Archive for the ‘Ўзбек мухолифати’ Category

Би-би-си меҳмони – Суҳробжон Исмоилов

Би-би-си меҳмони – ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Суҳробжон Исмоилов. Суҳробжон Исмоилов Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтмаган, аммо 2009 йил май ойидан бери фаол иш юритиб келаётган Эксперт Ишчи Гуруҳи инсон ҳуқуқлари ташкилотининг раҳбаридир. Ўттиз ёшар фаол 2001 йил Тошкентдаги Жаҳон Иқтисоди ва Дипломатия Университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги билан якунлаган, сўнг Нью-Йоркдаги Колумбия Университетида инсон ҳуқуқлари мавзусида тадқиқот [...]

Мухолифат фаоли ва эколог Ҳазратқул Худойберди сиёсий муроса, Роғун ва атроф-муҳит муаммолари ҳақида

Ҳазратқул Худойберди – Оврўпода яшаётган Ўзбекистон мухолифат фаоли ва Ўзбекистонда тупроқ ҳамда сув таркиби бузилиб кетаётгани ҳақида бонг уриб келаётган мутахассис. Ҳали 1992 йили баҳорида у Ўзбекистонда жамоат парламентини тузиш ғоясини кўтариб чиққанди. Асосий мақсад – номини ўзгартирган аксар собиқ коммунистик партия вакилларидан иборат парламентга рақобатбардош парламент тузиш бўлган. Ушбу ташаббусга ўз пайтида “Эрк”, “Бирлик” [...]

Эшак қўшиқ айтмоқчи! Ўзбекни Юлдузи ҳам унга ёқмади

Абдувосит Тўраев – Тошкент. Харакат сайтидан Ханграб турадиган «Эшак» лакабли Абдурахим Пулатов узини Бирлик деган партияси муаммолари эсидан чикиб колиб, бу сафар таникли Узбекистонлик хонанда Юлдуз Усмоновага багишлаб хакорат ёзибти. Юлдузхон Усмонова халкимизни, миллатимизни огир кунларида «Киргизларга» деган кушик багишлаб бу киргинни коралаган. Хонандани “Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг!” деган интервьюси, Озодлик радиосида укинг http://www.ozodlik.org . [...]

Пришло время говорить Правду об узбекской оппозиционной Партии «Бирлик».

Анвар Каримов, Активист партии «Бирлик» «В глубине человека заложена творческая сила которая способна создать то, что должно быть, которая не даст нам покоя и отдыха, пока мы не выразим это вне нас тем или иным способом.» Иоганн Вольфганг фон Гёте (Johann Wolfgang von Goethe), немецкий поэт, драматург, ученый, государственный деятель. Известный среди узбекских эмигрантов сайт [...]

Эшакни ҳанграши давом этмоқда! Сўлаги “Бирдамлик” ҳаракатига тегди

Азиз дўстлар! Мен Абдувосит Тўраев деган ҳамюртингизман. Ўзим Тошкентданман. “Янги Дунё” сайтини бир йилдан бери ўқиб келаман. Жуда қизиқ нарсалар кўп, дискуссия ҳам бўлиб туради. Мен сизларга яна бир сайт ҳақида ўтган ёзган хатимда айтган эдим. Бу сайтни эгаси мухолифат ичида “Эшак” лақаби билан танилган Абдураҳим Пўлатов. Шу бугун ҳам унинг сайтида иғволар ёзилибти. Бу [...]

Сўз эркинлиги бўлмаган жамиятда порахўрлик урчиб кўпаяди

Носир Зокир Инсон сувсиз яшай олмайди, бу – ҳақиқат. Инсон овқатсиз яшай олмайди, бу ҳам ҳақиқат. Инсон ҳавосиз яшай олмайди. Бу хам 5Х5=25дек исбот талаб қилмайдиган аксиома. Яна бир ҳақиқат борки, бу ҳақиқат учун тарихда минглаб инсонлар курашиб, ўз ҳаётларини ҳаттоки қурбон қилишган. Бу ҳақиқат – инсонларга Оллоҳ томонидан берилган ахборот олиш ва уни изҳор [...]

Ўзбекистон Парламент бошқарувидаги демократик республика бўлиши керак

“Эрк” партияси лидерлигига даъвогар Самад Муроднинг ўзбек демократик мухолифати фаоллари сафида Европага уюштирган бир хафталик сафари ўз интиҳосига етди. Сафар якунида биз Самад Мурод билан қисқача суҳбатлашдик. -Мана Европага уюштирган сафарингиз ҳам ниҳоясига етди. Умуман, Европа сизга ёқдими? -Мен Балзак, Мопассан, Стендал Европасини билардим. Европа ҳақида уларнинг китобларидан кўп ўқиганман. Бугунги Европа олдинги жозибасини сақлаб [...]

Европада сиёсий учрашувлар ўтказган ўзбек демократлари ватанга қайтишди

“Эрк” партияси раиси Самад Муродов, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосарлари Пўлат Охунов, Дайнов Ташанов, Ҳамдам Сулаймонов, шу партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев ва партия фаоли Анвар Каримовдан иборат гуруҳ аввал Швеция парламенти ва ҳукумати вакиллари билан, сўнгра Брюсселда Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашувлар ўтказганини аввалги хабарларимизда тафсилотли шаклда билдиргандик. Маълумки, бу гуруҳдаги икки киши [...]

Европа знакомится с “ЭРК”ом

ПОЛИТИЧЕСКОЕ РЕЗЮМЕ ПРЕДСЕДАТЕЛЯ ДЕМОКРАТИЧЕСКОЙ ПАРТИИ «ЭРК» УЗБЕКИСТАНА САМАД МУРОДА (Абсамат Маллаев) Место рождения: Кашкадарьинсого область Республики Узбекистана. Дата рождения: 17.09.1955 года. Образование: Высшее педагогическое. Профессия: Педагог Узбекского языка и Литературы. Семейное положение: Семейный, отец пятерых детей. Постоянное место проживания: Город Нуристон Кашкадарьинской области Республики Узбекистан. ПОЛИТИЧЕСКАЯ И ОБЩЕСТВЕННАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ. В последние годы пост Советского Узбекистана, [...]

Ўзбек демократлари Европа Иттифоқи ҳукуматининг расмийлари билан учрашишди

Хабарларимиздан маълумки, аввал Швеция парламенти ва ташқи ишлар вазирлигида бир қатор учрашув ўтказган Ўзбекистон демократик мухолифатининг лидерларидан иборат гуруҳ ҳозир Брюсселда Европа Иттифоқининг мулозимлари билан кўришмоқда. Бу гуруҳ “Эрк” партияси раиси Самад Муродов, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосарлари Пўлат Охунов, Дайнов Ташанов, Ҳамдам Сулаймонов, партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев ва ҳози Швецияда яшайдиган партия [...]

Швеция ташки ишлар вазирлигида ўзбек демократлари билан давра суҳбати

Аввалги хабарларимизда “Эрк” демократик партияси раиси Самад Муродов, “Бирлик” Партияси раиси ўринбосарлари Пўлат Охунов, Дайнов Ташанов ва Ҳамдам Сулаймонов, партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси, “Бирлик” фаоли Анвар Каримовлар иштирокида Швеция парламентида учрашувлар ўтказилганини билдиргандик. Кейин улар Швеция ташқи ишлар вазирлигида ҳам бўлишди. Бу ерда Давра суҳбари шаклида ўтказилган учрашувда Швеция [...]

Швеция парламентига хат: Самад Муроднинг “Эрк”ка алоқаси йўқ

Қўлимизга “Эрк” партиясининг Европа бўлими раҳбари Лола Умарова номидан (Бизда Лола Умарованинг шахсияти, уни қачон ва кимлар томонидан бу вазифага сайлангани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.-таҳ)  ёзилиб Швеция парламентига тақдим этилган мактуб келиб тушди. Инглиз ва рус тилларидаги бу мактуб ўқувчиларимизда ҳам қизиқиш уйғотар деган умидда уни эълон қилишга жазм этдик. (Эслатма: “Эрк” партияси расмий сайтида [...]

Ўзбек мухолифатчилари Швеция парламентида учрашув ўтказишди

Кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистонда амалда фаолият олиб бораётган демократик кучларнинг лидерларидан иборат тўрт кишилик делегация Стокгольмга ташриф буюрди. Улар қароргоҳи Швецияда бўлган Марказий Осиё Жамияти таклифи билан келишган. Бугун шу делегация аъзолари – «Эрк» демократик партияси раиси Самад Мурод, «Бирлик» Партияси раиси ўринбосарлари Дайнов Ташанов ва Ҳамдам Сулаймонов, партиянинг Сирдарё вилояти ташкилоти раиси Исроил Ризаев [...]

Ўзбек демократик мухолифатининг лидерлари Европага келди

Бугун “Бирлик” ва “Эрк” партияси етакчиларидан иборат бир ҳайъат Тошкентдан Швециянинг пойтахти Стокгольмга учиб келди. “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун ва партия фаоли Анвар Карим тарафидан Стокгольм аэропортида кутиб олган ҳайъат қуйидагилардан иборат: “Эрк” демократик партиясининг раиси Самад Муродов, “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосарлари Дайнов Ташанов ва Ҳамдам Сулаймонов ҳамда “Бирлик” Партияси Сирдарё вилоят ташкилотининг [...]

Ўзбекистон шароитида коррупцияни тўхтатиш йўли

Баҳодир Ҳасан, “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси. Ғарб дунёсини яхши билган, унда яшаб, ишлаб кўрганлар кундалик кичик муаммоларга учраши табийдир. Мисол учун сиз ўзингизни айбингиз билан машинангизни тезлигини оширдингиз. Сизни полиция ходими тўхтатиб ҳайдовчилик гувоҳномангизни текширади. Сиз тезликни ошириб, йўл ҳаракат қоидасини бузганлигингиз учун жаримага тортиласиз. Шунда бир тасаввур қила оласизми, полиция сизни жаримасиз қўйиб юбориши учун [...]

Ўзбекистондаги “Эрк” лидерлигига даъвогар Самад Мурод Европага таклиф қилинди

Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси лидерлигига даъвогар Самад Мурод шу ой ичида Европага расмий таклиф билан келиши кутилаяпти. Мухолифат ичида тарқалган тасдиқланмаган маълумотларга кўра у ўз сафари давомида Европа Иттифоқи расмийлари билан учрашувларда қатнашади. “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг диний радикал гуруҳлар билан ҳамкорлик қилаётгани ва уни мамлакатга қайтиш имконияти деярли йўқлиги боис у  Европа Иттифоқи [...]

Ўзбек мухолифати лидерлари ҳамон “Интерпол” қидирувида

Уларнинг айби нима? Айни пайтда Халқаро полиция – “Интерпол”нинг интернетдаги веб сайтига кирсангиз ўзбек мухолифатининг кўзга кўринган намояндаси Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов) таниқли имом Обидхон қори Назаровни Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилганига кўзингиз тушади. Бу инсонлар нега қидирилмоқда? Уларнинг айби нимада? Қуйида “Интерпол” қидирувига қуйилган маълумотларни  ўзбекчага таржимаси билан келтирамиз. Диққат қидирув! Bu maqola 9303 [...]

Чет элда юрган фаоллар ва мухолифатдан фойда нима?

Навбаҳор Имамова Америка Овози 11/05/2010 Андижон воқеаларининг беш йиллиги хотирланар экан, чет элда яшаётган ўзбекистонлик фаоллар халқаро ҳамжамиятдан ёрдам ва эътибор сўрашда давом этмоқда. Уларнинг айтишича, ватанда аҳвол кун сайин оғирлашмоқда, аҳолининг эса ҳукуматдан нолишга ҳадди сиғмайди. Лекин Ўзбекистонда бу фикрга ҳамма ҳам қўшилавермайди. Ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан янграйдиган доимий танқидлардан бири шуки, бу инсонлар хориждан [...]

Ҳақ берилмайди, олинади

Носир Зокир Яқинда маршрут таксига чиқдим. Ҳайдовчи билан гаплашиб кетяпман. Наманган кичик шаҳар эмасми, кўпчилик бир – бирини танийди. Айниқса, бизга ўхшаган кишиларни. Ҳайдовчи кутилмаганда «Дадахон Ҳасанов қаердалар, Америкага кетибдилар-а?» деди. Мен Дадахон акам Ўзбекистонда эканликларини, мухлисларни тўй – ҳашамларида хизмат килиб юрганларини айтдим. Ҳайдовчи «Ҳа, у одам ҳам ғирт сотқин одам, мен унга ишонмайман» [...]

Бирдамлик Ҳалқ Ҳаракати Етакчиси Баҳодир Чориевнинг Ватандошларига Таклифи

Bu maqola 9165 marotaba 1724 ziyoratchi tarafidan o`qilgan

Ҳукм ўқилди

Искандарбек Усмонов Бугун 2010 йил 30 апрел куни Андижон шаҳар суди биносида Дилором Абдуқодированинг иши бўйича суд хукми ўқилди. Дилором Абдуқодированинг яқинлари, қариндошларининг айтишича, суд мажлиси саҳналаштирилган спектаклдан иборат бўлди. Суд хайъати на жавобгар томоннинг гувоҳлари, на адвокатнинг сўзларига қулоқ солишди. Уларнинг барча кўрсатмалари, эътирозлари инобатга олинмади. Суд хукми бўйича Дилором Абдуқодировага 10 йил 2 [...]

“Эрк” партиясининг 20 йиллиги муносабати билан унинг лидери Самад Муроднинг табриги

Қ У Т Л О В Биз маданий дунё тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган, энг қадимий давлатчилик анъаналарига эга бўлган тўнғич халқлардан биримиз. Халқ бу ҳар бири ўз фикри, кўз қараши ва ўз хотирасига эга руҳан эркин бўлган миллионлаб шахслар жами демакдир.. Иштирокчилари ҳали ҳаёт бўлган яқин ўтмишни сохталаштириш бесамар нодонликдир. Бири унитса, бошқа бири албатта, [...]

Бу ҳақда ўйлаб кўрсак ёмон бўлмасди

Носир Зокир Бир одам Ўзбекистон телевидениесида амалдорни сўзини эшитиб ўтириб бирданига хотинига дебди: «Хотин, столдаги нарсаларни еғиштир». Хотини « нега?» деса, ҳалиги одам «Столни муштлашим керак», дебди. Агар Ўзбекистон телевидениесида Қирғизистондаги воқеалар кўрсатилганда ҳалиги одам столни муштлармиди йўқми билмадиму, лекин кўрсатилмадида. Эҳтимол, ўша одамга ўхшаган одамлар столни муштламасин деб, Қирғизистон воқеалари кўрсатилмагандир. Хуллас, Ўзбекистонликлар Қирғизистон [...]

Қирғизистонда навбатдаги инқилоб бўлиб ўтди, энди навбат Ўзбекистонгами?

Баҳодир Чориев, “Бирдамлик” Ҳаракати етакчиси. Шахсан мен бу саволга “ҳа» деб жавоб берган бўлар эдим. И. Каримов мамлакатда баркарорлик урнатишнинг факат бир услубини – куч ишлатиш услубини куллаб келмокда ва шундай килиб у ўз ҳукмдорлигини 21 йилдан ортикка чўзиб келмокда. Совет Иттифоқи даврида иқтисоди учинчи-тўртинчи ўринда бўлган, ҳар томонлама ривожланган Ўзбекистон, мустақилликка эришгандан буён 90-чи [...]

За дочерью Каримова: на связь с бизнесменами в Израиле выходит узбекская оппозиция

Представители американского отделения движения “Бирдамлик” устанавливают связи с представителями общин бухарских евреев в США и Израиле. С их помощью они рассчитывают получить выход на депутатов Кнессета и крупных израильских магнатов. В ближайшие несколько недель Израиль собираются негласно посетить живущие в США представители узбекского оппозиционного движения “Бирдамлик”. Они планируют провести встречи с несколькими молодыми бизнесменами и [...]