121751gogahidoyatov1203.jpgХурматли Юсуф Расул!
Менинг Ильяс Маллаевга багишланган таъзиямни
сайтингизда чоп этсангиз.
Иложи булса уни уларнинг якинларига юборсангиз.
Профессор Гога Хидоятов

****

Дорогая Наргис!
С большой скорбью почитатели Вашего отца Ильяса Маллаева узнали о его кончине.
Примите наши самые искренние соболезнования по случаю Вашей утраты.
Это и наша большая утрата. Из жизни ушел большой друг узбекского народа,
внесший большой вклад в развитие культуры нашей республики.
Мы никогда не забывали и не забудем его песен, его музыки, его стихов.
Все знают как он любил Узбекистан, который был для него единственной и неповторимой Родиной.
Он воспевал его в своих песнях. В дни радости и горести он всегда был с ней. (more…)

Илёс Маллаев вафот этди

Sunday, May 4th, 2008

nm.JPGБугун шу пайтгача АҚШда яшаб келган таниқли шоир ва бастакор Илёс Маллаев вафот этган.
Бу ҳақда бизга Канадада яшаётган Уммугулсум опа хат орқали хабар қилдилар.

Хатни айрим тузатишлар билан келтирмоқдамиз:

“Юсуфжон ука, ассалому алейкум!
Мен сизга бир одам ҳақида хабар жўнатдим. Балким танирсиз, балким танимассиз. Бу одам яҳудий бўлса ҳам  ўзини ўзбек деб билган.

Натан Маллаев деган ўзбек тили китобларининг
авторининг танирсиз. Бу раҳматли Илёс аканинг амакиси эди. У киши ҳам бутунлай ўзбек бўлиб кетган одам эди ва ватандан четга чиқиб кетишни ўзига номуносиб деб билиб, 1992 йили Ўзбекистонда вафот этган. (more…)

Таъзиянома

Monday, December 17th, 2007

bberjon.JPG“Эрк” партияси Марказий Кенгаши аъзоси, халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси Сафар Бекжонга укаси Бекназар Бекжоннинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз.

Бекназар эндигина 30 ёшга қадам қўйган навқирон йигит пайтида вафот этгани ҳаммамизни қалбимизни ларзага солди. У 2002 йилда диссидент ёзувчи Сафар Бекжонни уч укаси қаторида наркотин модда “сотгани учун” қамалган эди.

“2002 йилда Ўзбекистондаги сиёсий вазият бироз юмшагандек бўлганди. Шу сабаб уч укамга ўзим яшаб турган Швецарияга келишлари учун таклифнома юборгандим. Аммо учаласини ҳам олдинма- кетин, икки - уч грамм наркотика ташлаб қамашди”, дейди Сафар Бекжон. (more…)

Ўзбекистон Республикаси «Бирдамлик» харакати Фаргона водийси худудий бўлимининг Баёноти

Saturday, October 27th, 2007

bayroq1.JPGБиз Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида фаолият олиб борувчи «Бирдамлик» фаоллари Ўшлик жасур журналист Алишер Соиповни жаллодлар томонидан отиб ўлдирилгани муносабати билан унинг яқинларига таъзия изҳор қиламиз.

Алишернинг Ўзбекистонда Демократик жамиятни шакллантириш учун, матбуот эркинлиги учун умрининг қисқа муддати ичида оламшумул ишларнинг қилиши 17 йилдан бери Халк қонини сўриб келган Коммунист каззобларга ёқмади. Улар Алишернинг номини булғаш учун азалдан ўзлари ўрганиб қолган Коммунисча методлардан фойдаландилар.

Биз “Бирдамлик”чилар Кирғизистон ҳукуматидан, Ҳалқаро ташкилотлардан Алишернинг қотилларини топишда ёрдам беришларини сўраймиз.

Зоҳид Носир,
Ўзбекистон «Бирдамлик» Ҳаракати
Фарғона водийси ҳудудий
бўлимининг раиси.

Эй вох… бу нима кўргулик!

Friday, October 26th, 2007

image-jpeg.jpgСулаймон Мурод

Иймонсиз ифлос Эшшак иблиснинг жирканч чангалига Алишержондек мусаффо беғубор юлдуз тушиб, қуёшдек тўла чарақлаб, бу дунёни нурларига тўлиқ тулдирмай сўнадими? Йўқ, йўқ, бу содир бўлиши мумкин эмас… Эзгуликлар учун яратилган ва шу йўлда фидоий хизматда юрган Л О Ч И Н  одамийзод душмани - Эшак Каримнинг ифлос тажовузидан ҳалок бўлиши…бу мислсиз даҳшатку…

Ўт тушган жой ёнади - бу асли ҳақиқат!! Алишержон ўлими шу бугун нафақат унинг меҳрибон волидалари, қавму-қариндошлари, азиз қизчаси, барча дўстлари ва уни билган барча танишлари,  балки ер юзининг ҳамма соф инсонлари юракларини ёндирди. (more…)

Хотирадан учмас йигит

Friday, October 26th, 2007

0001447.jpgАлибой Йўляхши

Бундай мудҳиш хабарлардан дарак эшитганда киши ўзини йўқотиб қўяёзади. Алишернинг фожиаси ҳақидаги дарак менда айнан шундай ҳолат юз беришига сабаб бўлди десам ҳеч қўшимча қилаётган бўлмайман. Мен ҳам раҳматли (бу сўзни унинг исми олдида ҳар қанча қўллашни истамасамда, аянчли ҳақиқат эса шундайдир) Алишер Соипов билан хат орқали ҳали у талабалиги даврида танишгандим. У менга Хувойдонинг бир шеърий тўпламини ҳам емайлда юборганди. Байрамларда табриклашиб ва бошқа масалаларда ҳам маслаҳатлашган вақтларимиз ҳам бўлиб турарди. Оллоҳ ундан рози бўлган бўлсин. Минг надоматлар бўлсинки, мана бугун Яратгандан унга раҳмат тилашдан бошқа иложсиз қолдик. Ё Оллоҳу таоло, бу бандангга раҳматингни кенг тутгайсан, амин. (more…)

Таъзиянома

Thursday, October 25th, 2007

jaxongir-015.jpgНасрулло Саййид. Канада

2005 йилнинг 21 ноябрь куни тонгда Ўш шаҳрига етиб келдим. Бундан 3 кун олдин Бухорони у ерда ҳаётим хавф остида қолганлиги, ҳофиз Дадахон Ҳасан қўшиқларини эшитганлик ва тарқатганликда айбланиб мени қаматиб юбориш ҳаракатлари бошланганлиги сабабли тарк этган эдим.

Бухородан Тошкент- Олмаота - Бишкек орқали Ўшга етиб келганим мени роса толиқтирган эди.
Қолаверса, Ўшга биринчи бор келишим ва мен бу шаҳарда ҳеч кимни танимас эдим. Бу шаҳарда келиб, мени биринчи танишган одамим Алишержон Соипов бўлди. У мени ўзбекона меҳмондўстлик билан кутиб олди ва қўлимдан етаклаб БМТнинг қочқинлар идорасига олиб борди. (more…)