Archive for the ‘Шеърлар’ Category

Уйимга қайтаман эртами ё кеч

Monday, December 29th, 2008

Хориждаги дўстлар, хаммаларингизни кириб келаётган янги йил билан самимий табриклайман. Янги йилда хаммаларингизга соғ-саломат бўлишларингизни ва мурод-у мақсадларингизга етишларингизни тилайман. Ҳамдардлигим тариқасида ушбу шеъримни қабул қилгайсизлар.

Саиджаҳон Равоний. Андижон.

*****

Мусофир юртларда кезсам, найлайин,
Бошимдан кечирдим кунларни қийин,
Ёнимда қолмайди гоҳида тийин,
Уйимдан кетишни истамасдим ҳеч,
Уйимга қайтаман ертами ё кеч.

Уйимга сиғмадим торликдан эмас,
Истардим олишни хур, эркин нафас,
Уйимни қилмоқчи эдилар қафас,
Уйимдан кетишни истамасдим ҳеч,
Уйимга қайтаман ертами ё кеч. (more…)

Олий суддан сўрайман

Friday, December 26th, 2008

Владимир Висоцкийнинг кушикларидан навбатдаги
таржимамни эхтиётсизлик окибатида, мухтожликдан ва
арзимаган хукукбузарлик билан камалган камбагалларга
хамдардлигим, деб кабул килгайсизлар.

Русчаси (излаш учун) “Я не пил, не воровал+”, деб бошланади.

Саиджахон Равоний.
Андижон

*****

В. Висоцкий.

Мен ичмасдим, угирламасдим,
На шим, на пул умармаганман.
Сузлашни хам сира билмасдим
Фене билан, улай агар ман! (more…)

Қамоқхона дафтаридан

Sunday, December 21st, 2008

Муҳаммадсолиҳ Абутов

Аллоҳ раҳмату мағфират қилсин,

азиз дадажонимни васиятлари ҳақида.

1

Вафотлари яқин қолганда дадам,
Бизни жамладилар васият учун,
Атрофларин ўраб барча бўлди жам.
Дедилар чақирдим насиҳат учун.

Оғир эди ўша пайт ҳолатлари,
Нафас олардилар қийналиб аранг.
Одамзотнинг умри тугаётгани ,
Ўзига ҳам билинар эканда қаранг. (more…)

Адолат- лаҳзали яшин

Monday, December 8th, 2008

Саиджахон Равоний.

Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари кунининг
60-йилик байрами муносабати билан ўзбек
мухолифатчи, мухбир ва ҳуқуқ ҳимоячиларига
бағишланади!

****

Бисёрдур заминда фисқ-у разолат,
Холга бу нисбатан оздир адолат,

Сокинликда аммо бўлмас ҳам хиёл,
Яшиннинг чақнашин қилингиз хаёл.

Адолат аслида бамисли яшин,
Кузатинг оқимлар кўкда курашин: (more…)

Мен ёмон кўраман

Saturday, November 29th, 2008

Буюк ижодкор Владимир Висоцкийнинг, машхур “Мен ёмон кўраман” номли қўшигини ўзбекчага таржима килиб, Дадахон ака Ҳасановнинг “Мен адашган эканман” сарлавҳали интервьюсига, муносабат тариқасида юборяпман.

Андижондан, Зайнабиддинов Саиджахон Равоний.

******

В. Висоцкий.

Мен ёмон кўраман бўлмоқни таслим,
Ҳаётда чарчашни билмам ҳеч қачон.
Мен ёмон кўраман йилнинг ҳар фаслин
Қўшиқлар айтмасам жўшқин ва шодон.

Мен ёмон кўраман сурликни совуқ,
Шодликларга сохта ишонмайман-ов.
Мен ёмон кўраман, жим, келиб ёвуқ,
Хатимни орқамдан ўқиса биров. (more…)

Қамоқхона дафтаридан

Saturday, November 8th, 2008

Муҳаммадсолиҳ Абутов

Йиғлайин…

Яна бағрингизга қайтсам бир куни,
Севиниб, қувониб, кулиб йиғлайин.
Қучоқлаб сизларни, кўнгил хотиржам,
Дилни поклаб, тўйиб-тўйиб йиғлайин.

Қутулсам бу ғурбат можаросидан,
Интизор кутишдек бир балосидан.
Эркин нафас олиб уй ҳавосидан
Таниш туйғуларни туйиб йиғлайин. (more…)

Қамоқхона дафтаридан

Saturday, November 1st, 2008

Муҳаммадсолиҳ Абутов

Азиз дадажоним вафотлари муносабати билан ёзилган шеър.

Ўткинчи дунёдан ўтдингиз охир,
Ҳаққа етишдингиз, ёлғонлар қолди. .
Ортингизда сизни эслаб, соғиниб,.
Бизга тиловати “Қуръон”лар қолди.

Дил осмоним ёритган моҳ эдингиз,
Ҳаёт йўлимизда ҳамроҳ эдингиз.
Бизга ҳамиша хайрихоҳ эдингиз,
Энди кимга ёруғ осмонлар қолди?! (more…)

Пайғамбар тушлари

Monday, October 27th, 2008

Шокирбек

Иброҳим алайҳиссалом учун бўлган энг катта синов - ўғиллари ҳақида кўрган тушлари

Оиласин, ўғлин кўргали,
Иккисининг ҳолин сўргали,
Фурсат бўлган маҳалда доим,
Келиб турар эди Иброҳим..
Ўғли гўдак вақтидан ўтиб,
Оқ-қоранинг фарқига етиб,
Қараб унга тўймайдиган чоғ,
Бир воқеа юз берди мундоғ:
Кўзи илиб, ушбу улуғ зот,
Бир кун мудҳиш туш кўрди ҳайҳот!
Ўғлин ерга ётқизиб қўйиб,
Пичоқ билан турганмиш сўйиб!! (more…)

Алишер Соипов хотирасига ёзилган шеърлар

Friday, October 24th, 2008

Бугун 24 октябрь куни журналист Алишер Соипов ўлдирилганига бир йил тўлди. Бироқ ҳамон унинг қотиллари топилгани йўқ.
Марҳум дўстимиз хотирасига ёзилган шеърлар билан танишинг….

Ёдгор Обид, Австрия

(Алишер Соип хотирасига)

Қанча қурбон керак, сенга, адолат,
Орзусан. Йўлларинг шунчалар оғир…
Интилдик. Изладик. Кесди разолат,
Қотиллар тиғ санчди,
Қон бўлди бағир.

Бу қандай кўргулик,
Бу қандай таҳқир-
Қонига қорилиб ётар жасорат…
Нияти қалбидай соф эди, ахир,
Умиди эзгулик,
Элга шафоат… (more…)

Кеч куз…

Thursday, September 18th, 2008

yr.JPG

Юсуф Расул, Швеция. 

“Лисон-ут тайр”га ёзув

Қушлар - бу заминдан кўкка ўрлаган
Ожиз инсонларнинг унсиз фарёди.
Қушлар - ўз дардини биров билмаган
Ориф инсонларнинг муқаддас ёди.

Ким ўз асроридан бехабар ўтган -
Тозалай билмаган кўнгил кирини.
Бу улуғ тилсимни заҳмат-ла ечган
Фақат қушлар билар Ҳақнинг сирини. (more…)

Янги шеърлар

Sunday, September 14th, 2008

namnlos.JPGХолдор Вулқон, Канада.

Ёнғин

Уйғон, кўзларингни  очгил,  ҳой  одам,
Нега  беғамгина  ётибсан  мудраб?
Қуёшни   ўчириш  керакмас,  галварс,
Уфқ  тамон  чопмагин  шланка  судраб.
Душманнинг   кетига  ўт  кетган   эмиш,
Кетса  кетар,  ёнсин  машъала  бўлиб.
Шунга  ҳам  ўйланиб  ўтирибсанми?
Қўлингда  баҳайбат  шланка  сўлиб.
Қара,  буюк  ёнғин  рўпарасида,
Ёришди  ботину  зохиратимиз.
Мангу  ўчмас   вахший   аланга  бўлиб,
Гувиллаб   ёнмоқда  охиратимиз! (more…)

Хайрулла Исматулла хотирасига

Sunday, September 14th, 2008

yo21.JPGЁдгор Обид, Австрия.

Хайрулла Исматулла, Оллоҳ раҳмат қилган бўлсин, ўта зукко, теран фикрли
олим, бағри кенг улуғ инсон эди. Ундан айрилиш биз учун оғир бўлди. Бир олам хазина- илмлар ва гўзал сифатлар хазинаси эди. Бемаҳал йўқотдик.
Аммо ундан бир дунё бойлик- илмий ишлари ва гўзал, ёқимли, чуқур мазмунли сўзлари бизга меърос қолди. Шунисига ҳам шукур. Умр- яратганнинг ҳукмида. Иложимиз йўқ. Руҳи- покларига атаб дуолар қиламиз ва ёдимизда сақлаймиз. Шу мазмундаги руҳий кечинмаларимни икки сонет- шеърда ифода қилишга уриндим. Марҳамат. (more…)

Ухлаётганлар ҳам уйғонар ахир?

Friday, September 12th, 2008

s43895.jpgМуҳаммадсолиҳ Абутов

“Қамоқда ёзилган шеърлар” туркумидан.

Таваккул айласам, ютсам ажабмас,
Балки бахт қушини тутсам ажабмас,
Ё шодлик достонин битсам ажабмас,
Булбул қафас ичра, афғонга тушди!

Санайман ўтириб, ою, йил, сана,
Унча қолди, бунча қолди, кетди деб, мана,
Соғиниб, ўйланиб, қийналиб яна,
Ғамгин дилим оҳу, нолонга тушди! (more…)

Сеҳрли халачўп ёхуд башоратчига айланган эшшак қиссаси

Sunday, September 7th, 2008

yo21.JPGЁдгор Обид, Австрия.

1.

Ҳай-ҳай сурон, ҳай сурон,
Эшшак кийибди чопон.

Одам бўлиб қолибди,
Доно тусин олибди.

Қисқарибди қулоғи,
Балодек қўл-оёғи.

Бошқачароқ ҳанграйди,
Овози баланд янграйди. (more…)

ЧЎЛПОН: СОЗ

Monday, August 18th, 2008

cholpon-songgi-nigoh.jpg Ўзбекистон Давлат Нашриёти, Тошкент -1935

***

Чўлпоннинг “СОЗ” шеърлар тўплами ҳақида.

Хайрулла Х. ИСМАТУЛЛА, АҚШ.

Чўлпоннинг “Соз” тўпламига 26 та шеър киритилган. Бу шеърларни кўпинча адабиётшунослар “қизил шеърлар” деб аташади.
Шўро тарихидан аёнки, СССР ташкил этилганидан сўнг, 1924 йилдан кейин, барча республикалар ҳаётида аста-секинлик билан чекланишлар, тазйиқлар бошланди. Олдин кичик-кичик гуруҳлар, кейинчалик катта миқёсдаги халқ ҳаракатларига чек қўйилди, алоҳида ёрқин шахслар ҳибсга олиниб, йўқотиб юборила бошланди. Бу ҳол бизнинг Туркистон зиёлилари учун 1920-йилларнинг иккинчи ярми ва 30- йилларнинг бошида-ёқ сир бўлмай қолганди.

Суратда: Чўлпон, сўнгги нигоҳ.

(more…)

ЧЎЛПОН : Тонг сирлари (2)

Saturday, August 9th, 2008

cholpon-tong-sirlari-toshkent-1926-yil-3.jpg 3-китоб: ЧЎЛПОН : ТОНГ СИРЛАРИ

(Давоми)

Ўзбекистон Давлат Нашриёти, Тошкент, 1926

 ЯНГЛИШАСИЗ!

Сиз дейсиз, ким мен кўкларни ўйлаймен,
Ер бетига сира назар солмаймен!
Янглишасиз: Мен кўкларга беркинган
Ер қизидан хаёлимни олмаймен!

Қўқон, 1924, Сентябр, 28. (more…)

ЧЎЛПОН : Тонг сирлари (1)

Saturday, August 9th, 2008

cholpon-tong-sirlari-toshkent-1926-yil.jpg3-китоб: ЧЎЛПОН : ТОНГ СИРЛАРИ

Ўзбекистон Давлат Нашриёти, Тошкент, 1926

“ТОНГ СИРЛАРИ” ҳақида

Хайрулла Х. Исматулла, АҚШ.

1926 йили нашр этилган бу тўпламнинг ўзига хос хусусияти шуки, (а) бу -Чўлпоннинг ягона шеърлар тўплами бўлиб, у машҳур ёзувчи Абдулла Қодирий (Жулқунбой)нинг кириш сўзи билан очилади ва (б) унда шеърлар алоҳида бўлимларга бўлиниб берилмаган. Ҳаммаси бўлиб, “Тонг Сирлари”га 60 та шеър киритилган:
Кўнгил, Бас Энди, Клеупатра Уйқуси, Мен Шоирми?, Созим, Қўзғалиш, Дамлар, Кишан, Баҳор ва Мен, Гулсара, (more…)

Мен дунёни қандай ташлаб кетаман

Saturday, August 2nd, 2008

yo21.JPGЁдгор Обид, Австрия.

Хаёлим дунёси. Қонли булутлар.
Қарайман. Титрайман. Фарёд этаман.
Жон талашиб ётса жондош ҳудудлар-
Мен дунёни қандай ташлаб кетаман.

Нималар кўрмадим эл аро кезиб,
Гоҳо қаҳрим келиб, гоҳо қайғуриб,
Етимлар кўз ёшин артолмай туриб-
Мен дунёни қандай ташлаб кетаман. (more…)

Сен билмайсан…

Wednesday, July 30th, 2008

daraxt.jpgФахриддин Ўзбек, Канада.

Сен қайдан биласан менинг кўнглимни,
Менинг дардларимга ошно бўлмасанг…
Меҳримни, қаҳримни, нафрат, севгимни -
Ишонки, сўйламам сенга ҳеч қачон,
Мендай миллатимга ташна бўлмасанг.

Араб босқинидан кўксимда доғ бор,
Арман-у, ўрисдан ситамлар кўрдим.
Юмшоқ феълим, кенглигим сабаб -
Минг бора ўлдим-у, минг бор тирилдим…
Сен қайдан биласан менинг дардимни! (more…)

ЧЎЛПОН: Булоклар

Wednesday, July 30th, 2008

chopon-1922-26-yillari.jpgИккинчи китоб: БУЛОҚЛАР

Ўзбекистон Давлат Нашриёти, Тошкент, 1924.

“БУЛОҚЛАР” ҳақида

Хайрулла Х. Исматулла, АҚШ.

ЧЎЛПОНнинг “Булоқлар” номли иккинчи шеърлар тўплами 1924 йили Ўзбекистон Давлат Нашриёти томонидан чоп этилган бўлиб, бу тўпламда ҳам шоир шеърлари қуйидаги бўлимларга бўлиб берилган:
1-бўлим “Шарқ учун” [“Бузилган ўлкага”, “Амалнинг ўлими”, Ёнғин”, “Тўфон”, “Гелиёрсун!”]; 2-бўлим “Сезгилар” [“Яшайиш”, “Ётоқдан”, “Эркинлик истаги”, “Мастликда”, “Қилич ва қон”, “Қизларнинг дафтарига”. “Кўклам қайғуси”, “Бинафша”]; 3-бўлим “Севгили” [“Тун”, “Ниманинг ҳиди”, “Ишқ йўли”, “Кет”, “Алданиш”, “Ишқ (Усмонлича)”, “Битди”]; 4-бўлим “Қора йўллар” [“Маҳмуд Хўжа (Беҳбудий) хотираси”, “Кетдинг”, “Ўлимдан кучли”, “Улуғ йўловчига”] ва 5-бўлим “ Қор қўйнида” [“Яна қор”, “Оппоқ ой”] деб номланган бўлиб, жаъми бу тўпламдан шоирнинг 27 шеъри ўрин олган.

Чўлпоннинг бу тўплами унинг энг кучли шеърларидан бири саналган “Бузилган ўлкага” шеъри билан очилади. (more…)