( Ислом Каримовнинг ўз амал курсисига деганлари )
Сўзбоши ўрнида:
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ҲУКМДОРИ ВА ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИ
( Ҳажвиянинг бош қаҳрамонига муаллифнинг деганлари )
Ассалому алайкўм, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич! Қалайсиз энди? Мени танияпсизми? Мен ўша 1990 йилда устингиздан ҲУКМ чиқариб, бу ҲУКМнинг бир нусхасини қўлингизга тутқазган ва ўшандан бери бу ҲУКМнинг ижросини изчиллик билан кузатиб келаётган ҳукмдорингиз ва дунёдаги энг яқин дўстингиз Абдулла Абдуқодир ўғли бўламан. АЛЛОҲнинг паноҳида ҳали ҳам тирикман.
1990 йил 20 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида Бош Котиблик лавозимингизни президентликка алмаштираётган вақтингиз давр тақозоси билан Америка президенти Рональд Рейганнинг истеьфога чиқиш кунлари билан бир вақтга тўғри келди. Телекўрсатувлар орқали завқ билан томоша қилдим мазкур истеьфо жараёнларини. Умр бўйи қайсидир олий ўқув юртининг талабаси бўлишни орзу этган бир ўсмирнинг сўнги имтиҳонни ҳам муваффақиятли топшириб чиққан лаҳзалардаги нурли қиёфасини кўз олдингизга келтиринг. Ў… унинг қувончдан порлаган кўзлари!..
Истеьфога кетаётган Рональд Рейганнинг кўзлари ана шундай порларди қувончдан. Йўқ, ундан минг марта… миллион марта ортиқроқ порларди Рейганнинг кўзлари шодликдан. Чунки у қайсидир олий ўқув юртининг имтиҳонидан эмас, катта бир халқнинг имтиҳонидан муваффақиятли ўта олганидан қувончга тўлганди. Шоир айтганидек, «Дунёнинг шодлиги йиғилса бутун, Рейган шодлигидан бўлмасди устун” ўша дамларда.
Беиҳтиёр, Ўзбекистон миқёсидаги собиқ раҳбарларимизнинг, шунингдек, Совет Иттифоқи миқёсидаги собиқ раҳбарларнинг истеьфо вақтидаги ҳолатини қиёслайбошладим Рональд Рейганнинг ҳозирги, шоду ҳуррам, гулларга кўмилиб истеьфога кетиш ҳолати билан. Саволлар устига саволлар туғилди.
Қизиқ! Нега бизнинг раҳбарлар истеьфо вақтида Рейган каби яйраб ҳурсанд бўлолмайди?! Нечун улар жон – жаҳдлари билан амал курсисига ёпишиб оладилар?! Нечун амалда умрбод қолиш учун барча имкониятларини ишга солиб, ҳатто разилликлардан ҳам қайтмайдилар? Имкониятлари қолмагач, шоду – ҳуррамлик билан эмас, ҳудди қушҳонага судралаётган буқадек бўзрайиб, амал курсиларини тарк этадилар. Нега?!..
Ўйлаб кўрсам, бу саволларнинг жавоби битта. Амал курсиси коммунист бўлган ҳар бир давлат раҳбари учун хаёт-мамот масаласига айланар экан. Тириклигида айриладими, ёки ўлганидан кейин айриладими ўз амал курсисидан, бунинг фарқи йўқ, у қораланишга, расвойи жаҳон бўлишга маҳкум экан бу айрилиқдан кейин.
Борми ўзи бизда бундай ноҳуш иддаога сиғмайдиган бирон-бир яҳши раҳбар?! Излаб – излаб, Акмал Икромов ва Файзулла Ҳўжаевларни топгандек бўлдим. Лекин, дарҳол фикримдан қайтдим. Агар гуноҳларини ўз қонлари билан ювмаганларида, яьни , Сталин уларни ўлдирмаганида, улар ҳам албатта қораланган бўлур эдилар. Жуда бўлмаса, ўзбек халқининг адашган фарзандлари сифатида, эрк истаган “босмачиларга” қарши курашиб, Туркистоннинг оёқ – қўлини русларга боғлаб берганлар қаторида қораланишга маҳкум эдилар улар ҳам. Ҳўш, ким қолди қораланмаган?
Эсланг муҳтарам Ислом Абдуғаниевич. Бундан 17 йил муқаддам қўлингизга тутқазилган 28 саҳифалик ҲУКМда сиздан аввалги маҳкумларнинг номи бирма-бир санаб, тахлил этиб ўтилганди: “ Сталин ёмон бўлди, Хурушчев ёмон бўлди, Брежнев ёмон бўлди. Горбачевни эса ўзингиз қоралаяпсиз ҳозир. Горбачев: Биз Ленин йўлидан тойганимиз учун шу аҳволга тушдик, энди қайта қуриш қилиб, Ленинга қайтишимиз керак, деган фикрни зўр бериб оммага сингдиришга урингани учун ҳозирча Ленинга тегмай туришибди. Лекин, аслида бу ёмонликларнинг бошида Ленин туради. Аслида у ҳатто Сталиндан ҳам ёмонроқдир. Ўзингиз гувоҳ бўласиз, жуда яқин келажакда, икки – уч йилга қолмай Ленининг Тошкент қизил майдонидаги баҳайбат ҳайкали гумбурлаб қулайди,” дегандим ўша ҲУКМда. Эслаяпсизми Ислом Абдуғаниевич. Яна дегандимки: “Рашидовни қоралаб, ҳатто ўлигигача безовта қилишди. Бу қарсакларга ишонманг! Бевафо бу қарсаклар. Яқинда Бош Котиб бўлган Усмонҳўжаевга чалинган қарсаклар сизга чалинганаётган қарсаклардан кам эмасди. Қани у бугун? Товоқсой турмасида ўтирибди. Нишоновни эса ўзингиз ёмонлаяпсиз ҳозир.
Ўйлаб – ўйлаб шундай хулосага келдимки, сиздан аввалги қораланганларнинг шахси бу қораланишларга алоқадор эмас. Улар Совет тузумининг қурбонларидир. Инсон сифатида қанчалик яхши ёки ёмон бўлишларидан қатьий назар, фақат ва фақат Совет тузуми даврида давлат раҳбари бўлганликлари учунгина қораланишга маҳкумдир улар. Ўз келажагини қутқариш имкониятидан маҳрум этилгандир улар.
Сабаби, ҳар қандай Давлат раҳбарининг келажагини демократия қутқариши мумкин. Демократия эса айни вақтда, Совет тузумининг гўрковидир.
Мана қаердан излаш керак истеьфога чиқаётган Рональд Рейганнинг қувончлари сабабини. У амалдан кетганидан кейин ҳам, ҳатто, умри тугаб ўлганидан кейин ҳам қораланмаслигини билади. Шундан ҳотиржам у. Мободо, кейинчалик, кимдир Рейганни қоралаш учун оғиз жуфтласа ҳамма ижирғаниб қарайди бу қораловчига. “Ўша вақтда қаерда эдинг? Бу гапларингни нега ўша вақтда айтмаган эдинг?” дейишади одамлар унга. Ҳамма гап шундаки, Рейганнинг келажакда ҚОРАЛАНМАСЛИГИ КАФОЛАТИНИНГ КАЛИТИ шундаки, ўша қораламоқчи бўлган одам: «Бу гапларни у вақтда айтсам мени жазолашар эди» деёлмайди.
Сиздан аввалги Давлат раҳбарларининг биронтасида ҳам йўқ эди бундай келажакда қораланмаслик кафолатининг калити. АЛЛОҲнинг инояти билан сизга берилди бу калит. Сиз бу калитни ўша 1990 йил 24 март куни Бош Котибликни Президентликка алмаштирган вақтингизда қўлга киритдингиз. Бу жараёнларни мароқ билан кузатиб, бошим осмонга етди. Демак менинг она юртимда ҳам энди демократия ниҳоллари уна бошлайди дея, ширин ҳаёлларга ботдим. Орзулар оғушида ётиб уйқум келмади. Президентимиз эндиликда, агар у чинданда президент бўлса, эркин сўзга, демократияга йўл бериши керак. Ислом Каримов бу ишни жуда бўлмаганда ўз манфаати йўлида, ўзининг келажагини қутқариш учун, вақти келиб, истеьфога чиқар вақтида Рональд Рейган каби юзи ёруғ бўлиши учун ҳам қилиши керак деб ўйладим. Мободо энди ҳам демократияга йўл бермасангиз, келиб чиқиши мумкин бўлган мудҳиш оқибатларни ўйлаб, даҳшатга тушдим. Бу даҳшатдан уйқу бутунлай тарк этди мени. Демократияга йўл бермаган президентнинг келажак тақдири Бош Котибларнинг келажак тақдиридан юз баробар кўпроқ фожеали бўлиши негадир менга шундоққина кўриниб турибди ва буни кўрганим сари даҳшатга тушяпман”.
Ислом Абдуғаниевич! Негалигини билолмадим-у, лекин бу даҳшатлардан сизни огоҳлантириб қўйишга бир маьсуллик сездим ўзимда. Бу маьсулиятни менинг зиммамга фуқаролик бурчи юкладими, ёки бир мусулмонлик, иймон бурчи юкладими, бу ёғи ёлғиз АЛЛОҲга аён. Хуллас, уйқуни тарк этиб, ўта зарур ишларимни-ю, тирикчилик ташвишларини тарк этиб, уч кун уйдан чиқмай ёзгандим сизга ўша 28 саҳифалик мактубни. Бир оз қўпол бўлса ҳам, сизга жиддий таьсир этиш масқадида ҳукм оҳангида ёздим. Жумладан мактубда шундай жумлалар бор эди. Эсланг:
“Муҳтарам Президент! Энди сиз ҳам президентлик тақозосига кўра эркин сўзга, танқидий фикрларга йўл беришингиз керак. Мен бу сўзларни Жимми Картерлар, Рональд Рейганлар каби келажакда юзингиз ёруғ бўлишини астойдил орзу қилганим учун ёзяпман. Акс ҳолда, матбуот сизга ҳушомад сўзлари билан тўлади. Сиз ҳаққингиздаги салбий фикрлар эса қопларга жойланиб, оғзи маҳкам боғланиб, қоронғи ертўлаларга тахлаб қўйиб, сўнг сабрсизлик билан вақти келишини кутиб турилади. Вақти соати эса уч хил кўринишдан бирида келиши мумкин. Ё муддатдан олдин амалдан айрилиш, ё истеьфо ёки ўлим.
Ислом Абдуғаниевич! Унутманг! Сиз ўлимга маҳкум одамсиз (ҳаммамизга ўҳшаб). Вақтидан аввал ҳокимиятдан айрилмасангиз ҳам, вақти келганда чинакам Президент сифатида истеьфо бермаганингиз тақдирда ҳам, ўлим ҳақ. Юз йил яшаганингиз тақдирда ҳам, беш кунлик дунё. Жуда тез келади ўша кун. Сиз соат сайин, дақиқа сайин яқинлашмоқдасиз ўша кунга.
Ана ўшанда, сиз ҳаққингизда салбий фикрларга тўлдирилган ертўладаги қопларнинг оғзи очилиб, пуфлаб шиширилиб, ҳамма ёққа жар солинади. Ҳозирда атрофингизда гирди капалак бўлаётган лаганбардорларингиз жар солишда ким ўзарга пойга қилишади ўшанда.
Сизнинг келажагингизни фақат ва фақат демократия, ошкоралик, эркин сўз қутқаради. Шошилинг ҳақиқий демократик ислоҳотларга йўл беришга. Акс ҳолда, жуда яқин келажакда расвойи жаҳон бўласиз, бутун оламга шарманда бўласиз, Ўзбекистон тарихига қопқора чиркин доғ бўлиб тушасиз. Лекин бу ноҳушликлар сизни кутиб турган оҳират азоби олдида жуда ҳам кичикдир.”
Ана энди ўзингиз ҳонисанлилло айтинг Ислом Абдуғаниевич. Сизнинг келажагингизни қутқариш йўлида қайси бир яқин дўстингиз, ёки қайси бир яқин қариндошингиз менчалик жон куйдириб ҳаракат қилди?! Қайси бир яқин дўстингиз бу йўлда менинг каби умрининг 10-15 йили исроф бўлишига розилик берди? Яхши ниятда қилган бу чақириқларимга сиз қандай жавоб бердингиз? Бунга жавобан сиз мени ҳам атрофингиздаги таьмагир ялоқҳўрларингизга ўҳшатиб, менга ҳам катта-ю кичик лавозимлар таклиф этдингиз (халқ маслаҳатчиси бўлиш, Ўзбекистон ўрмон ҳўжалиги қўмитаси бош директори бўлиш, университет ректори бўлиш, Маориф Вазири бўлиш ва ҳо казо). Мен амалми сўраган эдим сиздан? Дўстлик шундақа бўладими? Не сабабдан сиз мени Аҳмад Аьзам каби таьмагирларга ўҳшатдингиз? Мен сиздан ҳалқим учун, шу қаторда ўзингизнинг келажагингизни қутқариш учун демократик ислоҳотлар сўрагандим, уни бермадингиз.” Бир оз кейинроқ” дедингиз.
Мен садоқатли дўст сифатида келажагингизни қутқариш бобидаги ҳаракатларимни давом эттирдим. Эвазига сиз менингдек дўстингизни қамадингиз.
Аудиториямдан мосуво бўлдим. Ҳимояга тайёр турган докторлик диссертациям, менинг методик раҳбарлигим ва ҳаммуаллифлигимда тайёрланаётган етита адабиёт дарслиги ва ҳрестоматияси, шунингдек, мактаб дастури ва қўлланмаси қолиб кетди. Қамоқдан чиққач, давом эттирдим яна ўша Сизнинг келажагингизни қутқариш ҳаракатларимни. Яна қамалдим. Яна қамоқдан чиққач, “ЭРК” газетасида эьлон қилган мақолаларим учун яна қамамоқчи бўлган эдингиз, миршаблар келганида АЛЛОҲнинг иродаси билан орқа эшикдан қочиб қутулдим.
Сиз ўз келажагингизни қутқаришни жуда-жуда ҳохладингиз. Аммо сиздаги нафси аммора бу ҳохишдан бир оз устун келди. Сизнинг фожеангиз мана шунда. Аввал нафсимни қондириб олай, келажагимни қутқаришга кейинроқ улгураман деб, ҳато қилдингиз. Ҳаром нафс ўпқонга айланиб, бугунги кунингизни ҳам, келажак тақдирингизни ҳам ютиб юборди.
Эндиликда мен сизнинг келажагингизни қутқариш мумкинлигидан умидимни уздим. ПАРВАРДИГОРИ ОЛАМ дўстингиз Туркманбошини чақириб олиш билан сизга белги беряпти. Ва яна атрофингизни қуршаб олган таьмагир зиёлилару сон-саноқсиз қўриқчиларингизга қараб ОЛЛОҲим шундай деяпти: “ Эй, сизлар! (Бу дунё ҳаётида-ку уларнинг ёнини олдингиз. Қиёмат куни уларни ким ҳимоя қилиб, ёнларини олур ёки уларга ким вакил бўлур?! (Нисо сураси, 109-оят).
Буларни ўйлаб, юрагим эзилиб, бағримни заҳ ерга бериб ётиб, уҳлаб қолибман. Садоқатли дўстингизманда, тушимда ҳам сизнинг ғамингизда юрган эмишман. Бир донишманддан сизнинг оҳират азобларингизни қандай қилиб бир оз бўлсада енгиллатиш ҳақида маслаҳат сўраётган эмишман. Ўша донишманд билан менинг ўртамда шундоқ суҳбат бўлиб ўтди:
– Сен Ислом Каримовни танқид қилиб, бир ҳажвия ёзгин. Шеьр билан ёзгин бу ҳажвияни.
– Ийе!.. Мен шоир бўлмасам, хаётимда тўртта шеьр ёзиб,газетда чиқарган бўлмасам, ёшим етмишга қараб кетаётган бўлса, қандай қилиб шеьр билан ёзишим мумкин?! Ўйлаб гапиряпсизми ўзи?
– “Астойдил йиғласанг, сўқир кўздан ёш чиқар”. “Дўстинг учун заҳар ют!” деганлар. Агар шу ишни эплай олмасанг, Каримовнинг энг яқин дўстиман, деган иддаоинг бекор. Агар сиёсий мақола шаклида ёзсанг, уни бир ҳовуч одам ўқийди. Шеьр шаклида ёзсанг, шунингдек, қанчалик дуруст ёзсанг, уни шунчалик кўп одам ўқийди. Қанча кўп одам ўқиса, Каримовнинг шунча кўп гуноҳи тўкилади. Энди англадингми? Агар ўша Каримовинг ўз фойдасини оз бўлсада тушунса эди, оҳират азобининг қанчалар оғир эканини билганида эди, бу азобларини енгиллатиш учун унинг ўзи сен ёзадиганинг ҳажвияни ўн миллионлаб нусҳада чоп эттириб, уни тарқатишга ҳам ўзи ёрдамлашиб юборган бўларди. Менимча бунга унинг фаросати етмайдиёв.
Ҳуллас, “дўстинг учун заҳар ют” деганларидек, Каримовнинг энг яқин дўсти эканимнинг рамзи сифатида бошладим ушбу ҳажвияни ёзишни. Ёзиш мендан, унга баҳо бериб, Юртбошимизнинг обрўларини эмас, гуноҳларини тўкиш сиздан.
МЕН СЕНИ ҲЕЧ КИМГА БЕРМАСМАН БОНУ!
( Ислом Каримовнинг ўз амал курсисига деганлари)
1
. Олиб кўрсин қани!
Олсинчи қани!
Калласин ёраман оладиганни.
Ичагини этиб бошига салла,
Қонига қораман оладиганни.
От!..
Қама!..
Бўш келма Зокир,* амалла,
КУРСИМга оч назар соладиганни.
Фақат “ЭРК”, “БИРЛИК”чи қамалган палла
Нашаванд деб билсин аҳли маҳалла.
Диндорлар террорист, қотирма калла,
От!..
Қама!..
Бўш келма Зокир, амалла,
Иймонига содиқ қоладиганни.
* И. Каримовнинг нопок сиёсати туфайли қўли қонга ботган, андижон воқеаларидан кўп ўтмай, ўрни келса, ҳамма айбни унга ағдариб, сувдан қуруқ чиқиш мақсадида лавозимидан четлатилган собиқ Ички Ишлар Вазири Зокир Алматов назарда тутилмоқда.
Халқим!
Сен уҳлайвер, ҳали тун узоқ.
Кўзин очганларга қўйганман тузоқ.
Ким уйғотмоқ бўлса – нияти бузуқ.
“ Сомонхонагача югурар бузоқ.”
Зокир!..
Қайра пичоқ, бўғизла тезроқ
“Уйғониш ” маршини чаладиганни!
Расмий диндорларим айтишиб алла,
Уҳлатсин уйқуси чала деганни.
Курсиой!..
Афу эт, бундай баралла
Дағаллигим учун.
Ғазаблар эмас,
Сенга ярашади куй, қўшиқ, ялла.
Аммо бу дағаллик меҳримдан тошар.
Бу – рашк!..
Бу – ишқимнинг рамзи дегани.
Сендан айрилмасман, гувоҳдир башар,
Сўз бердим!
Мен ИСЛОМ бин АБДУҒАНИ!*
* Зотан И. Каримов демократияга қарши ўлароқ, узоқ муддат ( балки бир умр ) президент бўлиш режасини ҳали ўз мавқеини мустаҳкамлашга улгурмаган йиллардаёқ ошкор этганди. Жумладан у 1991 йилда чет эллик ишбилармонлар билан бўлган бир учрашувда: — “ Ҳавотир бўлмай шартнома тузаверинглар. Пулингизга куйиб қолмайсиз. Мен кафилман. Мен беш – ўн йилда алмашиб кетадиган президентлар тоифасидан эмасман. Мен доимийман “ – деганди. Ўша вақтда телекўрсатув орқали ошкор этилган бу фикрга ўзбек зиёлиларининг бефарқлиги кўп вақт ўтмай Ўзбекистоннинг мана шундай аҳволга тушишидан бир дарак эди.
Эҳтимол И. Каримов ўзининг бу ниятини тасодифан эмас, балки, халқнинг лоқайдлик даражасини аниқлаш мақсадига йўналтирилган муҳим бир эксперимент сифатида ошкор этгандир. Зотан у ўз фаолияти давомида шу мақсадда кўплаб тажрибалар ўтказган. Менимча, бундай тажрибаларнинг Каримов режими учун ҳал қилувчи аҳамиятга молик бўлгани – талабалар шаҳарчасида отилган ўқлар бўлди. Бу воқеага муносабатда ўзбек халқи умумиятла ўзини диктатурага қарши туришга қодир куч сифатида номоён этаолганида эди, Каримов ўқ узишга буйруқ берган иккинчи шахсларни ( биринчиси унинг ўзи ) жазолаб, диктатура йўлини эмас, халқ билан муроса йўлини танлашга мажбур бўларди. Бугунги маьнавий – иқтисодий таназзул, шунингдек, Андижон фожеаси каби қатлиомлар мутлақо ана ўша талабалар шаҳарчасида бўлгани каби тажрибаларнинг ҳосиласидир.
Ўзбек халқи энди ҳам кўзини очмаса, эндиги сайлов имкониятларини ҳам қўлдан бой берса, яна узоқ муддат Каримов ва унга ўхшашларга қул бўлиб яшашга маҳкумдир.
2
Ишқдан бу кўнгилга илҳом етаркан,
Муҳаббат одамни шоир этаркан.
Мен васлинга етган илк кунларданоқ
Нурли ишқинг бўлиб илҳомга маёқ:
– Ўзига ҳос – дея,
– Ўзига мос – дея,
Қофиялик чиқди ўзбекча тилим.
Бунга гувоҳ бўлди ушбу товуқ мия
Менга қурбонликка боқилган элим.
“ Эмас осон бу майдон ичра турмоқ.”
Эмас осон ишонтирмоқ авомни.
Оқни қаро деб, исботлаб, лоф урмоқ,
Ишонтирмоқ ҳалол дея ҳаромни.
Керак бўлса, лозим маош оширмоқ
Ишонимли чалмоқ учун навони.
Бундин мақсуд ёлонимни яширмоқ,
Сўнг оширмоқ бемалол нарх – навони.
Эл дардидан дилда зарра алам йўқ.
Кўзлар йиғлайдию, кўнгилда ғам йўқ.
Кўнгил ёлғиз сенинг ишқинг билан банд,
Сендин айрилмаслик машқи билан банд.
Самарқанду – Буҳорога тенг етмиш
Ҳофиз деган шоир бир дона ҳолни.
Мен сенга баҳш этгум ҳар йили етмиш
Тонналик олтинга тўла ҳамённи.
Яна ялангоёқ мурғаклар терган
Тўрт миллион тонналик пахта хирмонни.
Керак бўлса яна йигирма миллион
Хизматкор қул билан Ўзбекистонни!
Ўзим ҳам қулингман сенинг Султоним,
Мен сени ҳеч кимга бермасман Бонум!
3
Ҳақиқий ишқ – недур, Қодирий хатто
Мендан ўрганса гар ёзмасди хато.
У дерки: — “ Висол ишқ ўтин сўндирар.”
Лақма ошиқларни шунга кўндирар.
Мен сенинг васлинга етгандан кейин,
Йил сайин, ойу – кун, дақиқа сайин
Ортиб бормоқдаку ишқим оташи.
Мана шундоқ бўлар ишқнинг каттаси.
Сени қўриқлашга бўлсин сафарбар
Ўзбек армиясин барча ротаси.
Етмаса Россия мени қўллагай,
Керак бўлса, Буш ҳам қўшин йўллагай.
Бугун чегарада гумбурлаётган
Миналар аслида минамас жоним.*
Ишқим оташининг пўртанаси у,
Мен сени ҳеч кимга бермасман Бону!
* И. Каримов исломий жангарилардан эҳтиёт чораси баҳонасида чегара ҳудудларини миналаштирди. Натижада кўплаб бегуноҳ одамлар: чўпонлар,деҳқонлар, болалар нобуд бўлди. « Озодлик “ радиосинин тарқатган хабарига кўра миналардан 13 Қирғизистон фуқароси ўлган. Тожикстон фуқароларидан 80 таси ўлган, 78 таси яраланган. Бу миналардан бегуноҳ нобуд бўлган ўзбек фуқароларининг сони эса сир сақланади. Террористларга қарши эҳтиёт чораси баҳонасида кўмилган бу миналардан шу вақтга қадар биронта террорист ўлмаган.
4
Етар маьшуқани ўҳшатоқ гулга.
Ҳаммаси эскирган, қиммат бир пулга.
Эй илҳом париси!
Сен ола қарға
Каби бўлмай десанг юртдан бадарға
Менинг ўзимга ҳос ва ўзимга мос
Бир ўҳшатма баҳш эт, қайтмасин ихлос!..
Бузғунчи Бобурни ватандан қувган
Қудратли Шайбоний шундай лутф этган:
– “ Бу дунёда фақат учта лаззат бор:
Эт емоқ,
Эт минмоқ
Ва этни этга…”
Топдим!..
Шу уч лаззат сенда мужассам!
Ана!.. Керак бўлса, сен жоним, эркам
Юмшоққина этга ўҳшайсан,
Уч хил лаззат бермоққа шайсан!
Мен эса!..
Мен эса ўхшайман тирноқларинга.
Қашлаб қўймоқ баҳонасида
Талпинаман дудоқларинга!
Ҳей… менинг тенги йўқ лаззат маконим,
Яйрайман бағринга отилган оним.
Минсам типирчилар завқланиб соним,
Мен сени ҳеч кимга бермасман Бонум!
5
Лекин ёвуз кучлар, қора гуруҳлар
Бир зум тинчлик бермай, бағримни тиғлар.
Таьна тошларини отиб ҳар ёқдан,
Айирмоқ истарлар этни тирноқдан.
Этсиз қолса тирноқ не кечар ҳоли?!
Ахлатга супурар уни аҳоли!
Во дариғ!..
Бу тарих ахлатхонаси!
Этсиз тирноққа йўқ ҳаёт маьноси!..
Бир дард эзар бу қариган лошимни.
Чарчагнман уч хил лаззатингдан ҳам.
Қайга урай сирқираган бошимни?
Истеьфо тилайди ҳаста дилгинам.
Лекин нетай умрим бўйи қаздим чоҳ
Бу ўлканинг содиқ ўғлонларига.
Қулаб чоҳга сендан айрилганим чоғ,
Бўлурман ғарқ уларнинг қонларига.
“Халқ дарди” деб бордим мен Андижонга,
Эрк сўзин эшитдим бир қанчасидан.
Эрк бердим эркинлик истаган жонга,
Чиқариб вужуднинг исканжасидан.
Қасд этдим эркинлик истаган жоннинг
Жонига!..
Жонига!..
Ширин жонига!
Бўялдим гўдакнинг, қизу – жувоннинг
Қонига!..
Қонига!..
Айбсиз қонига!
Тепамда тинимсиз бир шарпа кезар,
Жазо шарпасими?!..
Яқинми у он?!
Бағримни тилкалар, юракни эзар,
Домига тортмоқда чоҳлардаги қон!
Чор атрофда исён шамоли эсар.
Кўздан нур кетмоқда, оёқдан дармон.
Мудҳиш ўйдан кўнгил безиллар,.. безар,
Яхшиси тайёрлаб қўяй бир фармон.
Фармон шу:
“Қонунга бўлай дахлсиз,
Жазога тортилмай ҳеч вақт,ҳеч қачон!»
Биламан, бу сароб,
Ҳа, кўнгил сезар,
Нетай, оз бўлсада юпанчга зорман!..
Қулинг Сенсиз ҳароб,
Ақлдан озар,
Бесамар фармондан ҳам умидворман.
Умидларим нураб,
Ҳувиллади мозор
Каби, бу бўшлиқдан бўлдим безор ман!
Кўз ёшларим шароб,
Ҳар ким мендан ҳазар
Этар Сенсиз қолсам, сенсиз мен ҳорман!..
Ҳайдар Алиевнинг ўғлидек ўғлим
Бўлсайди этардим тахтимга эга.
На чора, анови сўтак куёвни
Алмаштирмоқчиман сиёсатчига?!
Куёв ворис бўлса кафолатларми
Мен учун бехатар, сокин ҳордиқни?
Куёв топмоқ лозим қизимга эмас,
Аслида ўзимга, менга содиқни.
Шонли Компартиям!
Қадринг ўтдиё…
Нечун ёлғизлатдинг меросҳўрингни?!*
Ғояларинг айлаб кўзга тўтиё,
Сақлаб келяпманку қалбда қўрингни.
Нечун ёлғизлатдинг меросҳўринги?!
Хотиранг кўнгилни яшнатар, безар.
Соғиниб, сиғиниб, ўпай гўрингни.
Нажот бер!
Қолдирма беамал, безар,
Ёлғизлатиб қўйма меросҳўрингни,
Ҳолсизлатиб қўйма меросҳўрингни!
* Қизил империя қулагач, И. Каримов бошлиқ Ўзбекистон Компартияси бир юмалаб ХДП га ( Халқ Демократик Партиясига ) айланди. Каримов уялмай – нетмай, ХДП ни Компартиянинг меросҳўри деб эьлон қилди. Ва бу содиқ меросҳўрлар умр бўйи демократия ниқоби остида ашаддий коммунистчасига фаолият юритдилар. Шу йўл билан Ўзбекистонни қолоқлик., қашшоқлик, коррупсия ва бюрократия исканжасида сақладилар.
Тепамда чарҳ уриб, бир шарпа кезар…
– “ Ал қасос – минал Ҳақ “— деб бағрим эзар!
Ўйласам вужудим титрар ғулувдан,
Ўлсам айрилмасман сендай сулувдан!
Нима дедим?!..
Ўлсам?!..
Ўламанми мен?!
Азроилга таслим бўламанми мен?!
Ғойибдан қаҳрли садо келади:
– “ Ўласааа…н!.. Ўласааа…н!..”
– Бу қандай садо?!
Ўлим айлайдими бизларни жудо?!
Наҳотки?!.. Наҳотки?!.. Наҳотки?!.. Ҳудо!
Ўлсам, Курсиойга дейманми видо?!
Йўқ, асло!
Ўшал кун келса мободо,
Ўлсам!..
Наф бермаса амалим у дам,
Хатто юз ўгирса ишонган қудам.
Шодланса сенга кўз олайтган одам,
Шунда ҳам!..
Шунда ҳам айирмай бизларни мудом,
У дунёга қандоқ олиб борилар?
Бунинг йўлин топар Фозил қорилар.
Кўнглимнинг ягона таскини сенсан.
Ягона ҳимоя масканим сенсан.
Машҳарга ҳам сенсиз бормасман Бону!
Мен сени ҳеч кимга бермасман Бону!
6
Ҳов анов узун бўй, сен томон боқиб
Кўзин сузаётган демократдан
Эҳтиёт бўл жоним, қолмасин ёқиб.
Воҳ!.. Нечун қизариб кетдинг уятдан?!
Ўзим сақлагайман сени у ётдан.
Эҳтиёт бўл ундан!
У ёвуз кучдир.
Алданиб қолмагин, вафоси пучдир.
Садоқати пучдир, йўқ орияти,
Бизларни айирмоқ унинг нияти.
“ Ватан ҳоини “ деб атасам уни,
Нечун ҳайратланиб ушлайсан ёқа?
Ажабланма жоним, далилларим бор
Ҳиёнаткорлигин исбот этмоққа:
Сен – Ватан курсиси.
Курси Олиям!
Мен учун эмассан оддий бир эрмак.
Тимсоли эрурсан сен шу Ватаннинг.
Мен Ватан деганим, бу – Сенсан демак.
Унинг ишқи – ишқмас,
Ўткинчи ҳавас.
Бўлолмас бир умр сенга ҳамнафас.
У билимас ишқ – вафо,
Ишқ бу – диёнат,
Мустаҳкам диёнат эканлигини.
Тушунишдан ожиз – сенга ҳиёнат –
Ватанга ҳиёнат эканлигини!
Замину – замонга бўлсинки қасам!
Мободо бу фалак чаппа айланиб,
Ҳийлаларим ўтмай, ғафлатда қолсам,
У менинг ўрнимни олса сайланиб,
Нима бўлишин бир ўйлаб кўрдингми?!
“ ЭРК “нинг дастуридан жавоб сўрдингми?!
У Сенга етишса,..
Васлинга қониб,
Беш – ўн йилда Сендек санамдан тониб,
Унутиб садоқат, рашкни, вафони,
Ўз қўллари билан сен маҳлиқони
Ўзга номаҳрамга айлагай тортиқ!..
У Ватан ҳоини эканлигининг
Исботи бўлурми бунданда ортиқ?!
Бундай ҳиёнатни ақлдан озган
“ ЭРК “ ўз дастурига ошкора ёзган.
Сени-я?!..
Сени-я?!..
Наҳотки?!.. Ҳайҳот?!..
Тасаввурга сиғмас бундай ҳаёолот!
Тушга кирса қўрқиб,
Дод!.. дегайман, дод!..
Сени – я?!..
Сени – я?!..
Наҳотки?!.. Ҳайҳот?!
Ўзга бир одамга бериб бўлурми?!
Сенсиз гулшандан гул териб бўлурму?!
Сенсиз мақтовлардан эриб бўлурму?!
Сенсиз банклардан пул уриб бўлурму?!
Бу мудҳиш ҳаёлот ёт, мен учун, ёт!
Айрилмасман сендан мангу умрбод!
Қўй, ҳавотир олма, қолмасмиз ботил.
Икки миллион “кўк”га ёлладим қотил.
Чечен миллатидан уни ёлладим.
Чеченлар шаьнини булғамоқ учун
Қойилмисан, шундай хийла танладим.
Бу ўйинда чечен бўлгач ўйинчи,
Путин табассуми менга суюнчи.
Сенга айтсам ҳушхабарнинг бир учин,
Севинавер, пулим кўрсатмиш кучин.
Буюртмам шарафла этилмиш адо,
Чеченлар отган ўқ кетмабди хато!
Қулоқ ос, миш – мишга юртни тўлдирган
Махфий жарчиларим овозасига.
Одам хабарлашар ўзин ўлдирган
Муҳаммад Солиҳнинг жанозасига!*
Ана, керак бўлса, одамгарчилик,
Маьнавият менда кўплиги боис,
Жаноза ўқилсин!
Ғояси чирик
Марҳумга бўлса ҳам бу иш ножоиз.
* 2001 йил охирида И. Каримов Бахром Мўминоҳунов воситасида чечен миллатига мансуб уч шахсни 2 миллион доллар эвазига Муҳаммад Солиҳни ўлдириш мақсадида қотилликка ёллади. Ёлланганлар аслида Президентни алдаб пулини олиш ниятида розилик бердилар бу ўйинга. Бу мудҳиш режадан Баҳром Мўминоҳунов орқали хабар топган ЭРК фаоллари атайлаб Муҳаммад Солиҳни яшириб, унинг “сирли равишда “
ғойиб бўлганини эьлон қилдилар. Жумладан камина номидан И. Каримовга шундай мазмунда телеграмма жўнатилиб, унда Муҳаммад Солиҳга бирор кор – ҳол бўлса, жавобгарлиги Президент зиммасида экани таькидланди. Бундан, режам амалга ошибди, деб ўйлаган Каримов Ўзбекистон махфий хизмати орқали Муҳаммад Солиҳ “ ўзини ўлдиргани “ хақида миш – миш тарқатди.
Марҳумда бор эди на номус, на ор,
Ўзи шу қўйлардан чиққан бир қўчқор,
Пода бошқармоққа бўлиб умидвор,
Кўзин олайтирди Сенга, бадкирдор.
Ўзи мажбур этди мени бу ишга.
Ноилож, қолмади ўзга бир чорам.
–Амал ол ва ўрган жим ўтиришга –
Дедим, унамагач, бузулди орам.
–Ўн миллион доллар ол, кўн жим юришга –
Дедим, йўқ, кўнмади, олмади порам.
Маҳкум энди ер остида чиришга…
На чора, ўлдирдим!
Қилмадим карам.
Энди фурсат етди муддат суришга,
Қўй жоним, ҳўрсиниб тирнама ярам.
Қўй эркам, ўксима!
Қўй бошинг кўксима!
Қўй халқ бу, дўстима!
Қўй кўзинг чўғсимон
Чўғлантирар, тўлғантирар қонимни,
Қўйларга бермасман сендай Бонумни!
7
Шу онда И. Каримовнинг туйғуларига мос оҳангда бир куй янграйди. Завқланиб кетган И. Каримов куй оҳангига мос тарзда қўшиқ куйлайди. Ғойибдан туман аро А Орифов, Э. Воҳидов, А. Аьзам, Қ. Аьзам, Н. Комилов каби “ зиёлилар “ ва қўғирчоқ партияларнинг раҳбарлари пайдо бўлишади. Улар шоҳ ташлаб ўйинга тушароқ, Каримов айтаётган қўшиқнинг хар бир қаторидан кейин қарсак билан: — “ Қарс бадабанг… қарс бадабанг… қарс… қарс… қарс!.. – дея Юртбошиларига жўр бўлишади. Қўшиқ авж палласига чиққан ўринларда қийқириб, Каримовни олқишлашади:
– Дейдиларки: “Икки қўлдан чиқар қарс “,
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!..
– Йилим – йўлбарс, юлдузим – марс, эл – галварс.
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс…қарс!..
– Муддатим – қарс, резина у, мен қай тарз
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!..
– Қанча чўзсам чўзилар у, кетмас дарз, ( қийқириқ )
–Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!..
– Бу борада шайтон олсин мендан дарс.
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс…
– Йилим – йўлбарс, юлдузим – марс, эл – галварс,
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс…қарс!
– Ўлди Буқа! *
Энди йўлим тўсолмас! ( кучли қийқириқ )
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!
– Муҳолифат БМТга этса арз,
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!
– “Террорист“ деб отганимда тарс… тарс… тарс!
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!
– Қўллагай Буш, келмагай бўш,
Мендан қарз! ( қийқириқ )
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!
– Дейдиларки: “ Икки қўлдан чиқар қарс,”
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!
– Йилим – йўлбарс, юлдузим – марс, эл – галварс!
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!
– Бир умрлик ҳукмронлик менга фарз! ( қийқириқ )
– Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!
– Ўлди Буқа! Энди йўлим тўсолмас!.. ( кучли қийқириқ )
–Қарс бадабанг.. қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!
Қарс бадабанг… қарс бадабанг…
Қарс… қарс… қарс!
* 1993 йилда Россияда “ Гороскопи лидеров “ номли бир китоб нашр этилди. Китоб мазмунидан Каримов яхши хабардор. Китобда Каримовнинг йили ЙЎЛБАРС экани, унинг ҳукмронлиги даврида Ўзбекистонда ҳам маьнавий, ҳам иқтисодий таназзул йилдан – йилга кучайиб бориши, халқнинг сабр косаси тўлгач, ЙЎЛБАРСнинг йўлини БУҚА тўсиб чиқиши, ЙЎЛБАРС қочиб қутулмаса, БУҚА уни ўлдириши башорат қилинган.
Муҳаммад Солиҳ ҳақида ҳам бу китобда: унинг йили БУҚА экани, ЙЎЛБАРСнинг зулми туфайли умрининг талай қисми муҳожирликда кечиши, зулм сўнги нуқтасига етиб, Ўзбекистон халқи ўз ҳаққини талаб этишга тайёр ҳолга келгач, юртга қайтиб,ЙЎЛБАРСнинг йўлини тўсиб чиқиши, ЙЎЛБАРС қочиб қутулмаса, БУҚА уни ўлдириши башорат қилинган.
Шундан сўнг, Муҳаммад Солиҳ раҳбарлигида Ўзбекистон буҳронлардан қутулиб, хар томонлама ривожланишнинг тўғри ўзанига тушиб олиши ҳақида ҳам башорат қилинган.
Очиғи, камина бундай башоратларга кўпда ишонадиганлар тоифасидан эмасман. Лекин, Ўзбекистондаги ҳаёт ҳозирга қадар айнан ўша китобда ёзилганидек кечаётганини кўриб, ажабланмай илож йўқ. И. Каримов бу башоратга мендан кўра кўпроқ ишонса керак деб ўйлайман. Акс ҳолда у Муҳаммад Солиҳни бадном этиш, ва хатто уни жисман йўқ этиш учун бу даражада ҳаракат этмаган бўларди. Каримовнинг бу борадаги барча ҳаракатларининг ( ҳудди эртаклардагидек ) натижасиз якуни ҳам бу башоратга нисбатан ҳайратимни ошираётганини яшира олмайман.
Агар ўзбек халқи воқеалар ривожи ҳудди ўша башоратда битилганидек натижа билан якунланишини астойидил истаса, ПАРВОРДИГОР бундай якун учун буюк бир имкониятни бериб турибди бизга бугун. Бу буюк имконият декабрь ойида бўлиши кутилаётган сайлов олдидаги, айни ҳозирги, айни бугунги вазиятдир. Бу буюк имконият АЛЛОҲниг иродаси билан, ана шу муҳим вазиятда қаршимизда Каримовнинг ўта ночор аҳволда туришидир. “Ойни этак билан ёпишга”, аҳволни бир ҳовуч ялоқҳўрлари ёрдамида яна бўяб кўрсатишга ҳар қанча уринмасин, аслида, қаршимизда ниқоблари йиртилган, қасамҳўрлиги, ёлғончилиги фош бўлган, қўллари қонга ботган, ялонғоч ҳолда турбди у ҳозир.
Биздан кутиладигани, агар чиндан ҳам, ўша башоратда битилганидек, хаққимизни талаб қилишга тайёр ҳолга кела олган бўлсак, ҳозирги буюк имкониятдан фойдаланиб, буни намойиш эта олишдир. Бу ҳақда ушбу ҳажвиямиз сўнгида бир оз кенгроқ тўхташга зарурат сезилади. Ҳозир эса изоҳимиз чўзилиб кетгани учун муҳтарам ўқувчидан узр сўрайликда, мавзуга қайтайлик:
Каримов қўшиғини тугатар экан, гулдирос қарсаклардан эриб, лаганбардорларига мурожаат қилади:
Не дейсиз, шу юксак минбардан туриб,
Ҳаммангизни бир – бир бағримга боссам?!
Ким думин кўтарса*, тепкилаб, уриб,
Не дейсиз, бирма- бир қамасам, оссам?!
* Юксак маьнавият даьвосида бўлган, бутун бошли бир мамлакатнинг президенти бўлган одам бу ва бу каби беҳаё сўзларни юксак минбарлардан туриб бемалол қўллаши ҳаммага аён. Ушбу изоҳ эса келажак авлоднинг “Бу нима дегани” дея ҳайрон бўлмаслиги учун. Бу Давлат президентининг эркин фикрлайдиганларга қарши қўллайдиган энг юмшоқ, энг чиройли сўзи.
Эркин Воҳидов таьзим қилиб, тавоьзе билан мадҳия ўқишни бошлайди:
Сўйласин Афросиёбу, сўйласин Ўрҳун хати,
Шаҳаншоҳлар шодасида битта маржон Юртошим.
Сиз Аллоҳнинг мўьжизаси, юртнинг буюк неьмати,
Сизга қурбон юз Ҳоразм, минг Андижон Юртбошм!
Тарихингизни битмоққа мингта Воҳидов керак,
Асли наслингиз Сомоний, ёҳуд яҳуд Юртбошим!
Андижон воқеалари ва миллати ўзбек эмаслигига ишора бордек туюлди Каримовга бу мисраьлардан. Пешонаси тиришди. Воҳидов “қовун тушириб қўйганини” фаҳмлаб, Юртбошисига ёқмай, “думини кўтарадиганлар” тоифасига қўшилиб қолиш эҳтимолиятидан қўрқиб кетди. Чунки у Каримовдан мушт еган, “думи”нинг остига тепки еган кўплаб сафдошларининг аҳволидан хабардор эди. Шу сабаб Каримовга ёқиш учун сўнги имкониятларини ишга солиб деди:
Юртбошимга бутун олам бошин эгсин, бошин эгсин!
Дум кўтарганлар отган ўқ менга тегсин, менга тегсин!
Бу мисралардан 1998 йилнинг февралидаги ўз найрангларини эслаб, баттар энсаси қотди Каримовнинг. Воҳидов қўрқиб, бошқа лаганбардорлар панасига яширинар экан, ўзига ўзи пичирлаб деди:
Мен эл севган бир шоир эдим,
Нафс йўлида кечдим баридан.
Элим дарди тўкилмас энди
Ижодимнинг маҳзун торидан.
Иймонимга содиқ қололмай,
Руҳи сўник, жонсиз тан бўлдим!
Каримовнинг кўнглин ололмай,
“ Ватанимда беватан бўлдим!”
И. Каримов лаганбардорларига юзланиб дейди:
Менинг тахтга бўлган оташин ишқим,
Буюк садоқатим тасвири учун
Минглаб Воҳидоплар синашса кучин,
Қолгайдир уларнинг қалами ожиз.
Фақат Абдуллахон Орипов ҳожи…
Шеьрлари мастона, йўқдир ғубори,
“ Мастлик — ростлик “ Орифҳожи шиори.
Тарки дунёни у этмас иддао,
Мана бу ёзгани айни муддао:
Абдулла Орифов:
“ Руҳим! Сен вужуднинг ғамини ема! “*
Вужуд шоҳимнингдир, у сенинг эмас.
Руҳлар илоҳийдир, вужуд подшоҳий,
Вужудга бир қултум ароқ бўлса бас.
Қарсаклар. Каримов:
У менинг ичимдир… Ичимни туйган.
Ёлғиз Курсим билан юпанишимни,
АЛЛОҲим деб, унга топинишимни
Аллақачон, шундоқ тасвирлаб қўйган:
Орифов:
“ Дилдаги оҳим менинг биринчи муҳаббатим!
Ёлғиз ОЛЛОҲим менинг биринчи муҳаббатим!”**
Қарсаклар. Каримов:
Мана бу шеьрини тингласанг ногоҳ,
Шоир даҳосидан бўлурсан огоҳ:
Орифов:
“ Иймоним фидо шоҳима, достон ёзажакман.
Кўнглимда мудом борини ростдан ёзажакман.
Бир умрлик шоҳ этиб битмасанг тақдирини,
“Бўлсангда ҲУДО номингни шайтон ёзажакман!»***
Гулдирос давомли қарсаклар. Каримов:
О!.. Барча шоир кетсин! Бузмасин тинчим!
Шу шоир қолса бас, кетмасин ичим!
Орифов:
Ичингиз кетмагай, у сизга содиқ!
У фақат сизники, у фақат сизим!
Юртбоши бўлурсиз юз йилдан ортиқ,
Бу маним!.. бу маним!.. бу маним сўзим!
Қарсаклар. Орифов:
“Қачон халқ бўласан сен эй оломон!”
Деганим бўйнимга оламан.
Шоирлари мендек бўлган ошёнда
Қай йўсин халқ бўлсин оломон?!
Қарсаклар. Каримов билан Орифов бир – бирининг пинжига кириб, бирга ҳиргойи қилишади:
Исломшоҳнинг бўлса шоири ҳожи,
Элни алдашликнинг ортар иложи.
Онт ичгач қурьонга, ичсак мириқиб,
Нечун авжланмасин бу ишқ ривожи?!
Қарсаклар.
* А. Орифовнинг “Руҳим» шеьридаги биринчи сатр.
** А. Орифовнинг “ Биринчи муҳаббатим “ шеьридан айнан олинди.
*** Астаьфурулло! Бу тўртликдаги “ Бўлсангда ҲУДО номингни шайтон ёзажакман “ мисраси ҳам А. Орифовнинг « Ёзажакман “ радифли ғазалидан айнан олинди. Агар шоиримиз ҳожи бўлганларидан кейин иймоннинг этагидан маҳкам тутганларида эди, биз у кишининг эски кирдикорларини юзига солишга журьат этмаган бўлардик. Афсуски бундай эмасда.
Каримов бир оз ҳомуш тортиб қолган бошқа лаганбардорлариниг ҳам кўнглини кўтариб, уларга мурожаат қилади:
Сиз жангу – жадалда ўнг қанотимнинг
Доимий ғолиби, устунларисиз.
Чунки ақллисиз, кураш чоғлари
Адолатни эмас, танлайсиз кучни.
Сиз лиқиллаб турган салтанатимнинг
Ушлаб турган муҳим стунларисиз
Эй ошиқ кўнглимнинг суянч тоғлари
Очинг садақага энди ҳовучни.
Мен бир хачир бўлсам, сиз унга тақа.
Юртни ғажир бўлсам, ушламанг ёқа.
Энди тақдиримиз кетди қўшилиб,
Мен кетсам, бўлурсиз сиз ҳам бир чақа.
Доимий бачкана фикрлар соҳиби, ашаддий ҳушомадгўй Қуддус Аьзам ўзича донолик қилиб, Каримовга ёқиш мақсадида ҳовлиқиб дейди:
– Отдексиз!.. Ҳачирлик эмасдир сиз боп!
Унинг “Отдексиз “ деган ҳушомад сўзлари мойдек ёқса ҳам, сўзини бўлишга журьат этгани Каримовга малол келади. Буни сезган доимий сезгир, ўзининг ҳушомадгўйлигини мантиқий фикрлар билан пардалашга устаси фаранг Аҳмад Аьзам укасининг “қовун тушириб “ қўйганидан дарғазаб бўлиб, унга паст, лекин, шиддатли овозда ўшқиради:
– Нималар деяпсан?!.. жим!.. оғзингни ёп!
Отлар кўп, Эшак кўп, Ҳачир кам, ноёб!
Режамиз олдидан олмоқлик лозим
Ҳачир терисидек бетни ҚАЛИНЛОБ!
Бундай мантиқли ҳушомаддан кейин Каримов чеҳрасидаги норозолик аломатлари йўқолиб, мамнун оҳангда сўзларини давом эттирди:
Тепер қисмат битта кемада ўтар,
А там, суҳбат битта темада ўтар.
Йўл изланг, мен бўлай то абад подшоҳ,
Ёлғизланг, бу йўлдан ким тойса ногоҳ.
Мен кетсам, эл сизни қуриб қолган шоҳ
Сингари синдириб, арралаб, бутар.
Беш кунлик дунёда фақат биздақа
Курсиларга кўнгил берганлар ютар.
Энди боринг сизни мендан садақа –
Янги лавозим ва унвонлар кутар.
Э!.. Тўхтанг!..
Каримов ошҳона томонга қараб бақиради:
“Кир Кўпиииккк!..» шўрванг пишдими?
Ёки қон ҳидидан бурнинг шишдими?
Ошҳона томондан қон юққан ошпаз кийимида, қўлида қон юқи чўмич ушлаган ҳолда «КИР КЎПИК “ таҳаллусини олган Ҳуршид Дўстмуҳаммад кўринади. У Каримов ва унинг ялоқҳўрларига юзланиб дейди:
Халқ ширин жонидан бўлганда жудо,
Шўрва ичгим келиб қолади жуда.
Ҳаром ўлмасидан отилса, савоб,
Бизга мўл бўлади шўрва-ю, кабоб.
Шўрвам ёрнинг тотли тилин сўргандек
Тотимли, сўргандек ёр тупугини.
Ташлашга кўз қиймай, ичвордим хатто
Халқимнинг қони деб, кир кўпигини.*
Каримов қўл ишораси билан ялоқҳўр қарсакчиларни халқ қонидан тайёрланган шўрвага таклиф этади. Қарсакчилар мойли кўзларини йилтиллатиб, эгилиб, букилиб, таьзим қилганларича: — “ Қарс бадабанг… қарс бадабанг… қарс… қарс… қарс.”— дея, ошҳона томонга тисланиб, тисланиб, ғойиб бўладилар.
*Андижонда рўй берган мудҳиш қонли фожеанинг асл сабаби ва унинг моҳияти хақида менинг фикрим бундай:
Гуржистон, Украина ва Қирғизистонда рўй берган у ёки бу маьнодаги инқилоблар Каримовни эсанкиратиб қўйди. Оддий халқ орасида ҳам, катта-кичик амалдорлар орасида ҳам “энди навбат Ўзбекистонга келармиш” деган миш-миш кенг тарқалди. Каримов қатиқ қўрқди бу миш-мишлардан. Ўзбекистон нуфузи пост Совет давлатлари орасида Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринда туради. Халқ кўчага чиқишни бошласа, бир неча юзминглаб, хатто миллионлаб одам намойишга чиқиши мумкин. Умрида бирон марта ҳаётини ҳавф остига қўймаган, Жума Намангоний кучлари чегарага яқинлашганда чет элга жўнаворган одам, агар шундай вазият туғилса, фақат ва фақат жуфтакни ростлашни ўйлайди.
Навбат Ўзбекистонга келармиш деган миш-мишлар авжига чиққани сари оромини йўқотган Каримов халқни бундай инқилобга журьат этолмайдиган ҳолатга келтириш режасини ишлаб чиқди. Шу режа асосида ўзининг Махсус Хизмати орқали “Агар бизда Гуржистондаги ёки Украинадаги каби халқ кўчага чиқса Каримов уларни отармиш” деган миш-миш тарқатди. Халқ орасида мунозара авжига чиқди. «Отолмайди, отолмайди, бу қуруқ пўписа ҳолос” деювчилар билан “Отади, Каримов ўз халқига ўқ узишдан қайтмайдиган ифлос, талабалар шаҳарчасида отганку бир вақтлар» деювчилар орасида мунозара қизиди. Каримовнинг ўз амал курсисида қолиши учун унга “Каримов ўз халқини отишдан тоймайдиган даражада марази, ифлос” деган фикрнинг ғолиб чиқиши муҳим эди. Бундай фикрнинг ғолиб чиқиши учун эса, маьлум даражада амалий исбот талаб этиларди. Каримов ана шундай амалий исбот учун имконият излаётган бир вазиятда Андижон воқеалари унинг учун айни муддао бўлди. Ҳар доимгидек, бирор жиноят содир этишдан аввал, ўзини оқлайдиган баҳоналарни аввалдан тайёрлаб қўйишга устаси фаранг юртбоши исёнчиларга тўнкаш ва уларни отишга баҳона бўлиши учун турмага ҳужум воқеасини ўзи пинҳон уюштирди. Майдонга тўпланган исёнчилар, яьни , мудҳиш режаси йўлидаги бўлажак қурбонлари миқдорини чамалар экан, бу унинг мўлжалидагидан анча кам кўринди.
Бунча одамни отиш билан халқ орасидаги “отади!.. отолмайди!..” каби мунозараларга узил-кесил нуқта қўйиб бўлмайди. “Одам кам бўлгани учун отишга журьат этди. Агар кўпроқ одам исёнчиларни қўллаб майдонга чиққанида эди, у отишга журьат этолмаган бўларди» дея мунозарани давом эттириб, кейинги буюк, дарҳақиқат бостириб бўлмайдиган исёнга замин тайёрлашлари мумкин, деб ўйлади Каримов.
Шундай қилиб, бўлажак қурбонлари миқдорини бир оз орттириш мақсадида махфий хизмати воситасида “Каримовнинг ўзи келармиш. Келиб халқ дардини, талабларини ўз қулоғи билан эшитармиш. Халққа зулм ўтказган амалдорларни ишдан олармиш. Халқ талаб қилса, “жаҳон бозори”га борадиган йўлларни очиб қўярмиш” қабилида миш-миш тарқатди. Бундай миш-мишлардан кейин энди майдонга Каримов мўлжаллаганидан кўра бир мунча ортиқроқ одам тўпланди. Даҳақиқат Андижонга етиб келган Каримов бу бирмунча ортиқликдан бир оз саросимага тушди. Лекин, даҳшатга тушмади. Чунки, майдонда уни даҳшатга солиши мумкин бўлган бир неча юзминглаб аҳоли йўқ эди. Шунингдек мамлакатнинг бошқа ҳудудларида бу исёнчиларни қўллаб намойиш қилаётган халқ ҳам йўқ эди. Бу исёнчилар орқасида: “Каримов буларни отармикин, ёки отолмасмикан?!» дея кузатиб турган йигирма миллион томошабин бор эди ҳолос.
Ва яна бу томошабинлар орасида Каримовга зулм пичоғини қайраб беришда ким ўзарга пойга қилаётган сотқин ўзбек зиёлилари бор эди.
Жумладан, айни ,Андижон исёни қонга ботирилаётган паллада ёзувчи Ҳуршид Дўстмуҳаммад «Озодлик” радиоси орқали бу машьум фожеага ўз муносабатини шундай мазмунда ифода этди: “Бир маза қилиб шўрва ичиш мақсадида қозон қайнатаётган вақтингизда, шўрванинг юзига кир кўпик чиқади. Бу кир кўпикни мана бундай қилиб сузиб, олиб ташланмаса, шўрванинг таьми бузилади. Андижонда исён кўтарган одамлар гуллаб-яшнаб турган фаровон ҳаётимизни кўролмаётган жамиятимизниг кир кўпикларидир. Уларни шўрвадаги кир кўпикларни олиб ташлагандек, олиб ташлаш,( яьни, йўқ қилиш) керак. Акс ҳолда улар фаровон ҳаётимизни бузади”.
http://archive.muslimuzbekistan.com/images/andijan/uliklar5.jpg
ttp://archive.muslimuzbekistan.com/images/andijan/
Каримов қонли шўрвадан қаппайган қорнини силаб, севимли курсисига ўтирар экан, монологида давом этади:
Ал Искандар, Ал Темурлан, Ал Горьлар
Сиёсатимга ҳайрон, лол боқарлар.
Мен туфайли ўзлигин топди “ кўрлар “
Олимларга дарс бериб ” молбоқарлар”.
Навоий-у, Темурларга
Туркмаслигин англатдим.
Мен-ман деган олимларга
Сафсатамни тинглатдим.
Зиёси йўқ зиёлини
Зиёфатлаб ҳингратдим.
Зиёси бор зиёлини
Зиёнли деб ингратдим.
Ўзбек – “ўзи бексан “ дея олқишлаб,
Ўзлигин англатмоқ баҳонасида
Ажратиб ололсам туркий оламдан,
Шунинг ўзи буюк тарихий хизмат!
Шунда турклар қолур бармоғин тишлаб,
Буюк бирлик фикри остонасида.
Шунда сарғаяди ўзбек аламдан.*
Истиқболда кутар илдизсиз қисмат!
* Бу ўринда “ сарғаяди “ сўзида “руслашади “ деган маьнога ҳам ишора бор.
Бу йўлда ҳам этиб тоқатимни тоқ,
Зиёнли зиёли бўлар тўғаноқ.
Зиёнли зиёли элга уриб бонг,
Ёшларни бузишдан бошлайди ишни.
Дея миллий шуур,
Дея миллий онг,
“ Кўчирмоқ истайди қолипдан ғиштни.”
Ёшлар менинг болам, улар юрт кадри!
Ҳеч кимга бермайман болаларимни.*
Бағримга босаман, ҳар бирин қадри
Бир чаноқ пахтадек, толаларимни.
Бе изн чиқсалар агар чаноқдан,
“Боламсиз, кечирдим, қўрқманг қийноқдан,
Қамамайман“ десам, улар ишониб,
Бағримга қайтурлар яқин- йироқдан.
Уларни асрайман кўз қорачиғдек,
Темирдан ясалган бу кўз киприги.
Авфномамга боқсанг йўллар очиқдек,
Бузилган у ердан чиқиш кўприги.
Уларга кўпдан-кўп очмоқ учун жой
Ўғри-ю, қаллобни авф этгум бот-бот.
Авфномага тушмай,
Бўлар ҳоли вой,
Жиндек сиёсатга аралашган зот.
Миршаблар оқизиб кўздан ёшларни,
Миллий руҳ, иймондан поклар жисмини.
Шундан сўнг бағримга босиб ёшларни,
Атайман “Манқуртбой” дея исмини.
Ёшлар менинг болам, улар юрт кадри,
Ҳеч кимга бермайман болаларимни!
Бағримга босаман ҳар бирин қадри
Бир чаноқ пахтадек толаларимни.
* Туркияда ўқиётган Ўзбекистонлик ёшларнинг ўша юртда муҳожирликда бўлган Муҳаммад Солиҳ таьсирига тушиб, “кўзи очилиб”
қолишидан ҳавотирланган Каримов ( 1994 йил ) бу ёшларга ўқишни ташлаб, ватанга қайтишни даьват этаркан, телекўрсатув орқали эҳтиросларга берилиб, шундай деди: — “ Ёшлар менинг болам… ўзимнинг болам!.. Ўзимнинг болаларимни жазолайманми мен?! Уларга ҳеч қандай жазо йўқ. Бағримга босаман, ҳеч кимга бермайман болаларимни! “
Кейинчалик ( 1999 – 2001 йиллар ) адашиб “ Ўзбекистон исломий ҳаракати “ га қўшилиб қолган ёшларни ҳам ватанга қайтишга даьват этар экан, И. Каримов ўша эҳтиросли сўзларини яна бир неча марта айнан такрорлади. Бағрига босиш билан бирга, ўз болаларини жвзоламаслигини, кечиришини ҳам алоҳида таькидлади. Лекин, Туркиядан қайтиб келган « Каримовнинг болалари “ ватанда ўқишни давом эттиришдан мосуво этилдилар. Афғонистондан қайтган болалари эса қамалдилар. Жумладан, 2003 йил, 8 мврт, халқаро хотин – қизлар байрами куни « Озодлик “ радиосидан бир муштипар онанинг аламли фарёди эфирга таралди: — “ Ўғлиммм!.. Ўғлим адашиб “Исломий ҳаракат “га қўшилиб қолганди. Каримов алдабди уларни, келишсин, кечираман деб. Ўғлим келиб кечирим сўраган эди, 15 йилга қамашди.
9
Тан олмоғим лозим лек бир
Муаммони мен дилдан.
Мен тагига етмаган сир –
Синоат кўп бу элда.
Маошларин бермасам ҳам
Эшакдайин ишлайди.
Газни, сувни узиб қўйсам,
Миқ этмасдан қишлайди.
Баччағарлар оч қолсин деб,
Ўтқазмай юкларини,
Ёпиб қўйдим тирикликнинг
Барча туйнукларини.
Бузиб ташлаб кўприкларни,
Ёпиб қўйсам бозорни,
Дарё кечиб бозор этар,
Кўча – кўй, уйни, ғорни.
Баьзилари ўлса чўкиб,
Асов дарё қаьрига,*
Шериги шод, молин сотар
Унинг харидорига.
* 2002 йилнинг иккинчи ярмида Вазирлар махкамаси Ўзбекистонга четдан мол келтириш ва Ўзбекистон бозорларини тартибга келтиришга оид бир қарор қабул қилди. Ушбу қарор шундоқ ҳам бўғилаётган эркин тижоратни давлат ( аниқроғи, Каримовнинг ялоқҳўрлари бўлган уч – тўрт мафиознинг ) монополиясига айлантиришга қаратилган ахмоқона бир уриниш эди. Бу қарор иқтисодчи олим И. Каримовнинг иқтисодий саводсизлигини яна бир бор дунёга намойиш этди. Бу қарор натижасида коррупсия семирди, мамлакат иқтисодиётига эса жиддий зарар етди. Лекин савдогарлар чегарачиларга пора бериш, ёки хилват йўллардан яширин мол келтириш орқали ўз фаолиятларини давом эттирдилар. Ахмоқона қарори билан эркин савдони тамомила жиловлашга эришолмаган Каримов қутуриб, чегараларни ёпиб, хатто, Қорасув кўприги каби баьзи муҳим иншоотларни, бозорларни бузишдан ҳам андиша қилмади. Лекин бу билан халқ эҳтиёжи маҳсули бўлгансавдогарчилик тўхтамади. Савдогарларни қўлбола кўприк, қайиқ, ва солларда сувдан ўтказиб, эвазига олган пулларини чегарачилар билан бўлишадиган киракашлар гуруҳи пайдо бўлди. Лекин бу хатарли эди. Қорасувдан бундай кечувлар натижасида ўттиздан ортиқ савдогар, аксарияти аёллар, сувга чўкиб ўлди. “ Озодлик “ радиоси тарқатган бир хабарга кўра 2003 йил 16 июль куни беш нафар савдогар аёлни дарёдан ўтказиб қўйган Қирғизистонлик киракашлар олган пулларидан ўзбек чегарачиларига тегишли улушини берганлар. Лекин нафси юртбошисига тортган чегарачилар янада кўпроқ пул талаб қилганлар.
Ўртада жанжал чиққан. Натижада ўзбек чегарачиси узган ўқдан Одилжон ўркинбоев исмли қирғиз йигити ўлган.
Чегарага соқчи қўйсам,
Сотиб олар соқчини.
Соқчим қувлаб пулин олар
Қатиқчини, ёғчини.
Пули йўқ қиз-жувонларга
Бу русум этмайди кор.
Улар қирғиз, қозоқларга
Бўлмоқ истаб мардикор,
Тун хилватда чегарадан
Пора бермай ўтарлар.
О!.. булар шаьнимни булғаб,
Номусни унутарлар.
Шундайлардан бир қанчаси
Тунда йўлни йўқотиб,
Ўлмай ўлгурлар, ўлибди
Изғиринда совқотиб.*
*И. Каримовнинг четдан мол келтириш ва бозорларни тартибга келтиришга оид ўша ахмоқона қарори сабаб, ўн минглаб фуқоро ишсиз қолди. Исёнлар, ўз-ўзини ўлдиришлар кўпайди. “ Озодлик “ радиосининг ( 08. 01. 2003 ) хабарига кўра шу қарор туфайли синган бизнесменлардан бири ўзига ўт қўйиб, ўлди.
Яна шу кунги хабарда айтилишича, Қозоғистонга ўтадиган чегара ёпилганидан кейин, тунда яширинча йўлга чиққан уч аёл ва бир қиз Қозоғистон чўлларида адашиб, музлаб ўлган. Ушбу қарорсиз ҳам Ўзбекистондаги аҳвол фожеали эди. 2001 йилнинг августида Халқаро Комиссиянинг текширувидан маьлум бўлдики, Қорақалпоғистонда 90%, Фарғона водийсида 80% оналар ва болалар камқонлик касали билан оғриётган экан. Яна “Озодлик “ хабарига кўра, кўз ўнгида болаларининг очликдан қийналишига ортиқ чидай олмаган бир она кўпқаватли уйнинг юқори қаватидан аввал икки боласини, сўнг ўзини ташлаган!..
О!.. асаб торларим тортилар таранг!
Соқчимга беришга йўқ бўлса поранг,
Ў… ўлмай ўлгурлар,.. ўлмай ўлгурлар…
Жимгина уйингда ўлтирмайсанми!..
Чиқармай кўчага уйдаги гапни,
Аламдан ичинга ютиб зардобни,
Ўлгиларинг келса, ўлмай ўлгурлар,
Жимгина бир – биринг ўлдирмайсанми!..
Оч, бўлсанг, бўлмаса иссиқ кийиминг,
Кўряпсан, ўзини ўлдирган минг – минг…
Дайдиламай қишда, сенлар ҳам жим… жим…
Уларнинг сафини тўлдирмайсанми!
Агар сулув бўлсанг, эй лаблари бол!
Бундай ўлим топиб, кетгунча увол,
Яхшиси воз кечиб номусдан, ордан,
Нажот сўрмайсанму қизим Гулнордан.*
Ў… ўлмай ўлгурлар, ўлмай ўлгурлар!..
* 2003 йилнинг сўнги чорагида дунё бўйлаб И. Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова шаьнига даҳлдор, аниқ далилларга асосланган шов-шувлар тарқалди. Америка Давлат котибининг ёрдамчиси Елизабет Жонс хонимнинг Америка Департаменти Миллатлар Палатасида Гулнора Каримованинг қилмишлари ( жумладан, унинг одам контрабандаси билан шуғулланиб, Араб давлатларидаги баьзи исловатҳоналарни фоҳишалар билан таминлаётгани ) хақидаги маьрузаси ва бу маьрузанинг қизғин муҳокамаси янада кучайтирди бу шов-шувларни.
2003 йил, 30 ўктабр куни “ Озодлик “ радиосидан Елизабет Жонснинг жонли нутқидан мана бу парча эфирга узатилди: — “ Қўлимда Гулнора Каримованинг Араб Давлатларидаги исловатҳоналарни фоҳишалар билантаьминлаб келаётгани хақида етарли далиллар бор. Алдаб олиб кетилиб, фоҳишага айлантирилган қиз – жувонларнинг ёзма кўрсатмалари бор. Истасангиз уларни ўқиб бераман! Мана улар!..”
Бу воқеалардан бир оз кейин Гулнора Каримованинг катта миқдордаги давлат мулкини товламачилик йўли билан талон-тарож этиш усуллари халқаро радиоларнинг давомли долзарб мавзусига айланди.
10
Бу авом халқ фармонларим
Остидаги қон ҳидин
Ҳис этади, лек ҳиссиёт
Туғёнлатмас вужудин.
Бор беш – ўнта намойишчи,
Маьлум , отнинг қашқаси.
Яхши ҳамки уларга ҳеч
Қўшилмайди бошқаси.
Қўшилмасин юз минги деб,
Ҳавотирман тун – кунлар.
Юзмингласа аҳволимга
Йиғлайдику маймунлар.
Хайрият бунга авомнинг
Фаросати етмайди.
Биттаси чеккан азобни
Бошқаси ҳис этмайди.
“Андижонда ўт ёқсам,
Фарғонада тутуни»*
Бу қўшиқлар йўқолиб,
Парчаланди бутуни.
Энди, қўйдек сўйилса ҳам
Тарк этмайди “қўрасини”.
Содиқ қулдек, бичилса ҳам
Олқишлайди тўрасини.
Бир бич, бир сўй, ошнолари
Йўқламайди жўрасини.
Айғоқчимга айлантирдим
Нафси бузуқ ҳўрасини.
Яшовчан халқ. Оч қолса ҳам,
Қуримайди мадори.
“Тинчлик бўлсин, яшаяпмиз—
дейди – ҳамма қатори”.
Билолмайман, қайдан топиб,
Қандай яшаётирлар.
Айғоқчим дер: — “Ҳар пайшанба
Палов ошаётирлар.»
* 60 йилларнинг охиригача Ҳабиба Оҳунова каби баьзи қўшиқчиларнинг репертуаридан жой олган шундай мазмундаги халқ қўшиқлари бўларди.
Бу ўринда «ёқилган ўт “ни халқнинг норозилик ҳаракати ёки исёни маьносида, “тутун”ни эса, ўлканинг бошқа ҳудудларидаги аҳолининг исёнчиларга бирдамлик, ҳамдардлик билдириб қилган ҳаракатлари тимсоли сифатида тушунган коммунистик режим бу каби қўшиқларни таьқиқлаганди ўшанда. Ҳозирги ривожланган мамлакатларнинг демократик жараёнидаги бирдамлик, ҳамдардлик, ҳамжиҳатлик кўринишларига кўп жиҳатдан ҳамоҳанг эди ўзбек халқининг азалий ҳамроҳи бўлган бундай исёнкор руҳдаги қўшиқлар.
Чор россияси томонидан узликсиз синдириб келинди халқимизда бор бўлган бу исёнкорлик, ҳамжиҳатлик руҳи. Манфур коммунистик режим томонидан топталди бу руҳ. Компартиянинг содиқ меросҳўри бўлмиш Каримов режими даврида эса бу синдириш, бу топташлар янада шиддатли давом этиб, ўзининг сўнги нуқтасига етмоқда бугун.
Олдимизда икки йўл:
Каримов режимига бўйин эгишда давом этиб, ўзлигимиздан батомом мосуво бўлиш, ёки ўзлигимизни тиклаш йўлида қўлни қўлга бериб, Каримовнинг мустабид режимига бош эгишни бас қилиш. Мана шу икки йўлдан бирини танлаш фурсати келди бугун.
Агар ўшанда Андижонда ёнган «олов”нинг “тутун”и тартибли демократик намойишлар шаклида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам кўринганида эди, менимча, ўша кунлардаёқ Каримов режими ўз ниҳоясига етган бўларди. Ҳар 50та Ўзбекистонликдан лоақал биттаси бунга ўзида журьат топаолганида эди, 500.000 одам бу намойишларда иштирок этган бўларди. Шунча одам адолат истаб майдонга чиқса, бутун дунё ҳамжамиятлари, халқаро ташкилотлар бизга ёрдамга шошилган бўларди.
11
Каримов аламзада кўнглига таскин истаб, аста ҳиргойи қилади:
Ҳаёлларин сароб этсам,
Ҳаёларин шароб этсам,
Айлантириб мардикорга,
Аёлларин ҳароб этсам,
Индамайди эркаклари.
Ҳумраяди сергаклари.
Ҳумраяди, индамайди,
“Ғинг десам мени қамайди”,
Деб, қўрқади, орияти
Топталиб шундоқ камайди.
Чўнтакдаги партиялар
Эмас асло бундан кам,
Бичиб қўйдим шу йўл билан
Хатто Парламентни ҳам.
Бичилмаган асовлари
Ё қочди, ё қамалда.
Шу йўл билан мустаҳкамман,
Доимийман амалда.
12
Эьлон этганимда мустақилликни
Парламент хайратдан қотиб қолди лол!
Депутатлар ўйлар:– “Синаяптиёв,
Қарсак чалганни бу қамар эҳтимол.”
Чунки мен Московга содиқ бир одам,
Озодлик душмани эдим ашаддий.
Нечун бирданига ўзгарди қадам?
Нечун туролмадим ғоямда қатьий?
Курсиой!
Ишқингда керак бўлса гар,
Ҳар қандай ғоямдан бир зумда қайтгум.
Нечун эьлон этдим мустақилликни?
Қулоқ бер, ўзинга шивирлаб айтгум:
Горбачёв ўлди деб, ГКЧПни
Мақтагандим…
Бирдан тирилиб “мурда”,
Тортиб бўйнимдаги сиртмоқ ипини,
Ўқрайиб, кўзларин мен томон бурди.
Сендан айирар деб қўрқдим!..
Сескандим!..
Ноиложликдан ЭРК “қайчисин” олиб,*
Бўйнимдаги сиртмоқ ипни кесгандим,
Бирдан бўлиб қолдим қаҳрамон, ғолиб!
Шуҳрат… Мустақиллик менга чикора,
Мақсад – фақат Сендан айрилмасам бас.
Буш топиб берурми дардимга чора?
Ва ёки Путинми?..
Менга фарқ этмас.
*ЭРК «қайчиси”. Бу ўринда мустақиллик эьлон қилинишига замин тайёрлаб берган МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАТСИЯСИ назарда тутилмоқда. 1990 йилда ЭРК партияси томонидан тайёрланиб, қабул этиш учун парламентга топширилган бу ДЕКЛАРАТСИЯ нинг овозга қўйилишига Каримов қарши турди. Парламентдаги ЭРК аьзоларининг босими билан овозга қўйилганида, Каримов қўрқиб, парламент биносини тарк этди. Бу воқеалардан бир оз олдин у сохталаштирилган референдиум воситасида Ўзбекистонни Россиянинг доимий монополияси бўлиб қолишини ёқлаб қарор берганди.
1991 йилнинг 19 августида чириб, куни битган Совет Империясини сақлаб қолиш мақсадида Янаев бошчилигида Совет харбий тузилмаси ва КГБси иштирокида давлат тўнтариши бўлди. Янаев Сталинча репрессив режим ўрнатиш орқали Империяни сақлаб қолиш ниятида эканини яширмади. Янаевчилар ( ГКЧП ) уч кунлик ҳукмдорлиги даврида ўзи билмаган ва ўзи истамаган ҳолда иккита буюк тарихий хизматни бажарди. Биринчиси: Халқнинг тўлиб турган сабр косасини тошириб юбориш орқали жон талвасасида типирчилаётган Совет Империясининг ҳаётига сўнги нуқтанинг қўйилишига сабабчи бўлди.
Иккинчидан, шу уч кун ичида ГКЧП тарихий сабоқ учун кимнинг аслида ким эканини кўрсатиб қўйди. Горбачевга ҳушомад қилиб юрган Каримов Москвада давлат тўнтариши бўлганини Ҳиндистон сафаридан қайтаётиб, самолёт бортида эшитди. Ерга тушгунча ҳам сабри чидамай, ўша жойдан Янаевга табрик телеграммаси жўнатди. Эртаси кун эрталабданоқ телевидение орқали Горбачевни қоралаб, Янаевнинг репрессив сиёсатини маьқуллаб, унга ҳамду – санолар айтди. ГКЧП оёқда тура олса, қама – қамалар бошланиши муқаррар бўлиб қолди.
Шу уч кун ичида мамлакат бўйлаб ҳайқириб юрган қаҳрамонларнинг сараси – саракка, пучаги – пучакка ажралди. Кўплаб пучаклари турли баҳоналар билан чет элларга чиқиб кетишга улгурди шу уч кун ичида.
Ўша тахликали кунларда Ўзбекистонда ГКЧП иродасига дадил ва ошкора қарши туришга ўзида журьат топа олган ягона сиёсий партия бу ЭРК партияси бўлди. ЭРК партияси ҳайьати ўша куннинг ўзидаёқ йиғилиш ўтказиб, Ҳунтага қарши бир овоздан баёнот ва халққа мурожаатнома қабул қилди. Ушбу баёнот ва мрожаатнома ўша куниёқ “Озодлик “ ва “ Озод Европа “ радиолари оқали эфирга узатилди. Ўша куниёқ бу баёнот ва мурожаатнома ЭРК газетасининг биринчи саҳифасида чоп этилиб, эртаси кун ( 20 августь ) эрталабдан тарқатилди.
ГКЧП уч кун ичида қандай ҳолатда қулагани, Горбачев қандай ҳолатда қайтадан ҳокимият тепасига қайтгани ҳаммага маьлум.
Бу воқеаларни кўрган Каримовнинг эси оғиб қолаёзди. Бундай мунофиқликлардан кейин Горбачев ва ёки Елсин Каримовни жуда бўлмаганда ишдан олиши муқаррар эди. Ана шундай вазиятда фақат ва фақат амал курсисидан айрилмаслик мақсадида Ўзбекистон мустақиллигини эьлон қилди у.
13
Босқичма – босқичли демократ деб
Аташади мени ҳушомадгўйлар.
Автократми-ей… партократми…
Ва ё коммунист деб кимлардир ўйлар.
Эй, сиз ғаразгўйлар!
Нечун топтайсиз?!
Беғубор, мусаффо муҳаббатимни?!
Қандайдир “крат” лар билан атайсиз,
Атайсиз диктатор дея отимни.
Шаьнимга туҳматлар қаердан пайдо?!
Барча “крат”ликни этгумдир рад ман.
Аслида мен фақат ошиқи – шайдо,
Курсиойим, Сенга ошиқкратман,
Ишқинг оташида ёнган кратман,
Қолган барчасидан тонган кратман!
Қолгани вазият тақозосидир.
Далли девоналик аломати бу.
Ҳархил крат бўлиб турланишларим
Ишқнинг бошга солган маломати бу.
Демократларда бўлсайди агар
Доимий юртбоши бўлмоқ мақоми,
Дунёда бўлмасди демократнинг
Мендай ашаддийси,
Мендай маҳками…
Шошма!.. шошмаа!.. шошмааа!..
“Ёнар ҳатто қор
Қаловини топсанг” деган мақол бор!
Агар яна «Дўппи келиб қолса тор”,
Демократ бўлсам, қандай манфаат бор?
Сендан айрилишдан қўрқиб бир вақтлар,
“Мустақиллик”ка мен этгандим аҳдлар.
Сендан айрилмаслик учун мен яна:
– Демократия қилди тантана!
Энди бошқаради юртни ПАРЛАМЕНТ!—
Десам, қандай бўлар?!
Ҳўш!. Қандай?!
Анааа!..
Бетимнинг қалини жоннинг ҳузури.
Уялмасман, бўлса амалнинг зўри.
Уят не?..
Бегона менга бундай ҳис.
Бунинг далилидир мен қолдирган из.
Бетимга чарм қоплаб, бўлиб БОШ ВАЗИР,
Президентларга ҳам бергумдир таьзир!
Кейин КУРСИОЙим СЕНга бериб зеб,
Парламент қошида қилгумдир кўз – кўз.
– Мен ҲОКИМ!
Мен бердим эркинликни – деб,
Ҳеч кимга бермасман яна эркин сўз!
Сўзим ўтмай қолса, сотабошлайман
Бу юртни Московга яна мен такрор.
Сендан айрилмаслик учун мен ҳатто
Қўғирчоқ бўлишдан этмагайман ор.
Чунки мен ишқингда ёнган кратман,
Қолган барчасидан тонган кратман.
14
Эй! Жондан азизим, ЛАВОЗИМНИСО!
Сенла бақуват бел, тўлиқдир киссо.
СЕН чексиз қувончим, толе – иқболим,
Кўзлари ҳуморим, лаблари болим.
Рамзий номинг – БАХТИМ, БАХТИГУЛГИНАМ,
Асл номинг – ТАХТИМ, ТАХТИГУЛГИНАМ!
СЕН менинг валютам, менинг молиям!
Менинг КУРСИОЙИМ! КУРСИ ОЛИЯМ!
Шу халқ қўйдек ювош бўлиб турса бас,
Муҳолифат, сайлов қўрқинчли эмас.
Референдиум бўлиб ўтар номига,
Қўй халқ яна қурбон ҳийлам домига.
Истасам ўзгарар ҳар қандай қонун,
Мен сени ҳеч кимга бермасман БОНУ!!!
15
СЎНГ СЎЗ ЎРНИДА: ОЧИҚ ДАЬВАТ
(Достон муаллифининг Ўзбекистон халқига мурожаати)
Истаймизми, истамаймизми, Ўзбекистоннинг бугунги аҳволи ушбу ҳажвияда битилганидек. Бу аянчли, фожеали аҳвол учун фақат Каримовни айблаш ҳам инсофдан эмас. Қарс икки қўлдан: “Каримовнинг йили – йўлбарс, биз эса — галварс.” Агар биз галварс бўлмасак, Каримов Давлат тепасида 18 йил ўтира олармиди? Бу ҳам етмаганидек, бундан кейин ҳам ўз ҳукмронлигини у ёки бу шаклда давом эттириш ҳаракатида бўлишга журьат эта олармиди?
Шу маьнода Каримовнинг бугунгидек аянчли, юзи қаро, қўли қонга ботган ҳолга тушишига биз ҳам айбдор, биз ҳам гуноҳкор эмасмизми? Оҳирати обод эканига умиди кам, Ўзбекистон тарихига қоп-қора бир чиркин доғ бўлиб тушадиган ҳолга келишида бизнинг ҳам каттагина хиссамиз йўқми? Аллоҳнинг битта маҳлуқига бунчалар зулмни ким қилди биздан бошқа?!
Қурьони Каримда тубан қасамҳўрларга итоат этмаслик буюрилган: “(Эй Муҳаммад!) Ҳар қандай тубан қасамҳўрга итоат этманг!” (Қалам сураси, 10 – оят).
Агар Каримов ўз ҳукмронлигининг дастлабки йилларида қатор қасамҳўрликлар қилиб, онтини бузганида биз унга итоат этишни бас қилсак, унинг кейинги гуноҳи кабираларининг олди олинган бўлмасми эди?
Ҳа, биз ўзбек халқи 18 йилдан бери , бир ёқадан бош чиқариб, умумиятла бир бечорага зулм қилиб келмоқдамиз. Унинг гуноҳлар устига гуноҳлар орттиришига биз ҳам сабабчи бўлиб келмоқдамиз.
“Бизда нима айб? Итоат этмасанг қамаса. Тўғри сўзинг учун қамаса. Етмаяптими шунча одамнинг бегуноҳ қамалгани?” дейишингиз мумкин.
Бундай жараёнларни, кўргиликларни бошидан кечирган бир одам сифатида тўлиқ ишонч билан айтаманки, Каримов бу ишларни бизни қўрқитиб қўйиш учун қилади. Бизни қўрқитишга кўзи етмаганида эди, у қўллайолмаган бўларди бундай ёвуз усулларни.
Демак, биз қўрқяпмиз. Бу – ҳақиқат. Кимдан қўрқяпмиз? “Осмонлардаги ва Ердаги барча нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Дин (итоат қилиш) Унгагина бўлиши вожибдир. Аллоҳдан ўзгасидан қўрқасизларми? ( Наҳл сураси. 52 – оят) каби мазмундаги оятлардан шу қадар узоқлашдикми?! Ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш ўрнига У яратган бир маҳлуқдан, ёки АЛЛОҲга Каримовни шерик қилиб, ҳар иккисидан баробар қўрқиб, ширкка қараб кетаётганимиз йўқми?! Аслида ҳар иккисидан баробар қўрқиш имконсиз бугун. Аллоҳдан қўрққан одам, ёлғончилигини, қасамҳўрлигини, ёвузлигини, ўз халқининг қотили эканини била туриб, қандай қилиб Каримовга итоат этишда давом этиши мумкин?!
Менинг назаримда бугунги вазият тақозосига кўра: АЛЛОҲдан қўрқиш – Каримовдан қўрқмасликни, Каримовдан қўрқиш эса АЛЛОҲдан қўрқмасликни англатади.
Нега бугунги вазият? Меҳрибон Аллоҳ бандаларидан уларнинг қўлидан келмайдиган ишни талаб этмасликка буюради. Масалан, Руссия аҳолиси демократик жиҳатдан ҳозир биздан анча олдинда. Аммо, Сталин давридаги Руссия аҳолисига нисбатан олинса, ҳозирги Ўзбекистон аҳолиси қиёслаб бўлмас даражада юксакликда дейиш мумкин ўша вақтдаги Руссия ёки Совет Иттифоқи аҳолисидан. Қиёслаб холис хулоса чиқариш учун кичик бир мисол:
Совет Иттифоқи академиги Азиз Эминович Измайлов ўз ҳотираларини эслаб, ўзи гувоҳ бўлган мана бу воқеани ҳикоя қилиб берганди бир вақтлар:
Москвадаги “Ёзувчилар уйи” биносининг катта залида адабиёт масалаларига бағишланган йирик бир анжуман бўляпти. Кутилмаганда залга НКВД ходимлари кириб келишади. Улардан бири минбарга кўтарилиб, Сталиннинг репрессив сиёсатни янада кучайтиришга оид янги фармонини ўқиб эшиттиради. Фармон ўқиб бўлингач, залдагилар ҳам, саҳнада ўтирганлар ҳам оёққа қалқишади. Гулдирос давомли қарсаклар бошланади. Ҳа, бошланади. Лекин, ҳамма гап ана шу бошланган қарсакни қандай қилиб тўхтатишда. Ким биринчи бўлиб тўхташга журьат этиши мумкин бундай “қувончли” фармонни эшитганидан кейин қарсак чалишдан?! 3 минут… 5 минут… 7 минут… 9 минут… Қарсак чалиш давом этмоқда ҳануз. Ҳамма чарчаган қарсак чалишдан. Аммо биринчи бўлиб тўхташга ҳеч кимнинг журьати етмайди. Ҳа, журьати етмайди бунга ҳозирда анчайин фаол демократ бўлган рус халқининг ўша вақтдаги аждодларининг ҳам.
Ниҳоят, президиумдагилар қаторида туриб қарсак чалаётган бир қари ёзувчи толиқиб, қарсакни давом эттиришга кучи етмай, 12- минутда тўхтайди. Унга ғойибона минаддорчилик билдириб, бошқалар ҳам тўхташади қарсак чалишдан. Ярим тунда кекса ёзувчини уйидан олиб кетишади. Уни қайтиб, яқинлари ҳеч қачон кўришмайди.
Ана ўшандай вазиятда биз юқорида таклиф этган шиорни ўртага ташлаш, одамларни уларнинг қўлидан келмайдиган бир ишга ундаш бўлур эди. Бунинг яна бошқа сабаби, у вақтларда ҳали камида 99% аҳоли Сталин тўғри қиляпти деб ўйларди. Чунки, Сталиннинг ниқоби йиртилмаганди ҳали у вақтларда.
Ўзбекистондаги бугунги вазият ҳам, имконият ҳам, айтганимиздек, у вазият ва имкониятлардан қиёслаб бўлмас даражада юксакликда. Масалан, «Озодлик”, “БИ БИ СИ», “Америка овози” радиоларининг муҳбирлари аҳоли орасида юриб, тез-тез оммавий сўровлар ўтказишмоқда бугун. Сўралган аҳоли вакилларининг ўнтадан тўққизтаси Каримовни баралла қоралаяпти ва ўзининг бу овози эфир орқали бутун дунёга таралишига журьат этяпти. Бу хатарсиз бўлиб қолди бугун. Чунки бундайлар шу қадар кўпки, Каримов уларнинг ҳаммасини қамолмайди, қамаса боқолмайди бунча махбусни. Қамаш билан уларнинг оғзини ёпа олмаётгани ва оғзини ёпишга кўзи етмаётгани учун ҳам уларни қамай олмаяпти бугун. Яна, бугунги вазиятда Каримов Халқаро Ташкилотлар босими остида эзилган, ниқоблари йиртилган, қўллари қонга ботган ҳолда турибди қаршимизда. Демак меҳрибон АЛЛОҲ бизга марҳамат этиб, қаршимизда уни заифлаштириб қўйибди бугун. Мушкилларимизни осонлаштирган ҳолда синаб кўрмоқчи меҳрибон АЛЛОҲ имонимиз қай даражада бутун эканини. Бу буюк синовда ҳар биримиз авалло ўзимиз учун, шунингдек, атрофимиздагилар учун:
“АЛЛОҲдан қўрққан – Каримовдан қўрқмас!
Каримовдан қўрққан – АЛЛОҲдан қўрқмас!”
деган сўзларни шиор қилиб олсак ва унга амал қилсак, ўйлайманки, биз учун нажотнинг калити мана шу ерда. Яьни, нажот – қўрқувда!
Нажот ёлғиз АЛЛОҲдан қўрқувдадир!
Ҳўш, бу шиорга амал қилиш қандай кўринишларда бўлиши мумкин?
Майли бешюзминг ёки миллион одам майдонга тўпланиб, тинч намойишлар ўтказишга журьатимиз етмасин ҳали. Чунки, шунча одам майдонга чиқса, Каримов уларга қарши куч ишлата олишини мен тассавур қила олмасам ҳам, бунча одамнинг майдонга йиғилиш жараёнида хатар бор. Одамлар энди йиғила бошлаган вақтда, ҳали улар катта кучга айланиб улгурмаган вақтлардаги ҳолатида кўплаб қурбонлар берилиши эҳтимолдан узоқ эмас. Шунинг учун ҳозирги вазиятда мен бу йўлни тавсия этмаган бўлардим. Аммо, вазият ўзгарса, АЛЛОҲ асрасин, мабодо яна кимларнингдир сабр косаси тўлиши, ёинки эҳтиётсизлиги натижасида Андижон фожеасига ўҳшаш фавқулодда ҳодисалар рўй бериб қолгудек бўлсаю биз яна томошабин бўлиб ўтирсак, бу имондан эмас. Шай бўлиб туришимиз керак бундай ҳолатларда:
“ АЛЛОҲдан қўрққан – Каримовдан қўрқмас!
Каримовдан қўрққан – АЛЛОҲдан қўрқмас!”
деган шиор билан майдонларга шошилишга. Лекин мен бунга ўҳшаш фавқулодда вазиятларни қўл қовуштириб кутиб ўтириш керак демоқчи эмасман. Менга қолса, бундай фавқулодда вазиятнинг содир бўлганидан, бўлмагани яхшироқ. Ҳар биримиз амалиётнинг турли – туман, бехатарроқ шаклларини излаб топишга интилишимиз керак. Масалан, эндиликда сайловга қадар Каримовнинг ялоқҳўрлари ҳамма жойда сайлов олди компаниясини авж олдиради. Мақсад яна Каримовни ёки Каримовнинг бирон бир ворисини ташвиқ қилиш. Бундай ташвиқотга хатто кўпгина ялоқҳўр имом – хатиблар ҳам жалб этилишлари шубҳасиз.
Майли, жума номозларида бўладими, махсус ва махсус бўлмаган йиғинларда бўладими, Каримов маддоҳларининг кўзига тик қараб: — «Тақсир, АЛЛОҲдан қўрқмайсизми? Кўриб турибсизку ҳоли – аҳволимизни” – дейишга ўзимизда журьат топайлик, агарда, чиндан ҳам ёлғиз АЛЛОҲдан қўрқсак!
Шубҳасиз, Каримов ўз ташвиқотлари йўлида матбуотдан, радио ва телеканаллардан кенг фойдаланади. Бу йўлда ҳам албатта лаганбардор, таьмагир, ялоқҳўрлар Каримовни ким ўзарга мақташади. Бу ялоқҳўрлар эса бамайлиҳотир сиз билан бизнинг орамизда яшайди. Биримизнинг улфатимиз, биримизнинг қўшнимиз, қариндошимиз ва ҳо казо. Ана ўшаларни, майли алоҳида, майли тўртта одам ўртасида, шарманда қилишнинг уддасидан чиқиш билан ҳам исбот этайликда ахир, ёлғиз АЛЛОҲдан қўрқишимизни, агар чинданда ёлғиз АЛЛОҲдан қўрқсак!
Агар шу йўсинда фаол ҳаракат бошласак қисқа вақт ичида муҳолифатни ва ёки ўзимиз ишонган бирон одамни президентликка номзод сифатида сайловларда иштирок этишини талаб этиб, майдонга чиқа олиш қувватига ҳам эга бўла олишимиз ҳеч гап эмас. Бу бизнинг фаоллигимиз даражасига боғлиқ.
Етарли даражада фаоллик қўлимиздан келмагани тақдирда ҳам, кейинги имконият – сайлов имкониятини қўлдан бермасликка ҳаракат қилишимиз керак.
Айтайлик, сайлов бошланди. Сайловни бойкот этсак, яьни, сайловда иштирок этишдан ёппасига бош тортсак, бу бизнинг қонуний ҳаққимиз. Бунинг учун ҳеч ким бизни зўрлик билан сайловда иштирок этишга мажбур қила олмайди. Ана ўша куни қўни- қўшнилар орасида энг фаол сўзлар бундай бўлиши керак:
– Мен овоз бермадим. Сенчи?
– Сен овоз бермадинг. Учи?
– У ҳам овоз бермабди. Демак, биз овоз бермадик! Биз овоз бермадииик!!!… Мана шу сўзлар сайлов кунлари баралла янграши керак. Биз ўша кунга қадар Халқаро Ташкилотлар билан ҳамкорликда овоз бермаганларнинг овозини йиғиш механизмини ишлаб чиқишга ҳаракат қиламиз. Уч кун, ёки бир ҳафта ичида ҳар биримиз исми шарифимизни, яшаш манзилимизни аниқ ёзган ҳолда, балки интернет орқали, балки жойлардаги ишончли вакилларимиз орқали сайловда овоз бермаганлигимизни хабар қилишимиз керак бўлади, агар чинданда ёлғиз АЛЛОҲдан қўрқсак.
Бу иш баьзиларга хатарли кўриниши мумкин. Аслида ҳеч қандай хатар йўқ. Нечун хатар йўқ?
Биринчидан, Каримов сайловнинг соҳта натижаларига табиийлик тусини бериш учун ҳеч қачон юз фоиз сайловчи иштирок этди демайди. Нари борса, 96 ёки 94 фоиз сайловчи иштирок этди дейди. Бу билан, овоз бермаганлигини маьлум қилган дастлабки тўртюзминг ёки олтиюзминг сайловчининг ҳавфсизлигини Каримовнинг ўзи кафолатлашга мажбур.
Азиз биродар! Имкон қадар тезроқ, иложи бўлса ҳаммадан олдинроқ Каримовга ёки унинг ворисига овоз бермаганингизни маьлум қилишга шошилинг, агар чинданда ёлғиз АЛЛОҲдан қўрқсангиз! Иншоолло! Бу вазиятда олдинги сафдагиларнинг мақоми менинг назаримда жиҳод мақомида бўлади (гарчи ҳавфсизлиги кафолотланган бўлса ҳам). Чунки булар биринчилардан бўлиб, 18 йиллик зулм салтанатининг илдизига болта уришга журьат этган бўладилар. Ва ўйлайманки, ҳамда тилайманки, меҳрибон АЛЛОҲ шунга яраша ажрини беради бу биродарларимизга. Зеро: “Золим ҳукмдорга қарши айтилган ҳақ сўз жиҳодларнинг энг улуғидир” деган Ҳадис бор. Биз қилаётган иш эса золим ҳукмдорга қарата: — “Биз сени сайламаймиз! Чунки сен бунга арзимайсан” – дея айтилган ҳақ сўз бўлади.
Дадил бўлинг! Бундай эзгу ҳаракатлардан сизга ҳатар йўқ дейишимга яна бир асос бор. Биз ҳозир, сайловлар бўлса, на Каримовга, на унинг меросҳўрларига овоз беришни истамайдиганларнинг овозларини йиғишни бошладик. Сайловчиларнинг исми-шарифи, туғилган йили, касби, яшаш манзили аниқ ёзилиб, имзо чекилган қўлимиздаги бундай билдиришномалар сони ҳозир 1076892 дона бўлди. Демак, кўриниб турибдики, шунча одамнинг биттаси бўлишда ҳатар йўқ. Чунки, яна такрор айтаман, Каримов бунча одамни қамай олмайди, қамаса, бунча махбусни боқа олмайди. Ҳозирда бу рақам шиддатла ўсиб бораётганига қарамай, сизнинг ҳам тезроқ сафимизга қўшилишингиз жуда муҳим азиз биродар! Чунки сони миллиондан ошаётган бу рақам ҳали умумий сайловчиларнинг 20 фоизини ҳам ташкил этмайди.
Танлаш вақти келди. Ё, ўзимизни бошқалардан кам бўлмаган, ўрни келганда уюша олишга қодир бир халқ эканимизни номоён этишнинг уддасидан чиқиш, ёки яна ўн йиллаб Каримов ва унинг ворисларига қул бўлиб қолиш.
Ишлар шу зайлда борса, Сизнинг ҳам фаоллашувингизга умид боғласак, азиз биродар, сайловга қадар камида 80 фоиз сайловчиларнинг Каримов ва унинг ялоқҳўрларини қўлламасликлари ҳақидаги билдиришномалари тўпланишига умид қилса бўлади.
Гарчи, бошлаган ҳаракатларимизнинг биринчи босқичида йиғилаётган бу ҳужжатлар юридик кучга эга бўлмасада, қувватимизни чамалаб кўришимиз учун, қиладиган ҳаракатларимиз режасини аниқроқ олиб жипслашиишимиз, иккинчи босқичга тайёр бўла олишимиз учун жуда муҳимдир. Эсланг, демократик давлатлардаги сайлов олди жараёнларни. Президентликка номзодларнинг яширин овоз бериладиган ҳақиқий сайловга қадар тўплаган очиқ овозлари яьни рейтинги аксарият ҳолларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
“Юридик кучга эга бўлмасада” дейишимизнинг боиси шундаки, Каримов ёки унинг вориси: — Сайловдан анча аввал шундай билдиришномалар ёзилган бўлиши мумкин, лекин бизнинг сайловолди нутқларимизнинг оламшумул аҳамиятини англаб, фикрлари ўзгарди ва бу одамлар ҳам сайловда бизни ёқлаб овоз бердилар” – дея иддао қилишлари мумкин. Чунки, биринчи босқичдаги: «Овоз бермайман” деган сўзингиз ҳали том маьнода овоз бермаганлигингизни англатмайди. Иккинчи босқичда, яьни, сайлов кунлари ва ундан кейин “Овоз бермадим” дейиш ва бу ҳақдаги билдиришномаларни жамлаш, энди , ҳақиқатан ҳам овоз бермаганингизни, Каримов ёки унинг ворисини сиз сайламаганлигингизни аниқ ифода этадиган юридик ҳужжат бўла олади. Бу юридик ҳужжатни Каримов ва унинг бир ҳовуч ялоқҳўрлари тан олмасликка уриниб кўришлари мумкин. Лекин уни бутун ўзбек халқи ва бутун дунё тан олади. Бутун дунё бу сохта сайланганларнинг лигитимини тан олмайди. Дунё улар билан давлат раҳбари сифатида муомила қилишни ўзига эп кўрмайди. Бу хужжат халқни жипслаштириб, Ўзбекистонда халқ ҳокимиятини шаклланган ҳолатга келтиради.
Ана шу ҳужжат туфайли Каримов ва унинг бир ҳовуч ялоқҳўрлари ҳозиргидек: “Бу экстремистлар бизни, яьни халқ сайлаб қўйган қонуний ҳукуматни ағдармоқчи” дея аюҳаннос сололмайди.
Бундай ҳужжатдан кейин ҳам, агар Каримов ва унинг ялоқҳўрлари ҳокимиятни бўшатиб қўймаса ва биз ҳаққимизни талаб қилиб майдонга чиқсак, бутун дунё бизни қўллайди.
Тан олиш керак, дунё жамоатчилиги бизнинг эркин нафас олишимиз, ҳур яшашимиз йўлида бизнинг ўзимиздан кўра кўпроқ ҳаракат қилмоқда ҳозир. Уларнинг ва ўзимиздаги инсон ҳуқуқлари фаолларининг саьй – ҳаракати билан Ўзбекистон раҳбарларига қўйилган чекловлар, демократик давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий – геополитик манфаатлариданда устун чиқиб, давомли равишда ўз кучида қолиб келмоқда. Даниялик журналист Майкл Андресен яратган “Янги дўстимиз – Андижон қотили” филми жаҳон кезиб, эьтибор қозонмоқда. Демак, дунё биз билан. Биз эса бунга арзиймизми?! Буни амалда кўрсатиш вақти келди.
Буни амалда кўрсатиш учун қўрқманг! Бу ерда хатар йўқ сиз учун деяпман такрор ва такрор. Сиз учун деганда мен кўпчиликни, оммани, халқни назарда тутяпман. Ҳа, биз режалаштирган бу ҳаракатда сиз, яьни, кўпчилик ўрин олган майдон чинданда хатарсиз, лекин ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга моликдир. Чунки сайловларда ҳал қилувчи ролни бир ҳовуч одамлар эмас, кўпчилик ўйнайди.
Бу ҳаракатимизда сиз жойлашган бехатар ва катта майдоннинг ёнида яна бир кичик майдончамиз ҳам бор. Бу майдонча эса ҳавф – хатарга тўлиқдир. Эл – юрт қайғусида, ҳар қандай ҳатарга тайёр турган, Ватаннинг фидойи фарзандлари ўрин олган бу мардлар майдонидан. Бу майдон сиз азизларнинг билдиришномаларингизни тўплаш, умумлаштириш ва тегишли жойларга етказиш каби вазифаларни бажаришни ўз зиммасига олган ишончли одамларимиз жойлашган майдондир. Уларнинг сафига қўшилиб, ушбу хатарли майдонда бўлишни иҳтиёр этиш ҳар кимнинг кўнгил ишидир. Фақат ишончли одам эканига етарли далиллари бўлган, ёки ишончли вакили бўлган ҳар бир одамга бу майдоннинг эшиклари очиқдир. Каримов режими мана шу майдон одамларини Ватандан бадарға қилиш ёки қамаш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади.
Лекин, бу майдондаги хатар ҳам бундан беш – ўн йил муқаддам бўлган хатарлардан беш – ўн маротаба камдир. Улар қўлга тушиб, ўн – ўнбеш йилга қамалганлари тақдирда ҳам, жуда оз фурсат ичида озодликка чиқиб, юртнинг эьтиборли, эьзозли одамларига айланадилар. Чунки Каримов режими ўзининг ниҳоясига етаётганини дунё кўриб турибди иншоолло!
Ўз тажрибамдан ва кузатувларимдан келиб чиқиб айтаманки, бундай тоифадаги одамларимиздан баьзиларининг фаолиятидан Каримов режими хабар топиб қолса, аксари ҳолларда, (ижод қилиш ёки сиёсий мақолалар ёзиш қўлидан келадиганлари бундан мустасно) уларни қамашга эмас, қамаш билан қўрқитиб, ватанни тарк этишларига имкон беришга ҳаракат қилади. Бундан Каримов режими манфаатдор. Биринчидан, уларга қамоқхоналардан жой ажратиш, уларни судлаш, боқиш, қўриқлаш ҳаражатларидан қутилади. Иккинчидан, буни қамасам, қамоқдагиларни йўлдан уради деган ҳавотирдан қутилади. Учинчидан, бу тоифа одамлар қамалмасдан, чет элга қочиб кетса, ҳарқалай, Халқаро Ташкилотларнинг босими енгилроқ бўлади. Бунинг учун хатар туғилган вақтда Олма Отагами, Қирғизистонгами, Москвагами, Туркиягами бориб, БМТнинг қочоқлар бўлимига мурожаат қилиш кифоя.
Бундай тоифадаги одамларимиз ҳатто қамалган чоғларида ҳам, ўзларини қандайдир бошқалардан юксакликда, эркинликда, ҳурликда сезадилар. Чунки, бошқа кўпчилик одамларга ўҳшаб уларнинг вужуди эркинликда-ю, руҳи тутқунликда бўлмайди, аксинча, уларнинг вужуди тутқунликда бўлса ҳам, руҳи эркинликда, ҳурликда бўлади. Ҳар сония, ҳар онда ЯРАТГАНнинг ҳимоясини ҳис этиб, бундан руҳи ором олиб, эркаланиб туради. Бундай ажиб ҳиссиётларнинг қадри – қимматини, мазмунини бундай кечинмаларни бошидан кечирган одам тушунади.
Табиий, бу муросасиз курашда қамалганларга нисбатан Каримов режимининг таьқиби туфайли Ватанни тарк этишга мажбур бўлганлар сони бир неча ўнлаб баробар кўпроқ бўлиши кутилади. Ҳўш, бу “ғариб», “бечора,” “ватангадолар”ни истиқболда қандай қисмат кутяпти? Бу саволнинг энг тўғри жавоби:
Зулм қилинганларидан сўнг, АЛЛОҲ йўлида ҳижрат қилганларни, албатта, бу дунёда ҳам гўзал (мақомлар)га жойлаштирурмиз. Охират мукофоти эса янада каттароқдир. Қани, энди (буни одамлар) билсалар эди. (Наҳл сураси, 41- оят).
АЛЛОҲ!.. АЛЛОҲ!.. Нақадар буюксан ПАРВАРДИГОРИ ОЛАМ! Дарҳақиқат, қани, энди буни одамлар билсалар эди!.. Бунга далил излаб узоққа боришнингда ҳожати йўқ. Бу ояти КАРИМанинг исбот – далиллари ҳар қадамда, кўз ўнгимда мана мен деб турибди. Норвегиядаман. Аввало, қаерда бўлмай, АЛЛОҲнинг ерида юрганимни ҳис этиб турибман. Ослонинг ўзида ўндан ортиқ жоме! Вилоят марказларида эса иккита – учтадан жоме! Ким қандай ҳижоб кияди, ким қандай соқол қўяди, иҳтиёр ўзида. Ҳеч кимга бир тийин ҳам пора бермай, ҳажга борганимни айтсам, ўзбекистонлик ҳожилар ишониши қийин. Кўчаларда машинангни тўҳтатиб пора сўрайдиган миршаблар мутлақо йўқ. Давлатлараро чегара тўсиқлари ҳам йўқ. Одамлар барча европа ва скандинавия давлатлари бўйлаб эркин, тўсиқсиз юраоладилар.
Бундан ташқари, халқ ҳокимияти қандай бўлишини ўз кўзим билан кўряпман. Бу ерларда давлат раҳбарлари ва халқнинг муносабатларида халқ ўзини ҳўжайинлардек, давлат раҳбарлари эса ўзини шу халқнинг хизмткоридек тутади.
Ватандан қувилиб келган уч – тўрт ўзбек йигитлари такси ҳайдаб тирикчилик қилишяпти. Бир ойлик ўртача соф даромади уч – беш минг доллар миқдорида.
Олим одам экан деб, бир тарихий музейнинг раҳбарлигини бермоқчи бўлишди менга. Лекин, қариган чоғимда норвег тилини бундай талаб даражасида ўргана олишимга кўзим етмай, рад этдим бу таклифни.
Ишламасам, ойига 1200 доллар миқдорида нафақа оламан. Бекордан ҲУДО безор. Бирон бир иш билан шуғулланиш истаги туғилди. Қарасам, аслида Тошкент (тошлар ўлкаси) шу ерда экан.
Тошларни севар экан бу миллат. Бу миллатнинг тошга бўлган меҳри ҳатто одамларнинг исмида ҳам ўз аксини топган. Бу ўлкада энг кўп учрайдиган исмларни ўзбекчага ағдарсангиз: Тош, Тоштемир, Тошпўлат, Тошдўсти, Оролтош каби маьнолар чиқади. Ҳамма ёқ тоғ. Тоғлар пойида эса уюм – уюм тошлар. Ана шу тошлардан деворлар қураётган, зиналар ясаётган усталарнинг ишини кўриб, қизиқиб қолдим. Ҳар квадрат метрига ўртача 500 доллар миқдорида ҳақ олишар экан. Бу деган сўз, ўртача 10 -15 кило оғирликдаги битта тошни деворга ёки зинага ўрнатсангиз 100 доллар миқдорида ҳақ оласиз. “Одам қилган ишни одам қилади-да” деган нақлга амал қилиб, мен ҳам уннаб кўргандим, натижа дуруст чиқди. Ҳозир, қишда дам олиб, ёзда баҳоли қудрат шундақа ишлар билан шуғилланяпман.
“Диктатор Каримов режими туфайли аудиториясидан мосуво бўлган олим, фарзандларини соғинган ота, 15та набираларини қумсаган бобо ўз илмини, ўз меҳрини совуқ тошларга берганди, ҳарорат кирди тошларга. Қўшиқ куйлаб юборди тошлар!” деб ёзишди мен ҳақимда газетага бу ернинг мухбирлари.
Шуни унутмайликки, мустабит И. Каримовнинг 18 йил ҳокимият тепасида туриши ҳам АЛЛОҲнинг иродаси. Демак, биз шу вақтга қадар ўзимизнинг феьл атворимиз билан мана шундай юртбошига лойиқ бўлиб келдик.
Эндиликда ПАРВАРДИГОР бизга буюк бир имконият – танлаш имкониятини бериб, синаб кўрмоқчи бўляпти. Ҳозир ана шу танлаш фурсати етган кунларда яшаяпмиз. Ё биз ҳам озод ва ҳур яшашга лойиқ бир халқ эканимизни амалда исботлаш учун ҳаракат бошлаш, ёки Каримов ва унданда бешбаттар бўлиши мумкин бўлган унинг ворисларига лойиқ фуқаро эканимизни бўйнимизга олиб, бепарво юравериш.
Ё ёлғиз АЛЛОҲдан қўрқиш, ёки Каримовдан қўрқиш! Танланг азиз биродар! Танлаш биздан, ҳаракатимизга боқиб, ўзимизга энг лойиқ юртбошини бериш ёлғиз АЛЛОҲдан!
www.yangidunyo.com
Bu maqola 9327 marotaba 1688 ziyoratchi tarafidan o`qilgan




February 6th, 2010
admin 
Posted in
Holisga
Xoldorjonning izohiga javobingiz,garchi hazil tarzida deb da’vo qilsangizda o’ta surbetlarcha bo’pti.
DASTINGDAN DOD, ISTE’DOD!
YOKI JANNATI SHOIR
(“Men seni hech kimga bermasman Bonu” maqolam ostida fikr bildirib, savol qoldirgan dilkash birodarlarim Ulug’bek va Odamboy savollariga javob)
1.Ulug’bekning savoli:
–Nega Abdulla Oripov kabi shoirlar Karimovni qo’llaydi?!
Javob:
–Men bu mavzuda 1993 yilda “Dastingdan dod, iste’dod!” nomli maqola yozgandim. Qo’lyozmasi tintuv vaqtida olib ketilgan.
Faraz qiling. Katta bir anjuman. Ma’lum va mashhur bir yozuvchimiz katta nutq oldidan kichik bir kirish soz so’zlayaptilar:
–” Kechagi matbuotni kuzatgan bo’lsangiz, unda prezidentimizning yangi bir istaklari bayon qilingan. Mana shu minbardan turib, qalbim da’vatini ochiq bayon qilgan holda, hammaga eshittirib e’lon qilamanki, men prezidentimizning bu istaklariga bo’yinsunmayman!!! Chunki men adolat, haqiqat, oshkoralik tarafdoriman! Prezidentimizning bu istaklari esa mening bu muqaddas tuyg’ularimga ziddir! Mayli meni qamasinlar!.. Mayli meni otsinlar!.. Men xaqiqatni aytish yo’lidan qaytmayman! Istasangiz, so’zimning dalili sifatida prezidentimizning erkin so’zga, oshkoralikka qarshi qaratilgan fikrlarini so’zma – so’z o’qib beraman. Mana ular: –”Nega meni maqtaysizlar?! Maqtamanglar meni. Men sizlarga ta’qiqlayman bundan keyin meni maqtashni…” Ko’ryapsizmi birodarlar! Axir bu oshkoralikka, erkin so’zga ochiqdan ochiq to’siq qo’yish emasmi?! Bo’ysunmayman men bunday to’siqlarga! Axir shunday prezidentimiz bo’laturib, u kishini maqtamasdan chidab turish mumkinmi?! Mayli qamasinlar!.. Mayli otsinlar?!.. Men baribir qalbim buyurganini qilaman! Meni otsalar, yrador bo’lib yiqilsam, so’ngi nafasimgacha maqtayveraman… maqtayveraman… jondan aziz yurtboshimizni.” (Gulduros davomli qarsaklar).
“Dastingdan dod, iste’dod!” deganim mana shu.
Bilim deganda, mahorat, iste’dod deganda ko’pchilik yaxshi va ezgu narsani tushunadi. Yo’q. Bu narsalar hammasi bir imkoniyat xolos. Bu narsalar halol odamga ezgulik imkoniyatlarini, haromho’rga yovuzlik imkoniyatlarini kehgaytiradigan bir vositadir. Men “Dastingdan dod, iste’dod!” deganimda mana shu yovuzlikka xizmat qilayotganini nazarda tutganman.
Keltirgan misolim aynan bo’lmasa ham, umumlashma bir misol. Mohiyat e’tibori bilan shunga o’xshash voqealarni men (ehtimol siz ham,) ko’p kuzatganman. Tushunishga oson bo’lishi uchun bir oz umumlashtirdim. Ko’rdingizki, ma’ruzachi prezidentga bo’lgan “sadoqatini” mahorat bilan, iste’dod bilan namoyish etdi.
Nazarimda sizni o’ylantirgan savolning kaliti mana shu erda. Siz: –”Abdulla Oripov buyuk iste’dod sohibi. Iste’dod bu faqat ezgulikdir. Shunday bo’lgach nega shoirimiz jaholatga xizmat qilyaptilar, deb ajablanyabsiz. Aslida iste’dod ezgulik ham, yovuzlik ham emas. U bir imkoniyatdir xolos.
Shoir qalbidagi iymon uni ezgulik sari, yuksak ideallar sari etaklasa, nafsi ammora (harom nafs) uni qaysi yo’l bilan bo’lmasin amaldorlik, boylik sari etaklaydi.
Stalin imzosi bilan chiqarilgan “Mutlaqo maxfiy” deb atalmish qarorlarning birida shunday modda bor edi:
“Mahalliy aholi orasidan chiqqan, ommani ketidan ergashtirishga layoqatli odamlarni pul bilan, amal bilan sotib olishga erishmoq kerak. Buning imkoni bo’lmagan taqdirda unday odamlarni badarg’a qilmoq, qamamoq yoki jisman yo’q qilmoq zarur.” Eski kommunist Islom Karimov hozir ham o’sha qarorga ortig’i bilan amal qilayotganini hamma ko’pib turibdi.
Nafsi ammora domiga ilingan iste’dod sohiblari yoshlikdanoq o’zlarini imkon qadar yuqoriroq bahoga sotishga tayyorgarlik ko’radilar. Kim oshdi savdosida o’zlarining napxi qancha ko’p odam ergashtira olishlariga qarab belgilanishini juda yaxshi biladilar va bu yo’lda bor iste’dodlarini ishga soladilar.
Yana bir toifa iste’dod sohiblari borki, ular el nazariga tushishlari bilan Karimov rejimining kim oshdi savdosi bozoridagi tovarga aylanib ulgurganlarini o’zlari sezmay qoladilar. Ular ikki yo’ldan birini tanlashga majburlar. Yo hushomadgo’ylik evaziga amal va boylik; yoki badarg’a bo’lish, qamalish, jisman yo’q etilish. Karimov rejimida xaqiqiy icte’dod uchun uchunchi yo’l yo’q.
Menga qolsa, A. Oripovning katta iste’dodini tan olgan holda, uni yoshlikdan o’zini bozorga tayyorlaganlar qatoriga qo’shgan bo’lardim.
Chunki, birinchidan, sovet tuzumi vaqtida Leninni, KPSSni A. Oripovchalik otashin muhabbat bilan, original bir uslubda kuylagan shoir kam.
Ikkinchidan, 1988 yilda bo’lsa kerak, u xaqda menda yomon taasurot qolgandi. Navoiyshunos olim Ibrohim Haqqul bilan she’riyat xaqida baxslashayotgandik. Mavzu borib A. Oripov she’riyatiga ulandi:
— Bir kuni A. Oripov bilan suxbatlashayotgandik. Gap orasida: “Xalqimiz manfaati”; “Xalqimiz kelajagi” kabi iboralarni ishlatganimni bilaman, “He xalqingni onasini…” deb yubordilar A.Oripov. O’zimni yo’qotib qo’ydim! Harqalay, bu gap kayf ustida, behosdan chiqqan tasodifiy gap bo’lsa kerak, –dedilar Ibrohim Haqqul og’ir ho’rsinib. Men indamadim. Lekin ko’nglimdan “mastlik — rostlik” degan fikr kechdi. Ko’nglimdan kechgan fikr xaqiqatga qanchalik yaqin yoki uzoq ekanini bugun hayot aniq ko’rsatib turibdi.
Har na bo’lganda ham men o’ylaymanki, A. Oripov jannati shoir bo’lsalar kerak. Men buni jiddiy aytyapman. Chunki, eshitganim bor, nohaq ho’rlangan odamning gunohlari to’kiladi deb. Buni qismat deydilar. Ishonch bilan aytamanki, A. Oripov Karimovning rejimi tufayli butun dunyo bo’yicha eng ko’p haqoratlangan, eng uyat so’kishlar bilan so’kilgan, eng og’ir qarg’ishlar bilan qarg’algan shoirdir. Aynan shu o’rinda, menimcha uning hech bir gunohi yo’qdir. Bor yo’q aybi uning O’zbekiston Davlat Gimnini yozganidir.
Gap shundaki, Karimovning battol rejimi tufayli bu Gimn maxbus va maxbusalarga ularni tayoq (dubinka) bilan savalab turib yodlatiladi.
Ular ko’zlarida shashqator yosh bilan bu Gimnni ham, uning muallifini ham la’natlaydilar.
2.Odamboy:
…O’zlarini muholifat deb atayotganlar bir – birlariga tosh, g’isht otmasdan, XALQ UCHUN amalda bir ish qilishsa yaxshi bo’lardi. Domla, sizdan iltimos, ularga bir nasihat qilib qo’ying!
Javob:
Siz juda muhim va og’riqli masalani ko’targansiz. Rahmat! Ishonchingizni oqlashga baholi qudrat harakat qilaman.
Lekin shuni ham aytishni istardimki, xolis bo’lsa, me’yorida bo’lsa, ALLOHning roziligi yo’lida halollik bilan bo’lsa, ichki tortishuvlar ham poklanib borish yo’lida muhimdir. Lekin, afsuski, bizda hozircha bunday bo’lmayapti.
Assalomu Alaykum !!! Abdulla Abduqodir domla RAHMAT sizga juda kup vaqtlardan buyon men bunaqa maqola uqimagan edim. Yana shu urin aytmoqchi bulganlarim shuki uzlaririni muholifat deb aytayotganlar bugunlik kunda birgalashib bir birlariga tosh , gisht, yoki bulmasa boshqa narsalar otmasdan HALQ UCHUN amalda BIR ish qilishsa yahshi bulardi. Domla sizdan iltimos ularga ham bir nasihat qilib quying.
As! Abdulla aka. Men fakat jahchi tuygular koldirmokchiman. Albataki sizlardek guzal suzlar va bizning boy bulgan tyrkiy lugatimizni misoli olam Sizdek va misoli Holdarakadek ichlata ollolmayman. Tan olaman bu mening kamchiligim. Avallo sog-salomatchilik tilab kolaman aka.Holdar akani izohini ukib uzimni ham ana shu osh-palov mehmondorchiligida sezgandek buldim.Nima bulsa ham aka Uzbekiston bizning vatanimiz. Va shu kotori Abdulaaka siz meni tugri tushunasiz deb oylajman. Men bu katori zhuda kup oylandim.Afsuski ohiriga eta olmadim. Bu mening barkim murozhatimdur.Barki?! Meni bir savolim bor aka. Bu shahsiy savol deb tushunaylik. Insoni ongiga tasavur etguvchi narsalar kup bu dunyoda. Aka ulartdan biri ideologija. Mening hafa bulgan zhoisi shuki nega Abdulla Oripovdek inson hurmatli halkimzni bu isterob kunlariga solgan insonni kulab kuvatladi. NEGA??? Mana shu savolga zhavobini barkim Abdullaka Oripovning uzi bilar. Huramatli Abdulla aka va izohda uz fikrini bildirgan Holdoraka.Sizlarni zhudaham hurmat kilaman.Va sizlarni bugungi uzbek muholifatining olib borjatkan ichlarida uz hissangiz bor va bulib keladi deb uylajman.Butun uzbek muholifatiga,hurmat bilan, Ulugbek Zaynobidinov.
MIRZAKOMILGA
Assalomu alayko’m. Yaxshimisiz?
Soat 21 dan keyin SKYPE orqali Abdukarim 55 bilan bog’lansangiz, meni chaqirib berishlari mumkin.
assalomu alaykum hurmatli ustoz(birodar) makolangizni ukidim rahmat.ALLOHDAN holatlarimizni isloh kilishini barcalarimizga UZİ rozi buladigon hayot kecirishlikarimizni nasib etishini suraymiz. Aka menham vatandan kofirlar zulmidan, hijrat kilishga majbur bulgan bir insonman.Agar mumkin bulsa sizbilan boglaniwni iloji bormi.Bir ovozingizni eshitib suhbatlashsam deganedim,vatandan cikganimga kup bulgani yuk lekin bunday yusinda cikinshni anca istirobli utar ekan.ALHAMDULİLLAHlar bulsinki mehribon zot bulmish ALLOHU TAOLO mukaddas dini bilan bizni siylagan ekan, hijrat hakkida kolaversa mukaddas dnimiz tarihdan oz-moz bilganlarimiz buholatni aslida ALLOHNİNG mehribonligi bir nemati ekanligini tushunib anca yupandik.Kecirasiz domla men kompyuterdan foydalanishni yahshi bilmayman shu erga kelib foydalanishni boshladim.
Холдор Вулқон: “Қойил, домла! Мен шу пайтгача бундай қойилмақом мақолани ўқимаган эдим…”
Яшаворинг Холдоржон. Шу пайтгача яхши мақола ўқимай кўча чангитиб юрганини тан олиш ҳам ҳар кимнинг қўлидан келмайди. Ижодингизга омадлар!
Andijonlik birodarimga
Vaqtingizni ayamay o’qib, qaynoq fikrlar bildirganingizdan behad minnatdor bo’ldim! Ishonchingizni oqlashga harakat qilaman. Rahmat!
hurmatli domla,bitiklaringiz tahsinga sazovor.yurtga mehringiz,millatga iftihoringiz balandligi korinib turubdi.muholifatchiman deb davo kilib bir-biriga bohton yogdirayotgan bazi yurtdoshlarimizni yozganlarini okib dilim ogriydi.yurtimizni shu ayanchli ahvolga solgan zolimga hakikiy baho beribsiz.yukorida kayd etganim ayrim muholifatchi dostlarga aytmokchiman AVVAL DUSHMAN KIM EKANINI AJRATIB OLINGLAR> domla sizdan yana mana shunday bitiklar kutub kolaman. OLLOH sizga kuvvat bersin.Ishlaringizni onglasin
NAVQIRON dO’STIM XOLDOR VVULLLQOOOONGA!
Umrimda ikki dona she’r yozib gazetda chiqarmaganim rost. Shu sabab qo’rqib – qo’rqib e’lon qilgandim buni, mabodo Yodgor Obid kabi ustozlarning; Xoldor Vulqon kabi navqiron do’stlarning nazari tushsa uyalib qolmasmikanman deb.
Shoir bolmasam ham, shoirlarni belgilashda mening o’z o’lchamim bor. Men shoirlikning muhim belgilaridan birini beg’ubor soddalikda ko’raman. Yodingizdami, Istambulda: — “Odamlar dengizning bu qirg’og’idan qarasang, narigi qirg’og’i ko’rinmaydi desalar men laqma ishonib yuribman. Syv tekis bo’lsa, o’rtada tepalik yoki tog’ bo’lmasa, nega ko’rinmasin u qirg’oq demabmanaaa… Ana, ko’rinib turibdiky narigi qirg’oq”– deya, Marmara bo’g'ozining narigi soxilini ko’rsatganingiz huddi kechagidek yodimga nushdi. Bu odam beg’ubor shoir ekan degan o’y ko’nglimdan kechgandi. Siz O’shami!!!
ALLOH rozi bo’lsin, ko’nglimni tog’dek ko’tardingiz!
O’n oltinchi asrga oid shlyapamni soddaligingizdan foydalanib, bitta andatra telpak va Borxesga alishib olgandim o’shanda, uzr. Ammo ancha – muncha yurtdoshlarimizning Muqannadan kechib, islomni tanlashlarida ahamiyati katta bo’ldi o’sha kitobingizning. Hosil bo’lgan savoblarning yarmi sizniki bo’lsin, omin!
Ehtirom bilan Abdulla Abduqodir.
Қойил, домла! Мен шу пайтгача бундай қойилмақом мақолани ўқимаган эдим. Назми таъбингиз ҳам чакки эмас. Бадиий пишиқ, чийратма услуб, юксак дид билан ёзилган шеърлар. Кам бўлманг! Соқолингиз ҳам Чингизхоннинг соқолига ўхшайди. Гўё хозир шу соқолингиздан бир тутам юласизу Тибидўх, тибидўх куф – суф дея каримов режимини йўқотиб юборадигандайсиз. Эсингиздами, 1999 йили Истанбулда Пирмат учаламиз ош дамлагандик. Пазандаликниям қийворувдингиз ўшанда.Паловни еб Турклар сал бўлмаса шайтонлаб қолай деган. – Вах – вах, даҳа чўқ кейфлик таом ўлмишдур! – дея кўзларини юмиб ҳузурланиб ошни паққос туширишганди. Мармара денгизининг бўйидаги бетон деворга аерозол бўёқда : Бевефа алем! – деган ёзув, Маҳмуд Худоийнинг масжиди, Эскудар – Тамсил пароми, мени Ватанга кузатаётиб кўзойнагингиз ортидан оққан кўз ёшларингиз ҳамма – ҳаммаси ёдимда. Соғ бўлинг домла. Сиз яхши инсонсиз.