“Янги Дунё” мусоҳабаси: Ислом Каримов ва Тоҳир Йўлдош: Ўзаро ўхшашликлар. Диктатура ва ислом экстремизми эгизакларми? Мўътадил исломга йўл қаердан бошланади? Бизнинг навбатдаги суҳбатдошимиз таниқли мухолифат фаоли Алибой Йўляхши. Юсуф Расул: – 90 йиллар бошида иқтидорга келган президент Ислом Каримов кучли дунёвий авторитар режимга асос солди. Уни ашаддий рақиби сифатида кўриладиган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбари Тоҳир [...]
Archive for the ‘Алибой Йўляхшиев’ Category
Биз киммиз ёки кимлигимизни биламизми?
February 5th, 2010
admin Алибой Йўляхшиев Муҳтарам Толиб ака ўзининг “кимлигини билиб олган бўлсалар-да”, бошқаларимизнинг кимлиги аниқмаслиги, уларнинг ўзларини билиб олмаганлиги, жумладан мен ҳам ўзимнинг кимлигимни билолмаётганлигим кўпдан буён мени қийнаб келади. Сўнгги замонларда айниқса “Янги дунё” интернет сайтида тамоман қарама-қарши фикрлар билан чиқиш қилишган икки қимматли ватандошимиз менинг кимлигимиз ҳақидаги иккиланишларимга яна қўшимча туртки берди десам хато қилмаган [...]
Милодий янги йилнинг бошланиши ва Қорбобо байрами(ёки Исо алейҳиссаломнинг туғилган куни)
December 31st, 2009
admin Алибой Йўляшиев Мен динимиз ислом номли сайт юритувчилари билан ёзишиб тураман. Улар ҳар куни Ислом динига ва мусулмонларнинг ибодату-амалларига тегишли жуда аҳамиятли маълумотлар келтирилган икки дона кичик-кичик мактублар юборишади. Уларнинг бири “Туркия” газетасининг диний шарҳловчиси қадрли қардошимиз Меҳмет Али Демирбош номидан келади. М.А. Демирбошнинг бугунги мактуби “Йилбоши ва Қорбобо” деб аталади. Биз ана шу мактубни [...]
Абдулла Абдуқодир ўғлининг Алибой Йўляхшиев саволларига жавоби
December 7th, 2009
admin Алибой Йўляхшиев Ҳурматли домла! Сиздан Оллоҳу таоло рози бўлсин, жуда яхши, маъқул сўзлар ёзибсиз. Менимча фикрларингизни ўқиган ҳар мусулмон ўзи учун маърифат олишига ишончим комил. Шундай ёзувларни ёзиб туришда чарчаманг. Қадрли домла, айтганларим билан бирга ёзувларинигизнинг бири-икки жойи менга унча тушунарли бўлмади. Масалан, “Хўжалар” ва “хон”лар масаласида айтганларингиз бирор тарихий манбага асосланадими? Биламизки, сиз ўзбек [...]
Диний экстремизм хавфи ҳамиша мавжуд
November 15th, 2009
admin Каримов – Пўлатовдан яхши (3 – суҳбат) Шу йилнинг 27 октябр куни Брюсселда “13 май Иттифоқи” нодавлат ташкилоти “Жамиятнинг радикаллашуви ва бу шароитда демократик кучларнинг вазифалари” номли анжуман ўтказди. Конференция ва унда муҳокама қилинган мавзу юзасидан мухолифат вакиллари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаоллари муносабати билан қизиқдик. Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Норвегияда яшаётган мухолифат фаоли Алибой [...]
Диний экстремизм хавфи ҳамиша мавжуд
November 8th, 2009
admin Каримов радикал қарашдаги кишиларга қарши нотўғри иш қилаётгани йўқ (2-суҳбат) Шу йилнинг 27 октябр куни Брюсселда “13 май Иттифоқи” нодавлат ташкилоти “Жамиятнинг радикаллашуви ва бу шароитда демократик кучларнинг вазифалари” номли анжуман ўтказди. Конференция ва унда муҳокама қилинган мавзу юзасидан мухолифат вакиллари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаоллари муносабати билан қизиқдик. Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Норвегияда яшаётган [...]
Диний экстремизм хавфи ҳамиша мавжуд
November 1st, 2009
admin Шу йилнинг 27 октябр куни Брюсселда “13 май Иттифоқи” нодавлат ташкилоти “Жамиятнинг радикаллашуви ва бу шароитда демократик кучларнинг вазифалари” номли анжуман ўтказди. Конференцияда ва унда муҳокама қилинган мавзу юзасидан мухолифат вакиллари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаоллари муносабати билан қизиқдик. Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Норвегияда яшаётган мухолифат фаоли Алибой Йўляхшиев. -Брюсселда бўлиб ўтган анжуман ва унда [...]
Баҳодир Чориев нега Ўзбекистонга қайтди?
October 28th, 2009
admin Ёки Баҳодир Чориев Ўзбекистонга қайтаркан, ўз хавфсизлигини қандай “қоя”ларга ишонди? Алибой Йўляхши, Норвегия. Сўнгги 4-5 йил ичида “Бирдамлик” номли ташкилотнинг (унинг ташаббускорлари уни ҳаракат ҳам дейишади) раҳбари сифатида номи чиққан Баҳодир Чориевнинг Ўзбекистонга бемалол қайтиши, ҳеч бўлмаганда ўзларини ўзбек мухолифати деб атовчилар орасида айнан бир хил қабул қилинмади. Унинг бу юришини (менимча, бу ҳолни ҳаракат [...]
Афсуски, Ўзбекистонда мухолифат вужудга келмади…
October 18th, 2009
admin “Янги Дунё” “Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориевни ватанга қайтиши муносабати билан мухолифат фаолларига бир неча саволлар билан мурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Норвегияда яшаётган таниқли мухолифат фаоли Алибой Йўляхшиев. – Сизнинг назарингизда “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориевнинг ватанга қайтиши ўзбек мухолифатини ватанга қайтишига йўл очиши мумкинми? -Мутлақо йўқ. Bu maqola 985 marotaba 252 ziyoratchi [...]
Ҳаракатларимиз самарасиз кетганидан афсусдаман…
July 2nd, 2009
admin “Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Норвегияда яшаётган таниқли мухолифат фаоли Алибой Йўляхшиев. Қисқача ўзим ҳақимда: Мен Йўляшиев Алибой, 1938 йилда туғилганман. 1993 йили Самарқанд университетидан докторлик дессертациясини ёклаш учун Украина Акамедимиясига илмий сафарга жўнатиш баҳонаси билан мен Ватандан чиқариб [...]
Иқтисодий бўҳрон шарпалари …
February 25th, 2009
admin Алибой Йўляхшиев Дунё ахборот воситалари тарафидан оммавий матбуотга чиқарилаётган хабарларни кузатиб бораётган киши ўтган йил сўнггида бошланган иқтисодий бўҳронннинг оқибатлари нималарга олиб келишини тасаввур эта олиши мумкин. Мутахасисларнинг билдиришаётган фикрлари ва тахминларига инониладиган бўлса, бу бўҳрон ХХ асрнинг 30-йилларидаги буюк турғунлик(депрессия)дан ҳам даҳшатли бўлади деган ишончга келиш лозим бўлади. Биламизки, ўша бўҳронни қайтариш ва нормаллаштириш [...]
Ғойибдан ”келадиган” мўъжиза йуқ
December 1st, 2008
admin (ёки Ғойибдан “келадиган” мўъжизага ишонмайлик, дейилса қандай бўлади?). Алибой Йўляхшиев, Норвегия. Бизнинг, тўғрироғи чет элларда – Ўзбекистондан ташқарида юришган ўзбекистонлик сиёсий ва меҳнат муҳожирларининг аҳволи қандай? Уларнинг сиёсий ва сиёсий бўлмаган ҳаракатлари, юмушлари ҳақида нималар дейиш мумкин? Шу каби ва бошқа хил саволлар бугуннинг бир мунча аҳамиятли масалаларидан ҳисобланади десам катта хатога йўл қўймаган бўламан. [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (17)
May 25th, 2008
admin Алибой Йўляхши, Норвегия. 12.6. 1995 йил Киев шахридаги фаолиятимга оид баьзи воқеалар. Киевда ҳаммадан олдин газеталарни нашр этиш ишларини йўлга қўйишга киришдим ва Аллоҳ ёрдами ила бу ишни дуруст бир даражада амалга оширдим. Украинада советлар замонидан бир қатор дўстларим бор эди. 1991 йили Украина халқ ҳаракати “Руҳ”нинг 2 – умумукраина қурултойига қатнашиб, “Руҳ”чилар билан алоқалар [...]
Ўзбек халқи суд қилинмоқда
April 6th, 2008
admin Бугун Юсуф Жума эмас, балки у мансуб ўзбек аталмиш бутун халқ маҳкамага тортилмоқда. Алибой Йўляхши, Норвегия. “Тўғрисини сўйласам элга, Бас қил, ортиқ гаплама дейсан. Нега олдинг барчани тилга, Барчага лой чаплама дейсан. Мен ўзимча ғамини едим, Чўкар экан шўрлик балчиққа. Ҳой, ботқоққа ботмагин, дедим, Интил, дедим, тоза уфққа”. “Руҳий хаста халқ, руҳий хаста ҳукумат, руҳий [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (16)
March 12th, 2008
admin Алибой Йўляхши, Норвегия. Москвадаги муҳожирлик даврининг бошқа баьзи тафсилотлари. (Давоми) Шундай қилиб, мен, энди янги ташкилотнинг, яьни “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказий Осиё” гуруҳининг ҳужжатларини тайёрлашга киришдим. Улар ҳам кўп ўтмай тайёр бўлди. Аммо ташкилотнинг таьсис мажлисини ўтказишни бироз вақтга кечиктирдик. Чунки Вашингитондан Абм. Пўлатов келаётган эди. У ўша замонлар Марказий Осиёда асосий “инсон ҳимоячиси” [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (15)
March 1st, 2008
admin Алибой Йўляхши Норвегия. 12.5. Москвадаги муҳожирлик даврининг бошқа баьзи тафсилотлари. Юқорида такидлангани каби 1994 йилнинг иккинчи яримидан бошлаб Москвада яшай бошладим. Москва ҳаётимнинг биринчи тўрт ойи хақида юқорида бироз сўзладим. Унинг биринчи (1994 йил, июл) ойини Ё.Обид билан бирга, унинг ижара уйида яшадим. Менинг озиқ-овқатим Толиб Ёқубов ёрдами ва қисман Ё.Обид ҳисобидан ўтиб турди. Ҳазратқул [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (14)
February 15th, 2008
admin Алибой Йўляхши, Норвегия. 12.4. Руссияда қочоқлик гувохномаси олишимда сабабчи бўлган тасодиф. Шундай қилиб, 1994 йил 22 августда касалхонадан чиққанимдан дарҳол Швецияга кетиш ҳужжатлари масаласи билан бевосита шуғуллана бошладим. Мен тез орада Москва шаҳар “Мигратсия хизмати” бошлиғи Смедович қабулида бўлдим. У ерда маьлум бўлдики, Арутюнов ва Алексеева (Москвада жойлашган Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилоти аьзоси, [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (13)
February 10th, 2008
admin Bu maqola 977 marotaba 237 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар” (12)
February 2nd, 2008
admin Алибой Йўляхши, Норвегия. 12. Муҳожирликнинг менга оид тафсилотлари. 12.1. Ўзбекистонни тарк этиш. Тахминан 1993 йил май ойларида Ўзбекистон олий ўқув юртларида ишлаш контракт асосида ташкил этиш жорий қилинди. Бу эса, 1992 йили талабалар фаоллиги битирилгандан сўнг навбатдаги ноқонуний тадбир бўлиб, мамлакат прогрессив зиёлиларини ҳам ҳукуматга тўла бўйсунтирмоқ мақсадида амалга оширилган чора эди. Мулк хусусий бўлмаган [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (11)
January 26th, 2008
admin Алибой Йўляхши, Норвегия. 11. Ҳукуматнинг менга нисбатан қўллаган таъқиблари ва ўтказган тазйиқлари ҳақида Мен, 1988 йил ноябр ойидан эьтиборан “БИРЛИК” халқ харакати сафида муқим турганим хақида бироз юқорида сўзладим. Дархақиқат, биз, 1989 йил бошида Ғаниев Холиқназар, Муродов Сулаймон, Норйигит Ражабов, Йўляхшиев Алибой – дотсентлар, Самарқанд университети кафедра мудирлари, Борот Намозов – университет физика факултети ўқитувчиси, [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (10)
January 6th, 2008
admin Алибой Йўляхши, Норвегия. 10. Таржимаи ҳолимга тегишли қисқа маьлумот Мен туғилган замонлар биз тарафларда болаларнинг туғилганлиги ҳақида гувоҳномалар олиш урф бўлмаганди. Шу сабабдан менинг туғилиш куним аниқ эмас. Туғилган йилим эса аниқ, яьни “Мучал” ҳисоби бўйича туғилиш йилим Паланг йили-1938 йилдир. Маьлумки, Ўрта Осиёда тарихан “Мучал” ҳисобидан фойдаланиб келишган. Ҳозир ҳам халқ орасида бу ҳисобдан [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (9)
November 3rd, 2007
admin Алибой Йўляхши, Норвегия. 9.”Бирлик”чиларнинг Ватандан ташқаридаги муҳожирлик ҳаётидан баъзи лавҳалар. Юқорида мен “Бирлик” халқ ҳаракатига оид ўзим аниқ билган баъзи воқеаларни баён этишга ҳаракат қилдим. Шунинг учун унда келтирилган ҳукмлар масъулиятини тўлиқ ўз зиммамга оламан. “Бирлик” тарихи мен келтирганлардан ташқари яна бир қатор воқеалар билан боғланган. Уларни тўла билмаганим ёки маълумотлар тўлиқ бўлмагани сабабли уларга [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар
October 20th, 2007
admin Bu maqola 948 marotaba 232 ziyoratchi tarafidan o`qilgan
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (8)
October 14th, 2007
admin Алибой Йўляхши, Норвегия. 7. “Бирлик” қайтадан таьқиқланди. Маьлумки, 1991 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловлар ўтказилди. Совет замонида совет КГБси тарбиясини ўтаган, Ватан сотқини, халқ душмани, Ўзбекистон компартияси МКнинг 1-котиби И. Каримов ва эндигина ташкил этилган “ЭРК” демократик партияси Раиси М. Солиҳ Президентликка номзод этиб кўрсатилган эдилар. Сайлов арафаси ва сайловолди кураши, уларнинг ташкил [...]
“Бирлик” хакида мен билган хакикатлар (7)
October 11th, 2007
admin Bu maqola 962 marotaba 226 ziyoratchi tarafidan o`qilgan




Posted in