Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (ҳафизаҳуллоҳ)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари 1952-мелодий сана 15-апрел куни Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилоятида таваллуд топганлар.
Ўрта мактабни тугатгач, Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасига ўқишга кирдилар. Сўнгра Тошкентдаги имом Бухорий номли Ислом олий маъҳадида таҳсилни давом эттирдилар. Олий маъҳадни битиришлари биланоқ «Совет шарқи мусулмонлари» журналида ишладилар. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларини чет элга, яъни Ливия Араб Республикасининг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетига ўқишга юборди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мазкур факультетни 1980-мелодий санада имтиёзли тамомлаб, юртга қайтдилар.
Сўнгра шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташқи алоқалар бўлимида ишлаб, айни пайтда Олий маъҳадда дарс бердилар. Кейин мазкур маъҳадда мудир ноиби, сўнгра мудир лавозимларида ишладилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари диний идоранинг 1989-йилда бўлиб ўтган Умумий қурултойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний идораси муфтийси лавозимига тайинландилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи муфтийси бўлдилар.
Шу йили шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари собиқ совет Олий кенгашига депутат этиб сайландилар. Шайх ҳазратлари собиқ совет иттифоқи президенти Михаил Горбачёв ҳамда Олий кенгашга собиқ совет иттифоқи мусулмонларининг ҳаёти ифода этилган баённома тақдим этдилар. Баённомада мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурматлаш, уларнинг ҳуқуқларини қайтариш масалалари кўтарилган эди. Шайх ҳазратларининг Горбачёв билан бевосита мулоқотларидан сўнг коммунистик тузумнинг мусулмонларга нисбатан сиёсатида ижобий ўзгаришлар сезила бошланди. Шайх ҳазратларининг саъй-ҳаракатлари билан собиқ иттифоқда кўплаб масжидлар ва мадрасалар очила бошланди, мусулмонларга ўз диний урф-одатларини, маросимларни адо этишга рухсат берила бошланди. Шайх ҳазратларининг кўплаб талабларига биноан, Горбачёв собиқ иттифоқдан ҳаж сафарига борадиган мусулмонларнинг сони кескин ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, ана шу даврда шайх ҳазратлари мусулмонларнинг тақдирини ҳал қилувчи катта миқёсдаги ишларни ҳам амалга оширдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари совет делегацияси аъзолигида бир неча давлатларга сафар қилдилар. Президент Горбачёвнинг таклифи билан афғон мужоҳидларининг Пешовардаги вақтинча қароргоҳига бориб, афғоний жиҳод қўмондонлари билан музокаралар олиб бордилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўз саъй-ҳаракатларини собиқ иттифоқ мусулмонларининг диний ҳуқуқлари, диний таълим ва маданиятини тиклаш йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашга йўналтирган эдилар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари сўнгги йилларда илмий ва даъватга ҳамда диний маданиятни оширишдаги фаолиятларга ўзларини бағишлаганлар.
Шайх ҳазратлари қуйидаги халқаро ташкилотларнинг аъзосидирлар;
1. Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси аъзоси.
2. Бутун дунё тасаввуф уюшмасининг аъзоси.
3. Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти аъзоси.
4. Бутун дунё даъват уюшмаси аъзоси.
5. Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси аъзоси.
6. Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси аъзоси.
7. Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси аъзоси.
8. Бутун дунё масжидлар уюшмасининг аъзоси.
9. Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси.
Шунингдек, шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Либия Жамоҳирийяси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар.
Шайх ҳазратларининг илмий даражалари
– Тошкентдаги имом Бухорий номли Олий маъҳадни тамомлаганлар.
– Триполи шаҳридаги Бутун дунё Исломга даъват факультетини битирганлар.
– Тошкентдаги имом Бухорий номли Олий маъҳадда тафсир, улумул Қуръон ва фароиз фанидан дарс берганлар.
– Тошкентдаги имом Бухорий номли Олий маъҳадда мудир ноиби бўлиб ишлаганлар.
– Тошкентдаги имом Бухорий номли Олий маъҳадда мудир бўлиб ишлаганлар.
– Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ҳамда муфтий лавозимида ишлаганлар.
– Тошкент Ислом университетида дарс берганлар.
Шайх ҳазратлари қуйидаги китобларни таълиф этганлар:
1. Етти жуздан иборат «Тафсири Ҳилол». Ҳар бир жуз 640 саҳифа. Биринчи босма 22 жуздан иборат.
2. Мансур Али Носифнинг «Ат-Тожул жомеъ лил усул фий аҳадисур Росул» номли ҳадис китобига ёзган 39 жуздан иборат «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи:
1. “Муқаддима”
2. “Иймон ва Ислом китоби”
3. “Ният, ихлос ва илм китоби”
4. “Таҳорат китоби”
5-7. “Намоз китоби”
8. “Закот китоби” 288 бет.
9. “Рўза китоби” 240 бет.
10. “Ҳаж ва умра китоби” 368 бет.
11. “Байъ ва зироат китоби”
12. “Фароиз китоби” 208 бет.
13. “Никоҳ, талоқ ва идда китоби” 432 бет.
14-15. “Қасам, назрлар, ов ва сўйиш китоби” 240 бет.
16-17. “Таом, шароб ва либос китоби” 432 бет.
18. “Тиб ва дам солиш китоби”
19. “Оламларга раҳмат пайғамбар”
20. “Қуръонда зикри келган набийлар фазилати”
21. “Ҳадлар китоби”
22. “Амирликлар китоби”
23. “Саҳобалар фазилати; Абу Бакр ва Умар”.
24. “Усмон ва Али фазилатлари”
25. “Жаннатга башорат қилинган ўн киши фазилати”
26. “Баъзи муҳожирлар фазилати”
27. “Нубувват хонадони хонимлари”
28. “Баъзи ансорлар фазилати”
29. “Ансор ёки муҳожир бўлмаган бир неча саҳобалар фазилати”
30. “Қуръони карим фазилати”
31. “Тафсир китоби”
32. “Туш ва масаллар китоби”
33. “Жиҳод ва юришлар китоби”
34. “Яхшилик ва ахлоқ китоби”
35. “Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба китоби”
36. “Зуҳд ва рақоиқлар китоби”
37. “Одоб китоби”
38. “Фитна ва Қиёмат аломатлари китоби”
39. “Қиёмат, жаннат ва дўзах китоби”
Бундан ташқари шайх хазратларининг бир неча китоблари чоп этилган. Улардан;
1. “Иймон”
2. “Васатийя – ҳаёт йўли”
3. “Тасаввуф ҳақида тасаввур”
4. “Ихтилофлар ҳақида”
5. “Дин насиҳатдир”
6. “Шоядки тақводор бўлсак”
7. “Поклик иймондандир”
8. “Ҳаж ибодати”
9. “Исломда инсон ҳуқуқлари”
10. “Исломда оила”
11. “Тарих омонатдир”
12. “Жамият кўксига урилган ханжар”
13 “Ислом мусаффолиги йўлида”
14. “Ислом маънавий жиноятларга қарши”
15. “Рамазонни қандай қаршилаймиз”
16. “Ислом ва атроф муҳит муҳофазаси”
17. “Сунний ақийдалар”
18. “Руҳий тарбия” 1-2-3-жузлар.
19. “Кифоя шарҳи мухтасари виқоя” 1-2-3-жузлар.
20. “Шарҳи адабул муфрад” 1-2-3-жузлар. Ҳаммаси 1500 бет.
21. Усулул фиқҳ
22. “Китабул бирри вас-сила” Яхшилик ва силаи раҳм китоби
Шайх хазратларининг қуйидаги тўлқинларда радио эшиттириш орқали дастурлари бор. “Наврўз”, “Озодлик”, “Хуросон”, “Пойтахт” ва “Биринчи канал”.
Ҳар жума куни бир соат наврўз радиоси орқали саволларга жавоб қайтарадилар. Ушбу эшиттириш кечаси ҳам қайтарилади.
CD форматида овоз дискларини қуйидагилари сотувга чиқарилган.
1. Адабул муфрад. Имом Бухорий.
2. Ҳадис ва ҳаёт силсиласининг закот китоби.
3. Ҳадис ва ҳаёт силсиласининг рўза китоби.
4. Ҳилол тафсирининг 30-жузи.
5. Ҳикматли дунё силсиласининг биринчи жузи.
6. Ҳикматли дунё силсиласининг иккинчи жузи.
7. Ҳикматли дунё силсиласининг учинчи жузи.
8. Ҳикматли дунё силсиласининг тўртинчи жузи.
9. Ҳикматли дунё силсиласининг бешинчи жузи.
DVD форматида сурат ва овоз шаклида қуйидагилари сотувга чиқарилган.
1. “Умр сафари” Ҳаж ва умра таълимоти.
2. Ҳикматли дунё силсиласининг биринчи жузи.
3. Ҳикматли дунё силсиласининг иккинчи жузи.
4. Ҳикматли дунё силсиласининг учинчи жузи.
Булардан ташқари шайх хазратларининг интернетнинг қуйидаги адресларда “websayt”лари бор. Улар;
http://www.islom.uz
http://www.quran.uz
http://www.islam.uz
http://www.info.islam.uz
http://www.muslimaat.uz
http://www.hadis.islom.uz
http://www.halol.org
Ушбу “websayt”лар ўзбек ва рус тилларида ҳамда крилл ва лотин ҳарфларидадир. Мазкур сайтлар Марказий Осиёда энг катта ва машҳур сайтлар бўлиб, деярлик ҳар куни янгилаб борилади. Ундаги зиёратчиларнинг диний ва ижтимоий саволларига “online” усулида жавоб берилади. Ва ҳар турли танлов ва мусобақалар олиб борилади. Ислом.Уз сайти 2009 йил UZ доменлари орасида ўтказилган Интернет-фестивалида “Давлат тилидаги энг яхши сайт” деб тан олинган.
Шунингдек шайх хазратлари ҳафтада икки марта катта имомларга тафсирдан, олий маъҳад устозларига ҳадисдан ва баъзи масжид имомларига улумул Қуръондан дарс ўтказадилар. Ва яна булардан ташқари мусулмонлар уйларида, масжидларда, маросимларда ва бошқа ўринларда хутба ва мавъиза билан мусулмонларни хушнуд этадилар.
………………………………………………………………………………………………..
Шайх Муҳаммад ал–Ғазолий (раҳматуллоҳи алайҳ)
Шайх Муҳаммад ал–Ғазолий Аҳмад ас-Сиқо 1335 ҳижрий сананинг 5- зулҳижжа ойида (1917 мелодий йилнинг 22-сентябрида) Мисрнинг Буҳайра вилоятига қарашли Эйтой Баруд қишлоғида дунёга келдилар.
Ғазолий жаноблари диндор оилада беш ака-ука ичида улғайдилар. Қуръони каримни ўзларининг қишлоқларида ўн ёшликларидаёқ ёд олдилар. У зот ўзлари ҳақларида гапириб: “Мен Қуръон тиловатини яхшилаб ўтказиш учун эртаю-кеч ҳаракат қилар эдим. Қуръонни кўпинча намоз кетидан ёки уйқу олдидан ёки яккалигимда хатм қилар эдим. Айниқса бу Қуръон маҳбуслик пайтимда жуда ҳам асқотди. Чунки якка қолган шахс учун Қуръон энг яхши ҳамроҳдир”, дедилар.
Шайх жаноблари Қуръони каримни тўла ёд олгач, Искандарийядаги диний бошланғич мактабга ўқишга кириб, мазкур мактабнинг дипломини, сўнгра лицей дипломини қўлга киритдилар. 1937 йили Қоҳирага бориб, Азҳарнинг “Усул ад-Дийн” факултетига ўқишга кириб” Факултетнинг учинчи курсида ўқиётганларида журналларга мақолалар ёзишни бошладилар. 1941-йили факултетни тамомлагач, даъват ва иршод ишлари мутахассислигини халқаро дипломини қўлга киритдилар. Биринчи даъват ишларини Қоҳирадаги масжидлардан бирида бошладилар. Илм таҳсилини шайх Абдулазим Зарқоний, шайх Маҳмуд Шалтут, шайх Муҳаммад Абу Зуҳра, доктор Муҳаммад Юсуф Мусо ва бошқа Азҳар уламоларида давом эттирдилар.
Ғазолий деб номланиши оталари рағбати билан бўлган эди. Бир куни оталари туш кўрди. Тушда “Сен бир фарзанд кўрасан, унинг исмини Ғазолий қўйгин”, дейилди. Ана шундан кейин кўрган тушларига биноан оталари ўғилларини Ғазолий деб номладилар.
1984-йили Жазоирдаги Амир Абдулқодир университетида дарс бериш учун у ерга сафар қилдилар. У ерда Юсуф Қарзовий, Шайх Бутий каби олимларга дарс бердилар. Дарс беришлари то 20-асрнинг 90-йилларигача давом этди. Бир неча мукофотларни ҳам қўлга киритдилар. Масалан 1989-йили Исломий илмлар бўйича подшоҳ Файсалнинг мукофотини қўлга киритдилар.
Шайх Ғазолий “Даъват адиби” лақабини олганлар. У зот ҳақларида бир қанча китоб ва диссертациялар битилди. Улардан бири Жазоирлик тадқиқотчи Иброҳим Нувайрийнинг “Муфаккир ва даъватчи Шайх Муҳаммад Ғазолий” илмий иши бўлиб, уни Амир Абдулқодир университетида муноқаша қилинди. Ва яна Юсуф Қарзовийнинг “Ярим аср Шайх Ғазолий билан бирга” рисоласи ва яна Муҳаммад Амморанинг “Шайх Ғазолийнинг фикрий ўрни ва фикрий маъракаси” каби рисолачалари мавжуд.
Шайх Ғазолий замонамиздаги Исломий фикрлар даъватчиси, Исломий фикрлар янгиловчиси ва динда ғулувга кетиб, қаттиқ бўлиб қолганларга курашувчи зот эдилар.
Шайх Ғазолий 1996 мелодий сана, 9-март куни Саудиядаги бўлиб ўтаётган конференцияда вафот этдилар. У зотни Мадина шаҳридаги саҳобалар ётишган Бақийъ қабристонига дафн этилди. У зот вафот этишларидан озгина олдин Бақеъга дафн этилишларини орзу қилган эдилар. Аллоҳ ушбу орзуларини оз фурсат ичида рўёбга чиқарди. Аллоҳ у зотдан рози бўлсин.
У зот қаламларига мансуб китоблар:
1. Ақидатул Муслим
2. Фиқҳус сийра
3. Исломни қандай тушунасан
4. Даъватчининг ғами
5. Араб ва мусулмонларнинг қолоқ бўлиб қолиш сабаби
6. Мусулмоннинг хулқи
7. Қуръон маъракаси
8. Исломий ҳаёт йўлидаги муаммолар
9. Ислом устидаги тўқималар
10. Ислом ва Социалистик дастурлар
11. Ислом ва иқтисодий ҳолат
12. Ислом ва сиёсий истибдод
13. Ислом ва кучсизланган энергия
14. Мустамлака тамаъси
15. Даъват маркаби
16. Ислом ва масиҳийлар орасидаги таассуб ва ўтимлилик
17. Араб миллатчилиги ҳақиқати
18. Аллоҳ билан бирга
19. Аччиқ ҳақиқат
20. Қазоифул ҳақ
21. Дин кураши
22. Мана шу ердан биламиз
23. Қуръонга назар
24. Миссионерлар даъватчиларидан огоҳлик қичқириғи
25. Ҳаётингни янгила
26. Исломий даъват
27. Йўл мана бу ердан
28. Исломда аёл
29. Дин ва ҳаётдаги фикрлар
30. Қуръон билан қандай муомала қиламиз.
……………………………………………………………………………………………….
Шайх Салмон Фаҳд Авда (ҳафизахуллоҳ)
Зиддиятларга тўла, шиддатла олға интилаётган бугунги кунимизда Ислом дунёсида мўътабар саналган энг ёрқин сиймоларнинг ажойиб ҳаёт йўллари гўё довулларга парво қилмай, салобат тўкиб турган метин қоятошдек…
Ана шундай буюк замондошларимиздан бири – саудиялик машҳур олим, шайх Салмон Фаҳд ал-Авда ҳазратларидир. Islam Today сайтининг араб тилидаги саҳифалари директори, кўплаб китоблар, илмий мақолалар, телекўрсатувлар муаллифи, 12 фарзанднинг отаси шайх Салмон ал-Авда ҳазратларини кўпроқ кунялари – Абу Муоз деб таниймиз.
Шайх Салмон ал-Авда дастлаб ўзининг ҳукумат тепасида турган Саудия қиролининг оиласи билан бўлиб ўтган тортишувлари, Саудия Арабистони қироллиги расмий муфтийсининг танқид қилгани, беш йиллик маҳбуслик даври ва ниҳоят, ўз фикрини қайта кўриб чиқиб, аввалги фаолиятини танқид қилганлиги билан тезда танилди.
Шайх Юсуф Қарзовий (ҳафизаҳуллоҳ)
Шайх Юсуф Қарзовий Мисрда туғилган. Ёшлигидан кучли қобилияти ва илмга чанқоқлиги билан ажралиб турган, 10 ёшида Қуръони каримни ёд олган. Қоҳирадаги ал-Азҳар халқаро университети қошидаги мактабда ўқиган, сўнг таҳсилни Усулуд-Дин факультетида давом эттирган. 1954 йилда университетни муваффақятли билан тамомлаб, олий даражали диплом олган. 1973 йилда Юсуф Қарзовийга энг олий тоифали доктор илмий даражаси берилди. Шайх Юсуф Қарзовий Миср Вақфлар вазирлигида Дин ишлари бўйича назорат қўмитасида, ал-Азҳар университети қошидаги Исломий таълим бошқармасида ишлади, кўплаб ўқув муассасаларига муассис ва ҳомий бўлди.
Қатар давлатининг таклифига кўра Қатар Диний институтида ректор лавозимида ишлаб, Педагогика факультетида ўзи ташкил қилган Исломий тадқиқотлар бўлимига раҳбарлик қилди, кейинчалик эса ўзи таъсис қилган Исломий тадқиқотлар факультетининг декани лавозимида ишлади. Шайх Юсуф Қарзовий ҳазратлари Суннат ва Сийрат тадқиқотлари марказини ҳам таъсис этган бўлиб, бугунги кунда унга раҳбарлик қилиб келмоқдалар.
Шайх Юсуф Қарзовий моҳир нотиқ, публицист, ҳассос адиб, ҳукуқшунос, исломий илмларнинг турли соҳалари бўйича юқори малакали мутахассисдир.
Шайх Юсуф Қарзовий бутун Ислом дунёсида ғоятда машҳур бўлиб кетган 50 дан ортиқ монографияларнинг муаллифидир. Шайх ҳазратларининг кўпгина китоблари замонавий Ислом тафаккурининг энг кенг оммалашган асарларига айланиб, ўнлаб маротаба нашр этилган ва дунёнинг қатор тилларига таржима қилинган. Шайх Қарзовийнинг барча мақолалари, нутқ ва маърузаларини санаб саноғига етиб бўлмайди. Қарзовийнинг асарларида жонкуяр олим, нозиктаъб адиб, давр билан ҳамнафас, ҳассос фақиҳнинг нафаси сезилиб туради.
Юсуф Қарзовий бугунги давр талабларини шариат қонунларига уйғунлаштира олган нодир Ислом олимлари қаторидан муносиб ўрин олган.
Шайх ҳазратлари бир қатор фанлар академиялари, араб ва халқаро илмий муассасаларининг ҳақиқий аъзосидир. Жумладан, шайх Юсуф Қарзовий Маркази Маккаи Мукаррамада жойлашган Бутунжаҳон Ислом лигасининг Фиқҳ Академияси, Урдун Қироллигининг Исломий тамаддун тадқиқотлари Академияси, Оксфорд Исломий тадқиқотлар маркази, маркази Хартумда жойлашган Исломий даъват ташкилоти, Исломободдаги Покистон Халқаро Ислом Университети директорлар кенгашининг аъзосидир. Шунингдек, Юсуф Қарзовий Исломий банклар шаръий назорат қўмитасига ҳам раҳбарлик қилади.
Бугунги кунда шайх Қарзовий Исломий банкларда амалга ошириладиган банк амалиётларининг шаръий нуқтаи назардан жоизлиги бўйича фатво бера оладиган, Исломий банкинг тизими ва механизмларини ишлаб чиқиш ва ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётган нодир Ислом олимларидан биридир.
Жумҳур Ислом уламоларининг эътирофига кўра Қарзовий замонамизнинг мужтаҳидидир (Мужтаҳид – шариат илмларининг билимдони бўлиб, Қуръон ва Суннатда очиқ келтирилмаган масалалар бўйича оқилона таъвил асосида шаръий ҳукм чиқара олишга лаёқатли олимдир).
Шайх Қарзовий ўзининг қизғин илмий фаолияти давомида Осиё ва Африкадаги барча ислом давлатларида бўлиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги мусулмон жамоалари ва диаспоралари билан учрашган, улар билан доимий мулоқотда бўлган, кўплаб исломий ва халқаро университетларнинг таклифига кўра маърузалар қилган, жуда кўплаб илмий анжуманларда иштирок этган.
Қатарнинг машҳур «ал-Жазира» телеканалида ҳар ҳафта Қарзовийнинг «Шариат ва ҳаёт» деб номланган дастури эфирга узатилади. Дастур давомида томошабинлар дунёнинг исталган нуқтасидан туриб, ўзларини қизиқтирган саволларга шайх ҳазратларидан жавоб оладилар.
Юсуф Қарзовий – машҳур Ислом даъватчиси бўлиб, Исломда модернизм ва анъанавийликни узвий уйғунлигига эриша олган мўътадил Ислом олимларидан биридир. Қарзовий мусулмонларни шариатнинг мақсад ва устувор йўналишларини чуқур тадаббур қилиб, оқилона англаб етишга, Исломнинг бузилмас рукнлари ҳамда узлуксиз ўзгариб турувчи замон ўртасидаги мувозанатни маҳкам тутишга чақиради, давр билан ҳамнафас бўлиб, келажакка интилади.
Bu maqola 10184 marotaba 1799 ziyoratchi tarafidan o`qilgan




February 2nd, 2010
admin 
Posted in
Shayh Hazratlaridan Alloh rozi bo’lsin.
Хурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларига хурматим жуда баланд даражада. Айнан шу улуг инсон Тошкентдаги уз кароргохларида 2007 йили мени келиниз билан килган илтимосимизга биноан Никохлаб, бир-биримизга тан махрамликга розилик сураганлар.
Бу Оллох яхши курган инсонни дуолари билан биз узимизни бахтиёр деб биламиз, хозирда икки фарзандлик булдик.
Шайх жанобларига узим ва оилам номидан узок умр, ишларига ривож, якинларига бахт-саодат, тинчлик ва осоишталик тилайман.
Хурмат билан,
Анвар Каримов
Швеция
“Олдингдан утган арикни кадири йук” деб шуни айтсалар керакда хойнахой . Шайх хазратлари хукумат тепасига келсалар куп ва хуп муоммоларимиз автоматик тарзда бартараф булар эдими. Мухолиф бирлаш , бирлаш,бирлаш дейувриб огзинга тук чикмас эди.Бирини бири устидан лой чаплашлару хар-хир бемаза ишлар бархам топилар эди . Баъзиларнинг деганларим капалакларини учурган булсам маъзур тутинг. ёки шунга хам бир коп гап даркокмикан а лаббай .
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf haqida bunday muhim maqolani chop etganlaringiz uchun rahmat. Chunki bunday islom ilmida o’qimishli olim kishilar yuz yillarda bir marta tug’iladi.
Maqola muallifi o’z ismi sharifini yoizilganida yaxshi bo’lardi. Chunki bu yerda keltirilgan faktlar aniqligi haqidagi javobgarlik muallif zimmasidadir. Maqolada yozilgan ko’pgina faktlar mendagi ma’lumotlar bilan mosdir, ya’ni to’g'ridir.
Agar muallif maqolada keltirilgan faktlar manbalarini maqola oxirida “Foydalanilgan adabiyotlar” bo’limida ko’rsatganida yanada yaxshi bo’lardi.