Archive for the ‘Хабарлар’ Category

Ўзбеклар ўзларига ўт қўймайди

Wednesday, November 19th, 2008

Швециядаги ўзбеклар ўзларига ўт қўйишмоқчи эмас. Бу ҳақда бизга Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти раҳбари Муҳиддин Қурбонов маълум қилди.

-Бугун “Пона уз. инфо” сайтида эълон қилинган бир гуруҳ Ўзбекистонлик муҳожирларни Швеция муҳожирлик хизмати олдида ўзларига ўт қўйиш орқали сиёсий норозилик акцияси ўтказишлари ҳақидаги хабар нотўғри. Улар ўзларига ўт қўйишмоқчи эмас. 24 ноябр куни бошланадиган акция давомида узлуксиз пикет ўтказилиши, палаткалар тикилиши ва очлик эълон қилиниши режалаштирилган,-деди М. Қурбонов.
Унинг айтишича, бу атайин қилинган провакациядан бошқа нарса эмас.

“Янги Дунё”.

Ўзбеклар тарихи хақида янги китоб

Wednesday, August 20th, 2008

uzbek_1.jpgОдил Рўзалиев,
Вашингтон.

Совет ҳокимиятининг илк йилларида минглаб ўзбеклар ва минтақадаги бошқа элатлар Туркистонни тарк этган.

Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин эса ўқиш, иш ва фаровон ҳаёт излаб хорижга чиқиб кетаётганлар кЎпайди.
Ўзбеклар кўп мамлакатлардан бири – Туркия. Сўнгги уч йилдан буён бу мамлакатда яшаётган тилшунос ва хуқуқшунос Бахтиёр Шоҳназаров ватандошлари ҳақида китоб ёзди.
370 саҳифадан иборат китоб турк тилида (”Türkiye’deki Özbekler. Gerçek Yaşam Öyküleri”) бир минг нухсада чоп этилган. (more…)

Рус ёзувчиси Александр Солженицин вафот этди

Tuesday, August 5th, 2008

20060130095934203.gifЎз асарлари билан Сталин қамоқхоналари тизимини фош этиб ташлаган ва умрининг 20 йилини хижратга ўтказган рус ёзувчиси Александр Солженицин Москва яқинидаги уйида юрак хуружидан вафот этди. У 89 ёшда эди.
Унинг “ГУЛЛАГ архипеллаги” ва “Иван Денисовичнинг бир куни” каби асарлари дунёнинг кўплаб тиллари, жумладан ўзбек тилига таржима қилинган.

Нобель мукофотининг лауреати ҳаётининг сўнги йилларида хафақонликдан азият чекди.

Совет Иттифоқи қулагач Россияга қайтган Солженицин Россия тарихи ва ҳуввияти каби кўплаб зиддиятли мавзуларда сиёсатчи ва ёзувчилар билан баҳслар олиб борди.

Кремль сўзчисининг айтишича, Президент Дмитрий Медведев ёзувчи оиласига таъзия билдирган.

Франса президенти Николас Саркози эса Солженицинни улуғ рус адиби Достоевксийга тенглаштирган. (more…)

Қирғизистон халқи Чингиз Айтматов билан видолашди

Sunday, June 15th, 2008

20edd398-7a9d-4c53-922e-0c03311f2f50_w150.jpg2008 йил Қирғизистонда Чингиз Айтматов йили деб эълон қилинган

Чингиз Айтматов 1938 йилда Большевиклар томонидан отиб ташланган отаси ёнига кўмилди. Адиб жанозасига минглаб одамлар тўпланганди.
Аввалроқ Бишкекдаги Миллий филармония биносида адиб илан видолашув маросими бўлиб ўтди.

Чингиз Айтматов 10 июнда Олмониядаги шифохонада оламдан ўтганди. У 79 ёшда эди.

Адибнинг “Жамила”, “Алвидо Гулсари”, “Оқ Кема”, “Асирга татигулик кун” ва “Кунда” каби роман ва повестлари унга беқиёс шуҳрат келтирди. Ушбу асарлар ўнлаб тилларга миллионлаб нусхада чоп этилган.

Чингиз Айтматов сиёсий ва жамоат арбоби ҳам эди. Ҳаётининг сўнги йилларида у Бельгия, Нидерландия, Люксембург, Франса каби кўплаб ғарб давлатларида Қирғизистон элчиси вазифасини бажарди. (more…)

Чингиз Айтматовни 14 июнь куни Бишкекда дафн этадилар

Wednesday, June 11th, 2008

13446.jpgФарғона.Ру Ахборот агентлиги хабарига кўра Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев 14 июнь куни мамлакатда мотам эълон қилган.

Ўша куни Чингиз Айтматовнинг дафн маросими бўлиб ўтади. Уни “Ата Бейит” ёдгорлик музейи мажмуасида дафн этадилар.

Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигига Чингиз Айтматовнинг дафн маросими ҳақида бошқа давлатларни расман хабардор қилиш топширилган.

**** 

Чингиз Айтматов вафоти муносабати билан Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ турк дунёси халқларига  ва марҳумнинг яқинларига таъзия билдирди:

Турк дунëсининг буюк ëзувчиларидан бири, турк дунëсининг мутафаккири, файласуфи, турк дунëсининг улкан сиймоси Чингиз Айтматов вафоти муносабати билан унинг бутун яқинларига ва турк дунëси халқларига ўз таъзиямни изҳор қиламан. (more…)

Яна бир муҳим воқеа: Аҳмаджон Одилов озодликда!

Thursday, June 5th, 2008

0005557.jpgUznews.net – Ўзбекистон ҳукумати чоршанба куни энг ёши улуғ, 83 ёшли, 24 йилдан буён қамоқда сақланаётган Аҳмаджон Одиловни озодликка чиқарди.

Аҳмаджон Одиловнинг укаси - Мўминжон Одиловнинг маълум қилишича, кеча уларнинг хонадонига ИИВнинг ЖИЭББ (Жазони Ижро Этиш Бош Бошқармаси) дан қўнғироқ қилиб, келиб Аҳмаджон Одиловни олиб кетишлари мумкинлигини айтишган.

Зудлик билан Одиловни ўғилларидан бири колонияга етиб келган ва уни Наманган вилояти, Поп туманидаги Ғурумсарой қишлоғига олиб кетган.

Аҳмаджон Одиловнинг қариндоши – ўтган йили вафот этган Одиловнинг укаси Муҳсин аканинг ўғли Асқар Одиловнинг фикрича, дастлаб Аҳмаджон ака ўзининг собиқ хўжалигини зиёрат қилган, кейин эса онаси дафн қилинган қабристонга борган, ундан сўнг эса, кечки пайт уйга келган. (more…)

Янги суньий йулдош телеканали узбек тилида булади

Thursday, June 5th, 2008

thumb.jpgУнал Юксел, Туркиядан «Исёнкор»га.

Туркиянинг Анталия шахридаги бир гурух ватандошларимиз, Козогистонлик узбек биродарларимиз билан биргаликда хайрли ишга кул урдилар.

Хозирда улар томонидан лойихалаштирилаётган янги телеканал, жорий йилнинг охирида ишга туширилиши кутилаяпти. Урта Осиё, хамда Туркия томошабинларига мулжалланган Турк, узбек, форсий ва рус тилларидаги курсатувлар суньий йулдош оркали таркатилади.

Шу лойихада катнашаётган ва хозирча номини сир тутишни сураган узбек биродаримизнинг айтишича, курсатувларнинг 30 фоизи, эфирга узбек тилида, 40 фоизи эса турк тилида узатилади. Колган 30 фоиз вакт эса рус, форсий ва козок, хамда киргиз тилларига булинади. (more…)

Мўътабар Тожибоева озодликка чиқди

Monday, June 2nd, 2008

20060530171926tojiboeva203.jpgМўътабар Тожибоева умрининг 970 кунини панжаралар ортида ўтказди
Ўзбекистонда таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева озод қилинган.
Фарғонадаги норасмий “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева Андижон ҳодисаларидан кўп ўтмай, 2005 йилнинг октябрида Дублинга, инсон ҳуқуқлари мавзуидаги халқаро анжуманга жўнаб кетиш олдидан ҳибсга олинганди.

Би-би-си билан бўлган телефон мулоқотида Мўътабар Тожибоева ҳуқуқ тартибот органлари уни бугун Тошкент вақти билан соат 18-ларда Марғилондаги уйигача тез ёрдам машинасида олиб келиб келишганини айтди. (more…)

Ўзбекистонда ўтюрак шоир Юсуф Жумани қидиришяпти

Friday, May 30th, 2008

0005157.jpg“Исёнкор” хабар қилади. 

Бухородан олинган хабарларга кўра, Ислом Каримовни кетишини талаб қилгани учун қамалган машҳур шоир Юсуф Жуманинг уйига куч ишлатар тизим ходимлари келиб, уни қаердалиги билан қизиқишган ва қидираётганлигини айтишган.

Хабардорларнинг айтишларича, бир ҳафта олдин шоирни Қўнғиротдаги зонадан МХХ ходимлари олиб чиқиб кетишган ва шундан кейин қидирув эълон қилинган.

Зонага етиб борган Юсуф Жуманинг қариндошларига «Учрашув бера олмаймиз, у бу ерда эмас, йўқ одамни қандай чақирамиз» деган жавобни айтишган. (more…)

Бахчисаройда татарлар анжумани

Tuesday, May 27th, 2008

tn2.jpgИсакжон Зокиров,
“Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари.

23 - май куни, Крим жумхуриятининг Бахчисарой шахрида, татарларнинг халкаро фестивали очилиши маросими булди. Халкаро фестивалнинг Бахчисарой шахрида булишининг сабаби шуки, илгари Бахчисарой шахри Крим хонлигиниг
пойтахти булган. Бу фестивалда Руминиядан, Туркиядан, Польшадан, Россиядан, Узбекистондан, татарлар келди. Ушбу фестиваль биринчи маротаба Кримда булди. 23 - май куни соат 18 - 00 да Бахчисарой шахридаги дустлик стадионида очилиш маросими булди. Очилиш маросимида эса Кримдаги юкори рахбар органлари кириш сузи билан, нутк сузлаб фестивалнинг очик деб эълон килди. Кейин
суз мехмонларга хам берилди. Татарча мусикалар янгради. Келган мехмонлар татар тилида ашула айтишиб раксга тушишди. Очили маросими соат 23 - 00, гача давом этди. (more…)

АКШ кочокларни купрок кабул килмокчи

Sunday, May 25th, 2008

s6001080.JPGАКШ хукумати кочоклар учун утказиш квотасини 2008 молия йилида 80 минг кишига етгазди. Президент Жорж Буш бу борада тегишли курсатмаларини берди.

Ок уй бошлиги томонидан имзоланиб, Давлат котиби Кондолиза Райсга топширилган меморандумда «80 минг кочкинни кабул килиш, инсонпарвалик характери ва миллат фойдасидан келиб чиккан»лиги айтилади.

Бундан ташкари, АКШ, 12 минг нафар ирокликларга хам бошпана беришни режалаштирмокда. Жорж Буш меморандумда, АКШга келиш максадида кочкинлик макоми олишга даъвогарлар руйхатида «Вьетнам, Куба ва собик совет иттифоки мамлакатларининг ахолиси» хам борлигини аник курсатиб куйган..

Утган молия йилида Ирокнинг узидан 2 минг кочкинни кабул килиш мажбуриятини олган АКШ атиги 1,6 минг ироклик кочкинни кабул килган эди холос. Миллий хавфсизлик вазирлиги ва Давлат департаменти олдидаги муаммо, кочкинлик никоби остида мамлакатга террочиларнинг сукулиб кириб олишига йул куймаслик булиб колаяпти. (more…)

Чингиз Айтматовни даволаш учун Германияга олиб келишди

Tuesday, May 20th, 2008

13446.jpg

Ponauz.Infoга маълум бўлишича ўзбек ўқувчиларининг севимли ёзувчиси Чингиз Айтматов оғир бетоб ҳолда Германиянинг Ньюрнберг шаҳридаги касалхонага олиб келинган ва у бу ерда буйрак касаллигидан даволанмоқда.
Хусусан “Татар-информ” агентлигининг ёзувчи маслаҳатчиси Олимжон Мирзаевдан иқтибос келтириб айтишича, қирғиз адиби кеча Татаристондан Германияга олиб келинган. Кўпгина манбаларда адибнинг саломатлиги ҳамон оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.

Нюрнбергдаги шифохонада, беморнинг ёнида Чингиз Айтматовнинг кичик ўғли Элдор қараб ўтирган эди, бугун унинг ёнига яна бир ўғли Асқар ҳам етиб келди.

(more…)

«Эрк» партиясидан янги китоблар

Sunday, May 18th, 2008

13733.jpgТуркияда Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси ҳомийлигида мухолифатга оид янги китоблар нашр этилди. «Мухолифатдаги халқ», «Ўзбек мухолифати тарихидан лавхалар», «Нажот қўрқувда» номлари остида чоп этилган ушбу китобларга Каримов режимига мухолифатда бўлган 30 дан ортиқ ижодкорлар, журналистлар ва сиёсатчиларнинг мақолалари киритилган.
Бунгача «Эрк» партияси нашриётида мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг 5 жилдлик асарлар тўплами, ундан ташқари «Валфажр» шеърлар тўплами, публицистик мақолалар тўплами шунингдек «Сургундаги Дарвеш» , инглиз тилида «The opponent» китоблари нашр этилган эди.

Суратда: Мухолифатга оид янги китоблар.

Ponauz.Info

Қримда татарлар митинги

Sunday, May 18th, 2008

tn2.jpgИсакжон Зокиров, “Бирдамлик” ҳаракатининг Украина бўлими раҳбари.

Бугун 18 - май куни бутун Қрим жумҳурияти бўйлаб татар халқининг намойиши бўлиб ўтди. Ҳаммага маълумки 1944 - йил 18 - майда Сталиннинг буйруғи билан татар халқи  ёппасига турли жумҳуриятларга депортация қилинган эди. Соат 8 -00 дан бошлаб одамлар аввалига туманларда, сўнг махсус автобусларда пойтахт Симферопольдаги Ленин боғида йғилдилар. Шундан сўнг халойиқ Министрлар совети томонга, Ленин майдонига йўл олди.

Халойиқ тахминан 100 - минг атрофида эди. Симферополь шаҳри атрофи, милиция ходимлари билан қуршалди, хавфсизлик чоралари кўрилди. Аввал соат 8 - 00, да Бахчисаройдаги Ленин майдонида бўлди, сўнг халойиқ махсус автобусларда пойтахт Симферепольга қараб йул олди. (more…)

Уважаемые Узбекистанцы!

Monday, May 12th, 2008

s003431.jpgПриглашаем на завтра 13 мая всех желающих поучаствовать в мирной манифестации посвященной трехлетней гибели мирного населения Андижана.

Манифестация пройдет с участием представителей и членов оппозиционных партий «БИРЛИК», «ЭРК», «Кенгаша Европейских Узбеков», Движение «Бирдамлик»,  Узбекской диаспоры в Швеции, Общество Прав Человека Узбекистана, Международное Общество Правозащитников и мигранты из Узбекистана. Манифестация проходит от 14.00 до 14.00 возле Ригсдага Шведции. От 15.00 до 16.00 возле здания Министерства Иностранных Дел. После манифестации проводится мероприятие «КУРБОНЛИК» - плов на трехлетнее событие. Также в плане создание новой организации «МЕЖДУОРГАНИЗАЦИОННАЯ КОАЛИЦИЯ». (more…)

“Исёнкор” саҳифасига марҳамат!

Saturday, April 19th, 2008

“Исёнкор” интернет газетаси қайта иш бошлади. 1.gif

2006 йилнинг март ойида Россиядаги ucoz серверидан олинган бепул www.isyonkor.ucoz.ru саҳифаси кейинги бир йил орасида деярли ўз фаолиятини тўхтатиб қўйганди. Ўзбек мухолифати ва демократик кучларининг минбарига айланиб улгурган, минглаб миллатдошларимизнинг маънавий ва руҳий дунёсини бойитишга хизмат қилган “Янги Дунё” интернет журналини ташкил қилингани “Исёнкор” ўрнини босгандек бўлди.

Бироқ, бугунги кунга келиб “Янги Дунё” сайтини ўз қиёфасини белгилаб олиш, уни фақат қувғиндаги ижодкорлар минбарига айлантириш зарур деган хулосага келинди. Демак, бундан кейин “Янги Дунё” интернет журнали орқали ўзбек мухолифати вакиллари, қувғинга учраган ёзувчи ва шоирлар, мусаввир ва илмий тадиқотчилар асарлари билан мунтазам танишиб бориш мумкин бўлади. (more…)

Якка тартибдаги пикет

Monday, March 31st, 2008

25130.jpg31.03.08 19:28
Uznews.net – Бугун Тошкентда РФ элчихонаси яккаю ягона шахс – Россияда Ўзбекистон фуқаролари ўлимини тўхтатиш талаби билан чиққан ҳуқуқ ҳимоячиси Абдилло Тожибой Ўғли иштирокида пикет қилинди.

Тайёрланаётган пикет ҳақида «Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси» фаоллари шаҳар ҳокимлигига олдиндан билдиришган, бироқ айни пайтда Тожибой Ўғлининг ҳамкасблари, фитнадан эҳтиёт бўлиш шарти юзасидан, ўз шиорларини ёйишдан чўчишган, ҳар дақиқада унга ёрдамга келиш учун четдан кузатиб туришган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Россия ҳукуматидан талаб қилинган «Ўзбекистон фуқароларига бўлаётган тазйиқларни тўхтатиш учун барча чораларни кўриш» ҳақидаги сўзлар, шунингдек «Россия ҳудудида ўлдирилган Ўзбекистон фуқаролари қотилларини топиш ва жазога тортиш» талаби акс этган шиорни кўтарган. (more…)

Интернетда шоир Ёдгор Обид саҳифаси

Sunday, March 9th, 2008

yo21.JPGТакрорланмас истеъдод соҳиби Ёдгор Обид ижодини янада тезроқ ва мазмунли тарзда кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида янги сайти очилди.

Шеърларида Туркистон нафаси уфуриб турган буюк Туркистон шоири бўлган Ёдгор Обиднинг истагига биноан сайт номи ҳам www.turkiston.ucoz.ru деб номланди.

Барчамиз шоир ижодини қадрлашимиз ва бебаҳо назм дурдоналарини ардоқлашимиз зарур. Янги сайт айнан шуни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. (more…)

Интернетда ўзбек аёллари саҳифаси

Tuesday, February 26th, 2008

s80633.jpgХалқаро интернет тармоғида “Фиғон” Ўзбекистон аёллари ахборот таҳлил портали” (www.figon.at.ua/)
саҳифаси пайдо бўлгани қувонарлидир. Бу саҳифада ўзбек аёлларинини қийнаётган муаммолар, муҳожир хотин - қизлар ҳуқуқларининг бузилиши ва уларни кундалик ташвишлари ҳамда бошқа мавзуларга ўрин берилади. Барча Ўзбекистонлик аёллар “Фиғон” саҳифаси орқали ўзларини қийнаётган муаммолар ва уларни ечими ҳақида фикр мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.
Оқ йўл сенга “Фиғон”!

Янги Дунё таҳририяти. (more…)

Мулоқот мавзуси - Россиядаги ўзбек муҳожирлари фожеаси

Tuesday, February 26th, 2008

36751.jpg1 март куни кечқурун Швеция вақти билан  соат 20.00 да узбек мухолифати фаоллари ва демократик кучлар вакиллари иштирокида “Россиядаги ўзбек мухожирлари фожеаси” деб номланган интернет орқали мулоқот ўтказиш режалаштирилмокда. Мулоқот скайп дастури орқали уюштирилади.

Интернет мулоқот мавзуси:

Россияда ўзбек муҳожирларига нисбатан муносабат яхшиланиши учун нима қилиш керак?

Россия ҳукумати ўзбек муҳожирларини ўлдирилиши ва камситилишларига нисбатан нега панжа орасидан қараяпти?

Каримов ҳукумати нега бошқа давлатлар ҳудудида ўлдирилаётган ўзбекларни ҳимоя қилиш учун бирор чоралар кўрмайди? (more…)