Насрулло Саййид Яқинда икки ўзбек арзимаган бир масалада ўзаро тортишиб қолишди. Кўп ўтмай бу тортишув низога айланди ва улар бир-бирига нисбатан ўта тоқатсиз душманга айландилар. – Нега аразладингиз фалончидан? дейман биринчи ҳамюртимга. – Яхшиликни билмади, кўрнамак экан, дейди у. Худди шу саволни иккинчисига ҳам бердим. – Яхшиликни билмас экан у. Мен уни ўз ҳамюртим, миллатдошим [...]
Archive for the ‘Насрулло Саййид’ Category
Бир айланиб келайин болам
August 21st, 2010
admin Насрулло Саййид Қарагин, ҳаво жуда диққинафас, Бўғзимга тиқилиб қолмоқда нафас. Хонамиз қоронғу, худдики қафас, Чиқиб, бир айланиб келайин болам. Ватандан қўнғироқ бўлмади бугун, Билсанг, ёмон туш ҳам кўрдим ўтган тун, Кўнглим ғаш, у бироз ёришсин учун, Чиқиб, бир айланиб келайин болам. Bu maqola 14715 marotaba 2138 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
“Стратегия-31” бизга мос келадими?
July 31st, 2010
admin Насрулло Саййид Бир пайтлар Пруссия (ҳозирги Германия)да “Темир канцлер” деб ном чиқарган Отто Эдуард Леопольд Бисмарк (1815-1898) шундай деган экан: “Сиёсат бу – имконияти бор ишларни бажариш тўғрисидаги илмдир” (“Петербургская газета” -1867 йил, август). Бисмаркнинг бу сўзларини кейинчалик сиёсатчилар: “Сиёсат бу – имконияти бор ишларни бажариш санъатидир”. (Русчада – “Политика есть искусство возможного”) дея, оммалаштириб [...]
Алангани биргаликда ва дарҳол ўчиришимиз керак
June 13th, 2010
admin Насрулло Саййид “Қуриб кетсин бунақа инқилоб” дейсан киши беихтиёр Қирғизистонда ҳозирда кечаётган қонли воқеаларни кузатиб. Ана шу тартибсиз ва бошқарилмаган қирғиз инқилоблари туфайли, Марказий Осиёдаги демократик жараёнлар анча кечикадиган бўлди энди. Тожикистонда бўлиб ўтган фуқаролик урушларини мисол қилавериб, 20 йил ўз халқларини ўта қаттиққўллик билан қўрқитиб бошқариб келган диктаторларга сон тегади энди. Энди дунёнинг барча [...]
БМТ Бош котиби эртага “Жаслик” устидан учиб ўтади
April 3rd, 2010
admin Қоплонбек Шу кунларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Муннинг Марказий Осиёдаги беш мамлакат бўйлаб тарихда биринчи бор сафари давом этмоқда. Дунё Ҳамжамияти бугунда Марказий Осиё билан қизиқа бошлаётгани рост. Пан Ги Мун ўзининг 5 кунлик сафари давомида Марказий Осиёнинг барча жумҳуриятларида бўлади. Ўз сафарини шу йилнинг 2 апрели куни Туркманистондан бошлаган БМТ бош [...]
Машъум тарихий Референдум хотиралардан ўчмасин
March 9th, 2010
admin Туркистон ва шу жумладан Ўзбекистон мустақиллиги талаби билан чиққан бир гуруҳ Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши собиқ депутатларининг қатъий талаби билан 1990 йил 20 июнь куни мамлакатимиз парламенти Ўзбекистон Мустақиллиги Декларациясини қабул қилди. Аммо юрт президенти ва сессия залида ўтирган коммунистик кўпчилик бу нарсага қарши эди. Асосан маҳаллий раҳбарлар ва амалдорлардан иборат ўша кўпчилик ўз юртбошилари [...]
Насрулло Саййид 52 ёшда!
February 20th, 2010
admin Бугун Ўзбекистон Парламентининг собиқ депутати, таниқли мухолифат намояндаси, ёзувчи, журналист ва шоир Насрулло Саййид 52 ёшга тўлди. Насрулло Саййиднинг ўзбек мухолифати тарихида ўз ўрни бор. Мамлакатимиз тарихига илк демократик парламент бўлиб кирган 90 йиллардаги Олий Кенгашнинг Муҳаммад Солиҳ, Жаҳонгир Муҳаммад, Иномжон Турсунов, Тоиба Тўлаганова, Самандар Қўқонов, Мурод Жўраев, Шовруқ Рўзимуродов каби ўтюрак депутатлари орасида Насрулло [...]
Канада Туркистонликлари Конгреси анжумани
February 7th, 2010
admin Насрулло Саййид Кеча 2010 йил 6 февраль, шанба куни куни Канаданинг Торонто шаҳрида бир гуруҳ ўзбек муҳожирлари яқинда таъсис этган Канада Туркистонликлар Конгреси томонидан бир тадбир ташкиллаштирилди. Тадбир буюк мутаффаккир Алишер Навоий туғилган кунга бағишланди. Конгрес раиси Фахриддин Худойқулов жонбозлиги туфайли тадбир жуда юқори даражада ўтди. Йиғинга Канадада яшаётган ўзбеклар қаторида қатор туркий миллат вакиллари [...]
Аҳли дунё бугун «Толиблар» билан ярашиш йўлига ўтди
January 30th, 2010
admin Аммо Каримов «159»ларга нимагадир авф бермаяпти Қоплонбек Image Дунё доим ўзгариб туради. Бу дунёда ҳаёт ҳеч қачон бир маромда турган эмас.Дунё кўрган одамлар шунинг учун ҳам бекорга:“Бир-бирингга нисбатан душманчилигинг қанчалик кўп бўлса ҳам,кейинги салом- аликка озгина ўрин қолдир” қабилида иш юритишмаган. Агар тарихни яхшилаб ўқисангиз унда айнан шу зайлда якун топган воқеалар тўлиб-тошиб ётибди. Тарихда [...]
Янги йилингиз қутлуқ бўлсин азизлар!
January 1st, 2010
admin Насрулло Саййид Мени халқим нимага, Хушламас бир- бирини. Бошқа ҳар кимни хушлар, Ёқтирмас бир- бирини. Бу халқ нега шунақа, Дўстни арзон сотади. Душманига отмаган, Тошни дўстга отади. Нимага бу халқ сира, Бир сафга тизилмайди. Қон ютса жон- жигари, Юраги эзилмайди. Bu maqola 1293 marotaba 359 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
Гумонлар гуноҳдир
December 25th, 2009
admin Насрулло Саййид, Канада. Ўтган ҳафта дунёдаги энг нуфузли тадқиқот компанияларидан бири – “Economist Intelligence Unit” га қарашли «The Economist» журнали эълон қилган бир хабардан сўнг жуда кўп ўйладим. Журналдаги ўша хабар юзасидан ўзимизни “БЭК” клубида, ўз фикрлари билан қатнашиб турадиган дўстларга маслаҳат солдим, жуда кўплаб мутахассисларни фикрлари билан қизиқдим. Мени қизиқтираётган нарса 1843 йилдан бери [...]
Келгуси йил ҳақида башоратчилар нима дейди?
December 23rd, 2009
admin Қоплонбек Украинанинг “Утро” интернет –газетаси дунё олимлари ва астрологлари томонидан XX асрнинг охирида қилинган барча башоратларни бир ерга жамлашга уриниб кўрибди. Уларга кўра келаси 2010 йилда қуёш фаоллигини сўниши яна давом этавераркан. Жанубий- Шарқий Осиё мамлакатларида яқин келажакда жуда катта сув тошқинлари бўлиши кутилмоқда эмиш. Европада болалар туғилишини камайиш жараёни давом этаркан. Россия ва Белорусда [...]
Келажак албатта М. Солиҳни сиёсий фаолиятига ўз баҳосини беради
December 17th, 2009
admin Насрулло Саййид Мен Муҳаммад Солиҳ билан 1990 йили баҳорида Ўзбекистон Олий Кенгашида танишганман. Кейин биргалашиб “Эрк”ни туздик. Депутат дўстларимиз Иномжон Турсунов (раҳматлик), Имом Файзиев, мен ва М.Солиҳ парламентдаги “Эрк”нинг дастлабки фракциясини тузганмиз ўшанда. Кейин бу фракцияга бошқалар ҳам келиб қўшилди. Хуллас ана ўша замонлардан бери биламан М.Солиҳни. Худди ўша йиллари содир бўлиб ўтган бир воқени [...]
Канада принц Чарльзни тухумлар билан кутиб олди
November 12th, 2009
admin Насрулло Саййид Image Буюк Британия қироличаси Елизаветта II оиласи вакили бўлмиш принц Чарльзнинг хотини Камилла Паркер Боулз билан бирга Канадага келгани хабари бу мамлакатдаги антимонархистларни анчайин жунбушга келтирди. “The Canadian Press” ахборот агентлиги куни кеча тарқатган маълумотларга кўра, Канаданинг 12 та шахарига саёхат қилишни мўлжаллаб йўлга чиққан Буюк Британия принци Чарльз ўз хотини билан бу [...]
Дунё ўзбекни яхши биладими?
November 4th, 2009
admin “Автомат ўқталган қирғиз чегарачилари ўзбекларга Қирғизистон гимнини айтдирди” деб жар солди кеча Россиянинг ИА REGNUM Новости интернет сайти бутун дунёга. Агар сиз ҳам у хабарга қизиқсангиз, уни барча “NEWS” тармоқлари орқали осонгина излаб топиб, ўқиса бўлади. Хабарни ўқиб, ичингизда нимадир кечишига албатта ишонаман. Ҳеч бўлмаганда оғиз учида ҳеч кимга тушинарсиз бир нима деб қўясиз… Россияликларни [...]
Бизникилар йўлини топишади
November 3rd, 2009
admin Ўзбекистонда кечаётган ҳозирги улкан маънавий инқироз ҳақида бугун жуда кўпчилик миқ этмаяпти. Бугун Ўзбекистон ҳукумати оғзини кўпиртириб: “Ҳар соҳада юксак муваффақиятларга эришаётган “бунёдкор халқ”ва уни “доно” раҳбари-Ислом Каримов ҳақида қанчалик мақтанмасин, “гуллаётган” шу мамлакатдан бугун ҳамма, ҳар ёққа қочаётгани аниқ.Ҳозир ҳар бир ўзбек боласидан: “Орзуингиз нима?” деб сўраб кўринг. Албатта: “Бир йўлини топиб, чет элга [...]
Ўзбекистон: Милиция аллақачон Канадага кўчиб кетган диссидентни изламоқда
October 19th, 2009
admin 19.10.2009 Фарғона.Ру Ўзбекистонлик диссидент Насрулло Сайидов (Насрулло Сайид) анчадан бери Канадада яшаётганига қарамай, унинг фамилияси шу чоққача милиция қидирувидаги диний экстремистлар рўйхатида қолмоқда. “Фарғона.Ру” агентлигининг Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларининг маълум қилишича, Н.Сайидовга қарши бир неча йил аввал қўзғатилган жиноят иши шу чоққача ёпилмаган. Бунга Бухорода ва хусусан, аэропортда, маҳаллий ОВИРда, вилоят ички ишлар бошқармасида [...]
Ижодкор одамни аввало сиёсатчи деб қарамаслик керак
October 12th, 2009
admin Эътиборингизга ҳавола қилаётган жавоблар таниқли мухолифат фаоли, ёзувчи ва сиёсатшунос Насрулло Саидов қаламига мансубдир. Бизни илтимосимизни эътиборга олиб, вақт имкон топиб, саволларимизга жавоб йўллаган ҳурматли Насрулло акага ўз миннатдорчилигимизни изҳор қилиб саҳифамизни доимий мухлиси бўлиб қолишларига умид қилиб қоламиз. Савол. Нега бугунги кунда ўзбек ёшлари адабиётга, шеъриятга қизиқмай қўйишди?!Бунга сабаб халқимизни иқтисодий жиҳатдан қашшоқлигими ёки [...]
Руслар кимнинг аймоғидан?
October 12th, 2009
admin Ҳар бир инсон ўзлигини танасидаги генлар хусусияти орқали намоён қилишини олимлар аллақачон исботлаб беришган. Шу туфайли инсон характери ҳам айнан ўша генлар билан жуда узвий боғлиқдир. Инсон генларини ўрганиш орқали мутахассислар, ўша инсон ирсиятидаги касалликлар ва ундаги айрим хислатларни айтиб бера оладилар. Кейинги пайтларда нафақат алохида бир шахсларни, бутун бир халқлар, элатлар генофондини ўрганиш, тадқиқ [...]
Ортда қолаётган яна бир йил
August 29th, 2009
admin Насрулло Саййид Йиллар сарҳисобини “Мустақиллик куни”дан бошлаш ҳам яхши бир одат. Шундай экан эрта- индин ҳаммамиз Ўзбекистон мустақиллигининг 18 йиллигини нишонлаймиз. Ҳа, “ўзбек” деб номланган бир халқ ўлароқ, бир этник гуруҳ сифатида Дунё Ҳамжамиятидан ўз ўрнимизни топганимизга, ўз мустақил давлатимизни қура бошлаганимизга 18 йил тўлади яқин кунларда. Авваламбор биз ким бўлишимиздан ва қаерда яшаб турганимиздан [...]
Обама махфий бир сирни фош килиб кўйди
August 23rd, 2009
admin Қоплонбек Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обама яқинда ўз мамлакатидаги таниқли радиожурналист – Майкл Смерконишга интервью бературиб, бирдан ҳазил аралаш аллақандайдир “Сирлар Китоби” ҳақида валдираб юборди. У: “Мен сизга “Сирлар Китоби” ҳақида айтиб берардиму, аммо ундан сўнг сизни ўлдиришимга тўғри келарди” деди у ҳазиллашган бўлиб. Барак Обамани оғзидан ушбу гапни бирдан чиқиб кетишига сабабчи бўлган [...]
Сайловни афғондан ўргансин ўзбеклар
August 19th, 2009
admin Насрулло Саййид Image 2009 йилнинг 20 август пайшанба куни жафокаш афғон халқи ўз тарихида биринчи бор демократик сайловлар ўтказиб, ўзининг янги президентини сайлаб олади. Ўша куни эрталаб соат 7 дан 18 ёшга тўлган барча Афғонистонликлар сайлов участкалари томон йўл оладилар. Узоқ йиллик урушлар гирдобида ҳолдан тойган захматкаш афғон халқи ушбу президентлик сайловларидан нимани кутмоқда? Бутун [...]
Сиёсий тафаккур тақчиллиги
August 17th, 2009
admin Насрулло Саййид, Канада. Инсон икки муштарак нарса- бир томондан билим ва тафаккур, иккинчи томондан- ижтимоий фаолият орқали ўзлигини намоён қилади. Ҳар кимни кимлигини ана шу икки мезон билан белгиласа бўлади. Инсоннинг табиати унинг ақлига ва тафаккурига жуда ҳам боғлиқдир. “Э, фалончи, фалон ишни қилибди” деганда кўз олдимизга авваламбор ўша инсонни тафаккур даражаси ва ақлий савияси [...]
Ўзбекнинг сири
July 22nd, 2009
admin Қоплонбек Ҳар қандай жамият ўз муаммоларини ўрганиб туриши ёмон нарса эмас. Вақти -вақти билан одамлардан: “Қандай яшаябсан биродар?” деб сўраб туриш, мамлакатдаги сиёсий вазиятни таҳлил қилиб боришда ёрдами тегади. Ҳар ерда бўлгани сингари Ўзбекистонда ҳам ижтимоий сўровлар ўтказилиб турилади. Тўғриси Ўзбекистонда ана ўшанақа сўровлар натижалари эълон қилинганда роса куламан. Давлат бошидаги диктатор И.Каримовга яхши кўринаман, [...]
Туркий дунё уйгур биродарларини кўлламокда
July 10th, 2009
admin Хитой зулми остида бир неча асрдан бери яшаб келаётган уйғурларни бир қисми хитой истибдодидан қочиб дунё бўйлаб сочилиб кетган. Ҳозир дунёнинг жуда кўп мамлакатларида уйғур миллатига мансуб сиёсий қочқинлар бор. Уйғурларнинг ўзларини айтишича, уларни сони дунёда 20 -25 миллион киши атрофида экан. Балким ундан ҳам кўпроқдир. Аммо Хитой ҳукумати уйғурлар сонини 8 – 9 миллион [...]




Posted in