Archive for the ‘Муносабат’ Category

Бугун биз ҳақимизда ким нима деб ўйламоқда?

Monday, December 29th, 2008


Насрулло Саййид, Канада.

Саноқли кунлардан сўнг янги 2009 йил бошланади. Рақамлар йил сайин биттага ўзгариб, ўзича нимагадир якун ясайди, нималарнидир сарҳисоб қилади. Бу сарҳисобни мен ҳам, сиз ҳам ўйлаб топганимиз йўқ. Уни одамзот узоқ йиллар мобайнида яратган. Демак у одамзотга керак бўлган. Демак бу дунёда ҳамма нарса ҳисоб-китобга, таҳлилга муҳтождир. Янги йил арафасида мен ҳам ўзимча бир таҳлилга қўл урдим. Қани дедим, шошма: Айтишларича, дунёда бир неча минг миллат бор, бир неча юз давлат бор. Мана дедим, “Ўзбекистон” деган давлат пайдо бўлганигаям 18 йил бўлди, дедим. “Бу давлатни, бу давлатни тузган миллатни қанчалик дунё таниб улгурди?” дедим ўзимча ва шу тўғрисида ахборот излай бошладим. (more…)

Барак Обаманинг тарихий ғалабасига ҳисса қўшган ўзбек ҳикояси

Tuesday, November 11th, 2008

Барак Обаманинг сайловолди кампанияси
Change We Can Believe” - “Ишонишимиз мумкин бўлган ўзгаришлар” - Барак Обама шиорларидан бири бўлди.

Салом, менинг исмим Насиба.

Мен бир неча йилдан бери оилам билан Америкада яшайман. Ўтган ҳафтада мен ҳаётимда биринчи бор тарихий ҳодисанинг гувоҳи бўлдим. Нафақат шоҳиди, айтиш мумкинки, маълум даражада, мана шу тарихнинг бевосита қатнашчиси ҳам бўлдим. Нега деганда, мен президентлик сайловидан олдин Барак Обамани қўллаб-қувватлаган бир ташкилотга кўнгилли сифатида
ёрдам бердим. (more…)

“Сарсон” бўлган ҳикоя

Wednesday, August 27th, 2008

s10322.jpg“Ватангадо” деб номланган ҳикоям таҳлилида ёзилган “Кўнгилни йиғлатувчи ҳикоя” мақоласи муаллифи Юсуф Расулга, “Гадо Ватан” мақоласи учун Холдор Вулқонга, олис Канададан: “Ким у Тўрабек Сано?”-дея мени дараклаган, ҳамюртим Исмат Хушевга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Уларнинг қизиқишлари ўлароқ ушбу ҳикоянинг дунёга келиш тафсилотлари ҳақда айтиб бериш, мавридли, деб ҳисобладим.

Менинг сиёсат бобида уйғонишим, Ватанни тарк этишим сабаб, оиламизнинг путур кетгани, мол-мулкларимиз ИИБ ходимлари томонидан толон қилингани, отамни қайта-қайта жиннихонага тиқишганлари хақда қайта ҳикоя қилишнинг ўзи менга жуда оғир. Ватанни тарк этганлар зиммасига синов ва сабот залварини юкловчи иккинчи диёр мавсуми менинг жонимни-да азобларга солди. (more…)

Гадо Ватан

Wednesday, August 20th, 2008

copy-of-suratlar-2-017.jpg ХОЛДОР ВУЛҚОН, Канада.

( “Ватангадо” ҳикоясини ўқиб)

Бишкекда юрган кезларимиз Ўзбек қочқинлари ичида бир йигит пайдо бўлиб қолди. Қора чарм куртка, чарм кепка кийган бу йигит ташқи кўринишидан большевиклар командирини эслатарди.

Эсимда, илк суҳбатимиздаёқ у менга Вулқон ака деб мурожаат қиларкан, менинг асарларимни ўқиб бориши, ва менинг ёзганларим унга жуда маъқул келишини ва менга нисбатан ҳурмати юксак эканини очиқлагандаёқ унинг адабиётга ихлосманд эканлигини сезганман. (more…)