Ўзбеклар ўзларига ўт қўймайди

November 19th, 2008

Швециядаги ўзбеклар ўзларига ўт қўйишмоқчи эмас. Бу ҳақда бизга Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти раҳбари Муҳиддин Қурбонов маълум қилди.

-Бугун “Пона уз. инфо” сайтида эълон қилинган бир гуруҳ Ўзбекистонлик муҳожирларни Швеция муҳожирлик хизмати олдида ўзларига ўт қўйиш орқали сиёсий норозилик акцияси ўтказишлари ҳақидаги хабар нотўғри. Улар ўзларига ўт қўйишмоқчи эмас. 24 ноябр куни бошланадиган акция давомида узлуксиз пикет ўтказилиши, палаткалар тикилиши ва очлик эълон қилиниши режалаштирилган,-деди М. Қурбонов.
Унинг айтишича, бу атайин қилинган провакациядан бошқа нарса эмас.

“Янги Дунё”.

Швециядаги ўзбеклар ўзларига ўт қўймоқчими?

November 19th, 2008

Бугун интернет орқали эълон қилинган қуйидаги эълонлар диққатимизни тортди. Улардан маълум бўлишича бир гуруҳ ҳамюртларимиз Швеция муҳожирлик хизмати биноси олдида сиёсий акция ташкил этишмоқчи. Швециядан сиёсий бошпана берилмаган айрим ўзбеклар ўзларига ўт қўйиш билан ўз норозиликларини изҳор этишга мажбур бўлишаётганини айтишган.

Шу пайтгача бу каби норозилик акцияси кузатилмаган эди. Ҳамюртларимизни ўзларига ўт қўйиш қарорига келишларига нима мажбур этмоқда? Нега улар айнан шу йўлни танлашди? Булар албатта кишини чуқур мулоҳаза қилишга ундайдиган саволлардир.

Швециядаги ўзбеклар талабалари ва уларга муҳожирлик хизмати ходимлари муносабатини ўрганишга ҳаракат қиламиз.

“Янги Дунё” таҳририяти.
Read the rest of this entry »

Дилором Исхакова: Оппозицию в Узбекистане создал нынешний режим, сам того не желая

November 19th, 2008

Оппозицию в Узбекистане, 20-летие создания которой отмечается в эти дни, можно условно разделить на две группы: те, кто выехал за рубеж и оттуда пытается повлиять на существующую в стране ситуацию, и тех, кто остался в Узбекистане и пытается не только бороться за демократию, но и за элементарное выживание. Дилором Исхакова, поэтесса, член центрального правления оппозиционной партии «Эрк» (Воля), лидер узбекского отделения движения «Бирдамлик» (Сплоченность) из последней группы. В своем интервью Voice of Freedom она оценивает то, чего удалось добиться и что не сумела сделать узбекская оппозиция за прошедшие 20 лет.

Voice of Freedom: В чем, на ваш взгляд, главная победа и главное поражение оппозиции Узбекистана? Read the rest of this entry »

Нариги дунё дарчаси олдида (1)

November 18th, 2008

Сафар Бекжон, Швецария.

Кўплаб мухлисларимиз хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда Халқаро Ёзувчилар Парламенти аъзоси, ёзувчи Сафар Бекжоннинг “Нариги дунё дарчаси олдида”номли  асарини ўзбек тилидаги нусхасини эълон қилишни бошлаймиз.

Ушбу асарда ёзувчининг маҳбусликдаги ҳаёти, бошдан кечирган даҳшатли кунлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Китобни ўқир экансиз қийноқлар мунтазам қўлланиладиган Ўзбекистон қамоқхоналаридаги ҳақиқий аҳвол ҳақида тасаввурга эга бўласиз. Асар собиқ иттифоқдан қийноқларни ўзига мерос қилиб олган ва янада кучайтирган ўзбек режими жиноятларига ўқилган лаънатдек таассурот қолдиради.

Суратда: Ёзувчи Сафар Бекжоннинг қамоқдан чиққан илк кунлари. (Биринчи қаторда: Ёзувчи Нурулло Отахон, шоир Муҳаммад Солиҳ, ёзувчи Тоҳир Малик. Иккинчи қаторда: мухолифатчи Номоз Нормумин ва Сафар Бекжон).

Read the rest of this entry »

Оқланмаган ишонч қиссаси (2-8)

November 17th, 2008

(ёки “Президент эркаси”нинг хотиралари…)

Исмат Хушев, Канада.

(ismatkhushev@yahoo.com)

Иккинчи китоб.

Таниқли ўзбек журналисти Исмат Хушевнинг тўрт китобдан иборат бу асари 2002 – 2004 йилларда ёзилган. Унинг дастлабки боблари “Эркинюрт” интернет саҳифасида бундан икки йиллар муқаддам эълон қилиниб, кейин маълум сабабларга кўра тўхтаб қолган эди. Ўтган бу йиллар давомида биз муаллифдан асарини эълон қилишимизга рухсат беришини бир неча бор илтимос қилдик. Ниҳоят, бирор бир ўзгартириш ва ё таҳрирсиз эълон қилиш шарти билан биз китобни чоп этишга келишиб олдик.

(Суратда: Президент И.Каримов ва И.Хушев).
Read the rest of this entry »

Қаддингни тикка тут қадрдон укам!

November 17th, 2008

Азиз Сайид Охун.

Унинг беғубор табассуми ҳеч ҳам эсдан чиқмайди, самимий муомаласи ҳам. Унга қараб, эҳ-ҳе нималарни кўришга, нималарни ҳазм қилишга мажбур бўлди бу йигит, не-не ваҳшийликлар, адолатсизлик ва сотқинликларни таниди бу йигит, аммо қойил синмади дердим.

Бир сафар ҳатто ўзимни унинг ўрнига қўйиб кўришга уриндим, тавба кўз олдингда ўнлаб, юзлаб одамнинг ўққа тутилишини кўтариш… йўқ,буни қабул қилиш қийин… жуда ҳам қийин. Ваҳима ичида ҳушёрликни йўқотмай бир журналист қизни, саросимага тушиб довдираб қолган қизни бу даҳшат ичидан олиб чиқиш эса…

Мен унинг бугун ҳам қадди тик қолишига умидим бор, йўқ мен шунга ишонаман, ахир у мард йигит. МАРД! Read the rest of this entry »

Англиянинг ПЕН-маркази Ислом Каримовга мактуб йўллади

November 15th, 2008


Uznews.net – Бугун Англиянинг ПЕН-маркази вакиллари президент Каримовга мактуб йўллашди. Мазкур хатда улар Ўзбекистонда хокимият томонидан журналистлар, шоирлар ҳамда ёзувчиларнинг таъқиб қилиниши хамон давом этаётганлиги юзасидан ўз ҳавотирларини билдиришди.

Муҳаммад Бекжон “сангород”да, 2003 й.

Ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирган журналист ва ёзувчилар Ўзбекистоннинг қамоқхона ва калонияларида сақланар экан, давлат хокимияти очиқда юрганларни таъқиб қилишни давом этаркан ханузгача ушбу ҳолатни ўзгариши аломати кузатилмаяпди, деб ёзади қаттиқ ҳавотирлар билан Англиянинг ПЕН-маркази Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга. Read the rest of this entry »

Таъзия

November 15th, 2008

“Уйғон Ўзбекистон” Демократик Ёшлар ҳаракати ташаббус кенгаши аъзоси Нуриддин Низомга падару бузрукворлари Икромжон аканинг вафотлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз!

Отангизнинг охиратлари обод, жойлари жаннатдан бўлсин!

Сизга Аллоҳдан сабру ирода, омонлик тилаб бир гуруҳ дўстларингиз ва маслакдошларингиз:

Ёдгор Турлибеков, АҚШ.
Ёдгор Обид, Австрия.
Мўътабар Тожибоева, Ўзбекистон.
Исмоил Дадажонов, Швеция.
Насрулло Саййид, Канада.
Холдор Вулқон, Канада.
Матлуба Азаматова, Швеция.
Қудрат Бобожон, Швеция.
Тўлқин Қораев, Швеция.
Баҳодир Ҳасан, АҚШ
Юсуф Расул, Швеция.

Ўлим дарахти (6)

November 13th, 2008


Насрулло Саййид

(Қиссанинг давоми)

Кечга яқин Нодирнинг отаси ўғлининг уйга қайтмаганидан ташвишга туша бошлади. Аксига олиб эрталабдан хотини: “Болам беҳудага уйга келмаганди. Севган қизи - “Уйланинг” деб турганмиш. Сиз ота бўлиб, унга бир оғиз яхши гап гапирмадингиз. “Бўпти болам, ҳаракатни бошлаймиз…” деб қўйганингизда, олам гулистон эди. Нодирим ярим тунда уйидан чиқиб кетмасди… Нима бўлдийкин унга? Мелиса бекорга қамаб қўймайди…? Боринг, боламни тез топиб келинг…” деб тинимсиз минғиллаб унга тинчлик бермай қўйди.
Иззатулло Муродовични тупроққа топшириб қайтган туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ҳаким Неъматов кабинетига ўринбосари Искандар Комиловни чақиртирди ва унга райкомда бўлиб ўтган йиғилиш тавсилотларини гапириб берди. Нодир масаласида биринчи котиб берган “кўрсатма” ҳақида эшитган Комилов олдинига роса жиғибийрон бўлди. Read the rest of this entry »

Ўзбек мухолифати туғилганига 20 йил тўлди

November 13th, 2008

Ўзбекистондаги илк мухолифат ҳаракати - Бирликни ташкил қилган зиëлилар ўзаро суҳбат чоғида. Тошкент¸ 1989 йил.
11.11.2008
Абдулла Искандар

Бундан 20 йил муқаддам, 1988 йилнинг 11 ноябр куни Ўзбекистонда илк мухолиф ҳаракат ташкил этилди. “Бирлик” ҳаракатини Дадахон Ҳасаннинг уйига тўпланган бир гуруҳ зиëлилар тузишди.
Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ¸ Дадахон Ҳасан, Усмон Азимов, Хуршид Даврон, Аҳмад Аъзам, Абдураҳим Пўлатов, Қаҳрамон Ғуломов, Ғуломқодир Турсунов, Зоҳир Аълам, Фахриддин Худойқуловлар Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати ташкилотчилари сифатида кўрилади.

“Бирлик”нинг кекса аъзоларидан бири Алибой Йўляхшиев бу гуруҳ ўзагини ëш шоирлар ташкил қилганини айтади. Read the rest of this entry »

Ислом Каримов тушингизга кирса нима қилардингиз?

November 13th, 2008

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ,
Канада.

Тушимга Ислом Каримов кирибди. Уни фақат телевизорда, газета ҳамда интернетдаги суратлардагина кўрганман холос, яқиндан ҳеч қачон кўрмаганман. Худойимдан сўрайман, бундан кейин ҳам Ислом Каримов билан илойим учраштирмасин. Иложи бўлса тушимда ҳам у билан учрашишни истамасдим, бироқ туш бизнинг ихтиёримизда эмас. Хуллас, тушимда Ислом Каримов билан бир хонада, якка - ёлғизмиз. У нималарнидир тинмай гапиряпти. Мен эса бирдан сергакландим ва атрофда ҳеч ким йўқлигидан тезроқ фойдаланишим керак деган хаёл лоп этиб келди. Read the rest of this entry »

Оқланмаган ишонч қиссаси (2-7)

November 12th, 2008

(ёки “Президент эркаси”нинг хотиралари…)

Исмат Хушев, Канада.

(ismatkhushev@yahoo.com)

Иккинчи китоб.

Таниқли ўзбек журналисти Исмат Хушевнинг тўрт китобдан иборат бу асари 2002 – 2004 йилларда ёзилган. Унинг дастлабки боблари “Эркинюрт” интернет саҳифасида бундан икки йиллар муқаддам эълон қилиниб, кейин маълум сабабларга кўра тўхтаб қолган эди. Ўтган бу йиллар давомида биз муаллифдан асарини эълон қилишимизга рухсат беришини бир неча бор илтимос қилдик. Ниҳоят, бирор бир ўзгартириш ва ё таҳрирсиз эълон қилиш шарти билан биз китобни чоп этишга келишиб олдик.

(Суратда: Президент И.Каримов ва И.Хушев).
Read the rest of this entry »

Тожибоева “Мартин Энналс” мукофоти билан тақдирланади

November 11th, 2008

Нодир Шамс

Ғарбий Оврўпо

Тожибоева хоним Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазияти яхшиланмаганини айтади
Фарғонадаги норасмий “Ўтюраклар клуби” раҳбари, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги “Мартин Энналс” халқаро мукофотининг бу йилги совриндори Мўътабар Тожибоева Оврўпо бўйлаб сафар қилмоқда.

Сафар давомида Тожибоева хоним Оврўпо Иттифоқи мамлакатларининг расмий доиралари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари билан
учрашувлар ўтказaяпти.

Шундай учрашувлар Нидерландияда ҳам ташкил қилинди. Read the rest of this entry »

Барак Обаманинг тарихий ғалабасига ҳисса қўшган ўзбек ҳикояси

November 11th, 2008

Барак Обаманинг сайловолди кампанияси
Change We Can Believe” - “Ишонишимиз мумкин бўлган ўзгаришлар” - Барак Обама шиорларидан бири бўлди.

Салом, менинг исмим Насиба.

Мен бир неча йилдан бери оилам билан Америкада яшайман. Ўтган ҳафтада мен ҳаётимда биринчи бор тарихий ҳодисанинг гувоҳи бўлдим. Нафақат шоҳиди, айтиш мумкинки, маълум даражада, мана шу тарихнинг бевосита қатнашчиси ҳам бўлдим. Нега деганда, мен президентлик сайловидан олдин Барак Обамани қўллаб-қувватлаган бир ташкилотга кўнгилли сифатида
ёрдам бердим. Read the rest of this entry »

Яна бир Дадахон таъқибга учради

November 11th, 2008

Дадахон Ëқубов 90-йиллар бошида “Ҳаëт қувончлари ва ташвишлари” деб номланган кўрсатуви билан ўзбек телетомошабинлари назарига тушган эди.
10.11.2008

Абдулла Искандар

Тошкентдан олинган хабарга кўра, таниқли тележурналист, Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси Дадахон Ёқубов ҳибсга олинган.
Озодлик тасарруфидаги хабарда қайд этилишича, тележурналист Собир Раҳимов туман ички ишлар бошқармасида Мираҳматов Жаҳонгир тарафидан тергов қилинмоқда.

Озодлик мухбири воқеага ойдинлик киритиш учун журналист Дадахон Ëқубовнинг рафиқасига қўнғироқ қилди.

- Мен аëллари бўламан.

Озодлик: Дадахон акага нима бўлди?

- Уларга нима бўлганини мен била олмаяпман. Собир Раҳимов тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилсангизлар, балки айтишар. Read the rest of this entry »

Юсуф Жумаевнинг ҳаёти хавф остида

November 9th, 2008

Гулнора Олтиева

Дунёнинг энг даҳшатли турмаси бўлган Ўзбекистоннинг Жаслиқ турмасида (УЯ КИН 64/71) қизим Феруза бегуноҳ ҳибсга олиниб қийноқлар остида сақланаётган турмуш ўртоғим Юсуф Жумаев билан 6-8 ноябрь кунлари учрашиб келди. Қизим уч кунлик учрашувдан дадасини кўриб изтиробга тушган ҳолда қайтди. Юсуф Жумаевнинг ахволи оғир, кўкрак қафаси шишиб кетган, тирноқлари қорайган бўлиб Юсуф Жумаев ҳар куни мунтазам қийноқларга солинар, ижод қилиши учун қоғоз ҳам беришмаган. Ўтказилаётган қийноқларнинг бошида Юсуф Жумаев ётган биринчи отряд бошлиғи Қаҳрамон Пирназаров турган. Қийноқлар турмуш ўртоғимга Президент Каримовнинг шахсий душмани сифатида ўтказилиб келинган. Қийноқлар устида турган Қахрамон Пирназаров Президентнинг қўлидан қаҳрамонлик мукофотини олган Пўлатберган Қаюпбергановнинг жияни. Read the rest of this entry »

Ўлим дарахти (5)

November 9th, 2008

Насрулло Саййид

(Қиссанинг давоми)

Ўша маҳаллар барча туманлардаги райком биноларида йиғилишлар ўтказиш учун иккитадан зал бўларди. Одатда залларнинг биринчиси “Катта зал”дейилиб, у биринчи қаватда жойлашарди. Иккинчиси эса “Кичик зал” дейилиб, у иккинчи қаватнинг бурчагида жойлашган бўларди. Бу зал асосан қатнашчилари 10-15 кишидан ошмайдиган райкомнинг очиқ ва ёпиқ бюро йиғилишлари учун мўлжалланган эди. Кичкинагина бир туманда ҳам райком бюросининг йиғилишлари худди Кремлда ўтадиган КПСС Марказий Комитети Сиёсий бюросининг йиғилишлари каби ўтарди. Фақат улар ўз кўлами билан фарқ қиларди, холос. Read the rest of this entry »

Улуғбек Ҳайдаров 45 ёшда!

November 9th, 2008

Таниқли журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли, ҳамкасбимиз Улуғбек Ҳайдаровни 45 ёшга тўлганини эшитиб рости ишонмадик. Кўринишидан 30-35 ёшларга монанд бу инсон яқинда бобо бўлиши ҳам мумкинлигини билганимизда ҳайрат бармоғини тишладик.Улуғбек Ҳайдаров гарчанд бугун олис Канадада

ўз таваллуд айёмини кутиб олаётган бўлсада қалби, фикри хаёли келажакда туғилажак набираси билан банд. Ахир унинг тўнғич қизи яқинда турмушга чиқди. Орадан кўп вақт ўтмай у бобо бўлади.

Улуғбек Ҳайдаров ўтган йилнинг худди шу куни Ўзбекистон маҳбусхонасидан озодликка чиқарилган эди. Уни маҳбусликда ўтказган оғир кунлари бугун худди тушга ўхшаб кўринади. (Суратларга назар ташланг!) Орадан кўп вақт ўтмай севимли рафиқаси Мунира билан Канададан бошпана топган дўстимиз ҳамон қалбидаги оғриқлар билан яшаяпти…

Read the rest of this entry »

Шукрулло: “Шоир сиёсат билан шуғулланиши керак”

November 9th, 2008

Ижод эркинлиги рамзи деб кўриладиган биллур қалам.

Абдулла Искандар

“Қурултой” дастурининг “Ижодкорнинг жамиятдаги ўрни” мавзуидаги навбатдаги сонида Ўзбекистондан таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева ва таниқли шоир Шукрулло, Австриядан ҳижратдаги шоир Ëдгор Обид ҳамда Лондондан адабиëт соҳасидаги халқаро мукофотлар соҳиби, ëзувчи ва шоир Ҳамид Исмоил иштирок этади.
Бугун ижодкорнинг жамиятдаги роли ва ўрни ҳақида гапириш бежиз эмас. Чунки куни-кеча ўзбекистонлик исëнкор шоир Юсуф Жума ҳукумат сиёсатидан норозилик билдирилган шеърлари ва эътирозлари учун 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу Ўзбекистон ичкарисида ва ташқарисида акс-садо берди. Кўпчилик шоирни қамоққа ташлаган ҳукуматга лаънатлар ўқимоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ичида кўпчилик билмаслиги маълум бўлди. Биз Ўзбекистон халқ шоири Шукруллодан “Юсуф Жумани қамалганидан хабарингиз борми?” деб сўрадик. Read the rest of this entry »

Қамоқхона дафтаридан

November 8th, 2008

Муҳаммадсолиҳ Абутов

Йиғлайин…

Яна бағрингизга қайтсам бир куни,
Севиниб, қувониб, кулиб йиғлайин.
Қучоқлаб сизларни, кўнгил хотиржам,
Дилни поклаб, тўйиб-тўйиб йиғлайин.

Қутулсам бу ғурбат можаросидан,
Интизор кутишдек бир балосидан.
Эркин нафас олиб уй ҳавосидан
Таниш туйғуларни туйиб йиғлайин. Read the rest of this entry »