Archive for the ‘Абулфайз БАРОТОВ’ Category

Билмасангиз, билиб қўйинг!

ЧЕКМАНГ, ЭРКАКЛИГИНГИЗ ҚИСҚАРАДИ Тамакининг инсон саломатлиги учун зарарини ўрганаётган Жанубий кореялик профессор Пак Гаан Сон клиник тадқиқотлар асосида чекиш умргагина эмас, балки эркаклар эркаклигини ҳам қискартиради, деган хулосага келди. Олим Бостон университетидаги ҳамкаблари билан биргаликда 242 нафар чекувчи ва чекмовчи эркакларни клинник тажрибадан ўтказди. Тажриба жараёнида тамакига ружу қўйиш туфайли эркаклар ўзлари учун бағоят зарур [...]

Истеъдодлилар коинот даврлари ўрин алмашаётган пайтда дунёга келадилар

Абулфайз Баратов Ахмаджон МУХТОРОВ ҳаётидан лавҳалар (Мақола янги тафсилотлар билан бойитилган). Ҳамма жамул-жам бўлди. Ахмаджон ака менинг масаламни жамоага ҳавола этди. Биринчи бўлиб Манноп Нажмиддинов сўз олиб мени ҳимоя қила кетди. Кейин Нусрат Рахмат, Суръат Ориповлар сўз олишди. Хуллас, таҳририятдагиларнинг ҳаммаси бир ёқадан бош чиқариб, мени ҳимоя қиларди. Мен эса ғиқ этмай ўтирибман. Сўнгра галалашиб [...]

Истеъдодлилар коинот даврлари ўрин алмашаётган пайтда дунёга келадилар (4)

Абулфайз Баротов Ахмаджон МУХТОРОВ ҳаётидан лавҳалар (Мақола янги тафсилотлар билан бойитилган). Бўлган воқеани оқизмай-томизмай Ахмаджон акага айтиб бердим. Ахмаджон ака аввалига менга ҳайрон бўлгандек, бироз қараб турди-да, сўнгра қорнини ушлаб шунақанги кулдики, кўзларидан ёш чиқиб кетди.Кабинетига кириб қолган ўринбосари Очил Тўйчиевнинг таажжубланганидан оғзи карракдай очилиб қолди.Ахмаджон ака у киши билан саломлашиб менга, “ишингизга бораверинг” дегандай [...]

Истеъдодлилар коинот даврлари ўрин алмашаётган пайтда дунёга келадилар (3)

Абулфайз Баротов Ахмаджон МУХТОРОВ ҳаётидан лавҳалар (Мақола янги тафсилотлар билан бойитилган). Бир куни Нусрат Раҳмат билан қишлоқ хўжалик бўлимида ўтирганимизда, қаёқдандир ҳаллослаб Шоди Марди (таҳририяда уни ҳамма шундай деб атарди) келиб қолди. Кира сола Нусратилдан, “мени ҳеч ким сўрамадими?”- деди. Қандайдир қоғозларни титкилаётган Нусратила бепарво оҳангда жавоб берди: -Сўради! -Ким сўради? -Мужибир Раҳмон сўради. Bu [...]

“Комментарийчи биродарларимиз бўлган “Али аканинг…”га бағишлов

Абулфайз БАРОТОВ “УТРОМ ЧАЙ, ВЕЧЕРОМ ЧАЙ, В НОЧЬЮ “КАЧАЙ-КАЧАЙ” Рус тилида жаранглаган бу ибора биринчи марта қайси миллат томонидан ва қачон айтилганлигини биласизми? Билмайман деяпсизми? Мен ҳам билмайман. Шунинг учун тахминларимни олға суришга ҳаракат қилдим. Калламни ишга солиб, бу гапни биринчи марта хитойликлар хитой тилида айтган бўлсалар керак, деган фикрга келдим. Чунки чойнинг биринчи Ватани [...]

Ой тўлишган кечада

Абулфайз БАРОТОВ Ҳикоя Эшик қўнғироғи қисқа жиринглади-ю, тинди. Очганимда эшик олдида озғин, рангпар қизча турарди. -Камол ака сиз бўласизми?- сўради у. -Ҳа, менман.- Нима эди? -Мана бу хатни сизга Асал опам бериб юбордилар. Шундай деб чопқилаганича кетди. Мен эса ҳайрон бўлганимча хатни очдим. Унда ҳаммаси бўлиб бир неча қатор сўз ёзилганди: “Камол ака, бугун сизнинг [...]

Сўкмоқчимисан, инглизчасига сўк, бошқаси далой…

Билмаса ҳазил, билса чин Абулфайз БАРОТОВ Ичи тўла қулғона коментарийчилар ўқимасин. Тушуниб турибман, сарлавҳа бироз ғалатироқ чиққан. Жуда кўп мулоҳазалардан кейин шу сарлавҳани танладим. Чунки бу мақолани ўқиган айримлар, “коментарийдан қўрқиб қолибди,”- деб, яна авжланишлари мумкин. Кўнглидагини ёзиш ҳар кимнинг ўз ҳуқуқи. Мана мен ҳам кўнглимнинг кўчасидаги тошларни териб, қилиғи совуқларга отаяпман. Улар ҳам ҳам [...]

Саи Бобо ва Ваҳоб

Абулфайз БАРОТОВ -Мен буюк соҳибкаромат Саи Бобо билан учрашганман,- деди суҳбатдошим.- Унинг билан Ҳиндистонда, ашрамидаги хосхонасида суҳбат қурганман. У ҳозир 83 ёшда. Мен улуғ соҳиб каромат эгаси бўлмиш Саи Бобо ҳақида эшитганман ва ўқиганман. Суҳбатдошим гапига эса ишонмасликка ҳаққим йўқ эди. Чунки бу гапларни Жиззах вилоят кўз касалликлари шифохонасининг бош ҳакими, мамлакатимизда довруқли жарроҳ Ваҳоб [...]

Истаъдодлилар коинот даврлари ўрин алмашаётган пайтда дунёга келадилар

Абулфайз БАРОТОВ Ахмаджон МУХТОРОВ ҳаётидан лавҳалар Мақола янги тафсилотлар билан бойитилган. 1966-1980 йилларда Самарқанд вилоят “Ленин йўли” (Ҳозирги “Зарафшон”) газетасида кечган кунларим. Йиғилиш бошланмасдан олдин Ахмаджон ака қўлида бир даста газета билан бош муҳаррир хонасига кириб кетди.Ярим соатлардан сўнг котибамиз бўлимларга кириб, йиғилиш қолдирилганлигини айтиб чиқди. Кейин билсак, Ахмаджон ака бош муҳаррнинг жон жойидан ўшлаган [...]

“ШАЙТОН АРАВА” ҲАНГОМАЛАРИ

Абулфайз БАРОТОВ Ёзувчи Абулқосим Мамарасуловнинг қандай қилиб менга “Шайтон арава” (велосипед) олиб берганлиги ҳақида 1991 йиллар… “Дом”да яшайман. Бир куни эрталаб қарасам, кладовкамиз эшигининг “оёғи” осмондан келиб ётибди.Бошқа нарсаларнинг бари турибди, фақат велосипед йўқ. Ўша пайтларда автомобиль, велосипед ўғрилари кўпайган пайтлар эди. Мелисага хабар бердим. Шаҳарча участка нозири, озғиндан келган лейтенант бошини қашлаб у ёққа [...]

Истаъдодлилар коинот даврлари ўрин алмашаётган пайтда дунёга келадилар

Эҳтиром Абулфайз БАРОТОВ Ахмаджон МУХТОРОВ ҳаётидан лавҳалар Мақола янги тафсилотлар билан бойитилган. 1966-1980 йилларда Самарқанд вилоят “Ленин йўли” (Ҳозирги “Зарафшон”) газетасида кечган кунларим. 1966 йилда мен “Ленингн йўли” газетасига ишга борганимда, у ердаги муҳит ўта зиддиятли эди.Энг қизиғи менинг ишга жойлашишимга сабабчи бўлган таҳририятнинг тарғибот ва ташвиқот бўлимининг катта адабий ходими Исроил Мирзаев (худо рахматига [...]

Қора қозонга айланма

Абулфайз БАРОТОВ Муносабат Ҳар йили куз келиб пахта йиғим-терими бошланди дегунча, Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганлиги ҳақида тўғри-нотўғри хабарлар интернет сайтларида ўрин эгаллаб, бонг уриш бошланади. Ўзларини беназир ҳуқуқ ҳимоячилари деб билган кимсалар ва уларнинг хориждаги ҳомийлари оппоқ пахтамизни қора қилиб кўрсатишга зўр бериб уринадиларки, баъзан уларнинг мақсадлари нимада эканлигига тушуна олмай бошинг қотади. Ўзбек болаларининг [...]

Шартларига рози эдим…

Абулфайз БАРОТОВ Ҳажвия Нақ ярим ойдирки уйимизда “фуқоролар” уруши кетаяпти. Уйдагиларнинг ҳаммаси бир томон бўлиб менга “ҳужум”ни кучайтиришган. Мен ҳам жуда маҳкам туриб қаршилик кўрсатиб ётибман. -Нима бало, бу дунёдан тоқ ўтмоқчимисан?- дейди онам овозини гоҳ баланд, гоҳ пастлатиб.-Хотинидан ажрашган фақат сен эмасссан. Ўтириб олиб фақат ёзганинг ёзган. Ёзганларинг фарзанд туғиб берса майлику-я. Ражаб тентакнинг [...]

“Маданиятли қиз”

Абулфайз БАРОТОВ Ҳажвия Каминанинг касби-кори чўпонлар. Муқум жойимиз тоғу-тошлар орасида бўлса ҳам, ёз келди дегунча қўю-қўзиларни ҳайдаб чўлга тушиб кетамиз.Мен сизга айтсам, чўпонликнинг ҳам ўзига хос гашти бор. Учи-қуйруғи йўқ бийдай чўл. Бу жойлар айниқса ёзда сулув келинчаклардек жозибадор бўлиб кетади.Қизғалдоқлар дейсизми, турли хил гулу-чечаклар дейсизми…Ўту-ўланларнинг хилма-хиллигини айтмайсизми. Осмон эса ниҳоятда беғубор бўлади. Тўрғайларнинг бир [...]

Қизил иштон кийган “Меҳрибон ака”

Абулфайз БАРОТОВ Муъжазгина шаҳарчанинг “Лолазор” маҳалласида яшовчи Сорагул тирикчиликнинг ажойиб йўлини топганлардан. У баҳор келиши билан одамлар қир-адирлардан териб келган шифобахш гиёҳ – Коул ўсимлигини харид қилади-да, уни тадбиркорларга кўтара нархда пуллайди. Қарабсизки, мўмайгина фойдага эга бўлиб турибди-да. Фармацевтика саноатида қиммат баҳо хомашё ҳисобланган бу ўсимлик шаҳарча атрофидаги қир-адирларда эрта баҳорда барқ уриб ўсиб, ёзга [...]

“Калласини узамиз, сўямиз…”

Абулфайз Баратов Бир мухбир хаётидан лавха 1983 йиллар эди.”Жиззахчўлқурилиш” худудий бошқармасининг кўп нусхали”Бўстон” газетасида ишлардим. Бир куни мухаррирдан топшириқ олдим. Вилоят ОБХССидан одам олиб, чўл хўжаликларида жойлашган бошқармага қарашли савдо дўконларида рейд ўтказишимиз керак экан. Рейдни ҳам бошладик.Савдо дўконларида кўплаб камчиликлар, суистеъмолликларни фош қилдик. Бу хақда ёзилган фелетонларни мухаррирга топширдимда, мехнат таътилига чиқдим. Таътилидан қайтиб [...]

Оқ йўл, ФИДОЙИЛАР гуруҳи

Абулфайз БАРОТОВ Илк қадамлар, қувончли натижалар ёхуд мазкур тузилма ижтимоий-иқтисодий муаммолар ечимини топишда ҳал қилувчи куч эканлигини амалда исботлаяпти. 2010 йилнинг 30 апрелида “Озодлик” сайтида “Жиззахда “Фидойилар” гуруҳи фаоллашмоқда” сарлавҳали мақолани ўқиб яна қўлимга қалам олишга мажбур бўлдим. Фидойилар сўзи тирноқ ичига олинган. Демак, ўзини беназир ҳуқуқ ҳимоячиси деб билган жиззахлик “доҳий” яна доҳиёна хабарларни [...]

Қоровул тирик, спиртдан қуй

Улфатлар ҳаётидан Абулфайз БАРОТОВ Ушбу ҳангомани ҳозирги кунда Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Бўстон шаҳарчасида яшаётган булунғурлик Раҳмонқул ЁҚУБОВ айтиб берди. Раҳмонқул Ёқубов саксонинчи йилларда Зарбдор туманининг 4-совхозида хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаши билан бир қаторда, ҳозиргидай шаклланиб улгурмаган маҳаллага ҳам жамоатчилик бўйича раислик қиларди. Ўша пайтларда хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига турли масалаларда [...]

Ҳе, шу комментарий деганининг онасини…

Абулфайз БАРОТОВ Юракдан отилиб чиққан гаплар Яширмайман, жазавам тутди, асабим таранг бўлиб кетди. Агар бу дунёда андижонлик Акбар исмли тил-адабиёт ўқитувчисининг борлиги рост бўлса, нега унинг Бахтиёр Ҳамроев учун бунчалик жиғи-бийрон бўлаётгани тушунарсиздир. Мен “Янги дунё” сайтида эълон қилинган “Алаҳсираманг” мақоламда Бахтиёр Ҳамроевнинг шахсиятига мутлақо теккан эмасман. Фақат мен унинг интернетда эълон қилинган мақоласидаги далилларни [...]

АЛАҲСИРАМАНГ

Абулфайз БАРОТОВ Ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр ҲАМРОга ОЧИҚ ХАТ 2010 йилнинг 15 февралида “Туронзамин” сайтида сизнинг эълон қилинган “Алвидо чинорларим!” сарлавҳали мақолангизни ўқиб, тўғриси, “бу кишига нима бўлди ўзи?”- деган савол пайдо бўлди менда. Тўғрида, нега бу чинорлар учун бунчалик кўз ёш тўкдингиз? Тўрт фарзандингизнинг ҳам Жиззах олий ўқув юртларида талаба эканликларини фахр билан айтиб, оллоҳга [...]

Бешик тўйи

Абулфайз Баратов «Тўйлар ҳақида ўйлар» туркумидан. Тўққизинчи мақола Ўзбекона одатлардан яна бири бешик туйи маросимидир. Қизини турмушга берган ота-она фарзандининг бош боласига албатта бешик тузаб бориши шарт. Айникса, кейинги пайтларда бу маросим хам ўзига хос куриниш касб этиб, катта сарф-харажат талаб этаяпти. Бешик тўйи илгарилари анча ихчам, кам сарф-харажат билан ўтказилган. Вақти келиб, бойлар ва [...]

Суннат тўйи

Абулфайз БАРОТОВ «Туйлар ҳақида ўйлар» туркумидан. Саккизинчи мақола Шариат суннат туйини утказишда дабдабозликни ман килган. Суннат амаллари хам фарз хисобланиб, угил боланинг кулини халоллаш ёхуд уни мусулмончиликка кабул килиш маъносини беради. Бу туйни илгарилари одамлар узининг шарт-шароитидан келиб чикиб утказганлар. Бойлар суннат туйларида купкари берганлар. Купкари халк сайлига, томошага айланиб кетган. Хонадонда эса куни-кушнилар, кавми-кариндошлар [...]

“Тўйлар ҳақида ўйлар” туркумидан (4)

Абулфайз БАРОТОВ ҚИЗ УЗАТДИК ЁР-ЁР БЕШИНЧИ МАҚОЛА: Одамлар қадимдан икки тоифага бўлиниб яшаб келган. Бойлар ва камбағаллар. Шўро замонида бундай тоифаларни йўқ қилиб, “пролетарлар” тоифасини вужудга келтиришга уриниб кўрилди. Бир қараганда бу муаммо уддалагандек эди. Ишчи ва дехқонлардан иборат халқ вакилларига кўпдан-кўп имтиёзлар берилдики, инсон минг йиллар давомида орзу қилиб келган тенглик, адолат қарор топгандай [...]

«Тўйлар ҳақида ўйлар» туркумидан (3)

Абулфайз БАРОТОВ, журналист. ЁРИМ БИЛАН АЙЛАНАМИЗ КЎЧАЛАРНИ УЧИНЧИ МАҚОЛА Кизлар базмининг эртасига эрталабдан келинникига туйнинг давоми бошланди. Аввал мехмонларга, куни-кушни, ёр-биродарларга ош берилди. Сунгра ёр-ёр айтилиб, уйдан ок харир куйлакда дугоналари билан келин чикиб келди. Белидан пасти доирасифон шаклда тикилган бу куйлак, махсус дукондан ижарага олинган. Бир кунлик ижара хаки 300 минг сум. Хозир бу [...]

“Тўйлар ҳақида ўйлар”

Абулфайз БАРОТОВ Куёвжўралар, келиндугоналар, бормисиз-омонмисиз Иккинчи мақола: 2000 йиллар бошида тўйларни, айниқса, қизлар базмини дабдабасиз, камхаражат, ихчам ўтказиш хақида бонг урила бошланди. Хокимлар, махаллалар харакатга тушиб қолишди. Республика диний идора уламолари ва жойлардаги масжид имом хатиблари шариат қонун-қоидаларидан келиб чиқиб, бу борада амри-маъруф тарғиботини бошлаб юбордилар. Тўйларни қай тарзда ўтказиш хақида дастурлар тайёрланди. Bu maqola [...]