December 31st, 2008
Насрулло Саййид 
(Янги йил ҳазили)
Янги йил арафасида бир гуруҳ ўзбек мухолифати вакиллари интернет орқали, навбатдаги “Тортишув –конференция”ни ўтказдилар. Конференцияни Тошкентдан, ўзбек мухолифати асосчиларидан бири, таниқли ҳофиз Дадахон Ҳасанов ташкиллаштирди. Қуйидаги мавзу, баҳс-музокара учун кун таркибига қўйилди: “ Ўзбек мухолифатининг ўтган 18 йиллик фаолиятини баҳолаш ва уни келажакдаги режалари ҳақида”.Жуда қизғин баҳс ва музокаралар билан бўлиб ўтган ушбу конференцияда, “мухолифатчиман” деб юрганларни деярли кўпчилиги қатнашди. Анжуманда жуда кўпчиликни ҳар хил декорация ва маскалардан фойдаланганлигини инобатга олинса, у анча юқори савияда ўтди. Read the rest of this entry »
Posted in Ҳажвиялар | No Comments »
December 31st, 2008
Дунё бўйлаб навбатдаги анор доналаридай сочилиб кетган азизларим, дўстларим, бекларим!
Биламан, бу янги йил ҳам бизларга ҳеч нарса бермайди. Аммо “чиқмаган жондан умид” тарзида сизларга янада сабр-қаноат, бардош, аҳиллик ва албатта курашчанлик, узоқ умрлар ато этилишини Худодан тилайман. Янги аммо биз учун бегона 2009- йилингиз муборак бўлсин!
Дадахон Ҳасан.
х х х
Ҳар лаҳза он қақшайди кўнгил,
Қачонгача зил кетаман, зил.
Бизлар учун оппоқ тонг бўлиб,
Қачон келар бизнинг янги йил? Read the rest of this entry »
Posted in Дадахон Ҳасан | No Comments »
December 31st, 2008
Элин Ёнсон (Elin Jonsson)
Андижон воқеаларини ўз кўзи билан кўрган швед журналисти Элин Ёнсоннинг “Konsten att dölja en massaker” (”Хунрезликни яшириш санъати”) асари яқинда Швециядаги “Эрсатс” нашриёт
и томонидан чоп этилди. 2005 йилги 13 май воқеалари гувоҳлари билан суҳбатлар ва ушбу воқеага нисбатан турли муносабатлар ёритилган бу асар ўзининг ҳаққоний далиллар асосида қурилгани билан диққатга сазовордир.
Айни пайтда Швецияда яшаётган Муқим Маҳмуд Элин Ёнсоннинг бу китобини ўзбек тилига ўгира бошлади. Китоб ношири - “Эрсатс” нашриёти асарнинг ўзбек тилидаги таржимасини фақат “Янги Дунё” саҳифаси орқали эълон қилинишига розилик билдирди.
Китоб таржимаси швед тилидаги асл нусха билан бирга бериб борилади. Бундан мақсад швед тилини ўрганаётган ҳамюртларимизнинг бу тил имкониятлари ва руҳиятини тушуниб етишларига кўмаклашиш ҳамдир.
**** Read the rest of this entry »
Posted in Асарлар | No Comments »
December 29th, 2008
Дадахон Ҳасан, Тошкент.
70-йиллар мен учун фельетонлар даври бўлган эди. Менга қарши биринчи фельетон “Сирдарё хақиқати” газетасида 1967- йил Жамол Шаропов хамда Кабир Шукуровлар имзоси билан эълон қилинган эди. Фельетоннинг сарлавхаси “Ёлғиз отнинг чанги хам чиқди донги хам” деб аталаган бўлиб, фельетонда Гулистон шахридаги бир савдо ходимининг баъзи ”кирдикор”лари танқид қилинган эди. Менинг гунохим эса ўша савдо ходимининг тўйида қўшиқ айтганим эди холос. У пайтда мен “Совет Ўзбекистони” газетасининг адабиёт бўлимида адабий ходим эдим. Бўлим мудири Жуманиё Жаборров эди. Менинг газетадан кетишимга шу фельетон хам сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб ўйлайман. Асосий сабаб эса газета мухаррирининг ўнг қўли хисобланган Эътибор Охунова билан чиқиша олмаганлигим бўлган эди. Read the rest of this entry »
Posted in Дадахон Ҳасан | No Comments »
December 29th, 2008
Насрулло Саййид, Канада.
Саноқли кунлардан сўнг янги 2009 йил бошланади. Рақамлар йил сайин биттага ўзгариб, ўзича нимагадир якун ясайди, нималарнидир сарҳисоб қилади. Бу сарҳисобни мен ҳам, сиз ҳам ўйлаб топганимиз йўқ. Уни одамзот узоқ йиллар мобайнида яратган. Демак у одамзотга керак бўлган. Демак бу дунёда ҳамма нарса ҳисоб-китобга, таҳлилга муҳтождир. Янги йил арафасида мен ҳам ўзимча бир таҳлилга қўл урдим. Қани дедим, шошма: Айтишларича, дунёда бир неча минг миллат бор, бир неча юз давлат бор. Мана дедим, “Ўзбекистон” деган давлат пайдо бўлганигаям 18 йил бўлди, дедим. “Бу давлатни, бу давлатни тузган миллатни қанчалик дунё таниб улгурди?” дедим ўзимча ва шу тўғрисида ахборот излай бошладим. Read the rest of this entry »
Posted in Муносабат | 7 Comments »
December 29th, 2008
ХОЛИС
Ўзбекистон Республикасида одатий ҳолларга кириб қолган воқеалардан бирини ёритишга аҳд қилдим.
Фарғона водийсининг Наманган вилояти Наманган туманида 01.12.66 йилда дунёга келган, ҳозирда Президент Девонининг хатлар бўлими ҳодими Аминов Илхомжон Юнусовичнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳақида ёритишга аҳд қилдим. И.Ю.Аминов 1992 йил Н.С. Турғунова билан қонуний ва шаръий никоҳдан ўтиб оила қуришди. 1998 йил Тошкент шаҳрига кўчиб келиб ижарада яшаб оилани аранг тебратарди. Иқтисодий етишмовчиликларга дуч келиб эр-хотин қўш ҳўкиз деганларидек рафиқаси Н. С. Турғунова уйда тикувчилик қилди оилани бирга тебратди.
Ниҳоят иш кўзини билган, зуваласи пишиқ Илҳомжон йўлини қилиб 2001 йилдан бошлаб Президент девонининг хатлар бўлими ходимига айланди. Read the rest of this entry »
Posted in Мақолалар | 3 Comments »
December 29th, 2008
Хориждаги дўстлар, хаммаларингизни кириб келаётган янги йил билан самимий табриклайман. Янги йилда хаммаларингизга соғ-саломат бўлишларингизни ва мурод-у мақсадларингизга етишларингизни тилайман. Ҳамдардлигим тариқасида ушбу шеъримни қабул қилгайсизлар.
Саиджаҳон Равоний. Андижон.
*****
Мусофир юртларда кезсам, найлайин,
Бошимдан кечирдим кунларни қийин,
Ёнимда қолмайди гоҳида тийин,
Уйимдан кетишни истамасдим ҳеч,
Уйимга қайтаман ертами ё кеч.
Уйимга сиғмадим торликдан эмас,
Истардим олишни хур, эркин нафас,
Уйимни қилмоқчи эдилар қафас,
Уйимдан кетишни истамасдим ҳеч,
Уйимга қайтаман ертами ё кеч. Read the rest of this entry »
Posted in Шеърлар | 1 Comment »
December 29th, 2008
Дадахон Ҳасан, Тошкент.
1980-йилларнинг ёзи эди шекилли. Ўзбекистон халқ шоири Уйғуннинг 75 ёшга тўлиши муносабати билан бўлиб ўтган юбилейнинг “Зарафшон” ресторанида ёзилган дастурхонида Абдулла Ориповнинг “Яссавий хоки пойидан айлаб олинг туморлар” ғазалига басталаган қўшиғимни айтганимда, Уйғун ўрнидан туриб кетиб: “Нега мени тўйимда Яссавий деб қўшиқ айтади бу хофиз?”-дея қичқирган экан. Ўшанда у ҳатто Ўзкомпартия Марказий қўмитасигача чиқиб, шахсан Раъно Абдуллаевага арзи- дод қилган экан. Яхшиямки, ўшанда Абдулла Орипов Ёзувчилар Уюшмасида котиб эди. Шароф Рашидов ҳали ҳаёт эди… Абдулла унинг паноҳида эди. Йўқса, бошимга не-не тўқмоқлар уриларди. Шўримга қандайин шўрвалар тўкиларди.
Сўнгра бу шеърни Абдулла “Яссавий хоки пойидан айлаб олинг туморлар” ўрнига “Яхшилар хоки пойидан…” деб тузатиб берган эди. Read the rest of this entry »
Posted in Дадахон Ҳасан | No Comments »
December 27th, 2008
Элин Ёнсон (Elin Jonsson)
Андижон воқеаларини ўз кўзи билан кўрган швед журналисти Элин Ёнсоннинг “Konsten att dölja en massaker” (”Хунрезликни яшириш санъати”) асари яқинда Швециядаги “Эрсатс” нашриёти томонидан чоп этилди. 2005 йилги 13 май воқеалари гувоҳлари билан суҳбатлар ва ушбу воқеага нисбатан турли муносабатлар ёритилган бу асар ўзининг ҳаққоний далиллар асосида қурилгани билан диққатга сазовордир.
Айни пайтда Швецияда яшаётган Муқим Маҳмуд Элин Ёнсоннинг бу китобини ўзбек тилига ўгира бошлади. Китоб ношири - “Эрсатс” нашриёти асарнинг ўзбек тилидаги таржимасини фақат “Янги Дунё” саҳифаси орқали эълон қилинишига розилик билдирди.
Китоб таржимаси швед тилидаги асл нусха билан бирга бериб борилади. Бундан мақсад швед тилини ўрганаётган ҳамюртларимизнинг бу тил имкониятлари ва руҳиятини тушуниб етишларига кўмаклашиш ҳамдир. Read the rest of this entry »
Posted in Асарлар | No Comments »
December 27th, 2008
Муътабар Ахмедова
“Озодлик”– бу узбек халкини миллат сифатида тугатишда мусулмонлар котили ва карокчиси АКШ ва каримовга катта ёрдам берувчи ташвикот манбаъи булиб колмокда.Хар бир кунги эфирга узатиладиган узбек халки ва Узбекистонга тегишли маълумотлар факат узбек миллатини кадимги лотин халки каби миллат сифатида тугатишга катта омил булиб бормокда.Дунё бузгунчилари маданият ва маънавият котиллари, хар бир миллат ичидан уз хоин ва соткинларини топиши кадим кадимдан маълум. Бундайлар миллатини, халкини, ватанинигина эмас, хатто узини,ота-онасини (бор булса, чунки тарих сахифаларидан ва хозирда хам маълумки, бундай хоинлар купинча харомилик-фохишабозликнинг махсули сифатида ташландик булганлари учун хам, доимо аламзадалик билан миллат маънавиятини, маданиятини ерга коришга уринган ва соткинлик килганлардан ташкил топган) ва узларини сотмокдалар. Read the rest of this entry »
Posted in Мақолалар | 6 Comments »
December 27th, 2008
Холдор Вулқон, Канада.
Сайтмират ака, бизда икки кундан бери тинмей қор яғяпти. Яқинда Чапайип калхўзи талаларига яхоб бергандик. Кеча борсам сувлар қалин музлап қишлағимизди болалари укаларини чийналарга ўтқизип товони йўқ кирза ўтиклариминан пайкалларда сийғанишип қийқиришиб ўйнаб юришганакан. Гупиллап яғяткан қорда изағдаги чўчқахонаминан Кибрёхон акамди хожатхонаси кўринмей кетти… Қорларга буланип “Қалъаи қизиляланғаёқ”қа борсам Қурумбўй , Йўлдашвўй , Мамадиёр учўви описимизди кировришига каааатта қорбобо ясап, унга савзидан бурун қп, бошига тешик челакдан дублға кийдирип қўлига Ғурратошти иборшисасидан қоған швабрани ушлатип қўйишипти. Мен устивошларимдаги қорларди куя еган телпагимминан буйтип қоқип ичкарига кирсам Пленум энди бошланганакан. Қурумбўй трубкасига қиринди тиғип туташтирип чекип гапира бошлади: - Уртаклар! Муна янги йилам олтита шпалди битта қп қадам тейлап тобора шиддатминан яқинлашип келмағда. Read the rest of this entry »
Posted in Ҳажвиялар | No Comments »
December 26th, 2008
Владимир Висоцкийнинг кушикларидан навбатдаги
таржимамни эхтиётсизлик окибатида, мухтожликдан ва
арзимаган хукукбузарлик билан камалган камбагалларга
хамдардлигим, деб кабул килгайсизлар.
Русчаси (излаш учун) “Я не пил, не воровал+”, деб бошланади.
Саиджахон Равоний.
Андижон
*****
В. Висоцкий.
Мен ичмасдим, угирламасдим,
На шим, на пул умармаганман.
Сузлашни хам сира билмасдим
Фене билан, улай агар ман! Read the rest of this entry »
Posted in Шеърлар | No Comments »
December 23rd, 2008
Насрулло Саййид
(қиссанинг давоми)
Туни билан тўлғониб, эртанги кунни кутиб чиққан Муниса эрта тонгданоқ ўзи ётадиган хонани йиғиштиришга тушиб кетди. Ундан сал кечроқ уйғонган Салима ҳам унга қўшилди. Улар икковлашиб икки хонали квартирани буткул ювиб, тозаладилар. Айниқса Муниса ўзи ётиб турадиган хонани эринмасдан ювиб, шу қадар ялтиллатиб қўйдики, кўрган кишини албатта ҳаваси келарди. У дераза пардаларидан тортиб тўшак чойшабларигача ҳаммасини ювиб қуритди. Сўнг уларни дазмоллаб жойига солиб ва осиб қўйди. Хонада анчадан бери гул кўрмай турган вазаларга сув қуйилиб, уларга гул солиб қўйилди. Хуллас квартирани ҳамма ёғи тартибга келтирилиб, безатилди. Муниса ҳеч қачон бу ишларни бунчалик завқ ва меҳр билан қилмаганди. Бугун унинг чеҳрасида нимагадир эҳтирос ва ҳаяжон борлиги ҳам яққол сезилиб турарди. Уйни йиғиштириб бўлган Муниса иш охирида шу пайтгача тикиб қўйган рўмолчаларини бир ипга тизиб, каравоти устига осиб ҳам қўйди. Read the rest of this entry »
Posted in Асарлар | No Comments »
December 21st, 2008
Муҳаммадсолиҳ Абутов
Аллоҳ раҳмату мағфират қилсин,
азиз дадажонимни васиятлари ҳақида.
1
Вафотлари яқин қолганда дадам,
Бизни жамладилар васият учун,
Атрофларин ўраб барча бўлди жам.
Дедилар чақирдим насиҳат учун.
Оғир эди ўша пайт ҳолатлари,
Нафас олардилар қийналиб аранг.
Одамзотнинг умри тугаётгани ,
Ўзига ҳам билинар эканда қаранг. Read the rest of this entry »
Posted in Баҳс-мунозара, Шеърлар | No Comments »
December 21st, 2008
Хайрулла Х. Исматулла, АҚШ.
Буюк Британиянинг Тошкентдаги собиқ элчиси жаноб Крейг Муррей xотиралари сизнинг иxтиёрингизда
****
Таниқли адабиётшунос олим, барчамиз учун қадрли бўлган улуғ инсон Хайрулла Исматулла вафот этганларига кўп вақт бўлмади. Олимдан ўзбек тили ва адабиётига оид кўплаб илмий асарлар билан бирга “Янги Дунё” саҳифаси учун тайёрлаган айрим кичик мақолалар ва шарҳлар ҳам хотира бўлиб қолди.
Хайрулла Исматулланинг саҳифамизда эълон қилинган тадқиқотларини жамлаб қайтадан бир тўплам ҳолида эълон қилиб боришни бошлаймиз. “Дўзахдан репортаж ёки Самаркандча қотиллик” деб номланган тадқиқот ана шундай асарларнинг дастлабкисидир.
Илоҳим, охиратингиз обод бўлсин! Яратган жойингизни жаннатдан қилган бўлсин, домла!
“Янги Дунё” таҳририяти.
Асарни ўқиш учун қўйидаги линкни босинг:
x-ismatulla-duzaxdan-reportaj
Posted in "Янги Дунё" кутубхонаси | 1 Comment »
December 21st, 2008
Элин Ёнсон (Elin Jonsson)
Андижон воқеаларини ўз кўзи билан кўрган швед журналисти Элин Ёнсоннинг “Konsten att dölja en massaker” (”Хунрезликни яшириш санъати”) асари яқинда Швециядаги “Эрсатс” нашриёти томонидан чоп этилди. 2005 йилги 13 май воқеалари гувоҳлари билан суҳбатлар ва ушбу воқеага нисбатан турли муносабатлар ёритилган бу асар ўзининг ҳаққоний далиллар асосида қурилгани билан диққатга сазовордир.
Айни пайтда Швецияда яшаётган Муқим Маҳмуд Элин Ёнсоннинг бу китобини ўзбек тилига ўгира бошлади. Китоб ношири - “Эрсатс” нашриёти асарнинг ўзбек тилидаги таржимасини фақат “Янги Дунё” саҳифаси орқали эълон қилинишига розилик билдирди.
Китоб таржимаси швед тилидаги асл нусха билан бирга бериб борилади. Бундан мақсад швед тилини ўрганаётган ҳамюртларимизнинг бу тил имкониятлари ва руҳиятини тушуниб етишларига кўмаклашиш ҳамдир. Read the rest of this entry »
Posted in Асарлар | No Comments »
December 21st, 2008
Posted in Дадахон Ҳасан | No Comments »
December 21st, 2008
Холдор Вулқон
Ўзбекнинг нолон булбули Дадахон Ҳасанов мусиқа оламида воқеа бўлган пайтлар биз ёш болалар эдик. У пайтлари “Веф”, “Глала”, “Океан” каби батереяда ишлайдиган радио транзисторлар бўлиб, ҳали электр токи билан ишлайдиган магнитофонлар ишлаб чиқарилмаган эди.
Бўйдоқ йигитлар транзистор кўтариб қизларнинг бошини айлантирар, бизнинг уларга ҳавасимиз келарди. Транзисторлардан Ўзбекистон ҲАҚ ҳофизи Дадахон Ҳасановнинг шлягерга айланган қўшиқлари янграса биз ҳам унга беихиёр жўр бўлиб хиргойи қилардик. Айниқса унинг “Лайло” қўшиғини яхши кўрардим.
Яна пайдо бўлдим йўлингда,
Яна йўлларингда бўзладим.
Лайло, Лайло сенинг ёнингда
Бир дам кўрмоқчийдим ўзимни. Read the rest of this entry »
Posted in Дадахон Ҳасан | 2 Comments »
December 20th, 2008
Фахриддин Худойқулов, Канада.
Сохта деганимизда, бу “асар”ларни эълон қилаётган сайтлардаги ватандошлардан гумон қилганимиз йўқ эди, моҳият янглиш тушунилибди…
Ҳаммангизга маълум, бирор электрон почтани қўлга олиш учун жуда катта мутахассис бўлиш шарт эмас, қўлга олгандан кейин эса чала-чулпа савод билан хат жўнатиш учун эса ҳечам ақл керак эмас…
“Муносабат”га ҳам айнан шу емайл адресидан (Аҳмад Алиев –dilafgor40@yahoo.com–Этот адрес e-mail защищен от спам-ботов. Чтобы увидеть его, у Вас должен быть включен Java-Script ) бир талай хат хабар келганди, муаллифидан шубҳаландик ва сайтга қўйишни тўхтатдик… Очиғи, ҳаммани тахаллус учун сўкиб турган Дадахон ака ўзи Аҳмад Алиев номидан ёзганида мантиқ кўрмадим… Read the rest of this entry »
Posted in Ўзбек мухолифати, Баҳс-мунозара | No Comments »
December 19th, 2008
Холдор Вулқон
Солом, Сайтмират ака! Тунов куни қоратеэминан трнопка қп айвонди пешхорисига осилган чиринди тўла қопти буйтип тепятсам пўчтачи хат тейлап кетти. Дарағди пўслоғига путилган мактупка қуйидаги ғайринусха сўзлар ёзип қўйилипти:
Повуска
-Хурмахлук Хаппархўжа Тахтабой ули! Ғладимир Илич Лелим бувамминан Кирписка энамди арвохи урмасин десангиз зудликминан деразадан сакрап эшакка мнинг дагин, Аризонадан Техаска қорап кетавериштаги “Фицжералд” қовоқхонасига кирип шороп ичип ўтирган юзида тиртиғи бор Буэнос Айреслик қотил Хуан Антонио Моралести қўлларини буйтип қайрип кетига тевип – тевип апчиғип кактуска байленг. Read the rest of this entry »
Posted in Ҳажвиялар | No Comments »