Archive for the ‘Толиб Ёқубов’ Category

Бу икки қутб ўта хавфлидир…

Толиб Ёқубов (“Бу дунёдан жаннатий бўлиб ўтинг” мақоласига ёзилган изоҳ). Чамамда 1990 йил эди. “Бирлик” халқ ҳаракати раҳбарияти муҳтарам Обидхон қори Назаровни бирликчиларнинг дин соҳасидаги саволларига жавоб беришларини илтимос қилиб таклиф этди. Мазмунли ўтган шу суҳбатда мен ҳам бир савол бердим: “Бир инсон бошқа бир инсонга зулм қилса, зулмкорни Аллоҳ ё шу дунёда, ёки нариги [...]

Муҳтарам Бахтиёр Исабекнинг хира луқмасига Толиб Ёқубовнинг тиниқ жавоби

“Главный заказчик” номли мақолани ўзбек ва рус тилларида ёзаётиб, мен олдимга “мақоламни ўқиб ҳамма бирваракайига мени олқишлаб ёзабошлашади ва телефон қилабошлашади, бундан менинг обрўйим осмонўпар ўсади” деган мақсадни қўйган эмасман. Мен рус, молдаван, украин ва бир қатор Европа жамиятларини ичидан кузатганман, ҳамда ўзбек жамиятини ҳам яхши биламан И.Сталин ўлганда мен 12 яшар, анча эсини таниган [...]

Кыргызстанская государственная служба национальной безопасности (ГСНБ) внесла ясность

Талиб Якубов [Статья является переводом узбекской версии под тем же названием, но с некоторыми дополнениями] ЧАСТЬ 1 Незначительные сомнения в том, что участие в организации кровавой бойни на юге Кыргызстана “доля” спецслужб Узбекистана огромна, полностью развеялись после распространения 24 июня с.г. пресс-релиза государственной службы национальной безопасности (ГСНБ) Кыргызстана. ГСНБ, сама того не понимая, как малое [...]

Асосий буюртмачи

Толиб Ёқубов Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати (ДМХХ) масалага ойдинлик киритди Қирғизистон жанубида содир этилган хунрезликларни уюштиришда Ўзбекистон махсус хизмат кучларининг ҳиссаси беқиёс эканлигига оид алас-алас гумонлар Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик хизмати (ДМХХ) 24 июнда тарқатган матбуот-релизидан кейин тамоман тарқаб кетди. ДМХХ ўзи тушунган-тушунмаган ҳолда ёш боладай ҳақиқатни айтди-қўйди. Bu maqola 8335 marotaba 1686 ziyoratchi [...]

Қирғизистонлик ўзбеклар масаласида фақат иккита оптимал вариант бор

www.attavhid.com сайти таҳририяти муҳожиратдаги бир гуруҳ ўзбекистонлик сиёсатчилар, журналистлар ва ҳуқуқбонларга Қирғизистондаги воқеъаларга доир қуйидаги бир неча саволлар билан мурожаат қилди. Саволлар 1.Хабарингиз бор, ҳозир Қирғизистонда миллатлар аро қирғинбарот бошланди, яна ўша икки халқ – ўзбек ва қирғиз миллати – вакиллари орасида адоват олови ёндирилди. Асрлардан бери бирга ёнма ён яшаб келган дини, тили, маданияти [...]

Жуда яхши!

Толиб Ёқубов 1-қисм: Диний радикализм ва экстремизм – динда ғулувга кетишдир Мен чуқур кексалик ёшига етдим ва яқин орада ўзимнинг баҳоли-қудрат олиб борган ҳуқуқбонлик фаолиятимни тўхтатсам керак. Сиёсий ва ҳуқуқбонлик майдонларига 1989 йилнинг бошида қадам қўйганим ҳолда мен 17,5 йил Ўзбекистонни тарк этмай фаолият юргаздим ҳамда зулм ва адолатсизликка қарши имконим қадар, ақлу-заковатим етгунча курашдим. [...]

«Биз учун инсон қадри бир «пуф»ча ҳам эмас!»

Толиб Ёқубов Менинг қизим Озода Ёқубова Жасликдан турмуш ўртоғи Азам Фармонов олдидан қайтгач, 29 апрель куни «Озодлик» Радиоси учун интервью берибди. Радио ходимининг: «Бирор бир қийноқ ёки бошқа ҳолатлар кузатилганми?” деган саволига қизим: “Жисмоний қийноқлар қўлланилмаган¸ лекин руҳий қийноқлар тинимсиз бўлиб турибди. Ҳаттоки мажбурлаб “менга нисбатан қийноқ ўтказилмаяпти” деб ёздириб олишган. “Мен ёзмайман бунақа нарсани” [...]

Сиёсий маҳбус Аъзам Фармонов ҳақида фильм

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти Толиб Ёқубов ҳикоя қилади Bu maqola 9943 marotaba 1749 ziyoratchi tarafidan o`qilgan

БЕЧОРА ДИЛМУРОД

Толиб Ёқубов Ватандошимиз Дилмурод Худойқул (қисқалик учун буёғида ДХ дея ёзамиз) ўзининг блогида мен ва “Андижон: Адолат ва Тараққиёт” ташкилоти раҳбари Нурулло Мақсудов ҳақимизда “Жиҳодга келинг” номли қуйидаги мақоласини чоп этибди: “Инсон ҳақлари  учун курашувчи ҳалқаро Amnesty International ташкилоти мусулмонларнинг мудофа жиҳодини ёқлаб чиқди. Бу ҳақда АА kavkazcenter.com ва muslimuzbekistan.net  сайтлари хабар бердилар. Хабарга кўра, [...]

Ислом демократияси – нафис демократия

Бироқ унга ким қандай эришмоқчи? Толиб Ёқубов 1917 йилда Россияда ҳокимиятни эгаллаган большевиклар олдида К.Маркснинг коммунистик таълимотидан бошқа ҳеч бир ориентир мавжуд эмас эди, яъни уларда гуллаб-яшнаб турган ижтимоий-сиёсий тузумни танлаш имконияти йўқ эди. Бироқ улар: “биз коммунизм қурамиз ва унинг биринчи фазаси совет социализми бўлади”, деб эълон қилдилар. Натижа маълум: советлар лагерларида миллионлаб инсонлар [...]

Ўзбекистондаги сиёсий режим раҳбарлари Халқаро Трибуналга тортилишлари керак

Толиб Ёқубов Андижон фожеъасининг 5 йиллигига ҳам яқин қолди. Шу муносабат билан биз «Таянч» сайти таҳририяти таниқли ҳуқуқбонлар, мухолифат вакиллари ва оддий Ўзбекистонлик муҳожирларга бир неча савол билан мурожаат қилдик. Қуйидаги жавоблар таниқли ҳуқуқбон Толиб Ёқубов қаламига мансубдир. Савол. Сиз Андижон фожеъасига қандай муносабатдасиз, яъни уни келтириб чиқарган сабаблар нимада, деб ўйлайсиз? Бу – Каримовнинг [...]

Узбекистан остро нуждается в экспертах

Талиб Якубов Особенно в экспертах типа Сухроба Исмаилова. Этого высокообразованного молодого человека, окончившего самый престижный вуз страны, а именно Университет мировой экономики и дипломатии (УМЭД), полностью курируемый спецслужбой Узбекистана, в котором ректор ходит на вторых, или даже на третьих ролях, предоставив первые представителям могущественного ведомства, прекрасно владеющего родным таджикским и неродными узбекским, русским и английским [...]

Бу ерда ҳам буюк давлатларнинг ўз қайғулари бор…

“Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун томонидан бугун тарқатилган баёнотда Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСининг келажакда минтақага, жумладан Ўзбекистонга хавф солиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилган. Биз ўзбек мухолифати фаолларининг айни  масалага муносабати билан қизиқдик. Суҳбатдошимиз – таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти Толиб Ёқубов. – Сизнингча, Роғун ГЭСи ҳақиқатдан келажакда минтақага хавф солиши [...]

Бозор иқтисодиёти ва соқол муаммоси

Толиб Ёқубов Ушбу ҳажвия 1998 йили ёзилган. Ҳукумат топшириғи билан милиция ва бошқа органлар ходимлари Пайғамбаримиз (с.а.в.) суннатларини амалга ошириб соқол ўстирган мўмин-мусулмонларнинг соқолига ёппасига ҳужум бошлашди. Кўпчилик ҳозиргача бунинг асл моҳиятига тушунган эмас. Асл моҳият шундан иборат эди-ки, жамиятда ислом таълимоти орқали соф виждонли, иймон-эътиқодли, табиатан ижтимоий иллатлар (порахўрлик, зўравонлик, зинокорлик, етим-есир ҳаққига хиёнат [...]

72-летию Ислама Абдуганиевича Каримова посвящается

Талиб Якубов кандидат физико-математических наук, доцент. Сегодня, 30 января 2010 года, Исламу Абдуганиевичу Каримову исполняется 72 года. Не круглая дата, но тем не менее людей такого масштаба, как И.Каримов, любая дата украшает. Данную статью я писал в 2006 году, которая, думаю, не потеряла свою актуальность. Накануне дня рождения И.Каримова я подумал: «Что преподнести главе государства [...]

Биз кимлигимизни билиб олдик

Толиб Ёқубов Шу йилнинг 22 январида «Янги дунё» сайтида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган «Бирлашган демократик оппозиция» (БДО) раҳбари муҳтарам Самад Маллаевнинг фамилиядоши Беҳзод Маллаевга берган ва Уларнинг бори шу… дея номланган чиройли интервьюлари чоп этилибди. Ташкилот номини қўштирноқ ичига киритиб ёзганимни асло Толиб ака унга камситгандай ёки шўбҳа билан қарагандай муносабатда бўлибди, деган хаёлга бормасликни [...]

Энди бу ғов яна мустаҳкамланса керак

Толиб Ёқубов Мен “Бирдамлик” ҳаракатининг Қашқадарё вилоят бўлими раиси Ғанижон Раҳматовни яхши танийман. 12 январь куни ЎИҲЖнинг Қаршида ўтказилган “конференцияси”дан сўнг ЎИҲЖ президенти Абдужалил Бойматовнинг баёноти эълон қилингач, менга Баҳодир Чориев қўнғироқ қилди. Унинг гапига кўра Ғанижон Раҳматовни “конференция”га алдаб чақиришган ва йиғилишда ЎИҲЖнинг вилоят бўлими раисини алмаштириш масаласи кўрилишини у ҳатто билмаган. Мен Баҳодирдан [...]

Иштонсиз иштони йиртиқ устидан кулар экан

Толиб Ёқубов ёҳуд Абдураҳим Пўлатов асосий касалидан форуғ бўлганлиги ҳақида Эшитмадим, деманглар! Абдураҳим Пўлатов касалидан деярли қутулибди! “Унинг касали кўп-ку, қайси касалидан қутулибди”, дейсизми? Жавоб: асосий касали – пўлатовизм касалидан. “Бундай касаллик борлигини эшитмовдик-ку! Медицина уни ўрганганми?” Жавоб: медицина ўрганмаган касаллар кўп, айниқса руҳий касалликларнинг талайи ҳали ўрганилган эмас. Мас., садизм, мазохизм каби касалликлар яқиндагина [...]

Менинг олимликка ҳеч бир даъвом йўқ…

Толиб Ёқубов (Саҳифамизда қолдирилган изоҳ). 1. Биродаримиз АБДУКАРИМ: “Бу олимлар бир – бирини кўролмайди, десалар аваллари унча ишонмасдим. Чиқса чиқибди-да битта алломаи замон. Сиз Толиб ака, “йиқилган курашга тўймас” деб, қайта – қайта ёпишаверасизми Ал Номоз бин Нормўмин амакига. Тенгингизни топиб тортишсангиз бўлмайдими?” дея ёзиб менга дашном бермоқчи бўлганларми ёинки менинг кўнглимни кўтармоқчи бўлганларми – [...]

Реаллик ва идеал

Толиб Ёқубов, Франция. Биродаримиз Салоҳиддиннинг “Ислом ва Замон” деб номланган мақолалари охирги пайтларда мен ўқиган мақолаларнинг энг яхшиларидан биридир. Шунингдек, дўстимиз Номоз Нормўминнинг мақоласи каби. Бу мақолалар орасидаги асосий фарқ, назаримда, Намоз Нормўмин идеални ёзган бўлса, Салоҳиддин реалликни ёзган. Яна назаримда, уларнинг қиймати бир хил. Бирор ғояни амалга оширишда РЕАЛЛИКни ўрганмаган, уни тўлиқ тушуниб етмаган [...]

Биз уларнинг ғояларини ҳимоя қилган эмасмиз…

Толиб Ёқубов hrsu_tolib@rambler.ru (Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти вице президенти, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовнинг айрим изоҳларга жавоблари). Дастлаб ўзини Muhlis деб ёзаётган биродаримизга икки оғиз гап: Афсус исмингизни яширибсиз. Одатда ўзгаларга панд-насиҳат қиладиган инсон ўзини хуфёна тутмайди. Мен ақлимни таниганимдан бери қилган ишларим ном чиқариш учун қилинган эмас. Мен Европа мамлакатлари, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея [...]

Ислом демократиясига эришиш учун ҳозирги замон демократиясининг бирор кўринишини бошдан кечириш зарур

Толиб Ёқубов (Намоз Нормўмин мақоласига қолдирилган изоҳ) Ҳар бир инсон бир пайтда ҳам демократ, ҳам мусулмон бўла олмаса-да, бироқ у демократик тузум ҳукм сураётган мамлакат (мас., Норвегия ёки Франция)да ўз динига ҳеч кимдан ҳадиксирамай эътиқод қилган ҳолда, эмин-эркин яшаса бўлар экан. Нодемократик тузумлар шароитида нафақат демократик руҳдаги, балки оддий мусулмонларнинг яшаши нақадар аянчли ва хавфли [...]

Бундан ўн икки йил олдин…

Толиб Ёқубов Ушбу мулоҳазалар роппа-роса 12 йил илгари ёзилган экан. Мен бу материални архивни титкилаб топиб олдим. У муҳтарам ўқувчини қизиқтирар, деган умидда уларнинг диққатига ҳавола этаётирман. 1997 йил 15 декабрь ¹ ___ БИР ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИМИЗ ҲАҚИДА МУЛОҲАЗАЛАР Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг 2-Қурултойи ўтганига бир йилдан ортиқ вақт ўтди. Шу бир йил ичида биз қандай [...]

Ўзбекистоннинг йирик нотўғри одами

Толиб Ёқубов Бу – Муҳаммад Солиҳдир. Сарлавҳани ўқиб ажабланманг. Мен ҳали “берди”сини айтганим йўқ. Коммунистик режим тўғри одам тушунчасини шакллантирди. Бу режим улкан бир мамлакат аҳолисини тўғри одамлар тўдаси шаклида кўришни истади. Ўзбекистон ва Туркманистон каби республикаларда нотўғри одамлар деярли қолмади. Большевиклар томонидан “босмачилар” тамғаси босилган миллий-озодлик ҳаракатининг бостирилиши, Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирий каби бир [...]

Мой зять — узник совести

В декабре 2009 года Amnesty International проводит «Марафон по написанию писем», участники которой пишут письма и подписывают петиции в знак солидарности с теми, чьи права нарушаются. Талиб Якубов — тесть узника совести Азама Фармонова, находящего под стражей в Узбекистане с 2006 года, когда он вместе с Алишером Караматовым защищал местных крестьян. Талиб Якубов также является [...]