Archive for the ‘Улуғбек Ҳайдаров’ Category

Ванкуверлик уйсизлар дарди ёки кимга аза, кимга тўй…

Улуғбек Ҳайдаров, Ванкувер, Канада. Ванкуверда яшаб туриб, шу шаҳарда бўлиб ўтаётган Қишки Олимпиада Ўйинлари ҳақида ёзмасликнинг ўзи ғайритабиий туюлди. Бироқ ўйинлар ва барча тадбирлар дунёнинг деярли барча оммавий-ахборот воситалари томонидан соатбай узатилиб турибди. Ҳозир Ванкувернинг қайси кўчасига кирманг, камера ва микрофон кўтариб чопиб юрган ТВ ходимлари ва журналистларни кўрасиз. Мен эса, эртадан то кечгача кўчаларда [...]

Яшавор, Украина!

Улуғбек Ҳайдаров Яқинда Украинада бўлиб ўтган президент сайловларинг биринчи тури, бу мамлакатдаги демократларнинг ғалабаси аниқ эканлигини тасдиқлади. “Зарғалдоқ инқилоби” бу постсовет мамлакатида ўзининг хосилини бера бошлаганининг нишонаси бу. Янгича сиёсий ва унчалик енгил хам бўлмаган шароитда ўтган сайловлар тараққий этган мамлакатлардаги каби, Европа стандартларига мос тушди. Сайловларда 18 нафар номзод иштирок этди ва улар бизнинг [...]

Гугушани “Речпосполита” ёдга олди…

Улуғбек Ҳайдаров, Варшава. Польшанинг кунлик умуммиллий, анчайин оммабоб хамда жиддий ва кўп ададли «Речпосполита» газети, 28 январ куни, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова хақида мақола эълон қилди. Бу воқеа, Варшавадаги энг оммабоб “ВОХ FM” радиосининг эътиборидан четда қолмади. Радионинг эрталабки кўнгилочар дастури бошловчилари шу мақола борасида ўзаро ҳангомалашиб қолишди. “Ўзбекистон деган мамлакатни биласизларми?” [...]

Baytov hayotidan

Paul Gossen Ingliz tilidan Ulug’bek Haydarov tarjimasi -Allo! Allo! Bu mft655eyk nomidagi qurilish va ta’mirlash boshqarmasimi? -Birinchidan, assalomu alaykum, ikkinchidan, ha bu yer qurilish va ta’mirlash boshqarmasi. Va nihoyat, uchinchidan, o’zingizni tanishtiring mundoq… -Men, Baytov Fayliddin Ikromovich bo’laman, turar joyim… (Hikoyaning to’liq matni:baytov_hayoti_tarjima ) Bu maqola 1083 marotaba 274 ziyoratchi tarafidan o`qilgan

Ҳали ҳам бурнимиз осмонда…

“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига ўн савол билан мурожаат қилган эди. Ўзбек мухолифати тарихи, бугунги куни ва келажакда қиладиган ишлари билан боғлиқ саволларга ўз вақтида, батафсил жавоб берган мухолифат фаолларига ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз. Умуман, мухолифат фаолларига берилган саволлар тўғри қўйилганмиди? Саволларга жавоб берган фаоллар мавзуни қанчалик ёритиб бера [...]

Ванкуверлик уйғурлар намойишлари

Улуғбек Хайдаров фоторепортажи Ванкуверда Хитойликлар жуда хам кўп. Улар бу шахарни “Гонкувер” деб хам аташади. Уйғур намоишчиларининг “Хитой террорист!” деган хайқириқлари Ванкуверлик хитойларни хам уйлантириб қўйди. Улар иложи борича намоиш бўлаётган майдонга яқин юрмасликка харакат қилсаларда, буни оложи бўлмаяпти. Шахар кўчаларида бугун виқор билан байроқ кўтариб юрган уйғурларни кўплаб учратиш мумкин. Bu maqola 943 marotaba [...]

Уйғур биродарларимизнинг қирғинига қарши ўз сўзингизни айтинг!

Улуғбек Хайдаров, Ванкувер, Канада. Хитой хукумати Уйғурларнинг диктаторлик режими ва адолатсизликка қарши намойишини қурол билан бостирди. Натижада, дунё аҳлининг куз ўнгида яна бир бор мусулмонларнинг қони тўкилди. Хитой Коммунистлари ўз хақларини талаб қилган оз сонли мусулмонларга қарата қурол ва фитначилар тўдасини ташлади. Биз, Канадалик ўзбеклар уйғур биродарларимиз билан доимо биргалигимизни бор овозда айтамиз. Уларга ўз [...]

Менинг фикрим

Улуғбек Ҳайдаров, журналист, Канада. Дадахон Хасаннинг жавобларида хақиқат ва бўҳтонни қидириб ўтирмадим. Менимча бу каби хатлар конвертга солиниб, (ёки электрон мактуб тарзида) эгасига жўнатилиши лозим эди. “Сен ундоқсан, мен бундоқман, мен мойман, доғман” дея очиқ матбуотда жар солиш, ўзи бўларича бўлиб турган мухолифат ичидаги вазиятни янада чигаллаштиради….Афсус… Мамлакатда яшаётган Дадахон Хасаннинг мухлислари у кишининг феълидан [...]

“Такдирлар” рукни мехмони – журналист Улугбек Хайдаров

Ўзбекистонликлар мустақилликдан аввал ҳеч қачон миллионлаб сонда ва бутун бошли оиласи билан муҳожиротда кун кечиришмаган. Шўролар Иттифоқи қулаши ортидан кузатилган оғир иқтисодий шароит сабаб юз минглаб фуқаролар ўз оилаларини боқиш учун бирор бир иш топиш илинжида муҳожиротга юз тутишмоқда. 2005 йил 13 май ойидаги Андижон қирғини эса, мамлакатда қолган деярли барча эркин фикрли зиёлийлар, мустақил [...]

Россия сарой фитналари арафасидами?

Улугбек Хайдаров, Канада. Россияда булиб утган президент сайловларини бутун дунё кузатди. Кимдир хавотир билан, яна кимлардир хавас билан. Козогистон ва Узбекистондек мамлакатларнинг мангу «подшох»лари Россия президентига «Учинчи муддатга колинг. Биздан урнак олинг. Конституция – бу чепуха» дея минг тавалло килишмасин, Владимир Путин конунни бузмади. Энди у Россия тарихига, рейтинги энг юкори булган пайтида, мавжуд конунларга [...]

Гийбатчилар, хорманглар!

Улуғбек Ҳайдаров, Канада. Якинда дустим Юсуф Расул сим кокиб колди. Хол-ахвол сурашарканмиз, кайфияти йуклигини сездим. «Нима булди?» десам, «Кимдир яна изохлар булимида мени СНБ агентисан дебди, шунга бир оз…» деди. – IP адресини текширдик, изох Козогистоннинг Алмата шахридан келаяпти, – деб давом этди Юсуф Расул, – авваллари хам айнан шу адресдан келарди хар хил галамисона [...]

Сиёсий маҳбуслар қандай озодликка чиқади?

20.03.08 21:41 Uznews.net – Жиззахлик мустақил журналист Улуғбек Ҳайдаров яқинда Канададан сиёсий бошпана олди. У Ўзбекистонда ўтказган маҳбуслик кунлари ҳақидаги хотираларида сиёсий маҳбусларнинг ўзбек режими “раҳмдиллиги” сабаб қандай озодликка чиқишлари ҳақида ҳикоя қилади. Улуғбек Ҳайдаров Uznews.net учун. Ўзбекистонда кейинги икки ой ичида беш нафар сиёсий маҳбусни авфномага кўра озодликка чиқарилишини мамлакат ичидаги ва ташқаридаги кўплаб [...]

Путиннинг сўнгги матбуот анжумани. Сўнггими?

Улугбек Хайдаров, мустакил журналист. 2 март куни дунёдаги сиёсий, иктисодий нуфузга эга булган мамлакатлардан бири – Россияда сайлов булиб утади. Мамлакатни 8 йил давомида бошкарган Путин, уз фукароларининг хаёт фаровонлигини узгартиришга эришган булсада, мамлакатдаги демократик жараёнларни  бошкаришга, буйсундиришга уринган лидер сифатида тарихда колади. Бирок, 2 мартдаги сайловлардан сунг хам Путин Кремлдан кетмайди.  Айнан шу санадан [...]

Ок «ЖИГУЛИ» ва кора «МЕРСЕДЕС» – фаркини хис килинг!

Ушбу маколани Козогистонда чикадиган ва Назарбаев хукуматига мухолиф нашр хисобланган «Республика» хафтаномасидан олиб таржима килдим. Макола, хаммамизнинг дустимиз, якинда Остонада номаълум кимсалар томонидан калтаклаб кетилган Маркус Бенсманнинг такдирига таалукли булгани учун, уйлайманки, укувчиларда кизикиш уйготади. Хурмат билан мустакил журналист Улугбек Хайдаров. **** Анатолий Иванов, «Республика» хафтаномаси. (Козогистон) Полиция, немис журналисти Маркус Бенсманга хужум килганликда гумонланаётган [...]

Россия Ўзбекистон ва Козогистон телеэкранларини эгалламокда

Улугбек Хайдаров, мустакил журналист. Россия узининг собик империяси худудларидаги телетаъсирни янада кучайтираяпти. Козогистон ОАВлари Россиянинг бу кадамини «Катта ога телегегемония урнатишга уринаяпти» деб бахолаётган булса, Узбекистонда бу мавзу, одатдагидек, мухокамадан четда колаяпти. Якинда Россиянинг СТС телеканали Козогистондаги оммавий телеканаллардан бири – «31-канал»ни сотиб олаётгани ва Узбекистонда эса янги телекомпания ташкил килаётгани хакида эълон килганди. «31-канал» [...]

Рад жавоби олган кочкинлар очлик эълон килишди

Улуғбек Ҳайдаров Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Кочкинлар буйича Олий Комиссарининг (БМТ КБОК) Козогистондаги доимий ваколатхонаси биноси олдида, диктаторлик тузумига карши нозуравон каршилик курсатиш «Бирдамлик» харакатининг Козогистон булими аъзолари муддати белгиланмаган Очлик акциясини бошладилар. Пикетчилар ушбу ташкилотнинг Козогистон булими рахбари Сезар Дюбоннинг истеъфосини талаб килишаяпти ва шу билан бирга, Узбекистонда утказилган президентлик сайловлари натижаларидан норозилигини хам ифодалашмокчи. [...]

Улуғбек Ҳайдаров ҳаётига таҳдид янада кучайди

05.12.2007 04:36:22 Қозоғистондаги “Журналистлар хавф остида” ташкилоти мамлакатда қочқин сифатида яшаётган ўзбек журналисти Улуғбек Ҳайдаровнинг ҳаётига таҳдид янада кучайганидан хавотир билдирмоқда. Қозоғистонда У. Ҳайдаров ҳаётига илк таҳдид бундан бир неча ой муқаддам кузатилган эди. Ўшанда Олмаота шаҳрида У. Ҳайдаровнинг изига тушган икки ўзбек йигити Жанубий Қозоғистонга келгач, журналистга куч ишлатиб, уни машинага тиқиб, олиб кетишга [...]

ЎРТА ОСИЁ – РОССИЯ: Хавфли ўхшашликлар

Улуғбек Ҳайдаров, мустақил журналист. editormail43@gmail.com Янги минг йилликнинг биринчи ун йиллиги Жахон демократияси учун огир келди. Диктаторлар унга карши эълон килинмаган уруш бошладилар. Тузумлари нодемократик булган, бирок, нефт, газ ва бошка казилма бойликлар макони Россия, Козогистон, Узбекистон давлатлари уртасида хавфли паралеллар Евроосиё минтакаси ва демократик олам уртасидаги сиёсий ландшафтни бутунлай узгартириб юборди. Бу мамлакатларнинг президентлари, [...]

Сайлов ва сўров

Улугбек Хайдаров, мустакил журналист. editormail43@gmail.com Сайлов олдидан Узбекистондаги хар бир вилоятда, утказилажак тадбир харакатлари бошлаб юборилган. Махала раисларидан тортиб, хокимлик вакилларигача, формали ва формасиз куч ишлатар (зуравонлик деб укинг) ташкилотларнинг ходимларигача президент сайловига тайёргарлик куриш, яъни сайлов кутилари олдига борадиган ахолининг иштирокини 100 фоиз килиш гамида юришгани рост. Бугун улар хар бир хонадон эшиги олдида [...]

Диктаторлар катта фитнага тайёрланишаяптими?

Улуғбек Ҳайдаров, мустақил журналист. editormail43@gmail.com Узбекистондаги президент сайлови куни якинлашгани сари, Каримовнинг яна тахтда колиши тоборо аник булиб боряпти. Унинг номзоди учун имзо туплаш кампанияси, булажак сайлов талвасаси бошланмасидан аввалрок бошланганди. Махала фукаролари ва Олий укув юртлари талабалари ИАК номзоди учун имзо куйиб, пахта мойи, ун ва деканнинг мархаматига эга булаётганиларида, УзЛиДеп хали узининг жиноий [...]