Маҳкумликда битилган шеърлар
Sunday, January 4th, 2009Ўзим хақимда:
Мен 17 август 1954 йили Андижон шаҳрида, ишчи оиласида туғилганман. Ўрта мактабни ярмини рус мактабда, ярмини ўзбек мактабда битирганман. Маълумотим юридик ўрта махсус. Оилалиман, тўрт ўғил, бир қизим бор. Дадам, Патхиддин ака, 1999 йили 74 ёшда оламдан ўтганлар. Онам, Ойистахон ая, Худога шукур, ҳозир хам соғ - саломатлар. Оилавий хунаримиз – дўппичилик. Тоза чустдўппи тайёрлаймиз.
Шеъриятга, мен хам кўпчилик қатори, 17-18 ёшимда қизиқанман. Харбий хизматни (Киевда) ўтаётганимда, 1974 йили бир нечта шеърларимни «Гулистон» журналига юборган эдим. Менга журнал бош редактори, шахсан Асқад ака Мухтор ўзи жавоб хати ёзган эди. Унда Асқад ака шеърларим “Гулистон” журнали талаблари даражасида эмас бўлса-да, улар теккиз ва равон ёзилганлигини эътироф этган эканлар. Кейинчалик шеъриятга менда қизиқиш пасайиб, деярли ёзмай қўйгандим. (more…)



