Archive for the ‘Дадахон Ҳасан’ Category

Ўзбекларга кун қолмади Ўзбекистонда

Дадахон Ҳасан **** Юртим жаннат эди шўро даврида, Ҳаёт роҳат эди шўро даврида, Айш-фароғат эди шўро даврида, Бугун не кунлара қолдик ёронлар. Ўзбек хор бўлмаган шўро даврида, Мардикор бўлмаган шўро даврида, Тан бозор бўлмаган шўро даврида, Бугун не кунлара қолдик ёронлар. Bu maqola 7945 marotaba 1638 ziyoratchi tarafidan o`qilgan

Бугун бу дунёда ўзбек яна хор бўлди

Таниқли ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасан билан журналист Юсуф Расул суҳбати. Юсуф Расул: -Шу йилнинг июн ойида Қирғизистон жанубида юз берган хунрензликлар ҳақида ёзган шеърингизда, бу қирғин бошида мамлакат президенти Роза Отунбоева турганига ишора қилдингиз. Ҳақиқатдан бу қирғинга ҳукуматнинг алоқаси борлиги ҳақида сизда қандай далиллар ёки тахминлар бор? Дадахон Ҳасан: -Қирғизистондаги ўзбекларга қарши бошланган қирғин [...]

Туркистонда

Дадахон Ҳасан Туркнинг юраги – Туркистон ватанимиз бор, Тупроқлари жаннат макон чаманимиз бор. Дунёларни забт айлаган саманимиз бор, Майли ўзбек, туркман, қозоқ, қирғиз бўлайлик, Туркистонда бир дарахт бир илдиз бўлайлик. Нега юз милён бўлдигу миллат бўлмадик, Аҳли суврат бўлдик, аммо сийрат бўлмадик, Боболар бўлмадик, шаъну-шуҳрат бўлмадик. Майли ўзбек, туркман, қозоқ, қирғиз бўлайлик, Туркистонда бир дарахт [...]

Дадахон Ҳасан ҳаётидан ҳангомалар (4)

Жамолиддин Муҳаммад Қўқон Тўққизинчи ҳангома Ўша 1994 йил 11-октябрь куни Марғилонда қўлга олинган Дадахон Ҳасан аввал Марғилон ички ишлар бошқармасида бироз сўроқ қилингач, унинг қўлларига кишан солишиб, Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ертўласининг 1-хонасига ташлашди. Унинг ёнига учкўприклик Одил Мадвалиев исмли бола “қўйилди”. Одил вазифа бажарди шекилли, камерага кириши биланоқ, чала-пулпа намоз ўқий бошлади. У [...]

Маънисиз дунёдан маъни излама

Дадахон Ҳасан Барибир замона зўрники бўлди, Томошо кар ила кўрники бўлди. Азобу уқубат ўзбек аталмиш Азал пешонаси шўрники бўлди. **** Бахтиёрдир ернинг остидагилар, Шўринг қурсин устидагилар. **** Парвоз айламоқни унутар эмиш Фақат тупроқ титиб дон излаган қуш. **** Аҳли нафс лаззат аро шоҳ бўлмоқ истамам, Аҳли маъни ичинда гадо бўлгим келади. Bu maqola 9486 marotaba [...]

Наврўзи олам

Дадахон Ҳасан Миллий байрамингиз Наврўз муборак бўлсин азизларим дўстларим бекларим! 80-йилларнинг бошлари эди шекилли Ўзбекистон коммунистик партиясининг ғоявий котибаси Раъно Хабибовна Абдуллаева рахбарлигида ягона миллий байрамимиз Наврўз қатрон қилинди. (албатта Москванинг буйруғи билан) Наврўз куни “Бахт ва бахор байрами” деб эълон қилинди. Ўшанда энди-энди маддохизмга ўзининг қутлуғ қадамларини ташлаётган Абдуллажон Наврўз эмас бахт ва бахор [...]

Энди қайтмайди баҳор

Дадахон Ҳасан Ватан Қанчалар гўзал бахтдир сени севиб яшамоқ, Телба қилади мени сенга бўлган иштиёқ. Файзу латофатингни кўриб турибман ахир, Сендан узоқлашсам гар ёниб кетади бағир. Сендай ватан қайда бор, Бағринг ҳамиша баҳор. Қадрингни билмаганлар Охир бўлар хору- зор. Сенда туғилмоқ бахтдир, Йиғламоқ кулмоқ бахтдир. Сендан кўнгил узолмай Бағрингда ўлмоқ бахтдир. Bu maqola 13924 marotaba [...]

Дадахон Ҳасан ҳаётидан ҳангомалар (3)

Жамолиддин Муҳаммад, Қўқон. Бешинчи ҳангома Наманганлик сайловчилар Дадахон Ҳасан номзодини Ўзбекистон Олий Кенгашига депутат қилиб кўрсатишаётганлигини эшитган техника фанлари доктори, профессор Олим Каримов Дадахон билан Наманганга борганларида Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳар икки “бирлик”чини тутиб учта милиция ходими назоратида Тошкентга жўнатишди. Меҳмонлар Тошкент шаҳар прокуратураси биносига етиб келишди-ю, аммо ҳар икки қайсар “Бирлик”чи [...]

Дадахон Ҳасан ҳаётидаги ҳангомалар (2)

Жамолиддин Муҳаммад, Қўқон. Учинчи ҳангома “Қўлга тушдингми, Туркистончи! Қўлга тушмай қаёққа борардинг, барибир сен ва сендақаларнинг тақдири айнан мана шу ерда ҳал бўлади. Прокурор ҳам, терговчи ҳам, адвокат ҳам, суд ҳам, барча-барчаси менинг ўзимман. “Юқори”га сенинг ўлиминг керак. “Бу вайсақи фидойини менга ўлдириб берасанлар” – деб “юқори”нинг ўзи буюрган. Мана шу лом билан пешонангга битта [...]

Дадахон Ҳасан ҳаётидаги ҳангомалар

Жамолиддин Мухаммад, Қўқон. Маддоҳлардан бири Талабалик йилларидан буён Дадахон билан қалин дўст бўлиб юрган бир шоир саксонинчи йилларнинг охирига келиб, Дадахондан ўзини узоқ тутиб қолади. Кунлардан бир куни эса у Дадахонни кўриб, “Ҳа, оқсоқол, нима бўлди? Ленин бовамиз мавзолейдан бошини кўтариб, бошидан шапкасини олиб, сизлардан кечирим сўрасинми, билмай инқилоб қилиб қўйибмиз деб. Горбачев ракеталар калитини [...]

Хотираларимдан парчалар

Дадахон Ҳасан Мустақиллик байрамидан ҳайдалишим 1994- йил 29-август куни Наманган шаҳрида мустақиллик куни байрамини томоша қилиш учун сайр этгани шаҳар истироҳат боғига кириб келганимда, майор рутбасидаги милиция ходими мени бошлиқ ҳузурига таклиф этди. “Сизнинг бошлиғингизда менинг ишим йўқ, бормайман”, десам “унда биз 3-4 киши бўлиб куч ишлатиб бўлса-да сизни шаҳар ички ишлар бошқармасига олиб боришимизга [...]

“Уруш-уруш” ўйнаган эдик

Дадахон Ҳасан (Хотираларимдан парчалар) 80-йилларнинг ўрталарига келиб, миллий мустақиллик учун кураш харакатлари иттифоқ бўйлаб авж олиб кетди, жумладан Ўзбекистонда хам. КПССнинг бош котиби М.Горбачев юритаётган ошкоралик, қайта қуриш, демократия жараёнлари бунга туртки бўлган эди. Ўша йиллари биз бир гурух шоир ва ёзувчилар йиғилиб, менинг жўрабошилигимда “гап-гаштак”уюштирган эдик. “Гап-гаштак”да суҳбатимиз фақат озодлик, мустақиллик, ватан, Туркистон ва [...]

Бирлашиб ягона миллат бўлмадик…

Дадахон Ҳасан Юсуфбой салом. Чарчамай ишлаб юрибсанми? Сайтинг бироз ранг – баранг бўлсин учун икки бет парчалар жўнатдим. Аммо хориждаги барчалар шоир экан, кетганларнинг ҳаммаси ижод аҳли экан билмаган эканмиз. Овозлари энди – энди чиқяпти. Биз энди шеър ёзмасак ҳам бўлар экан. Сенга куч -қувват тилаб Дадахон Ҳасан. **** Инқилоб қилурман деб хитоб этдинг, Бостириб [...]

Дадахон ҲАСАНга мактуб!

Абулфайз Баратов Улуғ ҳофизимизнинг “Янги дунё” сайтида эълон қилинган “Лайло”нинг рост ва ёлғон тарихи ёки бир миш-мишни “ҲАҚИҚАТГА” айлантирганим ҳақида,”- сарлавҳали мақоламга билдирган эътирозини ўқиб, тўғриси жуда-жуда хижолат чекдим. Айниқса, “ёзганларингизнинг бари ёлғон,”- деган гаплари бошимга тўқмоқ бўлиб тегди. У кишининг нега жазаваси тутганлигини дарҳол сездим. Фозилжон Усмонов деган талабани қўшиқчиликда буюк ҳофизимизга тенглаштирганим у [...]

Рауф Парфи хотираларимда

Дадахон Ҳасан Биринчи учрашув 1960-йилнинг июль ойи бошлари эди. Биз абитуриентлар ТошДУ нинг хуқуқшунослик факультети ҳовлисидаги майдонда ёш дарахтлар соясида каравот қўйиб тунар эдик. Қабул имтиҳонларига тайёргарлик кўрар эдик. Биз тунаётган майдоннинг четроғида “домдеҳқон” деган чойхона бўларди. Биз ўша ерда ҳар куни чой ичардик. Радио тинглардик. Менинг ёнимда Фарғона вилояти Бешариқ туманидан келган бир йигит [...]

Маним табригим будир

Дадахон Ҳасан Янгиман деб эски йиллар келаверади, кетаверади, Нотовон кўнгилни хушнуд этаверади, этаверади. Янги йилни эски йилдан тафовутин билмайман, Эски надир, янги надир, мен сира фарқ қилмайман. Рухим ўша-ўша музлаб қолаверади нетайин, Юрагимга ғам-ғуссани солаверади нетайин. Эски йил янги йилман деб мени алдайди доим, Менга қачон янги йилни насиб этар Худоим. Bu maqola 1954 marotaba [...]

Бу дунёда ҳеч ким қолмайди…

Дадахон Ҳасан **** Бу эл-улус бугун мунча раққосадир, Маҳорати дунё бўйлаб овозадир. Шу боисдан майда қадам босадир, Бу юрт раққосалар юрти ёронлар. **** Майин бўлгани-чун ўйлаб қарасам, Ипакни кесолмас экан қилич ҳам. **** Дунё таниган ўзбекни ўзбек танимас. **** Ҳамма неъмат бор бу юртда, Фақат миллат йўқ. Bu maqola 1935 marotaba 736 ziyoratchi tarafidan o`qilgan

Юсуф Расулга шикоятим

Дадахон Ҳасан Салом Юсуфжон! Ҳали тантаналарнинг ҳоври совимай туриб ушбу шеърни қандоқ бўлса шундоқлигича, сарлавҳага тегмай, бугуноқ чоп этсанг айни муддао бўларди. Сенга оила аъзоларингга янги йилда янада равнақлар тилайман. Янги йилда дийдор кўришмоғимизни Худодан тилайман. Барча аҳли дил, ватанпарвар, миллиятчи, чинакам фидоий тоза курашчиларга менинг янги йил табригимни етказарсан деб умид қиламан. Сизларни ҳамиша, [...]

Шу ҳам умр бўлдими элим?

Дадахон Ҳасан, Тошкент. **** Чумолилар сенга ҳужум қилади, Сени қандай қул қилмоқни билади. Қурт-қумурсқа мўри-малах ёприлиб Яна минг йил сенга ҳоким бўлади. Чумолига мутеъ бўлган ўзбегим… **** Фожиамиз – аҳли сийрат бўлмадик, Аҳил бўлиб куч ва қудрат бўлмадик. Энг муҳими битта миллат бўлмадик, Бундай юртда бахт-саодат не қилсин!? Роҳат не қилсин!? Bu maqola 1698 marotaba [...]

Қулликни умр деб билади элим…

Дадахон Ҳасан Ўзбегимнинг бахти қачон кулган эди, Бағри қувончларга қачон тўлган эди. Билолмайман, билмайман, Тасаввур ҳам қилмайман. **** Атиргулнинг шохлари синди, Бўрон ҳам тинди. **** Мен қақнус қушиман, қўшиқлар айтиб Тун – кун ўртанаман, фиғон этаман, Қўшиғим дунёни ёндирганида Дунёга қўшилиб ёниб кетаман. Bu maqola 1648 marotaba 605 ziyoratchi tarafidan o`qilgan

Минг йилда ҳам халқ бўлмадик…

Дадахон Ҳасан, Тошкент. **** Ўзбекманда сени энди танидим, Надоматлар ўтида ёндим. **** Ҳақиқатни тан олмаган ўзбекни дунё тан олмас. **** Миллат қаҳрамонлари минг йилда бир туғилгай. **** Миллат эмассан десам Мен билан жанг қиласан. Миллат эрсанг мободо Миллатни қўрисангчи, Ҳеч қурса ҳурисангчи. Bu maqola 1659 marotaba 610 ziyoratchi tarafidan o`qilgan

Устозим

Дадахон Ҳасан Бугун 17-декабръ Туркистоннинг буюкларидан буюги, олиму алломаси Боймирза Хайит  жаноблари таваллуд топган муборак кун. Устознинг она юрти Туркистони кабирга келишларини шарафлаб қўшиқ айтган эдим ўшанда. **** Юз йилдирки тиним билмаган созим, Самоларда олов ёққан овозим, Қайрилмас қанотим, баланд парвозим, Қутлуғ бўлсин қадамингиз, устозим, Акрабоим, раҳнамоим, ҳамрозим. Қайта жамол очган ватан муборак. Қўшиқ айтиб, [...]

Ўзбекнинг додини ҳатто Худо тингламас…

Дадахон Ҳасан Ажабларки бир ярим миллярд мусулмон авлод Ўн уч милён яҳудийга бас келолмайди ҳайҳот. **** Қарғиш урган мухолифат аҳил бўлмас. **** Ўзбекнинг додини ҳатто Худо тингламас. **** Душанбега борганлари албатта тожик бўлади, Тошкентга келгани эса ўзбекка айланади. Bu maqola 1689 marotaba 623 ziyoratchi tarafidan o`qilgan

Дадахон Ҳасаннинг биринчи муҳаббати

Халқимизнинг севимли ҳофизи, исёнкор қўшиқлар ва шеърлар муаллифи Дадахон Ҳасаннинг “Лайло” қўшиғини тинглаб ўйга толмаган, кўнгил дунёсини ширин бир орзиқиш, адоқсиз севги-муҳаббат, тушуниксиз дарду андуҳлар эгалламаган инсон топилмаса керак. Дадахон Ҳасанни дунёга танитган “Лайло” қўшиғинини тинглаб наҳотки бу қўшиқ  шеър муаллифи, марҳум шоир Рауф Парфининг ички изтиробларинигина ифода этган бўлса? дея хаёлга толаман. Ахир бу [...]

Мусулмон бўлдилар, аммо одам бўлмадилар…

Дадахон Ҳасан **** Дунёнинг ишларига мен ҳам энди ишондим, Кечаги чўлу саҳро боғу бўстон бўлди-ку! Воажаб минг асрлик Ўзбекистон деган юрт Дунё айланиб бугун Тожикистон бўлдику. **** Қаранг ёниб битган шам хор қолмиш қайғуда, Куйиб ёнмоқнинг оқибат қисмати шу-да. **** Фожеа инсонларни бирлаштиради. **** Менинг қоним Амир Темур, Чингизхон қони, Мен туркман деганнинг шарафи шони. [...]