Раҳмат Қурбон, журналист ва адабиётшунос. Тожикистон хукуматининг Роғун ГЭСи қуришни жадаллаштириш ҳақидаги азму қарорини эшитиб хаёлга ҳар хил мақоллар келаверади. “ Ўйлаб қилинмаган иш, бошга келтирар ташвиш”. “Отилмаган сопқон ҳам кетга тегади, ҳам бетга”. Демак, ўтган аср, эски замонларда лойиҳалаштирилган бу маҳобатли ГЭСни ўжарларча, қўшни давлатларнинг жўяли огоҳлантириш ва маслаҳатларисиз, бу қурилишдан зарар кўриши аниқ [...]
Archive for the ‘Раҳмат Қурбон’ Category
“Хасталик дафтари” туркумидан (12)
February 20th, 2010
admin Раҳмат Қурбон БУ ЮРТНИ Бу юртни Бобур Мирзо “Оҳ” дея ташлаб кетган. Фурқат ҳам Қошғар томон Кўзларин ёшлаб кетган. Бу юртнинг хон, беклари Машрабни дорга осган. Ким авлиё, ким доно, Юзига оёқ босган. Бу юртнинг хон, беклари Халқни жондан тўйдирган. Бухоролик бир жаллод Нодирани ўлдирган. Bu maqola 8630 marotaba 1667 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
“Хасталик дафтари” туркумидан (11)
February 15th, 2010
admin Раҳмат Қурбон ЎЗБЕКНИНГ ШОИРЛАРИ Ўзбекнинг шоирлари Қирқ ёшда отилади. Отилмаса, нон дея Золимга сотилади. Ўзбекнинг шоирлари Қирқ йил яшайди, холос. Қирқ ёшида ўлмаса, Ёлғонга қўяр ихлос. Ўзбекнинг шоирлари Қирқ ёшида ўлади. Ўлмай қолса, ё ҳаммол, Ё амалдор бўлади. Bu maqola 7170 marotaba 1476 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
“Хасталик дафтари” туркумидан (10)
February 6th, 2010
admin Раҳмат Қурбон НЕГА БЕРДИНГ Нега бердинг бу жонни, Уни фақат қийнайсан. Қафасга қамаб қўйиб, Қийнаб-қийнаб тўймайсан. Бу жонга севги гулин Экиб кўрсин, дедингми. Сўнг айрилиқ азобин Чекиб кўрсин, дедингми. Нега бердинг бу жонни, Яшатмасдан, ўлдирдинг. Ҳақ сўз айтиш азоби Не эканин билдирдинг. Bu maqola 7754 marotaba 1443 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
“Хасталик дафтари” туркумидан (9)
January 30th, 2010
admin Раҳмат Қурбон ҚИЗИМ МЕҲРИБОНГА 1 Эй Меҳрибон қизгинам Менинг ёруғ юзгинам. Юрагимнинг нақшисам, Яхши, жуда яхшисан. Менга ўхшар юз-кўзинг, Ёруғ бўлсин юлдузинг. Сен дунёга келганда, Дилим хурсанд кулганди. Қанду новвот асалсан, Сен ҳаммадан гўзалсан. Bu maqola 8535 marotaba 1601 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
“Хасталик дафтари” туркумидан (8)
January 23rd, 2010
admin Раҳмат Қурбон ДОРМАН ЎЗИМ Бир тўйиб йиғлай десам, Кўзларимда кўзёш йўқ. Ҳаётим лаҳадмикан, Осмонимда қуёш йўқ. Боши берк кўча ўзим, Юрадиган йўлим йўқ. Мендек бир бедавога Тайёр турган ўлим йўқ. Йироққа кетай десам, Ҳар недан йироқ ўзим. Тупроққа кетай десам, Бир сиқим тупроқ ўзим. Bu maqola 8925 marotaba 1620 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Заҳарли илҳом булоғи ёки Рудотел туркуми
January 17th, 2010
admin Раҳмат ҚУРБОН ( Раҳматжон Қўлдошев ) Юсуфжон! Сизга юбораётган “ Заҳарли илҳом булоғи ёки рудотел туркуми “ деб атаганим ижод намуналарини 2005-йилнинг баҳор ойида, хасталигим кучайиб, аҳволимни оғирлаштириб қўйган кунлари ёзишни бошлаган эдим. Биласизми, мевали дарахтни жуда қаттиқ силкитсангиз пишган меваларига қўшилиб хомлариям тўкилади, ҳатто япроқларию, майда шоҳларигача узилиб тушади. Агар уни давомли равишда қаттиқ-қаттиқ [...]
“Хасталик дафтари” туркумидан (7)
January 13th, 2010
admin Раҳмат Қурбон ГЎРГА КИРДИ У Тез орада ўлади Раҳмат- Деганларнинг ўзи ўляпти. Тубсиз жарга қулади Раҳмат- Деганларнинг сўзи ўляпти. Ажал йўқлаб келмади хали, Ўлганим йўқ, яшаб юрибман. Ёмон ҳолин кўриб халқимнинг Кўзларимни ёшлаб юрибман. Йўқ,йўқ, хали ўлмади Раҳмат, Фақат унинг шодликлари оз. Халқим оғир кунларга қолди- Дея ичи эзилган, холос. Bu maqola 7677 marotaba 1426 [...]
“Хасталик дафтари” туркумидан (6)
January 8th, 2010
admin Раҳмат Қурбон ЯШАСИН Бу дунёда шод, хуррам, майли, душман яшасин, Номард дўстнинг кўнглида минг йил пушмон яшасин. Бошланажак зўр тўфон, золимнинг кўшки вайрон, Эрк, озодлик йўлида тўкилган қон яшасин. Шох бўлар бир кун гадо, уммонлар ўрни саҳро, Нарҳи доим зиёда, ишқ деган кон яшасин. Ҳаётим қийноқ, азоб, орзулар бари сароб, Бу дунёда чўл, саҳро – [...]
“Хасталик дафтари” туркумидан (5)
January 4th, 2010
admin Раҳмат Қурбон, Қўқон. (Раҳматжон Қўлдошев), Ассалому алайкум Юсуфжон! Юборган бир қисм шеърларимни сайтингизда эълон қилганингиз учун сиздан миннатдорман. Шеърларимни ўқиб, қимматли фикрларини билдирган таниш ва нотаниш шеър ихлосмандларига ҳам раҳмат дейман. Шеърларим шунчаки эрмак, хавас кетидан ёзилмаган, балки улар ичимдан отилиб чиққан нолаларимдир. Тириклайин ўтга ташланган бечора бақирмай ҳеч иложи йўқ. Мен узоқ вақт жисмоний [...]
Озод Шарафиддиновнинг сўнгги “асари…”
January 2nd, 2010
admin Раҳмат Қурбон (Раҳматжон Қўлдошев) Не деб сўзлаганкин боқиб биз сари, Бетимсол Ойбекнинг ҳорғин кўзлари. Абдулла Орипов Озод Шарафиддинов ўзбек адабиётида олим сифатида донг таратиб, адабиётшуносликда мактаб яратди десак у кишини асоссиз мақтаб юборган бўламиз. Лекин адабиёт тўғрисида ёзган мақолаларида шиддат, умумлашма фикрлар ва, энг муҳими, соғлом танқид бор эди. Рус адабиётидан ўзбек тилига қилган таржима [...]
“Хасталик дафтари” туркумидан (4)
December 29th, 2009
admin Раҳмат Қурбон БУ ДУНЁ Бу дунё бошдан-оёқ Менга боққан баломи. Дунёга келган куним Ўлсам, минг бир аъломи. Ер остида ётганлар, Сизга ҳавас қиламан. Ажалдан ҳеч дарак йўқ, Айтинг, қачон ўламан. Инсон деган даво ҳам Кўнгилга оғир ботди. Чеккан қайғу аламим Жонимдан тешиб ўтди. Bu maqola 1256 marotaba 330 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
“Хасталик дафтари” туркумидан (3)
December 22nd, 2009
admin Раҳмат Қурбон, Тошкент. КЕТАР МАҲАЛИ Бу дунёдан кетар маҳали, Мени бунча қийнайсан,тақдир. Нима, менда қасдинг бормиди, Тутган майинг шунчалар тахир. Сендек касал керакмас дея Терс қарайди ака-укалар. Яқинларим мени негадир Ёмон кунда ёмон яккалар. Ёмон одам эдимми, ахир, Хабар олмас дўсту биродар. Ҳатто кимдир севинса керак Тузалмасдан ўлиб кетсам гар. Bu maqola 1030 marotaba 239 [...]
Йўқотилган ҳақиқий шифонинг қайтиши
December 18th, 2009
admin ( Доктор Ойдин Солиҳнинг “ Ҳақиқий тиббиёт” ( Йўқотилган шифо изидан) китоби тасирида туғилган мулоҳазалар) Доктор Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий тиббиёт”(Йўқотилган шифо изидан”) китоби милёнлаб одамларнинг соғлигини ҳимоя қилишга ва соғлигини йўқотганларга жуда катта кўмак бера олишга қурби етадиган улкан тиббий асардир. Баъзи асарлар ( қайси мавзуда бўлмасин) инсон фикрини бойитади, дунёқарашига ижобий тасир қилади, фақат [...]
“Хасталик дафтари” туркумидан (2)
December 17th, 2009
admin Раҳмат Қурбон, Тошкент. КУНЛАР Кунлар кўп узун, Ҳар лаҳза бардош. Кўзёш тўкмасам, Ботмайди қуёш. Ҳар бир одимда Минг битта тузоқ. Дармон қуриган, Манзил кўп йироқ. Йўллар хатарли, Қўл-оёқ кишан. Агар йиқилсам, Шод бўлар душман. Таслим бўлайлик, Дейди ширин жон. Шунда ҳамлага Шайланар шайтон. Bu maqola 1054 marotaba 232 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
“Хасталик дафтари” туркумидан (1)
December 13th, 2009
admin Раҳмат Қурбон, Тошкент. Мен 2006-2009- йиллар орасида жуда кўп шеър ёзиб юбордим. Ёзганларимнинг озгина қисмини дўстларим китоб ҳолида нашр қилишди. Уларга раҳмат. Худди милтиқдаги ўқ отилиши керак бўлганидек, ёзилган шеър ҳақ ўқувчига етиб бориши, ўқилиши керак. Умуман, биласиз, ҳозирги кунда моддиятчи бўлиб кетган бутун дунёда кишилар шеър ўқишга унчалик рағбат қилмаяпти. Шеър инсон кўнглида раҳмдиллик, [...]




Posted in